Бир йиллик ва икки йиллик гулли ўсимликларнинг биологик хусусиятлари, ўстириш агротехникаси

Бир йиллик ва икки йиллик гулли ўсимликларнинг биологик хусусиятлари, ўстириш агротехникаси РЕЖА: 1. Бир йиллик ва икки йиллик гулли ўсимликларнинг биологик хусусиятлари, уларни ишлатилиши ва ўстириш агротехникаси. 2. Бир йиллик гулли ўсимликларнинг гуруҳланиши. 3. Бир йиллик гулли ўсимликларнинг қисқача таърифи. 4. Икки йиллик гулли ўсимликлар ва уларнинг қисқача таърифи. Таянч иборалар: манзара, гуруҳ, кўчат, ўсимлик, тупроқ, ҳимояланган майдон, яшик, пайванд, очиқ ер, кўчатзор. Маърузачи: доцент Л.М.КарахановаБир йиллик ва икки йиллик гулли ўсимликларнинг биологик хусусиятлари, ўстириш агротехникаси Бир йиллик ва икки йиллик гулли ўсимликларнинг биологик хусусиятлари, ўстириш агротехникаси Бир мавсум давомида ўзининг манзаравий қийматига эга бўлувчи пишган уруғлар берувчи ва ўсувчи ўсимликлар бир йилликлар дейилади. Ўзининг биологик хусусиятлари бўйича улар фақатгина бир йиллик эмас, балки кўп йиллик ҳам бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда бир йиллик сифатида икки йилликлар ҳам қўлланилади. Масалан, январ, феврал ойида экилган виола ўсимликнинг ранги, гулининг ва тупининг шакли, гулаш давомийлигининг хилма- хиллиги, унинг ривожланиши, кўчириб ўтқазишнинг турли даврларида яхши тутиб кетиши ва ҳоказолар туфайли бир йилликлар гулчиликда асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Бир йилликлар гуруҳига кўп йиллик гулдонлардан қўлланувчи гиламли ўсимликлар ҳам киради, уларнинг она туплари ойнавон иссиқ Бир йиллик ва икки йиллик гулли ўсимликларнинг биологик хусусиятлари, ўстириш агротехникаси Бир йиллик ва икки йиллик гулли ўсимликларнинг биологик хусусиятлари, ўстириш агротехникаси Кўпгина бир йилликлар бизнинг юртимизда географик минтақалардан интродукциялангандир. Бир йилликларнинг келиб чиқиши турлича бўлганлиги учун уларнинг ўсиш шароитларига муносабати ҳам турлича бўлади. Кўпгина бир йилликлар узоқ кун ўсимликларидир (василек, хушбўй нўхат, настурция ва бошқалар), аммо қўқонгул, хрезантемалар қисқа кунларда яхши гуллайди. Кўпгина бир йилликларнинг бошқа гуруҳ ўсимликлари сингари энг қимматбаҳо хусусияти – гулларининг серяпроқлигидир. Бир йилликлар баландлиги билан ажралиб туради. Баландлиги бир метр бўлган ўсимликлардан (космия ва канакунжут), бўйи унча катта бўлмаган ер устидан салгина кўтарилиб турадиган ўсимликларгача (портулак, лобилия ва бошқалар) бўлади. Бир йилликл Хушбуй нухат, люпин, космея, дельфиниум, васелёк Настурция, сальфия, портулак, петуния Бир йиллик ва икки йиллик гулли ўсимликларнинг биологик хусусиятлари, ўстириш агротехникаси Барча бир йилликлар асосан уруғ билан кўпаяди, лекин баъзиларини қаламча билан кўпайтириш ҳам мумкин (петуния, хушбўй нўхат, сальфия ва бошқалар) жуда кўп бир йилликларни бевосита очиқ ерга экиш мумкин. Бу эса кўчат билан етиштиришга нисбатан гул маҳсулоти қийматини маълум даражада арзонлаштиради. Кўчат етиштиришда бир йилликлар вегетация муддатларининг турлича эканлигини ҳисобга олиб, уларни экиш турли вақтларда шундай амалга ошириладики, ёзги мавсум бошида ўсимликлар гуллашга тайёрланган бўлишлари керак. Шунга кўра уларни январ феврал ойида экиш керак, бунинг учун хўжаликда иссиқхоналар мавжуд бўлиши зарур. Кечки қўқонгул, агератум, левкой, шероғиз, духобагул, хрезантема сингари бир йилликларда эк Барча бир йиллик ўсимликлар ишлатилиши бўйича бир неча гуруҳларга бўлинади. 1. Чиройли гулловчи бир йилликлар – турли гулли композициларни тузиш учун клумбалар, рабаткалар, миксбордерлар, гуруҳли экиш, кесиш учун ва ҳоказо. Уларнинг катта қисми гуллаш давомийлиги, гуллар ёки гулбаргларнинг ёрқинлиги ва шакли учун қадрланади. 2. Чирмашувчилар – вертикал кўкаламзорлаштириш учун деворлар, айвонлар, ишкомлар, равоқлар, пирамидалар, устунлар ва ҳоказо. 3. Қуруқ гуллар – гулбарг баргчалари қуруқ, ёрқин ранглидир. Бу ўсимликларнинг катта қисми қишки гулдасталарни ясаш учун қўлланилади. 4. Гилам ҳосил қилувчи ўсимликлар – “гиламлар” ва манзарали композициялар яратиш учун (клумбалар, рабаткалар, ва бошқалар). 5. Баргли манзарали ўсимликлар – амарант, гречиха, манзарали карам, ёзги кипарис, канакунж Клумбалар ва манзарали декоратив гуллар Хона гуллари Бир йиллик гулли ўсимликларнинг гуруҳланиши К ўпгина бир йиллик ўсимликларни экилган вақти ва гуллаш муддатларига кўра уч гуруҳга бўлиш мумкин. 1. Экилгандан 8-9 ҳафтадан кейин гулловчи ўсимликлар. Бу бир йилликлар очиқ ерга экилганда манзарали қимматга эга бўлади ва пишган уруғ берадилар. Булар – аллиссум, василек, ёзги дильфиннум, диморфотека, хитой чиннигули, кларкия, календула, ёзги люпин, ёзги гипсофилла, космея, иберис, линум, эшшольциялардир. 2. 10-12 ҳафтадан сўнг гулловчи ўсимликлар. Улар вегетация даврида тўлиқ манзарага эришади ва қисман пишган уруғ беришга ҳам улгуради, булар – годенция, матрикария, резеда, силена, хушбўй нўхат, мускус василек, скабиоза, гелихризум, акрокленнум, сальпиглосис, роданте, шер оғиз, эртанги қўқонгул, паст тегеттасдир. 3. Экилгандан 13-14 ҳафтадан сў Бир йиллик гулли ўсимликларнинг қисқача таърифи Бир йиллик гулли ўсимликлари қуйидагилар жуда кенг тарқалган. Агератум, долгоцветка – биологик хусусияти бўйича кўп йиллик ўсимлик, аммо бир йиллик сифатида қўлланилади. Қўқонгуллилар оиласига мансуб. Марказий Америкадан келтирилган. Нав таркиби унча катта эмас, турлари 30 тача. Мексика агератуми энг кўп тарқалган. Унинг тупи ихчам, баландлиги 20-35 см дан юқорироқ ҳам бўлиши мумкин. Барглари чўзиқроқ тўмтоқ. Гулчалари майда, диаметри 0,4-0,6 см кўпгулга йиғилган, гулбарглари тахминан шарсимон ёки зонтик кўринишидадир. Барча гулбарглар тупнинг юқори қисмида жойлашган. Ранги оқ, зангори кўк ва зангори бинафша. Сўнгги ранг гулчиликда алоҳида қимматга эгадир, чунки бундай ранг ўсимликлар орасида камдир. Июннинг иккинчи ярмидан то совуқ тушгунча Агератум, Антирринум БИР ЙИЛЛИК ГУЛЛИ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ҚИСҚАЧА ТАЪРИФИ Гулижавҳар (бархатец), тагетес – қўқонгуллилар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик. Марказий Америкадан келтирилган. Ўсимликнинг шундай тур ва навлари мавжудки улар баландлиги, тупининг тузилиши, гулбарглари шакли ва ҳоказолар бўйича фарқи катта. Ўсимлик баландлиги 15 дан 120 см гача, туплари зич ёки тарвақайлаган, поялари кучли шохланган. Гулбарглар тупнинг юқори қисмида жойлашган бўлиб, гул оёқчалари узундир. Оддий ва серяпроқдир, гулбаргларнинг диаметри 2 дан 12 см гача сариқ, олов ранг ва жигар рангларини турли тусларидаги навлари бор. Гулчиликда қуйидаги турлари экилади: тўғри гулижавҳарлар , баланд бўйли; тарвақайлаган гулижавҳарлар , шохланган, баландлиги 40-45 см оддий япроқлари кам ва серяпроқ гулбаргли; пастак гулижавҳарлар , баландл Бахмалгул, Сальвия ва уларнинг хилма хиллиги Икки йиллик гулли ўсимликлар ва уларнинг қисқача таърифи. Гулли ўсимликлар етиштиришнинг иккинчи йилида манзарали ўсимликка икки йиллик ўсимлик деб аталади, яъни икки йилик ўсимликларни уруғи баҳорда ёки ёз бошларида экилиб кейинги йили гулловчи ўсимликлар киради. Шундай қилиб биринчи йил ўсимликларда илдиз олди барглари, иккинчи йили эса гулпоялари, гулар ва уруғлар ривожланади. Деярли барча икки йилликлар кўп йиллик ўсимликлардир, аммо учинчи ва кейинги йилларда вегетация давом этса ҳам туплари палапартиш, гуллари ва гулбарглари майда бўлади, ҳамда ўзининг манзарали кўринишини йўқотади. Икки йилликларни асосан март апрел ойларида яшиклар, иссиқхоналар, кўчатзорлар ёки очиқ ернинг жўякларга экилади. Бир йилликлари сингари янги жойга кўчириб кўчат қилинади. Доимий жойга ёки заҳирадаги жўяк Икки йиллик гулли ўсимликлар ва уларнинг қисқача таърифи Виола, уч рангли бинафша, анютанинг кўзлари – биологик хусусиятларига кўра кўп йиллик ўсимлик, лекин гулчиликда икки йиллик, айрим ҳолларда эса бир йиллик сифатида ишлатилади. Бинафшагуллилар оиласига мансуб. Европа ва Осиёда тарқалган 45 га яқин турлари маълум. Виоланинг боғ шакллари-уч рангли бинафша ва айрим бошқа турларини гибридлаш ва танлаш натижасида келиб чиққан. Виола – маълум дарада кенг тарқалган, эрта ва узоқ гулловчи, жуда ажойиб рангли ўсимликдир. Ўсимликларнинг қуйидагича гуруҳлари мавжуд: 1) эрта гулловчи, 2) ўрта гулли, 3) йирик гулли. Гренадин чиннигули – биологик хусусиятига кўра кўп йиллик ўсимлик, аммо гулчиликда икки йиллик ўсимлик сифатида фойдаланилади. Голландия чиннигули гуруҳига киради. Чиннигуллилар оиласи Виола, мальва, турк чиннигули, греадин чиннигули Музокара учун саволлар. 1. Бир ва икки йиллик ўсимликларнинг ишлатилиши биологик хусусиятларини айтинг? 2. Бир йиллик гул ўсимликларининг гуруҳланиши ва агротехникаси? 3. Бир йиллик гулларнинг баъзиларини таърифини айтинг? 4. Икки йиллик гулларини айтинг