Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Культурология

Продавец

Bohodir Jalolov

Архаик (ибтидоий) маданият

Купить
АРХАИК (ИБТИДОИЙ) МАДАНИЯТ. www.arxiv.uz Режа: 1.Палеолит (қадимги тош асри) даври маданияти. 2.Неолит (янги тош асри) даври маданияти. 3.Бронза даври маданияти. www.arxiv.uz Палеолит босқичи илк (қуйи) ва сўнгги (юқори) даврларга бўлинади. Шунингдек, полеолит ва неолит босқичининг ўртаси мезолит – ўрта тош асри даврига бўлинади. Тош асрининг даври бундан 2,6 млн. йилдан (Кениянинг Рудольф кўли соҳилидан топилган қадимги тош қуроллари) то эрамизгача 2 минг йилгача (меҳнат қуролларини жездан тайёрлай бошлаган давргача) бўлган вақтни ўз ичига олади. Ўз навбатида палеолит босқичидаги энг узоқ давр илк полеолит бўлиб, бундан 40-35 минг йил олдин тугайди. Илк полеолитда антропогонез жараёнининг содир бўлиши, қазиб топилган гоминид қолдиқларининг алоҳида турлари яшаган даврларда (зинжантроп, австралопитек, питекантроп, синантроп, неандертал ва бошқалар) маданиятнинг алоҳида илк намуналари вужудга келди: қўпол тош қуроллари тайёрлаш (кесгич, тош найза, қирғич), оловда Неандертал одамларнинг қолдиқлари дастлаб Сурхондарёнинг Бойсун тоғларидаги Тешиктош ғоридан топилган. (9 яшар неандертал бола қолдиқлари). Шунингдек, Республикамиз ҳудудидаги Омонқўтон, Зирабулоқ (Самарқанд вилояти), Обираҳмат, Кўлбулоқ (Тошкент вилояти), Учтут (Навоий вилояти) каби ҳудудлардан ҳам ўша даврга оид бўлган маданият қолдиқлари очиб ўрганилган. Неандертал одамларнинг ҳаёти албатта анча оғир кечган. Уларнинг моддий маданияти намуналари ҳисобланган тош қуроллари ўта қўпол, тасаввурлари эса жуда содда кўринишда бўлган. Неандертал одамлар қабрлари атрофларининг ҳайвон шоҳлари билан тўсиб қўйилиши уларда илк диний дунёқараш пайдо бўла бошлаганлигини кўрсатади. Буни Тешиктош ғорида яшаган одамларнинг қабрларидаги излардан ҳам билса бўлади. www.arxiv.uz Илк палеолитда маданий муҳитнинг мавжудлиги алоҳида жойлар билангина чегараланса сўнгги палеолитда эса маданият тизим сифатида шаклланади. Сўнгги палеолитнинг бошларида гоминид эволюцияси якунланиб замонавий «ақлли одам» (homо sapiens) тури пайдо бўлади. Сўнгги палеолитда турли-туман тош ва бошқа қуроллар нотекис тарзда кўпайиши натижасида таркибий қуроллар - тасма, учлик, шунингдек, тўқимачилик пайдо бўлади. Ниҳоят, дастлабки тартибли ижтимоий ташкилот - уруғ ташкил топади. Бу инқилобнинг маҳсули инсонларнинг асосий антропологик, руҳий физиологик, руҳий ижтимоий ва маънавий бирлиги бўлиб, инсонлар уюшмасининг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, тил, маиший ривожланишидаги тафовутларга қарамасдан тарихда сақланиб қолди. www.arxiv.uz Дастлаб, ибтидоий одамлар озиқ-овқат қидириб ўзи яшаётган муҳитни яхшироқ ўргана бошладилар. Бу эса уларнинг географик билимини оширган. Табиатдаги мавжуд истеъмол қилишга яроқли ўсимлик ва меваларни қидириб топиши ва кузатиши натижасида ботаника билимлари тўпланган. Ёввойи ҳайвонлар овлаш жараёнида ҳайвонларнинг феъли, тури, яшаш жойларини кузатиш туфайли ибтидоий одамларда зоология билими шакллана бошлади. Бу жараёнларни ўрганиш ибтидоий одамлар учун зарурий, ҳаёт учун кураш, тирикчилик манбаи эди. Касалликни даволаш учун ўша замоннинг ўзига хос содда табобати бўлиб, даволашда ўсимликлар, мевалар, ҳайвонлар, минерал жисмлардан фойдаланганлар. Шунингдек, силаш, уқалаш усули билан баъзи касалликларни даволаганлар ва фолбинлик, сеҳргарлик ва жодугарлик усулларидан ҳам фойдаланганлар. www.ar Неолит даври маданияти. (эрамиздан аввалги VI - IV минг йилликлар). Минтақамизнинг иқтисодий- географик жойлашуви, тарихий манбалар ва асарларда кўрсатилишича эрамиздан аввалги VI- IV минг йилликлар оралиғида Марказий Осиё географик жойланишуви ва иқлим шароитига кўра иккита йирик маданий-тарихий ҳудудларга бўлинган. Жануби-ғарбий ҳудудларда (ҳозирги Туркманистоннинг жанубий ҳудудларида) деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланувчи ўтроқ қабилалар яшаган бўлса, шимолий ҳудудларда эса овчилик, балиқ овлаш ва йиғувчи-теримчилик билан шуғулланган кишилар – истиқомат қилганлар. Эрамиздан аввалги V минг йилликда яшаган қабилалар маданиятининг асосий хусусияти диний қарашларнинг вужудга кела борганлиги ва бу билан боғлиқ бўлган терракота ҳайкалчаларининг кўпроқ она образини тасвирлаганлигидир. w Неолит даври (эрамиздан аввалги VI- IV минг йилликлар оралиғи) инсониятнинг тайёр маҳсулотлардан фойдаланишидан, маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ўтиши билан характерланади. Бу даврга келиб чорвачилик ва деҳқончилик пайдо бўлади, тош қуроллар янада такомиллаштириб, кулолчилик ва қурилиш ишлари ривожланади, тўкимачилик ва ҳайвон териларидан буюмлар ишлаб чиқариш вужудга келади. Ҳаёт кечириш манбаларининг кўпайиши, кишиларнинг яшаш учун янгидан-янги ҳудудларга кўчиб ўтиши кенгаяди. Бу эса қабилалар ўртасида ҳосилдор ерлар ва ов қилинадиган масканларни эгаллаши учун курашларини вужудга келтиради. Меҳнат тақсимотининг вужудга келиши муносабати билан қадимги одамларнинг ишлаб чиқарувчи ҳўжаликка (неолитда) ўтиш натижасида янги соҳаларга оид маросим ва байрамлар вужудга кела бошлади. Бу «Меҳнат мар Бронза даври маданияти . Марказий Осиёда бронза асри тахминан эрамиздан аввалги III минг йиллик ўрталаридан то I минг йиллик бошларига қадар давом этган. Бронза даврида чўл ва адирларда чорвачилик маданияти ривожланган бўлса, жанубий ҳудудларда ҳунармандчилик маданияти равнақ топган. Шу билан бирга, жанубий ҳудудларда деҳқончилик тараққий этиб, шаҳарларнинг вужудга келиш жараёни кечган. Илк бронза даврида кулолчилик буюмларига бир хил геометрик нақш бериш одатга айланган. Олтинтепа (Жанубий Туркманистон)да олиб борилган қазишмалар шуни кўрсатадики, бу даврда муҳташам ибодатхона сарой типидаги монументал иншоотлар қуриш бирмунча ривожланиб борган. Бронза даври моддий маданияти ва унга сингдирилган бадиий тафаккурнинг қай даражада эканлигини эрамиздан аввалги III минг йилликка оид Фарғона ша Академик А.Асқаров раҳбарлигида Сополлитепада (Сурхондарё вилояти ҳудудида) олиб борган қазишмалар бронза даврида шаҳар маданияти ва ҳунармандчиликнинг қанчалик ривожланганлигини кўрсатиб беради. Қалъа ичкарисидаги уйлар йирик хом ғиштлардан қурилган бўлиб, деворлар ва пол сомон сувоқда сувалган. Кўпчилик уйларнинг ичига одам кўмилган бўлиб, қабрлардан сопол идишлар, бронза, кумуш, олтин ва турли қимматбаҳо тошлардан ишланган безаклар, бронзадан ясалган меҳнат қуроллари ва пардоз буюмлари, табиий ипакдан тиқилган кийим қолдиқлари топилган. Қалъа майдонида 20 га яқин сопол пиширадиган хумдонлар бўлиб, уларда 40 дан ортиқ сопол идишлар: вазалар, қадаҳлар, кўзалар, хурмача, чойнак, пиёла, коса, тоғора, хум, лаган, баркаш ва бошқалар пиширилган. Шунингдек, Сополлитепада юзлаб металл буюмлар - Хулоса. Хулоса қилиб айтганда, ибтидоий даврнинг ҳам моддий, ҳам маънавий маданияти ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши натижасида такомиллаша борган. Ибтидоий давр маънавий маданиятининг вужудга келишида, биринчидан, меҳнат қуролларининг такомиллашиб бориши, иккинчидан, ибтидоий одам нутқи ва онгининг таъсири бениҳоя катта бўлган. Чунки, ибтидоий одам меҳнат қуроллари орқали энг аввало ўзининг озиқ-овкатларга бўлган биологик эҳтиёжини қондирган бўлса, сўнгра ана шу қуролларни ишлатиш натижасида ўзини қуршаб турган табиат сирларига чуқурроқ кириб борган. Табиат сирларини била бориш эса тафаккур тараққиёти учун йўл очиб берган. Дастлаб пода, сўнгра уруғ жамоаси аъзолари ўртасидаги ижтимоий муносабатлар ва ижтимоий ҳодисаларнинг шакллана бориши ҳамда табиат ҳодисаларини турли хил воситала www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Yo‘l harakati qoidalari test savollari to‘plami
  • O’zbekistonda madaniy turizmning rivojlanish omillari
  • Kavkaz xalqlari
  • Turizm va etnik madaniyat: folklorning sahnalashuvi va falsifikatsiyasi
  • Madaniy meros va YUNESKO: dunyo xalqlari urf-odatlarining himoyasi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha