Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 09 Июнь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Мелиорация

Продавец

Bohodir Jalolov

Бетон қоришмасини ташкил этувчилари

Купить
Бетон қоришмасини ташкил этувчилари Режа:  Бетон ташкил этувчилари. Уларга қўйиладиган талаблар.  Норуда материаллар конлари.  Норуда материалларни қайта ишлаш. Тўлдирувчилар – маълум бир донадор шаклга ва мустахкамликка эга бўлган табиий ёки сунъий материаллар бўлиб, рационал тарзда боғловчи цемент ва сув иштирокида қоришма ҳосил қилиниб, муайян шароитда қотиши натижасида бетон хосил бўлади. Тўлдирувчилар шартли равишда – йирик (тош, чақиқ тош, шағал) ва майда (қум, қурилиш қумлари) тўлдирувчиларга ажратилиши мумкин . Гидротехник бетонлар тайёрланганда қўлланиладиган йирик тўлдирувчилар доналари зичлиги 2,0 г/см3 дан кам бўлмаслиги, мустахкамлиги эса белгиланган бетон мустахкамлигидан (маркаси) 1,5…2,0 марта юқори бўлиши керак. Шунингдек уларнинг таркибидаги майда грунт заррачалари миқдори оғирлиги бўйича 1…2%дан ортиқ бўлмаслиги лозим. Майда тўлдирувчилар –қумлар табиий ёки сунъий бўлиши мумкин ва бетон тайёрлашда уларнинг доналари ўлчамлари 0,15…5 мм оралиғида бўлиши керак. Баъзи холларда қумлар доналари ўлчамлари бўйича икки фракцияга, яъни майда 0,15…2 мм ва йирик қумлар – 2…5 мм га бўлиниши мумкин. Шуни кайд килиш керакки, кумлар таркибидаги ўлчами 0,15 мм дан кичик заррачалар миқдори оғирлиги бўйича 3%дан ошмаслиги лозим. Норуда материаллар асосан очик ишлов бериш усулида табиий конлардан олинади. Бундай конлар жойлашишига кўра – тоғ, текислик ва ўзан конлари бўлиши мумкин. Умумий холатда, коннинг фойдали хажми қуйидагича аниқланади: Wк = W1 + W2 + W3 ; м 3 Бу ерда: W1 – курилишда норуда материалига бўлган умумий эхтиёж, м 3 W2 – материалларни кайта ишлаш ва саралаш жаарёнида юзага келадиган чиқиндилар миқдори, м 3 . W3 – материалларни ташишда ва сақлашдаги йўқолишлар миқдори, м 3 . Норуда конлари турлари ва уларга ишлов бериш схемалари. а – конларнинг турли хил рельеф шароитларида жойлашишлари; б – конлар элементлари; в…з – конларга ишлов бериш схемалари; I - ўзан конлари; II- текислаш конлари; III_ тоғ конлари; 1 – кон устки қатлами грунти 2 – фойдали қатлам; 3 – забой; 4 – токча; 5-устун; 6 – ишлов берилган зона; 7 – ишчи горизонт; 8-грунт қазиш машинаси; 9 – транспорт воситалари йўллари. Бундай конларга ишлов бериш технологик жараёнининг кўдаланг кесимини тахлил қилинса, қуйидаги асосий элементларни қайд қилиш мумкин : - қатлам – ишлов бериладиган қатлам, вертикал ёки қия деворлар ва ишлов бериладиган яруслар билан чегараланган; улар бир нечта бўлиши мумкин, яъни Нфк катта бўлганда кўп ярусли иш жараёни ташкил килинади, шунингдек катламлардан портлатиш ва гидромонитор ишлари учун фойдаланилади; - ишчи горизонт – горизонтал ёки жуда кичик нишабликка эга бўлган текислик бўлиб, унда ишловчи восита жойлашади; - қатлам токчаси – икки ярус қатламлари орасидаги горизонтал майдонча бўлиб, унда норуда материалларига ишлов берувчи машина-механизмлар ва транспорт воситалари жойлашади; - чиқиш ва кириш траншеялари – махсус қазилган, кон тубини ер юзаси билан туташтирувчи, чегараланган Йирик конларга ишлов бериш схемалари . а – мураккаб рельеф шароитида; б – чукур конларга ишлов бериш. Майдалаш–саралаш корхоналарида табиий тошлардан турли ўлчамлардаги чақиқ тошлар олинади, ювиш–саралаш корхоналарида эса қум– шағал аралашмаларига қайта ишлов берилади. Норуда материалларни қайта ишлаш корхоналарининг айнан юқорида келтирилган кўрсаткичларига боғлиқ холда уларнинг таркибига қуйидагилар кириши мумкин: - кўчма қурилмалар (ғилдиракларда харакатланувчан), бир йилда 50 минг м 3 гача норуда материалларни қайта ишлаш имкониятига эга; - йиғилиб ечиладиган инвентар қурилмалар, маълум вақт фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, ишлаб чиқариш қуввати 50…200 минг м 3 / йил ни ташкил қилади. - стационар – доимий фаолият кўрсатадиган корхоналар, бир йиллик ишлаб чиқариш қуввати 200 м 3 минг / йил дан юқори. Норуда материалларни кайта ишлашдаги мураккаб технологик жараёнлардан бири – бу табиий тошлардан чақиқ тошларни олиш бўлиб, қуйидаги операциялар (ишлар) бажарилади: - турли хил тош майдалагичларда табиий тошларни белгиланаган ўлчамларгача майдалаш; - махсус элаклар (ситолар) ва саралагичлар ёрдамида майдаланган тошларни керакли гурухларга фракциялари бўйича ажратиш; - материаллар таркибидаги механик қўшимчалар (грунт заррачалари, ўсимлик колдиклари ва хоказолар) ни ювиб ташлаш; - Бойитиш - майдаланган, сараланган ва ювилган тошлар таркибидаги мустахкамлиги, зичлиги паст ва физик–механик хоссалари талаб даражасида бўлмаган материалларни ажратиб ташлаш; - грануляция, тошларга силлиқ, думалоқ шакл бериш учун махсус ишлов бериш. Ушбу жараён технология нуқтаи назаридан анча мураккаб хисобланади Шағал-кум аралашмасини қайта ишлаш бўйича жараёнлар қуйидагилардан иборат:  дастлабки саралаш, бунда аралашма 0,15…5 мм ўлчамлардаги қумларга, 5… 150 мм ўлчамлардаги шағалга ва ўлчамлари 150 мм дан юқори бўлган тошларга ажратилади;  қумларни ювиш;  шағални ювиш;  йирик тошларни майдалаш;  шағал ва чақиқ тошларни белгиланган фракциялар бўйича саралаш. Табиий тошларни кайта ишлаб, чакик тошлар олиш бўйича технологик схемалар. а - бир погонали очик цикли; в - икки погонали ёпик циклли; 1 – майдаланадиган тошлар учун бункер; 2 – таъминловчи; 3 – жагсимон тошмайдалагич: 4 – лентали транспортерлар; 5 - элаклар; 6 – тайёр чакик тошлар учун бункерлар; 7 – конуссимон тошмайдалагич, 8 – лоток. Механик усулда казиб олинган тош-кум аралашмасини кайта ишлаш технологик схемалари. а - материални ювмасдан (курук усул); б – тош ва кумни ювиш усули; 1- дастлабки тош-кум аралашмаси учун бункер; 2 – таъминловчи; 3 – элаклар; 4 – материалларни дастлабки тозалаш; 5 – бункер; 6 – тошмайдалагич; 9 – чикиндиларни сув ёрдамида олиб кетиш; 10 – кумювгич; 11 – тошювгич . Гидромеханизация усулида казиб олинган тош- кум аралашмасини кайта ишлаш. А- технологик схема; б-гидравлик классификатор; в-кўп камерали горизонтал классификатор; г-конуссимон вертикал классификаторлар; е- гидроциклон Шағал заводининг қурилмалари занжирини схемаси 1-қабул қилувчи бункер, 2- пластинли таъминлагич; 3—тасмали конвейерлар, 4— тебранувчи ғалвир (тешиги 100 мм); 5— жағсимон майдалагич 900 х 1200 мм; 6— тебранувчи ғалвир (тешиги 80 мм); 7— жағсимон майдалагич СМ-11; 8— ғалвир №1 (70 х 70; 5 х 5); 9— ғалвир №2 (60х60; 20 х 20); .10— конусли майдалагич КСД-1200, II— юкловчи аравали тасмали конқейерлар 12—ғалвир №3, 4(20 х 20; 5 х 5); 13 – конусли майдалагич КМД; 14— ғалвир № 5, 6 (20х20; 5х5); 15— ғалвир (назорат); 16—чангсимон чиқиндилар омбори (0- 20 мм фракцилар); 17 — мустахкамлиги паст чақиқ тош омбори (20- 60 фракцилар), 18—саралашдан чиққан материаллар омбори (0- 5 мм фракцилар); 19— чақиқ тош омбори (5-0 мм фракцилар аралашмаси); 20— чақиқ тош омбори (20—70мм фракцилар аралашмаси). Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Valyuta munosabatlari tushunchasi, ularning shakllari va asosiy ishtirokchilari
  • Tijorat banki tashkiliy tuzilishi va faoliyatini tashkil etishda korporativ boshqaruv asoslarini tahlil qilish
  • Yozma nutqni o‘stirish mazmuni va usullari
  • Mikroorganizmlarning foydali va zararli turlari haqida ta’lim berishda muammoli ta’lim usullaridan foydalanish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha