Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 666.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

Ароматик углеводородлар

Купить
Ароматик углеводородлар. Бензол Режа: 1. Ароматик углеводородларнинг тузилиши, бензол ва унинг гомологлари. 2. Бензол молекуласининг тузилиши. 3. Ароматиклик нима. 4. Бензол ва унинг ҳосилаларининг номланиши, физик хоссалари. 5. Ароматик углеводородларнинг кимёвий хоссалари. 6. Электрофил ўрин олиш реакциялари. 7. Ароматик электрофил ўрин олиш реакцияларининг механизми. 8. Ароматик ўрин олишга бензол халқасидаги ўринбосарларнинг таъсири. 1. Ароматик углеводородларнинг тузилиши, бензол ва унинг гомологлари • Ароматик углеводородлар углеродга бой, молекуласи халқали тузилган, ўзига xос кимёвий боғланишга хамда физикавий ва кимёвий xоссаларга эга бўлган бирикмалардир. • Бензол рангсиз суюқлик бўлиб, биринчи бўлиб уни 1825-йилда Лондондаги ёритгичлар линияларида йиғилган ёғсимон қолдиқдан Майкл Фарадей ажратиб олган. Бензолнинг молекуляр формуласи C 6 H 6 унинг юқори тўйинмаганлик даражасига ишора беради. Таққослаш учун, олтита углерод атомили алкан молеуласи C 6 H 14 формулага эга ва олтита углерод атомли циклоалкан молекуласи C 6 H 12 формулага эга. Бензолнинг юқори тўйинмаганлик даражасига кўра у алкенларга тегишли бўлган жуда кўп характерларни бериши мумкин дейиш мумкин. Аммо бензол бутунлай пассив! У алкенларга характерли 2. Бензолнинг молекуласининг тузилиши • Бензолнинг Кекуле модели. 1872-йилда Август Кекуле томонидан таклиф қилинган бензол тузилишида олтита углерод атоми ҳалқага оддий ва қўш боғлар орқали боғланган бўлишади ва ҳар бир углерод атомига битта водород атоми тўғри келади. Кейинчалик Кекуле фикри бўйича бензолда учта қўш боғ мавжуд бўлади ва ушбу боғлар бензолнинг икки шакли орасида шунчалик тез бир-бирига ўтиб турадики, бу икки шаклни бир- биридан фарқлаш мушкул бўлиб қолади. Иккала тузилиш ҳам Кекуле тузилиши деб аталади. Бензолнинг орбитал қоплаш модели. Линус Паул томонидан 1930 йилларда топилган атом орбиталлар гибридизацияси ва резонанслар назарияси тушунчалари, бензол тузилишининг биринчи мос таърифини таъминлашди. Бензолнинг углерод скелети регуляр С-С-С билан гексагон ва 120 0 бурчакли Н-С-С боғларни ҳосил қилади. Ушбу турдаги боғланишда углерод sp 2 гибрид орбиталларни ишлатади. Ҳар бир углерод атоми sp 2 -sp 2 гибридланган орбиталларни қоплайдиган сигма боғларни ҳосил қилади. Тажрибада аниқланишича, барча углерод атомларининг узунлиги бензол молекуласида 1,39 А (қиймат оддий боғ sp 3 гибридланган углерод узунлиги (1,54 А) ва қўш боғ sp 2 гибридланган углерод узунлиги (1,33 А) орасида ётади) га тенг. • Бензолнинг резонанс модели. Резонанслар назариясининг постулатларидан бири шуки, агар биз молекулани ёки ионни икки ёки ундан ортиқ тузилишлар орқали ифодалай олсак, унда молекулани битта ягона тузилиш орқали ифодалаб бўлмайди. Бу ерда бензолнинг кўпинча Кекуле тузилишлари деб аталувчи, иккита эквивалент тузлишларининг гибриди келтирилган. 3. Ароматиклик нима? Бензол ва унинг ҳосилаларидан ташқари кўп турдаги молекулалар ароматик характер кўрсатишади; чунки улар ҳам юқори тўйинмаганлик даражасига эга, аммо адкенларга хос бўлган бирикиш ва оксидланиш- қайтарилиш реакцияларига киришмайди. Буни тушуниш учун кимёгарлар узоқ вақт давомида ароматиклик характери асосида ётувчи принципларни қидиришди. 1930 йилда немис физик-кимёгари Эрих Хьюккел ушбу муаммони ечишга муваффақ бўлди. 4. Бензол ва унинг ҳосилаларининг номланиши, физик хоссалари • Бир ўринбосарли бензоллар. Моно- ўрин алмашган алкинбензоллар бензолнинг ҳосиласи сифатида номаланади; масалан, этил бензол. Баъзи оддий бир ўрин босарли алкилбензоллар ИЮПАК га кўра кўпроқ умумий номлар билан аталади. Масалан, толуол (метилбензолдан кўпроқ) ва стирол (фенилэтилендан кўпроқ). Кўп ядроли ароматик углеводродлар. (КЯА) Икки ёки ундан ортик ароматик ҳалқадан иборат бўлиб, иккала ҳалқа углерод атомлари билан боғлиқ бўлади. Энг умумий КЯА лар нафталин, антрацен, фенантрен бўлиб, улар писта кўмир ва петролейнинг юқори-қайновчи қолдиқларида топилган. Баъзи бир вақтлар, жун ва юнгли кийимларни куядан сақлайдиган инстекцид ўрнида ишлатилган бўлсада, аммо р-дихлорбензол каби хлорланган углеводородлар очилиши туфайли камайган. Шунингдек кўмир смоласида оз миқдорда бензо[a]пирен ҳам топилган. Шунингдек, ушбу модда ички ёнув моторларининг чиқариш газларида (масалан, автомобил моторлари) ва сигарет тутунида топилган. Бензо[a]пирен жуда кучли карциноген ва мутаген ҳисобланади. 5. Ароматик углеводородларнинг кимёвий хоссалари • 6. Электрофил ўрин олиш реакциялари • Ароматик электрофил ўрин олиш нима? Бензол алкенлар билан таъсирлашувчи кўпчилик реагентларга қаршилик кўрсатса ҳам у бутунлай реакцияга киришмайдиган модда эмас. Ароматик бирикмаларга хос энг муҳим реакциялардан бири ҳалқа водородининг функционал гуруҳларги алмашинуви бўлиб, бу функционал гуруҳларга галогенлар, нитро гуруҳ (- NO 2 ), сульфон кислота (-SO 3 H), алкил гуруҳ (-R), ацил гуруҳ (-RCO) киради. 7. Ароматик электрофил ўрин олиш реакцияларининг механизми • Бошқа электрофил ароматик алкиллаш реакциялари. • Олдинги бўлимларда кўрганимиздек, алкенга кучли кислота, одатда H 2 SO 4 ва H 3 PO 4 таъсир эттиррилганда карбокатионлар ҳосил бўлади. Бензол ва пропендан, кучли кислота катализаторлигида изопропилбензол саноат миқёсида синтез қилинади. 8. Ароматик ўрин олишга бензолдаги ўринбосарлар қандай таъсир кўрсатади • Бир ўринбосарли бензолнинг электрофиль ароматик ўрин олишидан учта изомер олиниши мумкин. Янги гуруҳ мавжуд гуруҳга нисбатан орто-, мета-, пара- ҳолатларни эгаллаши мумкин. Ўтказилган тажрибавий кузатишлар асосида кимёгарлар ўринбосарнинг кейинги электрофил ўрин олишга таъсирини қуйидаги тартибда аниқлашни таклиф қилишди. Нитробензолни нитролашда биз деярли бошқача ҳолатга дуч келамиз, бунда нитроланиш тезлиги бензолни ўзини нитролашга нисбатан 10000 мартта скеинроқ амалга ошади (нитро гуруҳ кучли дефаоллаштирувчи). Шунингдек, маҳсулот 93% мета- изомердан ва 7% дан кам миқдорда орто- ва пара- изомерлардан ташкил топган (нитро гуруҳ мета- йўналтирувчи). Ушбу фактларни ишлатиб бемалол турли изомерларда кетувчи ўрин олиш реакцияларини ўрганиш ва таҳлил қилиш мумкин, масалан иккита бензол изомерининг бромлаш ва нитролаш реакциялари маҳсулотларини олдиндан айтиш мумкин. Адабиётлар: • 1. William H. Brown Thomas Poon. Introduction to Organic Chemistry, USA, 5 edition. • 2. John McMurry Organic Chemistry with Biological Applications, Third Edition. USA. 2015. Р1309
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha