Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Айиқтовонгуллилар қабиласи Ранунcулалес

Купить
Айиқтовонгуллилар қабиласи Ранунcулалес Режа: 1. Айиқтовондошлар оиласи вакилларининг тузилиши ва аҳамияти. 2. Зиркдошлар оиласи вакилларининг тузилишидаги ўзига хос хусусиятлар. 3. Кўкнордошлар оиласи вакилларининг тузилиши ва аҳамияти. Оиланинг 45 туркумга мансуб 2.000 дан ортиқ тури ер юзининг ўрта, совуқ ва мўътадил иқлимли кенгликларида тарқалган, Ўрта Осиёда айиқтовондошларнинг 25 туркумга мансуб 202 тури турли-туман иқлим ва об-ҳаво шароитларида ўсимлик қатламларининг асосий компонентларидан ҳисобланади.Ранунcулаcэаэ Айиқтовондошларнинг гули шингил ва бошоқсимон гул тўпламларидан иборат. Гул ўрни яхши ривожланган. Гулининг ранги ниҳоятда турли-туман. Улар орасида оқ, сариқ, ҳаворанг, оч қизил, гунафша ва бошқа ранглиларини учратиш мумкин. Айиқтовондошлар Ўзбекистонда айиқтовонларнинг бир йиллик ва кўп йиллик турларини адир, тоғ ва яйлов зоналарининг шағал аралаш майин тупроқли, тошлоқ, тоғ қоялари ва ёнбағирлари, дарёларнинг соҳиллари, ариқларнинг бўйида, нам ўтлоқларда учратиш мумкин Седана (Нигелла) Бу бир йиллик ва, айрим ҳолларда, кўп йиллик ўтсимон ўсимлик. Унинг Ўрта Осиёда 5 тури тарқалган. Биз учун седанананинг икки тури диққатга сазовор. Ёввойи седана (Нигелла интегрифолиа) бир йиллик ўт, бўйи 15-25 см. Косача барглари 5-8 та, икки лабли. Меваси калта, тукли. Апрель-май ойларида гуллаб уруғ беради. Адир ва тоғ зоналарида экинлар орасида ва бўш ётган далаларда учрайди. Экма седананинг (Н. сатива) баландлиги 20- 75 см, май, июнь ойларида гуллаб уруғлайди. Ўзбекистоннинг деярли ҳамма вилоятларида зиравор ўсимлик сифатида ўстирилади. Исфарак (Delphiниум). Бу туркумга мансуб ўсимликларнинг аксарият қисми ер шарининг ўрта иқлимли минтақаларида тарқалган. Ўрта Осиё флорасида 45 тури борлиги аниқланган. Булар бир йиллик ва кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар. Ўзбекистонда исфаракнинг Delphiниум семибарбатум деб номланувчи тури тоғ ва тоғ олди зоналарида кенг тарқалган. Бу ўсимликни халқимиз қадимдан қимматбаҳо ранг берадиган бўёқбоп ўсимлик сифатида билади. Парпи (Аcонитум) туркумининг 160 тури ер юзининг Шимолий ярим шарида, айниқса тоғли вилоятларда тарқалган. Ҳамдўстлик мамлакатларида 60 тури, шу жумладан Ўрта Осиёда унинг 12 тури тоғ зонасининг бутазор, дарахтзор ва арчазорларида, дарахт ва буталарнинг соя- салқин ерлари ҳамда майин ва шағал аралаш тупроқларида ўсади. Парпи (Аcонитум) туркуми Оқ парпи кўп йиллик, илдизпояли ўт. Бўйи 60- 150см. Барглари бармоқсимон қирқилган. Гуллари моносимметрик бўлиб, шингил шаклидаги гул тўпламларида жойлашган. Бу туркумнинг Ҳамдўстлик мамлакатларда тарқалган 11 туридан 9 таси Ўрта Осиёда учрайди. Уларнинг ҳаммиси кўп йиллик ўт ўсимлик. Гул формуласи: Cа 5 Cо ∞ А ∞ Г ∞ . Меваси кўп уруғли. Ўзбекистонда бу туркумнинг Туркистон суғурўти (А. чрйсоcиатус) деб юритиладиган тури Зарафшон, Олой ва Туркистон тизма тоғларининг майин тупроқли ёнбағирларида кенг тарқалган. У баланд бўйли йирик сариқ гулли, ўзига хос бадбўй ҳид тарқатади. Медицинада дори-дармон олиш учун ишлатиладиган адонизин шу ўсимликдан олинади. Суғурўт (Адонис) туркуми Кўкнордошлар оиласи — Папавераcэаэ Оиланинг 28 туркумга мансуб 600 тури Шимолий ярим шарларнинг ўрта иқлимли қисмида кенг тарқалган. Ҳамдўстлик мамлакатлари флорасида 11 туркумга мансуб 43 тури борлиги маълум. Ўрта Осиёда, шу жумладан Ўзбекистонда оиланинг 6 тури бир қадар кенг тарқалган. Улар бир ва кўп йиллик ўсимликлар, танасида сутга ўхшаш суюқлик модданинг бўлиши билан характерланади. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Буригин В. А., Жонгуразов Ф. Х. Ботаника. Тошкент, “Ўқитувчи”, 1977. 2. Курсанов А. ва бошқалар. Ботаника. Тошкент Ўрта ва Олий мактаб Давлат нашриёти. 1963. 3. Мустафаев С. М. Ботаника. Тошкент, “Ўзбекистон”, 2002. 4. Саҳобиддинов С. С. Ўсимликлар систематикаси. Тошкент, “Ўқитувчи”, 1976. 5. Худойқулов С. М., Назаренко Л. Н. Ўсимликлар систематикасидан амалий машғулот. “Ўқитувчи”, Тошкент, 1984.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha