Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 99.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 13 Февраль 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

Аналитик кимё фани, тадқиқот доираси, мақсади ва вазифалари

Купить
Аналитик кимё фани, тадқиқот доираси, мақсади ва вазифалари 1. Очиш ва идентификациялаш усулини танлаш, уларнинг вазифалари. 2. Аналитик кимё фанининг мақсад ва вазифалари 3. Ажратиш ва аниқлаш (сифат анализи) методлари 4. сифат анализи методларининг синфланиши, асосий тушунчалар 5. Реакцияларни амалга оширишнинг шарт-шароитлари. 6. Реакцияларнинг сезилувчанлиги, танлаб таъсир этувчанлиги ва ўзига хослиги. 7. Эритмаларни бўлиб-бўлиб ва систематик анализ қилиш. 6. Сифат анализида катион ва анионларнинг классификацияси. 7. Анионлар классификацияси. Мавзу: Аналитик кимё фани, тадқиқот доираси, мақсади ва вазифалари31 09 Аналитик кимёнинг мақсади ва вазифалари Аналитик кимё-кимёвий анализнинг назарий асослари ва методларини ишлаб чиқадиган, атроф мухитдаги ҳар хил объектларнинг элементар кимёвий тузилишини, сифат ва миқдорий аниқлашни таъминлайдиган методлар тўғрисидаги, яъни аналитик кимё- идентификациялаш, миқдорий аниқлаш ва табиатдаги турли элементар объектларнинг, яъни атомлар, ионлар, молекулалар, функционал гуруҳлар ва бошқа зарралар кимёвий структурасини аниқлайдиган фандир. Аналитик кимёнинг асосий вазифалари-анализнинг умумий назарий асосларини, кимёвий, физик-кимёвий ва физикавий методларининг асосий принцплари билан таништиришдир. Аналитик кимё улкан илмий ва практик аҳамиятга эга. Дарҳақиқат, барча ҳозирги замон кимёси янги аналитик методлар ва ўлчаш техникасининг қўлланиши туфайли тараққий этди. Физика, биология, геология, минерология, техника фанлари, медицина, фармацевтика, атроф-муҳитни ўрганиш фанлари ўзларининг фундаментал илмий текшириш ишларида аналитик кимёдан кенг кўламда фойдаланади. Халқ хўжалиги маҳсулотлари сифатига, космик ва атом энергетикаси саноатининг янада ривожланишига, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, касалликлар диагностикасини яхшилашга ва ҳоказоларга бўлган талабнинг ортиши мавжуд методларнинг янада такомиллаштирилишини ва юқори сезгирликка, аниқликка, танлаб таъсир этувчанликка, экспрессликка эга бўлган, автоматлаштириш мумкин бўлган янгидан-янги анализ методларини ишлаб чиқаришни тақазо эт Ҳозирги замон аналитик кимёсининг характерли томони инструментал анализ методларининг кенг тараққий этишидир (буларга физик-кимёвий ва физик методлар киради). Бу методлар юқоридаги талабларга жавоб беради. Аналитик кимёнинг қисқача тарихий тараққиёти. Айрим кимёвий анализлар жуда қадим замонларда ҳам маълум эди. Масалан, ўша даврда рудалардан металлар ажратиб олинарди, қотишмалар ҳосил қилинарди, шиша пишириларди, ўсимликлардан доривор моддалар, бўёқлар, хушбўй моддалар ажратиб олинарди. Мисрда бу нарсалар кенг ривожланган эди. Дастлабки вақтларда сифат анализи баъзи табиий бирикмаларни хусусиятларига қараб аниқлашдан иборат бўлган эди. Миқдорий анализ эса аввал текшириш санъати деб аталувчи шаклда пайдо бўлди, бу йўл билан олтин ва кумуш каби қимматбаҳо металларнинг тозалиги (пробаси) ани Аналитик кимё фан сифатида XVII асрнинг ўрталаридан бошлаб ривожлана бошлади. Роберт Бойль (1627-1691) мураккаб моддаларнинг кимёвий жиҳатдан парчаланмайдиган таркибий қисми- кимёвий элемент ҳақидаги тушунчани фанга киритгандан кейин ривожлана бошлади. У ўзигача маълум бўлган сифат реакцияларининг ҳаммасини тартибга солди ва ўзи бир неча реакцияларни тавсия қилиб, «ҳўл усул» билан қилинадиган анализга асос солди. Жумладан у биринчи марта кислота ва асосларни аниқлашда «индикатор» сифатида ишлатиладиган «лакмус» ва ўсимликлардан олинадиган баъзи бўёқлардан фойдаланди. У «Кимёвий анализ», «элемент» терминини ҳам киритган эди. У HCl ни аниқлаш учун AgNO 3 , мис тузларини аниқлаш учун эса ортиқча миқдорда аммиак ишлатди ва ҳоказо. XVIII асрда эритмалардан металларни (катионларни) гуруҳлари билан ажратиш усули Т. Бергман (1735-1784) томонидан жорий қилинди. Бу эса сифат анализи тараққиётида катта ютуқ бўлди ва системали анализ қилиш усулига асос солинди. Сифат анализининг бошқа методи, чунончи микрокристаллоскопик анализ XVIII асрда Россияда М. В. Ломоносов (1711-1765) ва айниқса Т. Е. Ловиц (1757- 1804)нинг илмий ишлари туфайли вужудга келди. Ловиц адсорбция ҳодисасини ҳам очди. Ломоносов 1744 йилда биринчи бўлиб сифат анализида микроскоп қўллади ва кристалларнинг шаклига қараб анализ қилинаётган модда таркиби ҳақида хулоса чиқарди. Ломоносов ўз ишларида фильтрлаш, чўктириш, қуритиш ва чўкмаларни тортиш ишларини бажарди. Ломоносов аналитик кимёни тараққий қилдира бориб, 1756 йилда модда массасининг сақланиш қонуни и Лавуазье (1743-1794) кислород анализи асосида кислород билан ёниш назариясини ишлаб чиқди ва элементларнинг миқдорий нисбатлари бўйича бир неча кимёвий анализ сериясини, мураккаб анорганик моддаларда ишлаб чиқди. Шу асосида органик моддаларнинг элемент анализи асосларини яратди. У биринчи бўлиб ҳаво ва сувнинг миқдорий таркибини аниқлади. В. М. Севергин (1765-1826) қатор янги реакцияларни очди. шу билан бирга колориметрик анализни ишлаб чиқди. У минерал ва рудалар анализига асосланган биринчи моногафиянинг авторидир. Француз физиги Гей-Люссак (1778-1850) ҳажмий (титриметрик) анализни ишлаб чиқди. Немис олими Бунзен Р. (1811-1899) газ анализига асос солди ва у Кирхгоф билан биргаликда физик анализ методларидан-сифат спекраль анализини ишлаб чиқди. Швецарииялик олим А. Вернер (1866-1919) координацион назарияни яратди ва у асосида комплекс бирикмаларнинг тузилиши ўрганилмоқда. Рус химик аналитиклари асосчиси Н. А. Меншуткин (1847-1907) биринчи бўлиб элементлар аналитик хоссалари уларнинг даврий системадаги ўрнига боғлиқлигини ўрнатди. У биринчи бўлиб сифат ва миқдорий анализдан китоб ёзди (1871) ва аналитик кимё ўқитиш методикасини ишлаб чиқди. Рус химиги Флавицкий (1848-1917) ионларни аниқлашда реакцияларни «қуруқ» усулда ўтказишни ишлаб чиқди. В. Оствальд (1853-1932) массалар таъсири қонунини аналитик реакцияларни назарий асослаш учун қўллади. В. Нернст (1864-1941) электр юритувчи кучни ва гальваник элемент назариясини яратди. Миқдорий анализнинг ривожланиши асосида Д. Дальтон (1766-1844) кимёда атом назариясини узил-кесил ўрнатди. Бу назариянинг киритилиши миқдорий анализнинг кейинги ривожланишини тезлаштирди, чунки элементлар атом оғирликларини имкони борича тўғри аниқлаш зарурати туғилган эди. Бу соҳада швед кимёгари И. Берцелиус (1779- 1848)нинг хизмати жуда катта бўлиб, у 45 та элементнинг атом оғирлигини жуда аниқ (ўша вақт учун) топди, миқдорий анализнинг кўпгина янги методларини ишлаб чиқди ва эскиларини такомиллаштирди. У органик бирикмаларнинг элементар анализи усулини ҳам ишлаб чиқди. кейинчалик бу усулни Ю. Либих (1803-1873) ва бошқа олимлар такомиллаштирдилар. Органик реагентларни аналитик кимёда чўктирувчи сифатида биринчи марта М. А. Илинский (1856- 1951) ва Л. А. Чугаев (1873-1922)лар қўлладилар. Томчи методини Н. А. Тананаев (1878-1959) ишлаб чиқди ва эритмани бўлиб-бўлиб анализ қилиб ионларни топишда ундан фойдаланди. Демак, бир- бирига яқин фанларнинг муваффақиятлари ва улардан ҳам кўра ишлаб чиқариш талаблари аналитик кимёнинг ривожланишини кўпроқ тезлаштирди. Турли саноат тармоқларининг ривожланиши ишлаб чиқаришни кимёвий назорат қилиш. яъни бошланғич хом ашё, яриммаҳсулот ва тайёр маҳсулот таркибини аниқлаш усулларини такомиллаштиришни талаб қилди. Ишлаб чиқаришнинг мана шундай эҳтиёжлари-аналитик кимёнинг фан сифатида вужудга келиши ва ривожланишида ҳал қилувчи роль ўйнайди. АЖРАТИШ ВА АНИҚЛАШ (СИФАТ АНАЛИЗИ) МЕТОДЛАРИ 1.СИФАТ АНАЛИЗИ МЕТОДЛАРИНИНГ СИНФЛАНИШИ, АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР Анализ қилишда аввал моддаларнинг сифат таркиби аниқланади, яъни у қандай элементлардан, элемент гуруҳларидан ёки ионлардан таркиб топганлиги ҳақидаги масала ҳал қилинади, сўнгра модданинг миқдорий таркибини аниқлашга ўтилади. Модданинг таркибига қандай элемент ёки ионлар киришини топиш, аниқлаш сифат анализининг вазифасидир. 1) Сифат анализнинг кимёвий методлари билан иш кўрилганда топилиши лозим бўлган элемент ёки ион ўзига хос хусусиятли бирор бирикмага айлантирилади ва айни бирикма ҳосил бўлганлиги ана шу хоссалари асосида билиб олинади.Бунда содир бўладиган кимёвий ўзгариш аналитик реакция, бу реакцияга сабаб бўлган модда эса реагент дейилади. 2) Анализнинг физик-кимёвий методлари кимёивй реакция асосида ҳосил қилинган модда рангли эритмасининг ранг интенсивлиги шу модданинг концентрациясига боғлиқлигига, ёки аниқланадиган модда эритмаси орқали ўтаётган электр токи шу модда концентрациясига боғлиқлигига асосланган ва ҳоказо жуда кўплаб мисоллар келтириш мумкин. 3) Анализнинг физикавий методлари, модданинг кимёвий таркиби билан унинг айрим физикавий хоссалари ўртасидаги боғланишга асосланган. Масалан, спектрал анализда модда горелка алангасига ёки электр ёйига киритилганда содир бўладиган нурланиш спектри аниқланаётган элементлар учун хос чизиқлар бўлишига қараб, берилган моддада ўша элементлар бор йўқлиги ҳақида, чизиқлар равшанлик даражаси асосида эса уларнинг миқдори тўғрисида фикр юритилади. Бу метод жуда сезилувчан бўлиб эле Люминесцент анализ моддаларнинг люминесценцияланишига асосланган, яъни бунда модда ўзига тушаётган ультрабинафша ёки бошқа нурлар таъсирида ўзига хос нурлар чиқариб люминесценцияланади. Люминесценциянинг интенсивлиги ва ранги турли моддаларни сифат ва миқдорий аниқлашда аналитик белгилар ҳисобланади.(сезгирлиги  10 -10 г) Аналитик реакцияларни бажаришда ишлатиладиган модда миқдорларига қараб сифат анализда макро-(0,5-1,0 г),микро-(0,005- 0,01г)-, яриммикро (0,02-0.05 г)-, ва ультрамикро (  1 мг)- методлардан фойдаланилади. Микроанализда жуда сезилучан реакциялардан фойдаланилади, реакциялар микрокристаллоскопик ёки томчи методи ёрдамида олиб борилади. а) микрокристоллоскопик метод билан анализ қилишда реакциялар одатда шиша пластинка устида олиб борилади ва ҳосил бўлган кристаллар шаклин 1.1. Аналитик реакцияларни бажариш усуллари. Аналитик реакциялар « ҳўл » ва « қуруқ » усуллар билан ўтказилиши мумкин. 1) қуруқ усулда модда ва реактивлар қуруқ ҳолда олинади ва реакцияни қиздириш билан олиб борилади. 2) Ҳўл усулда эса текширилаётган модда билан тегишли реактивларнинг ўзаро таъсири эритмаларда кузатилади. «қуруқ» усул билан ўтказиладиган реакциялар қаторига металл тузларининг алангани бўяш билан борадиган реакцияларни киритиш мумкин. Платина симга натрий тузлари юқтирилиб газ горелкаси алангасига тутилса, аланга сариқ рангга, калий тузларида-бинафша рангга, Sr тузларида-оч қизил рангга, Ba тузларида-яшил рангга бўялади. Бура Na 2 B 4 O 7  10H 2 O ёки NaNH 4 HPO 4  4H 2 O лар баъзи металларнинг тузлари билан қотиштирилганда рангли марварид (шиша) лар ҳосил бўлиши ва ҳоказ Баъзан текширилаётган қуруқ моддани бирорта қуруқ реактив билан қўшиб аралаштириш(ишқалаш) методи ҳам қўлланилади. Бу методни Флавицкий(1848-1917) тавсия қилган бўлиб, бунда топилиши лозим бўлган элементларнинг рангли бирикмалари ҳосил бўлади. М асалан, CoSO 4 нинг бир неча кристалларини NH 4 CNS кристалларига қўшиб чинни пластинкада аралаштирилса, кўк рангли комплекс туз ҳосил бўлади. CoSO 4  4 NH 4 CNS  (NH 4 ) 2 [Co(SNC) 4 ]  (NH 4 ) 2 SO 4 кўк рангли Бу реакциялар жуда оз миқдордаги моддалр билан ўтказилиши мумкин. Кўпинча сифат анализи «ҳўл» усул билан ўтказилади. Буларни ўтказиш учун текширилаётган модда олдиндан эритилган бўлиши керак. Одатда эритувчи сифатида сув ишлатилади, агар модда сувда эримаса, кислотада эритилади. Кислотада эритилган модда кимёвий ўзгаришга учраб, сувда о Сифат анализида фақат бирор ташқи эффект, яъни реакциянинг ҳақиқатда бўлаётганлигини кўрсатувчи ҳар бир ўзгаришлар билан борадиган реакциялардангина фойдаланилади. Одатда бундай ташқи эффектлар: а) эритмалар рангининг ўзгариши б) чўкма тушиши (ёки эриб кетиши) в) газ ажратиб чиқишидан иборат бўлади. Чўкма ҳосил бўлиши ва эритма рангининг ўзгариши содир бўладиган реакциялар энг кўп қўлланиладиган реакциялардир. Ҳўл усулда борадиган реакциялар, одатда оддий ва мураккаб ионлар ўртасида боради, демак биз бу реакциялардан фойдаланиб элементларни эмас, балки уларнинг ионларини топамиз . Масалан, хлоридлар эритмасидан Cl - ни топиш учун унга AgNO 3 эритмаси таъсир эттирилади. Бунда сузмасимон оқ чўкма ҳосил бўлади. HCl  AgNO 3  AgCl   HNO 3 CaCl 2  2 AgNO 3  2 AgCl   Ca(NO 3 ) 2 ва ҳоказо Ca 2  ва NO 3 - ионлари реакцияда иштирок этмаслигини ҳисобга олиб тушириб қолдириш мумкин. Сl -  Ag   AgCl  Бу реакциянинг ионли тенгламаси дейилади. Агар Cl - ионлари ҳолида бўлмасдан, масалан. ClO 3 - ҳолида бўлса ёки диссоциланмайдиган молекула ҳолида (CHCl 3 ) бўлса, AgNO 3 билан бу реакция содир бўлмайди. Демак равшанки биз бу реакциядан фойдаланиб хлор элементини эмас, балки хлорид ионини аниқлаймиз. Худди шунингдек Cl - иони учун реагент AgNO 3 бўлмасдан, балки эритмадаги Ag  ионидир. Шунинг учун AgNO 3 ўрнига Ag 2 SO 4 , CH 3 COOAg каби тузларнинг эритмаларини ҳам бемалол ишлатса бўлади. 2NaCl  Ag 2 SO 4  2 AgCl   Na 2 SO 4 CaCl 2  2 CH 3 COOAg  2 AgCl   (CH 3 COO) 2 Ca Агар элемент ҳар хил валентли ионлар ҳосил қилса, улардан ҳар бирининг ўзига хос характерли реакци Реакцияларни амалга оширишнинг шарт-шароитлари. 1) Бирор реакцияни ўтказишда шу реакцияга шароит яратилиши зарур, акс ҳолда реакция натижаси шубҳали бўлади. Масалан. Кислотада эрийдиган чўкмалар, эритмада эркин ҳолатдаги ортиқча кислота бўлганда, ажралиб чиқмаслиги турган гап. Худди шунингдек, ишқорда эрийдиган чўкмалар ишқорий муҳитда ажралиб чиқмайди. Агар чўкма ишқорда ҳам, кислотада ҳам эриса, уни фақат нейтрал муҳитда ҳосил қилиш мумкин ва ҳоказо. Демак, реакцияни амалга ошириш учун энг муҳим шароитлардан бири шу реакциялар учун зарур бўлгани муҳитдир, уни керак бўлган тақдирда кислота ёки ишқор қўшиб вужудга келтириш мумкин. 2)Иккинчи муҳим шароит эритманинг ҳароратидир. Баъзи реакциялар совуқда, баъзилари қиздириш йўли билан боради. 3)Учинчи муҳим шароит эритмада топиладиган ионнинг концентрацияси етарли даражада катта бўлишидир. Унинг концентрацияси жуда оз бўлса, реакция чиқмайди. Бунинг сабабини билиш қийин эмас: ҳар қандай модданинг эритмадаги концентрацияси унинг айни шароитдаги эрувчанлигидан ортиқ бўлгандагина шу модда чўкмага тушади. Бордию модда жуда қийин эрийдиган бўлса аниқланадиган ионнинг концентрацияси ниҳоятда оз бўлсада у чўкмага тушади, бундай реакциялар сезилувчан дейилади. Реакциянинг сезилувчанлиги миқдорий жиҳатдан бир-бирига боғланган иккита кўрсаткич-топилиш минимуми (m) ва суюлтириш чегараси (1:Q) билан характерланади. Топилиш минимуми модда ёки ионларнинг реакция муайян шарт- шароитларда ўтказилганда топилиши мумкин бўлган энг кам миқдоридир. Бу миқдор жуда кичик бўлганидан, у одатда микрогр Шунинг учун, одатда модданинг ҳали шу реакция ёрдамида топилиши мумкин бўлган энг кам концентрациясини ифодаловчи суюлтириш чегараси ҳам кўрсатилади. У баъзан минимал концентрация ҳам дейилади. Суюлтириш чегараси 1:Q билан ифодаланади: бунда Q-эритувчининг топиладиган модда ёки ионнинг 1 масса қисмига тўғри келадиган масса миқдори. Реакциянинг сезилувчанлигини тажрибада аниқлаш учун топиладиган модданинг ёки ионнинг борган сайин камайиб борувчи миқдори билан бир неча марта реакция ўтказилади. Бундай тажриба реакция чиқмай қолгунча давом эттирилаверади ва ниҳоят шу йўл билан модданинг эритмадаги энг кичик, яъни реакциянинг бориши ҳамон ишонарли эканлигини кўрсатиб турадиган концентрацияси белгилаб олинади. Агар ионнинг концентрацияси суюлтириш черасидан катта бўлса чўкма тез тушади, кичик реакциянинг сезилувчанлигини аниқлаш учун AgNO 3 нинг 1 литрида 1 г Ag  (яъни1,57 г AgNO 3 ) бўладиган эритмаси тайёрланган. Шу эритма 25 марта суюлтирилганда реакция сезилувчан бўлган, лекин ундан ортиқроқ суюлтирилганда шубҳали натижа берган. Шу эритманинг 0,02 мл ҳажмли бир томчисида реакция чиқади. Бу реакция учун топилиш минимуми ва суюлтириш чегарасини аниқласак,Масалан Ag  ионини топиш учун 2Ag   CrO 4 2-  Ag 2 CrO 4  суюлтириш чегараси: Топилиш минимумини қуйидаги пропорциядан аниқлаймиз: 25000 мл эритмада 1 г Ag  бор 0,02 мл эритмада m г Ag  бор Бундан Шундай қилиб топилиш минимуми (m) билан суюлтириш чегараси (Q) орасида муносабат қуйидагича бўлади: V-реакция учун олинган эритма ҳажми (мл)1 1 25000 Q Ag нинг массаси сувнинг массаси    m мл г мл г мкг     0 02 1 25 Реакциянинг сезгирлигини оширишнинг бир неча усуллари мавжуд. 1)Реагентнинг концентрациясини ошириш. 2)Анорганик моддалар эрувчанлигини камайтирувчи этил спирт каби органик моддалар қўшиш. 3)Сув билан аралашмайдиган бирор суюқлик қўшиш. 4)Чўкма ҳосил бўлмайдиган реакцияларда ҳам сезгирликни ошириш мумкин. Масалан кобальт(II) тузи эритмаларида роданид ионлари бўлса, сув билан аралашадиган ацетон қўшиб, реакциянинг сезгирлигини ошириш мумкин. [Co(CNS) 4 ] 2-  Co 2   4CNS - бу реакциянинг мувозанати ацетон қўшилса чапга силжийди. 5)Экстракция ҳам сезгирликни оширади. 6)Реакцияга бошқа ион киритиб ҳам реакция сезгирлигини ошириш мумкин. Масалан, кўк кристалл чўкма Co[Hg(CNS) 4 ] Co 2  концентрацияси кам бўлса чўкма тушмайди. Агар шу эритмага озгина Zn 2  ионлари киритилса, дарҳол ҳаво ра 7)Специфик реакция-айни ион учун хос бўлган реакциялар мавжуд. Масалан NH 4   OH -  NH 3   H 2 O реакция NH 4  иони учун специфик реакциядир. Изланаётган ионларни специфик реакциялардан фойдаланиб текширилаётган эритманинг алоҳида улушларидан (бу эритмада бошқа ионлар бўлишидан қатъий назар) бевосита топиш мумкин. Бу усул « бўлиб-бўлиб анализ қилиш усули » дейилади. Бунда қайси ионни олдин қайсисини кейин анализ қилиш аҳамиятга эга эмас. Бўлиб-бўлиб анализ қилиш усули ёрдамида анализ қилиш имкони бўлмаган ионларни систематик анализ қилиш йўли билан аниқланади. Систематик анализда қайси ионни дастлаб аниқлаш тартиби катта аҳамиятга эга айрим ҳолларда халақит берувчи ионларни ажратишга тўғри келади. Эритмаларни бўлиб-бўлиб ва систематик анализ қилиш. Систематик анализда ионлар мураккаб аралашмалардан айрим- айрим ҳолда эмас, гуруҳ-гуруҳ қилиб ажратилади, бунда уларни гуруҳ реагенти деб аталувчи баъзи реактивлар таъсирига бир хил муносабатда бўлишидан фойдаланилади. Гуруҳ реагенти маълум талабларга жавоб бериши керак: 1) У катионларни амалда тўлиқ чўктириш керак(чўктирилгандан сўнг эритмада қолган катион концентрацияси 10 -6 моль  л дан ошмаслиги керак; 2) Кейинги анализни ўтказиш учун ҳосил бўлган чўкма кислоталарда осон эрийдиган бўлиши керак; 3)Ортиқча қўшилган реагент эритмада қолган ионларни аниқлашга ҳалал бермаслиги керак. Сифат анализида катион ва анионларнинг классификацияси. Катионлар классификацияси. Сифат анализида катионларни классификациялашнинг бир неча усуллари (схемалари) бор: 1)Водород сульфидли метод: бу металл суль Водород сульфидсиз методлар: а) кислота-ишқорли б) аммиак-фосфатли с) ацетат-амидли ва ҳоказо. Кейинги йилларда сифат анализида кислота-ишқорли метод қўлланилмоқда. Бу метод бўйича классификациялашда катионлар 6 та аналитик гуруҳга бўлинади. Гуруҳ Гуруҳ реагенти Катионлар I Гуруҳ реагенти йўқ К  , Na  , NH 4  II HCl Ag  , Hg 2 2  , Pb 2  III H 2 SO 4 Ba 2  , Sr 2  , Ca 2  IV NaOH (чўкмалар ортиқча NaOH да эрийди) Al 3  , Cr 3  , Cr 6  , Zn 2  , As 3  , As 5  , Sn 2  , Sn 4  V NaOH (чўкмалар ортиқча NaOH да эримайди) Mn 2  , Mg 2  , Bi 3  , Fe 2  , Fe 3  , Sb (III,V) VI NaOH (чўкмалар ортиқча NН 4 OH да эрийди ва комплекслар ҳосил қилади) Cu 2  , Co 2  , Ni 2  , Hg 2  , Cd 2 Катионларнинг кислота-асосли метод бўйича классификациялаш жадвали. Анионлар классификацияси. Анионлар классификацияси асосида сувда эримайдиган чўкмалар ҳосил қиладиган барий ва кумуш тузлари ҳосил қилиш ётади Анионлар классификацияси Гуру ҳ Гуруҳнинг характеристикаси Анионлар Гуруҳ реагенти I Барий тузлари сувда қийин эрийди SO 4 2- , SO 3 2- , S 2 O 3 2- , CO 3 2- , PO 4 3- , AsO 4 3- , AsO 3 3- , BO 2 - ёки B 4 O 7 2- , CrO 4 2- , F - , SiO 3 2- , C 2 O 4 2- ва бошқалар Нейтрал ёки кучсиз ишқорий муҳитда BaCl 2 II Кумуш тузлари сувда ва суюлтирилган HNO 3 да қийин эрийди Cl - , Br - , I - , S 2- , CNS - , [Fe(CN) 6 ] 4- , [Fe(CN) 6 ] 3- , CN - , BrO 3 - , IO 3 - , ClO - 2 н НNO 3 иштирокида AgNO 3 III Барий ва кумуш тузлари сувда эрийди NO 3 - , NO 2 - , CH 3 COO - , СlO 3 - , MnO 4 - . Гуруҳ реагенти йўқ Аммо бу классификация қатъий классификация эмас. чунки турли авторлар анионларни турлича классификациялайдилар, масалан, Тананаев Н. А. қуйидагича гуруҳларга бўлади: I-гуруҳга-оксидловчи анионлар (MnO 4 - , CrO 4 2- , NO 3 - , MnO 4 2- , [Fe(CN) 6 ] 3- NO 2 - , AsO 4 3- , ва бошқалар) II-гуруҳга-қайтарувчи анионлар (Cl - , Br - , I - , S 2- , SO 3 2- , S 2 O 3 2- , CNS - , AsO 3 3- , [Fe(CN) 6 ] 4- , C 2 O 4 2- ва бошқалар) III-гуруҳга-индифферент анионлар (SO 4 2- , PO 4 3- , B 4 O 7 2- , SiO 3 2- , CO 3 2- , F - , CH 3 COO - ва бошқалар) киради. Катионларга қарама-қарши ўлароқ, анионлар кўпинча бир-биридан ажратиладиган реакциялардан аҳён-аҳёнда фойдаланилади. Анионлар кўпинча эритмани бўлиб-бўлиб анализ қилиш усули билан топилади. Бунда гуруҳ реагентлари гуруҳларни бир-биридан ажратиш у Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар 1. Аналитик кимё нимани ўрганади ва қачондан фан сифатида шакллана бошлаган? 2. “ Ҳўл усул” билан қилинадиган анализга ким асос солган? 3. Қайси олимларнинг ишлари туфайли микрокристаллокопик анализ вужудга келган ва бу олимларнинг яна қандай ишларини биласиз? 4. Металларни эритмалардан гуруҳлари билан ажратиш орқали кимлар томонидан системали анализ вужудга келди? 5. Газ анализининг асосчиси ҳақида нималарни биласиз? Бу олим томонидан қандай газларнинг ажратиб олиниши флогистон назариясининг барбод бўлишига олиб келди? 6. Д. Дальтон, М. Берцелиус, Гей-Люссак, Либихларнинг ишлари ҳақида нима дея оласиз? 7. Сифат ва миқдор анализига доир “Аналитик кимё” классик қўлланмаси биринчи нашрининг муаллифи ким ва бу китоб қачон чоп этилган? 8. Аналитик кимёда орга 1. Суюлтириш чегараси ва топилиш минимумини қандай аниқлаш мумкин? Жавобингизни мисоллар билан асослаб беринг. 2. Сифат анализида суюлтириш чегараси ва топилиш минимуми қийматлари қандай бўлган реакциялардан фойдаланиш мумкин? 3. Реакциянинг сезгирлиги қандай омилларга боғлиқ бўлади ва сезгирликни оширишнинг қандай усулларини биласиз? 4. Қандай ҳолларда реакцияни амалга ошириш учун бўлиб-бўлиб анализ қилиш усулидан фойдаланилади? 5. Системали анализ қилиш усули нималардан иборат ва қандай ҳолларда бу усулдан фойдаланилади? 6. Гуруҳ реагенти нима ва у қандай талабларга жавоб бериши керак? 7. Катионларни аналитик синфларга бўлишнинг қандай усуллари мавжуд ва кейинги йилларда асосан қайси усул қўлланилмоқда? Нима сабабли? 8. Анионларни аналитик синфларга бўлишнинг қандай усуллари мавжуд? Мисо 1.Кристиан Г., М. Бином// Аналитическая химия, том 1, 2009. 623 с. 2.Кристиан Г., М. Бином// Аналитическая химия, том 2, 2009. 504 с. 3.D onald Ckoog , M. West . Fundamentals of Analytical Chemistry Brouks. Cole. Cengage, 2014. 4.Турабов Н.Т., Қутлимуратова Н.Х., Сманова З.А. Аналитик кимё. Лаборатория машғулотлари номли ўқув қўлланмаси. Тошкент “Ношир” нашриёти. 2019. 250 б. 5.Fayzullaеv. O. Analitikkimyo. Toshkеnt, «Yangi asr avlodi», 2006, 488 b. Адабиётлар
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha