Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 673.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Июнь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Мелиорация

Продавец

Bohodir Jalolov

Бетон қоришмасини тайёрлаш технологияси

Купить
Бетон қоришмасини тайёрлаш технологияси Қурилишда қўлланиладиган жуда кўп материаллардан бетон қоришмасининг асосий фарќи шундаки, уни олдиндан заҳира сифатида тайёрлаб қўйиш ва узоқ масофаларга ташиш имкониятлари йўқ. Қоришма тайёрлангандан сўнг, гидротация, яъни қотиш жараёни бошлангунча, у керакли жойга етказилиб, ётқизилиши ва зичланиши талаб қилинади. Шу сабабли кўпчилик ҳолатларда бетон қоришмасини бевосита қурилиш майдонида ёки унга яқин масофада тайёрлаш ташкил қилинади. Бетон ќоришмасини тайёрлаш жараёнлари қуйидагилардан иборат: материалларни омборлардан ташиш; уларни қадоқлаш; бетон-қоргичга юклаш; аралаштириш; тайёр маҳсулотни транспорт воситасига ағдариш. Қўлланиладиган ускуналарга боғлиқ равишда қоришмани тайёрлаш жараёни даврий (даврий ҳаракатланувчи бетонқоргичлардан фойдаланилганда) ёки узлуксиз (узлуксиз ишлайд Халқ хўжалигининг барча соҳаларидаги қурилишларда гравитацион барабанли, даврий ҳаракатланувчи бетонқоргичлар кенг тарқалган бўлиб, улар учун йирик тўлдирувчилар ўлчамлари 70...150 мм гача бўлиши мумкин. Агар жуда қаттиқ бўлган бетон оришмаларини тайёрлашга туғри келса, махсус титратма қоргичлар қўлланилиши тавсия қилинади. Даврий ҳаракатланувчан бетонқоргичларнинг асосий ишчи параметри улар барабанларининг сиғими ҳисобланади. Барабанларнинг қуйидаги сиғимлари белгиланади: геометрик сиғими V г , юкланиш сиғими V юк, бетон қоришмасининг чиқиши V чиқ . Барабаннинг юкланиш сиғими, бир марта тайёрланадиган қоришма учун юкланадиган материаллар ҳажмлари йиғиндиси билан ҳарактерланади ва у, геометрик сиғимининг атиги 25...40% ни ташкил қилади. Барабанга юкланган материалларни аралаштириш жараёни К чиқ = Бу ерда: Ш, К, Ц -1 м 3 бетон таркибига белгиланган меъёр бўйича қўшиладиган шағал (чақиқ тош), қум ва цемент мидори(массаси), кг ёки т;  ш ,  к ,  ц – шағал, қум ва цементнинг ўртача зичлиги, кг/м 3 ёки т / м 3 . Амалиётда кўпчилик ҳолларда гидротехник оғир бетонлар учун чиқиш коэффициенти К чиқ 0,65...0,75 атрофида бўлиши мумкин. Тайёрланадиган бетон қоришмалари белгиланган  1 см аниқликдаги қовушқоқликка,  3% аниқликдаги зичликка эга бўлиши ва шу билан бирга уни ташкил қилувчилар бир маромда аралашган бўлиши керак. Қуюклик даражаси юқори бўлган бетон қоришмаларини аралаштириш давомийлиги назарий меъёрларга нисбатан амалда камида 30% оширилиши лозим. Шунингдек, ўз навбатида аралаштириш давомийлиги ҳаддан ташқари чўзилиб кетса ҳам, тўлдирувчилар заррачалари, ўзаро ишкаланиши Бетон ќоришмасини тайёрлашда , материалларни қадоқлаш жараёни оғирлик , ҳажмий ёки комбинациялашган усулларда амалга оширилади. Оғирлик усули нисбатан кўп қўлланилиб, унда аниқлик даражаси  1...2% ташкил қилади. Ҳажмий усул (аниқлиги  3...5%), ишлаб чиқариш қуввати кичик бўлган ва махсус қадоқлаш ускуналарига эга бўлмаган бетонқоргич қурулмаларида қўлланади. Аммо, бундай шароитларда ҳам цемент оғирлиги бўйича қадоқланиши тавсия қилинади. Йирик ва майда тўлдирувчиларни қадоқлаш жараёнида уларнинг намлик даражасига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши ва шунга боғлиқ равишда аралашма таркибига қўшиладиган сув миқдорини белгилаш лозим бўлади. Йирик ва майда тўлдирувчилар турли хилдаги қадоқлаш ускуналарида (дозаторларда) қадоқланиши мумкин. Даврий ҳаракатланадиган қадоқлаш ускуналари махсус ҳажм Даврий бошқариладиган бетонқоргичларнинг иш унумдорликлари қуйидаги формула ёрдамида аниқланиши мумкин: У = V чиқ n К⋅ ⋅ в /1000 =V юк К ⋅ чиқ n К ⋅ ⋅ в / 1000 ; Бу ерда: • V чиқ - бетон қоришмасининг чиқиш ҳажми , м 3 ; • n =3600/ Т ц – бир соат ичида бетон қоришмасини тайёрлаш цикллари сони; • Т ц = t 1 + t 2 + t 3 –бир циклнинг давомийлиги, сек.; • t 1 – бетон қоргичга материаллар юклаш давомийлиги, сек. • t 2 –бетон қоришмасини аралаштириш давомийлиги, сек. • t 3 –бетон қоргичдан тайёр маҳсулотни транспорт воситасига ағдариш давомийлиги, сек. • К в – иш вақтидан фойдаланиш коэффициенти; • V ю – юкланиш сиғими, м 3 ; • К чиқ – бетон қоришмасининг чиқиш коэффициенти. Бетон қоришмасини тайёрлаш заводлари ва қурилмалари • Бетон қоришмасини тайёрлаш бўйича амалга ошириладиган жараёнлар мажмуи махсуслаштирилган қурилмаларда ёки бетон заводларида бажарилади. • Бетонқоргич қурилмалари – кўчма агрегат ёки стационар комплекс бўлиб, бетон қоришмасини тайёрлаш бўйича (бунда материалларни тайёрлаш ва қадоқлашдан бошлаб, тайёр маҳсулот олингунча бўлган жараёнлар) барча жараёнларни бажариш учун қурилмалар ва асбоб–ускуналар билан жиҳозланган бўлади. • Бетон қоришмасини тайёрлаш заводлари – узоқ муддатга ишлашга мўлжалланган стационар корхоналар бўлиб, ўз таркибида бетонқоргич қурилмаларидан ташқари механизациялашган омборлар тизимига, материалларни ташийдиган транспорт воситаларига, йўлларга, ёрдамчи қурилма ва объектларга (лаборатория, энергия ва сув таъминоти тиз Қурилиш жараёнидаги бетон ишлари ҳажми, бажариш муддати ва эҳтиёжий жадаллаштиришга боғлиқ ҳолда бетон қоришмаси қуйидаги шароитларда тайёрланади: • алоҳида турувчи кўчма бетонқоргичларда, бетон ишлари ҳажми жуда кичик, жадаллиги 3...6 м 3 /соат гача бўлган ва объект марказий базалар ва йирик қурилиш майдонларидан узоқда жойлашган шароитларда; • кўчма бетонқоргичларда, ишларни бажариш муддати кам, ҳажми катта, объект катта майдонда жойлашган, бетон ишлари жадаллиги 6...12 м 3 /соат ни ташкил қилган шароитларда; • стационар йиқиб-ечиладиган бетонқоргичларда ёки бетон заводларида, бетон ишлари жадаллиги 12 м 3 /соатдан юқори ва давомийлиги 5...6 йилни ташкил қиладиган объектларда; • алоҳида лойиҳалар бўйича қуриладиган бетон заводларида. Улар асосан иш ҳажми ва жадаллиги анча катта бўлган м • Бетонқоргич қурилмалари ўз таркибидаги асбоб–ускуналарнинг конструкциялари ва жойлашишлари бўйича вертикал ёки горизонтал компоновкаланган синф туркумларга ажратилиши мумкин. Қурилма ва асбоб–ускуналар вертикал жойлаштирилиши (компоновкаси) асосан маҳаллий топографик шароитларга ва қурилмалар ўлчамларига боғлиқ бўлади. Ўз навбатида вертикал компоновкали бетон заводлари ёки қурилмаларида асосий технологик жараёнлар бир ёки икки поғонали бўлиши мумкин. Агар, топографик шароит мос келса, барча қурилма ва асбоб– ускуналар вертикал бўйича кетма–кет қияликда махсус деворлар ёрдамида ўрнатилади. Цемент ва тўлдирувчилар қадоқлаш ускуналарига қияликнинг юқори қисмидан етказиб турилади. Бир погонали технологик схемада ишлайдиган бетон заводлари ёки қурилмалари аксарият ҳолларда стационар, узоқ муд
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Valyuta munosabatlari tushunchasi, ularning shakllari va asosiy ishtirokchilari
  • Tijorat banki tashkiliy tuzilishi va faoliyatini tashkil etishda korporativ boshqaruv asoslarini tahlil qilish
  • Yozma nutqni o‘stirish mazmuni va usullari
  • Mikroorganizmlarning foydali va zararli turlari haqida ta’lim berishda muammoli ta’lim usullaridan foydalanish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha