Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Атроф мухит билан шуғулланувчи ташкилотлар

Купить
Атроф мухит билан шу ғулланувчи ташкилотлар • Режа : • 1.Табиатни муҳофаза қилиш соҳасида давлатлараро ҳамкорлик ва унинг асосий шакллари. • 2. Давлатлараро шартнома, конвенциялар ва уларнинг аҳамияти. • 3. Табиат муҳофазасида давлат нодавлат ташкилотлари ҳамкорлиги. • 4. Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиё, ҳамдўстлик мамлакатлари ва бошқа давлатлар, ташкилотлар билан ҳамкорлиги. WWW.ARXIV.UZ • Ер сайёраси инсониятнинг умумий яшаш жойи, ягона уйи ҳисобланади, унда экологик ҳалокатни бартараф қилиш мавжуд 230 давлат, 6,5 млрд. дан ортиқ инсонларнинг умумий вазифасидир. Табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳалқаро келишув асосида умумжаҳон миқёсида амалга оширилгандагина ўз самарасини бериши мумкин. Давлатлараро ҳамкорликлар сайёрамизда биосферанинг ягоналигидан ва инсонларнинг таъсири ҳеч қандай давлат чегаралари билан чекланмаслигидан келиб чиқади. Инсониятни ташвишга солаётган кўплаб минтақавий ва умумсайёравий экологик муаммолар фақатгина давлатлараро ҳамкорлик йўли билангина ҳал қилиниши мумкин. Ю.Одум айтганидек "Экологик муаммоларни бартараф этиш, атроф муҳитни барқарор ва хавфсиз ҳолда ушлаб туриш фақатгина дунё ҳамжамиятининг биргаликдаги ҳ WWW.ARXIV.UZ • Ҳозирги вақтда табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликнинг иккита асосий шакли ажралади: • 1. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган икки томонлама ва кўп томонлама шартнома ва конвенциялар; • 2. Халқаро табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари фаолияти. WWW.ARXIV.UZ • Турли давлатларнинг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш учун давлатлараро шартномалар ва конвенциялар кенг қўлланилади. Ҳамкорлик дастлаб ХIХ аср охирида ҳайвонот дунёсидан фойдаланишни тартибга солиш йўналишида вужудга келган. Айниқса кўчиб юрувчи ҳайвонларни муҳофаза қилишга катта эътибор берилган. Фақатгина балиқ, кит ва бошқа океан ҳайвонларини овлашни тартибга солиш ҳақида 70 дан ортиқ шартномалар, конвенциялар мавжуд. Китларни овлашни чеклашга оид биринчи ҳалқаро конвенция 1931 йилда тузилиб, унда Антарктида атрофидаги сувлардан ҳар йили 15 мингдан ортиқ кит овламаслик кўрсатилган эди. WWW.ARXIV.UZ WWW.ARXIV.UZ • Иккинчи жаҳон урушидан кейинги вақтда табиатни муҳофаза қилишга оид 300 га яқин турли шартнома ва конвенциялар тузилган. Уларнинг орасида 1963 йили Москвада тузилган сув ости ва космик фазодаги ядро синовларни таъқиқлаш ҳақидаги шартнома алоҳида аҳамиятга эга. 1972 йили Стокгольмда табиатни муҳофаза қилиш бўйича ўтказилган БМТ нинг биринчи умумжаҳон конгрессида 5 июнь ҳалқаро табиатни муҳофаза қилиш куни деб эълон қилинди. 1973 йили Лондонда денгизларни нефть ва бошқа заҳарли кимёвий моддалар билан ифлосланишини олдини олиш юзасидан янги халқаро конвенция қабул қилинди. 1973 йилда нодир ҳайвон ва ўсимлик турлари билан савдо қилишни чегаралаш тўғрисидаги халқаро конвенция тузилди. 1978 йил Ашхабодда ўтган Халқаро Табиатни Муҳофаза қилиш Иттифоқи (ХТМИ) Генерал Ассамблиясида жаҳон табиатни • Атроф муҳитга инсон таъсирини кучайиши 1985 йил Венада озон қатламини муҳофаза қилиш конвенцияси, 1992 йил Рио-де-Жанейрода биотик хилма-хилликни сақлаш, 1992 йили Нью-Йоркда иқлим ўзгариши бўйича, 1994 йили Парижда чўллашишга қарши кураш бўйича, 2002 йил Тошкентда органик моддаларни кам чиқарилиши, 1995-2001 йилларда Ашхабодда, Нукусда Орол денгизи муаммоси бўйича ва бошқа конвенцияларнинг тузилишига сабаб бўлди. WWW.ARXIV.UZ • Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик турли давлат ва нодавлат ташкилотлар фаолиятида ҳам амалга оширилган. Ҳамкорлик мақсадлари, тузилиши ва фаолияти билан фарқли ҳамкорлик характерига кўра икки томонлама ёки кўп томонлама, регионал ва субрегионал бўлиши мумкин. • 1966 йилдан халқаро “Қизил китоб” эълон қилинди. Биологик ресурсларни ҳимоя қилишда унинг аҳамияти каттадир. WWW.ARXIV.UZ WWW.ARXIV.UZ • 1928 йил ЮНЕСКО ёрдами билан табиатни ва табиий ресурларни қўриқлаш тариқасида Халқаро Иттифоқ тузилди. Бу иттифоқ дунёдаги кўпчилик давлатларнинг вакилларини – муассаса ва жамоат ташкилотларини ўз ичига олди. 1974 йил 1 январга келганда бу ташкилотга 35 давлат аъзо бўлди, 84 мамлакатдан 300 га яқин миллий ташкилот ва 18 та халқаро ташкилот кирди. Бу иттифоқга мамлакатимиздан РСФСР қишлоқ хўжалиги министрлиги ва умумроссия табиатни муҳофаза қилиш жамияти киритилди. Б у ташкилотнинг президенти Д.Кюнин ( Нидерландия ), унинг ўринбосарларидан бири таниқли совет биологи, проф. А.Д.Банниковдир. Бу ташкилотнинг штаб квартираси Швецариядаги Женева кўлининг гўзал соҳилида жойлашган. WWW.ARXIV.UZ • БМТ нинг 1973 йилда тузилган атроф муҳит бўйича махсус дастури – ЮНЕП халқаро хамкорликни амалга оширишда муҳим роль ўйнайди. 1948 йил тузилган нодавлат ташкилот Табиатни Муҳофаза қилиш Халқаро Иттифоқи юздан ортиқ давлатларнинг 300 га яқин миллий давлат ва жамоат ташкилотларини бирлаштирган. Ҳозирги вақтда табиат муҳофазаси соҳасида 250 дан ориқ нодавлат ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. БМТ нинг фан, маориф, таълим ва санъат масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти ЮНЕСКО 1968 йиллар қабул қилинган 14 лойиҳадан иборат. “Инсон ва биосфера” (МАВ) дастури халқаро ҳамкорликда амалга оширилаётган энг йирик дастурдир. Табиат ва жамият ўртасидаги муносабатлар энг зиддиятли босқичга етган ҳозирги даврда табиатни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадга мувофиқдир WWW.ARXIV.UZ • Бу ташкилот жуда хилма-хил ишларни амалга оширди. Унинг Ассамблияларида Ер шарининг ҳудудларида бўлган ҳайвон ва ўсимликларни қўриқлаш билан боғлиқ бўлган кўпгина масалалар, ўрта ва олий ўқув юртларида табиатни муҳофаза қилиш асосларини ўқитиш, қўриқхоналар ташкил этиш, овчиликни, балиқ тутишни таъқиқлаш, ўрмон кесиш ва бошқалар ҳал қилинди. Мисол: Ҳиндистон ҳукумати билан биргаликда бу иттифоқ “Йўлбарс” операциясини ўтказди, йўлбарсларни сақлаш ва сонини кўпайтириш учун Ҳиндистонда 9 та янги қўриқхона, Неапол, Бангладеш ва Индонезия махсус резерватлар ташкил этилди. Йўлбарс овлаш ва терисини сотиш бутунлай ман қилинди. Ташкилот бошқа ноёб ҳайвонларни муҳофаза қилишга ҳам катта аҳамият бермоқда. Пржевалский оти, кулон, антилопа ва буғуларнинг баъзи турлари гепард, ягуар, қоплон, оқ айиқ • Табиатни муҳофаза қилиш билан шуғулланадиган яна бир ташкилотни айтиб ўтиш керак. Бу 1963 йилда асос солинган Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш жаҳон фондидир. Фонднинг асосий вазифалари ҳайвонот дунёси ва табиий экосистемаларни муҳофаза қилиш бўйича аниқ лойиҳалар тузиш, уларни маблағ билан таъминлаш воситаларини қидириш, табиатни муҳофаза қилиш, тадбирлар ишлаб чиқарадиган бошқа илмий муассасалар билан илмий алоқаларни амалга оширишдан иборатдир. Фонд мазкур муаммо бўйича йиғиш ва алмашиш билан шуғулланади. Ҳозирги вақтда бир қанча жамоат ва ёшлар ташкилотлари мавжуддир. Чунончи, теварак муҳитни тадқиқ этиш ва муҳофаза қилиш бўйича ёшлар федерацияси, фауна ва флоранинг айрим турларини қўриқлаш бўйича хилма-хил комитетлар табиатни муҳофаза қилиш соҳасида ижобий ишлар қилмоқда. WWW.ARXIV.UZ • Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 мартда БМТ га тенг ҳуқуқли аъзо бўлиши табиат муҳофазаси соҳасидаги халқаро ҳамкорлик учун ҳам кенг йўл очиб берди. 1992 йил Рио-де- Жанейрода ўтказилган БМТ нинг 11-умумжаҳон табиатни муҳофаза қилиш конгрессида Ўзбекистон Республикаси биринчи бор мустақил давлат сифатида қатнашди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда БМТ нинг атроф муҳит муассасалари билан шуғулланувчи 7 комиссияси фаолият кўрсатмоқда. Айниқса Орол ва Орол бўйи экологик муаммолар халқаро ташкилотнинг диққат марказида бўлиб, ушбу йўналишда турли тадбирлар ўтказилмоқда. Оролбўйи аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамкорликни асосий манбаларидан ҳисобланади. Жаҳон банки, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик тараққиёти (ОБСЕ) ва бошқалар ушбу экологик масалан • МДҲ мамлакатлари келишувига биноан табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик 1992 йил тузилган Давлатлараро Экологик Иттифоқ (ДЭИ) орқали амалга оширилди. Экология ва табиатни муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси Миллий Осиё давлатлари, Осиё, Европа, Америка ва Тинч океани регионал мамлакатлари билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Халқаро ҳамкорликни оширишда экологик таълим ва тарбияга ҳам алоҳида эътибор берилади. Экологик билимлар турли ахборот воситалари орқали оммалаштирилади. Умумтаълим мактаблари ва олий ўқув юртларида таълим ва тарбия беришни амалга ошириш мақсадида маълум тадбирлар амалга оширилмоқда. Экология ва табиатдан фойдаланиш ихтисослиги йўналишида мутахассислар тайёрлана бошланган. Ушбу йўналишда Ўзбекистон Ре WWW.ARXIV.UZ • Ўзбекистон Республикаси 1985 йилги Озон қатламини ҳимоя қилиш (Вена) конвенцияси, 1987 йилги Озон қатламини емирувчи бирикмалар бўйича протокол (Монреаль), 1989 йилги (Базель) хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташишни назорат қилиш конвенцияси, 1992 йил (Рио-де-Жанейро) биологик ранг-барангликни сақлаш конвенцияси, 1992 йилги (Нью-Йорк) иқлим ўзгариши тўғрисидаги конвенцияларга аъзо бўлди. Ушбу йўналишда фаол ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Экология ва табиат муҳофазаси соҳасидаги ҳар қандай давлатлааро ҳамкорлик экологик вазиятни маҳаллий, минтақавий ва глобал даражада яхшилашнинг асосидир. WWW.ARXIV.UZ Adabiyotlar : • 1. I.M.Kultivasov, X.M.Oxunov. O’simliklar ekologiyasi. T. «O’qituvchi».1990 • 2. S.Mustafoеv, A.Xolmurodov. O’simliklar bioekologiyasi. • T. «O’qituvchi».1992 • 3. Novikov Yu.V. Priroda i chеlovеk. M. «Prosvеhеniе» 1991 • 4. To’xtaеv A. Ekologiya. T. O’qituvchi 1988 • 5. Shodimеtov Yu. Ijtimoiy ekologiyaga kirish. T. O’qituvchi. 1996 • 6. G.V.Stadnitskiy, A.I.Rodionov. Ekologiya. Moskva., «Vo’sshaya shkola».,1988, 34s. • 7. A.Ergashеv “Umumiy ekologiya”, T.”O’qituvchi” 2003 y • 9. http://referat.arxiv.uz WWW.ARXIV.UZ
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha