Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 16 Май 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Текстиль

Продавец

Bohodir Jalolov

Аралаштириш жараёни

Купить
Режа  Аралаштириш жараёнининг мақсади ва моҳияти.  Аралаштириш усуллари.  Игна сиртли аралаштиргичлар.  Оқим усулида аралаштириш машиналари.  Кўп каррали аралаштиргичлар. АРАЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИ Аралаштириш жараёниниг мақсади - таркиби бир текис бўлган ровон хомаки маҳсулотлар олиш, йигирилган ипнинг ҳар қандай кесимида асосий хоссалари бир хиллигини, белгиланган таннарх ва сифат кўрсаткичларини таъминлашдан иборатдир. Аралаштириш жараёниниг моҳияти - турлича хоссаларга эга бўлган ҳар хил компонент толаларнинг аралашма таркибида бир те кисда тақсимланишини таъминлашдан иборатдир. Уюшган усулда аралаштириш маҳсулотларни узунасига қўшиш орқали икки ҳолатда амалга оширилади:  Бир турдаги машиналардан олинган, хусусиятлари турлича бўлган хомаки маҳсулот ёки толалар оқимини қўшиш орқали;  Хоссалари бир хил бўлган толалар ёки бўлакчалар оқимини даврий қўшиш орқали Аралаштириш усуллари.  Тасодифий усулда аралаштирилаётган компонентлар бўлакчалари аралашманинг турли участкаларида тартибсиз ва тасодифий холатда тақсимланган бўлади .  Уюшган усулда араралаштириш натижасида ҳосил бўлган қатлам кўндаланг кесимидаги толалар сони алоҳида компонентлар кўндаланг кесимидаги толалар сонининг йиғиндисига тенг бўлади. Бу усулда бир текис аралаштириш олдиндан белгиланган рецептга мос тушади. Шунинг учун бу усул тузилиши турлича бўлган толаларни аралаштиришда кўп ишлатилади.  Биринчи ҳолат аралаштирувчи панжараларда толали бўлакчалар оқимини қўшишда, пилта бирлаштирувчи машина ва қайта тараш машиналарида пилталарни қўшишда ҳамда пиликлаш ва йигириш машиналарида пиликларни қўшишда ишлатилади.  Иккинчи ҳолат узлуксиз аралаштирувчи машиналар камераларида го ризонтал қатламлар ҳосил қилишда ёки вертикал қатламлардан панжаралар ёрдамида толаларни аралаштиришда, тараш аппаратларида тарам лардан қатлам ҳосил қилишда, пневмомеханик йигириш машиналарининг камера ички сиртида толаларни қўшишда қўлланилади. Уюшган усулда аралаштириш холатлари  Қатламлар ёрдамида аралаштириш .  Машина камераларида аралаштириш.  Пилталарни қўшиб аралаштириш. Катламлар ёрдамида аралаштириш. Бу усулда алохида компонентлардан қатлам ҳосил қилиниб улар устма уст жойлаштирилади, сўнгра маҳсулот йўналиши буйича перпендикуляр холатда порцияларга ажратилиб аралаштирилади. Aралаштириш самарали бўлиши учун алоҳида қатламлар юпқа, бир хил миқдорда ва узунлик бўйича бир текис бўлиши керак. Қанча кўп қатлам ҳосил қилинса шунча яхши аралашма олинади. Қатламлар усули аралашма икки ва ундан ортиқ компонентлар ишлатилганда қўлланилади.  Машина камераларида аралаштириш усули Бу усулда машина камераларига қўлда ёки механик тарзда унча катта бўлмаган пахта булакчалари тўхтовсиз ташлаб турилади. Пахта булакчалари қанча майда бўлса, аралашиш шунча яхши булади. Камчилиги. Машиналарда игнали ишчи органлар мавжуд бўлганлиги учун сараланиб ажралиш ходисаси содир бўлади. Пилталарни қўшиб аралаштириш Бу усул пилталаш ва пилта бирлаштирувчи машиналарда ишлатилади. Олинган хомаки маҳсулот таркибида компонентларнинг тақсимланиши бир хил ва доимий бўлади, лекин аралаштирилаётган пилталар чўзилишдан сўнг алоҳида-алоҳида бўлиб ажралиб туради. Бу камчиликни бартараф этиш учун қўшиш ва чўзиш жараёни такрорланади. Игна сиртли аралаштиргичлар Илгарилари сараланма таркибига кирувчи компонентларни аралаштирганда асосан игна сиртли ишчи органларга эга бўлган аралаштириш машиналари ишлатилар эди. Уларга бош таъминлагич ва узлуксиз аралаштириш машиналари мисол бўлиб аралаштириш камераларда амалга оширилади. Бу машиналарни бошқариш қўл меҳнатига мосланган. Уларда пахта бўлакчалари кўп қатламли тўшама (настил) ҳосил қилиш усулида аралаштирилади. Вертикал игнали панжара тўшамадан тиккасига пахтани «қирқиб» олиб кейнги босқич машиналарига узатади. Агар сараланмада кимёвий толалар ишлатилса, титувчи валик ўрнига титувчи тароқ ўрнатилади. Ушбу турдаги машиналар ҳозирги вақтда асосан қайтимларни аралаштириш учун ишлатилмоқда Компонентлар  Транспортер  Игна сиртли панжара  Титувчи валик  Тозаловчи валик  Ажратувчи валик  Аралашган компонентлар Оқим усулида аралаштирувчи машиналар  Компонентларни сараланиб ажралиш ходисасини камайтириш, қўл меҳнатини механизациялаштириш ва тўла қонли аралашма ҳосил қилиш мақсадида камерали аралаштириш машиналари ишлатилиб келинган. Уларга дозаторли аралаштирувчи машина, оқим холатида аралаштирувчи машиналар мисол бўла олади. Камерали аралаштирувчи машиналар Компонентларни сараланиб ажралиш ходисасини камайтириш, қўл мехнатини механизациялаштириш ва тўлақонли аралашма ҳосил қилиш мақсадида камерали аралаштириш машиналарини ишлатиш тажрибалари ҳам мавжуд. Бу турдаги машиналарга дозаторли аралаштирувчи машина, оқим ҳолатида аралаштирувчи машиналар мисол бўла олади. Оқим холатида аралаштирувчи машина ( МСП-8)  1- аралаштирувчи камера, 2 ,7- камерадаги толанинг минемал даражасини назорат килувчи датчик., 3 ,6 - тола бериладиган патрубкалар. 4- тола окимини тусувчи ва очувчи клапан., 5- хаво чикарувчи патрубка., 8 - узатувчи цилиндрлар.,9 - лопастли барабанлар., 10 – поддон., 11 - титувчи барабан. UNImix В-70 аралаштириш машинаси  уч порцияли жадал аралаштириш амалга оширилади; толали махсулот камерада хаво ёрдамида ва механик тарзда ичланганлиги туфайли компонентлар йигилувчи (накопитель) лари сигими юкори;,камераларга таксимлаш системасида харакатланувчи кисмлар тугатилган; ишлатилган хаво хажми кискартирилган; энергия сарфи тежалган; КЎП ФУНКЦИЯЛИ ШАХТАЛИ АРАЛАШТИРУВЧИ МАШИНАЛАР  Trutschler фирмасининг ММ-4, ММ-6 машиналарида компонентлар алоҳида шахталарга жойлаштирилиб, таъминловчи органлар ёрдамида узатилиб аралаштирилади. Тузилишига кўра бу машиналар таъминловчи узатувчи органлари, компонентларни жойлаштириши ва компьютер тизими дастурлари бўйича бир биридан фарқ қилади.  Кўп функцияли аралаштириш машиналаридан МХ- U (Trutschler), Unimix В-71 (Rieter) ва В 143 (Marzoli) дунё тўқимачилик корхоналарида самарали ишлатилмоқда.  Мазкур аралаштиргичлар тозалаш машиналарини тола билан таъминлашда ва сифатли аралашма ҳосил қилишда самарали эканлигини кўрсатмоқда. Ҳосил қилинган аралашма бир текислиги (равонлиги) билан ажралиб туради. Булардан ташқари толалар перфолистлар қўлланилганлиги туфайли қўшимча равишда чангдан тозаланади. Кўп камерали аралаштиргичларнинг тузилиши ва ишлаши бир-бирига ўхшаш. Тўрт а) ва олти б) камерали аралаштиргичлар МХ-U аралаштириш машинаси  Машина 4 ёки 6 шахтадан иборат. Компонентлар даслаб шахталарда аралаштирилади сунгра узатувчи валиклар воситасида титувчи валикка узатилиб кайта титиб аралаштирилади. Узатувчи валикли шахтали аралаштириш машинаси Аралашма тўлалиги
Купить
  • Похожие документы

  • Bojxona qo'mitasiga ishga kirish uchun savol javoblar toplami
  • UXK rusumli paxta tozalash uskunasi ta’minlagichi takomillashtirish
  • O‘quvchilarga ip va gazlama mavzusini o‘qitish metodikasi
  • O’quvchilarga fartuk va bog’ichli qalpoqchalarni tikib, oxirgi o’lchov berish mavzusini o’qitish ijodkorlikni shakllantirish metodikasi
  • Халқали усулда ип йигириш

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha