Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Сентябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Бурчоқдошлар оиласи ва уларни дориворлик ҳусусиятлари

Купить
БУРЧОҚДОШЛАР ОИЛАСИ ВА УЛАРНИ ДОРИВОРЛИК ҲУСУСИЯТЛАРИ Машғулотнинг мақсади: Fabaceae –Бурчоқдошлар (Дуккакдошлар) – оиласининг ўзига хос морфологик белгиларини, классификациясини, ҳаётий шаклларини, тарқалишини, кенг тарқалган турларини лотинча номларини ва халқ хўжалигидаги ҳамда халқ табобатидаги аҳамиятини ўрганиш. Машғулотнинг қисқача мазмуни: Бурчоқдошлар - Fabaceae оиласи энг катта оилалардан бири бўлиб, 500 туркумга мансуб 12000 турни ўз ичига олади. Бу оила вакиллари ер шарининг ҳамма қуруқликларида учрайди. Ўзбекистонда эса 57 туркумга мансуб 528 тури ўсади. Бу оилага ўтлар, чала буталар, буталар, лианалар, баъзан дарахтлар ҳам киради. Уларнинг барглари мураккаб патсимон, панжасимон, уч бўлакчали, гоҳо оддий бўлади. Гуллари икки жинсли, гулён барглари бор. Гулкосачабарги 4-5 та, гултожиси ҳам 4-5 та, чангчиси 10 та, шундан 9 таси қўш Мўтадил иқлимли муҳитларда истиқомат қилувчи кишиларга нўхат, беда, мош, ловия ўсимликлари уларнинг ёшликларидан таниш. Тропикларда ўсадиган ёмғир дарахти ёки саман ва дунёдаги энг чиройли дарахтлардан бири, баъзан, “ўрмон ёғдуси” деб аталадиган қироллик делоникси маълум ва машҳурдир. Бурчоқдошлар оиласи ҳозирги кунда 500 га яқин туркумларни ўз ичига олган. Гулли ўсимликлар ичида турларининг хилма- хиллиги, сонининг кўплигидан бу оила Орхидеядошлар ва мураккабгулдошлар оиласидан сўнг учинчи ўринда туради. Бурчоқдошлар – кўп ҳолларда бўйи баланд, баъзан, 80 м.гача етадиган дарахт, бута, бутача, чалабута ва ўт ўсимликлардир. Дарахтсимон ва ўтсимонлар орасида чирмашиб ўсадиганлари ҳам бор. Уларнинг узунлиги 60-80 метрларгача боради. Бурчоқдошлар орасида ўсимликлар оламининг ғаройиб хусусиятла Бурчоқдошларнинг япроқлари ён баргчали мураккаб, барвақт тўкилиб кетади. Кўпчилигида япроғ икки карра мураккаб жуфт патсимон. Мураккаб тоқ патсимон тузилишли япроғ ўтсимонларига хосдир. Тропикларда ўсадиган бурчоқдошларда япроғ анча узун бўлади. Жанубий Америкада ўсадиган алекса туркумида бир неча япроқлар узунлиги 1 метрга етадиган бандда жойлашади. Мимозаларда япроқлар майда юзлаб, ҳатто минглаб бўлади. Бурчоқдошларда япроғ бандининг асосида дўмбоқча бўлиб, у ердаги тургор ҳолатнинг ўзгариши билан япроғ ҳаракатга келади, баъзи турларида пояда қарама-қарши жойлашган япроқлар кечаси ёпилиб қолади. Уятчан мимоза япроқлари механик таъсирдан ҳаракатга келишини кўпчилик билади. Телеграф ўсимлик- desmodium япроғи тўхтаб-тўхтаб доиравий ҳаракатланади. Бурчоқдошларнинг тўпгули поянинг учида, унин Кўпчилик туркумларида тожбарг 5 та, айримларидагина озроқ. Улар бир қарашда алоҳида жойлашгандек кўринади. Аслида улар тожбарглар тўқималарининг қўшилиб ўсишидан юзага келган гул найига бириккан. Ҳозирги замон бурчоқдошларнинг аждодларида анчагина йирик, очиқ актиноморфли гултож бўлган. Бундай гултож кадия ўсимлигида сақланиб қолган. Мимозаларда гултож кичкина найсимон тожбаргли. Бошқаларида маълум даражада зигоморф тузилишли. Гултожи капалаксимон тузилган, бир гуруҳ туркумлари капалакгулдошлар ҳам деб юритилади. Капалаксимон гултож битта йирик байроқ (елкан) ва унинг икки ёнида ёнбош қанотсимон, кичикроқ, гултожлардан, улардан қуйироқда иккита майдасининг тепаси ўзаро қўшилиб, қайиқсимон кўринишини ҳосил қилади ва уларнинг ичида 10 та чангчиси жойлашади. Ўтсимон тузилган бурчоқдошларнинг Бутасимон аморфа (Аморфа кустарниковая) – Amorpha fruticosa L. Аморфа ўсимлиги Дуккакдошлар – Fabaceae оиласига мансуб бўлиб, Ўзбекистонга интродукция қилинган. Баландлиги 2-3 м гача етадиган сершох бута. Барглари (20-25 та баргчали) мураккаб бўлиб, банди ёрдамида поя ва шохларига кетма-кет жойлашган. Барг бўлакчалари – баргчалари ингичка эллипссимон ёки чўзиқ эллипссимон шаклда. Майда хушбуй, тўққизил - бинафша рангли гуллари шингил гултўпламини ҳосил қилади. Меваси – бир ёки икки уруғли, чўзиқрок дуккақ, июнда гуллайди. Улар манзарали бута сифатида Марказий Осиё ва Россиянинг жанубий минтақаларида кўкаламзорлаштириш мақсадларида ўстирилади. Аморфанинг барги билан уруғи халқ табобатида ишлатилади. Уруғи таркибида ротеноидларга кирадиган аморфин ва аморфол гликозидлари, 13 % мой вабошқа би Бутасимон аморфа - Amorpha fruticosa L. Япон софораси, тухумак (Софора японская) – Sophora japonica L. Япон софораси Дуккакдошлар – Fabaceae оиласига мансуб бўлиб, бўйи 20 м.гача етадиган дарахт. Ёш новдалари тукли, яшил-сарғиш рангли пўстлоқ билан қопланган. Барглари тоқ патли мураккаб, 5-7 жуфт чўзиқ эллипссимон, чўзиқ тухумсимон, ёки кенг ништарсимон, ўткир учли баргчалардан ташкил топган бўлиб, қисқа банди ёрдамида пояси билан шохларида кетма-кет ўрнашган. Сариқ рангли, беш бўлакли гуллари рўваксимон гултўпламни хосилқилади. Меваси – қисқа бандли, тук қўнғир-қора рангли дуккак хисобланади. Софора июнь - июль ойларида гуллайди, меваси август - сентябрда етилади. Софоранинг ватани Хитой ва Япония ҳисобланади, МДҲнинг жанубий минтақаларига ва Марказий Осиёга интродукция қилинган ва манзарали ва доривор дарахт сифатида ўстирилад Япон софораси – Sophora japonica L. Софора мева настойкаси трофик (веноз) яраларни хамда куйган жойни даволаш учун қўлланилади. Рутин ва кверцетин Р витамини таъсирига эга бўлиб, таблетка холида шу витамин етишмаслигида – гипо ва авитаминоз, қон томирлар девори ўтказувчанлигининг бузилишидан келиб чиққан касалликлар, геморрагик диатез, кўз пардасига қон қуйилиши, капилляр токсикоз, нур касаллиги, қон босимининг ошиши (гипертония), бод, қизамиқ, ва бошқа касалликларни даволаш хамда олдини олиш учун ишлатилади. Астрагал – Astragalus L. Астрагал турлари Дуккакдошлар – Fabaceae оиласига мансуб бир ёки кўп йиллик ўт ўсимлик хамда буталардир. Барглари жуфт патли мураккаб бўлиб, бандлари ёрдамида поя ва шохларида кетма-кет жойлашган. Баргчалари (барг бўлаклари) жуда майда, ништарсимон, тўмтоқ учли тухумсимон, қуриганда асосий барг Сершох астрагал – Astragalus. Piletocladus Freyn et. Suit Сано дуккакдошлар – Fabaceae (Caesalpinaceae) оиласига мансуб бўлиб, бўйи 1 м.гача етадиган яримбута ўсимлик хисобланади. Поялари шохланган, пастки шохлари ерда судралиб ўсади. Барглари 4-8 жуфт баргчалардан ташкил топган, жуфт патли мураккаб бўлиб, поя ва шохларида банди ёрдамида кетма-кет ўрнашган. Баргчалари ништарсимон, ўткиручли, пластинкаси ассиметрик, текис қиррали. Сариқ гуллари шингил тўпгулни ҳосил қилади. Сано меваси – ясси, япалоқ тухумсимон, яшил-жигарранг, кўпуруғли дуккак хисобланади. Сано июнь ойидан кузгача гуллайди, меваси сентябрдан бошлаб етилади. Тиббиётда санонинг барглари ва мевалари ишлатилади. Сано турларининг ватани Африканинг чўл ва ярим чўл минтақалари ва Арабистоннинг жанубий худудлари ҳисобланади. Марказий Осиё, Қозоғистон ва Кавказда бир йиллик доривор ўсимли Найзабарг сано – Cassia acutifolia Del. Сано баргидан тайёрланган дамламасини Ибн Сино подагра, жигар оғриғи ва сариқ касалликларини даволашда сурги дори сифатида қўллаган. Томоқ оғриганда ва томокда шиш пайдо бўлганда у сано барги дамламасига итузум меваси ширасини қўшиб (баъзан кашнич шираси ва итузум ширасида сано баргини ивитиб тайёрланган дамлама билан) томоқни чайишни буюрган. Халқ табобатида сано барги ва мевасидан тайёрланган дамлама меъда-ичак касалликларида, айниқса, сурункали кабзиятда сурги дори сифатида самарали қўлланилади. Термопсис, афсонак (Термопсис) – Thermopsis R.Br. Термопсис турлари Дуккакдошлар – Fabaceae оиласига мансуб бўлиб, бўйи 40-90 см.га етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик хисобланади. Термопсис (афсонак)нинг қуйидаги уч турлари – кетма-кет гулли термопсис ( Thermopsis аlterniflora ), ништарсимон термопс Термопсис турлари қора, шўр тупроқли ҳамда қумли ерларда, тоғ ёнбағирларида, майда шағалли қияликларда, тоғдаги дарёлар қирғоғида, тоғлардаги дарахтзорларда ва бутазорларда, чўл ва ўрмон-дашт зоналарида хамда бегона ўт сифатида буғдойзорларда ўсади. Улар Марказий Осиё (асосан Қирғизистон ва Ўзбекистон республикаларида), Қозоғистонда, Сибирь ва Россиянинг Европа қисмида учрайди. Тиббиётда термопсиснинг ер устки қисми ва уруғи қўлланилади. Ер устки қисми ўсимлик гуллай бошлашидан то мева туккунига қадар ўриб олинади ва соя ерда қуритилади. Меваси пишганда (август-сентябрь ойларида) ўсимлик йиғилади, очиқ ерда – қуёшда қуритилади. Сўнгра янчиб, уруғи ажратиб олинади. Термопсис турларининг хамма қисми таркибида алкалоидлар (ер устки қисмида 0,5-3,6 %, уруғида 2-3,34 %), ер устки қисмида яна 4, Наштарсимон термопсис – Thermopsislanceolata R. Br. Термопсиснинг дори препаратлари (дамлама, суюқ ва қуруқ экстрактлари) сурункали бронхит, пневмония ва нафас йўлларининг бошқа касалликларида балғам кўчирувчи восита сифатида қўлланилади. Цитизин алкалоидидан цититон препарати (алкалоиднинг ампуладаги 0,15 %ли эритмаси) операция вақтида, умумий захарланганда (масалан ис газидан), янги туғилган чақалоқларда нафас олиш тўхтаб қолган холларда нафас марказини кўзғатувчиси хамда қон босими пасайганда уни кўтарувчи дори сифатида ишлатилади. Термопсиснинг ер устки қисмининг қуруқ экстракти балғам кўчирувчи ва йўтални қолдирувчи дори – пектол, йўтал қолдирувчи қуруқ микстура (катталар учун), ер устки қисми эса йўталга қарши ишлаб чиқилган таблеткалар таркибига киритилган. Янтоқ (Верблюжья колючка) – Alhagiadans. Янтоқ турлари Дуккакдошлар – Fabacea Янтоқ Россиянинг Европа қисмининг жануби-шарқий худудларида, Кавказ ва Марказий Осиё текисликларида, тоғ ён бағирларида, тепаликларда, ариқ, канал, дарё, кўл бўйларида, йўл чеккаларида, нам, қумли, шағалли ерларда ўсади. Халқ табобатида янтоқнинг тўртта тури ишлатилади: Қирғиз янтоғи (Янтак киргизский) – A.kirghisorum, Сохта янтоқ (Янтак ложный) – A.pseudalhagi, Шакар янтоқ (Янтак персидский) – A.persarum , Сийрак барг янтоқ (Янтак рыхлолистный) – A.sparsifolia. Халқ табобатида янтоқ турларининг ер устки қисми ва илдизи ишлатилади. Ер устки қисми ўсимлик гуллаган вақтида ўриб олинади ва соя ерда қуритилади. Илдизини эрта бахорда ёки кузда ковлаб олинади, сув билан ювиб, тупроқдан тозаланади ва очиқхавода қуритилади. Янтоқ турларининг ер устки қисми таркибида сапонинлар (0,3 % урсол кислота Янтоқ – Alhagi adans. Янтоқ турлари қадимдан табобатда турли касалликларни даволаш учун қўлланиб келинади. Абу Али ибн Сино янтоқ турларининг ер устки қисмидан тайёрланган дамламани йўтални қолдириш учун ҳамда терлатувчи, юмшатувчи ва сурги дори сифатида ишлатган. Янтоқ илдизидан тайёрланган қайнатма (баъзан дамламаси ҳам) халқ табобатида қон тўхтатиш, дизентерия, бавосил, жигар, меъда яраси ва бошқа касалликларни, яраларни даволаш учун хамда ўт ва сийдик хайдовчи, терлатувчи ва сурги дори сифатида қўлланилади. Ер устки қисмидан тайёрланган дамлама юқорида кўрсатилган касалликларда ҳамда ангина, тонзиллит (ангина), стоматит (оғиз бўшлиғи яллиғланиши), бурун-томоқ яллиғланишида, буриштирувчи восита сифатида ич кетиш, меъда- ичак касалликларини даволашда ишлатилади. Шакарли янтоқ маннаси ёш болаларга сурги сифати Қизилмия турларининг ер остки қисми яъни илдиз тизими яхши тараққий этган бўлиб, кўп пояли, калта, йўғон илдизпояли. Ундан ер остида горизонтал ва вертикал новдалар (4-5 м. чуқурликда) тарқалади. Пояси бир нечта, тик ўсади, шохланмаган ёки кам шохланган. Барглари тоқ патли мураккаб, 3-7 жуфт эллипссимон, чўзиқ- тухумсимон ёки ништарсимон, текис қиррали баргчалардан ташкил топган бўлиб, банди ёрдамида пояси билан шохларида кетма-кет ўрнашган. Оқиш бинафша рангли, беш бўлакли гуллари барг қўлтиғидан ўсиб чиққан шингил гултўпламга жойлашган. Қизилмиянинг меваси ўроқсимон қайрилган, безли тиканчалар билан қопланган ёки силлик, пишганда очилмайдиган, кўпуруғли дуккак. Қизилмия июнь-август ойларида гуллайди, меваси август-сентябрда етилади. Қизилмия турлари Марказий Осиёнинг чўл ва ярим чўлларид Қизилмия илдизи белкурак, кетмон, ёки кўпўсадиган жойларда трактор ва плуг ёрдамида хайдаб ковлаб олинади, тупроқдан тозаланади ва қуритилади. Баъзан илдизининг пўстлоғи пўкак қисмидан тозаланади ва очиқхавода қуритилади. Қизилмиянинг илдизи таркибида 3,2-24 % тритерпен сапонин- глицирризин бирикмаси, 4 %гача флавоноидлар, 20 %гача қандлар, 34 %гача крахмал, аспарагин, эфир мойи, Свитамини, 6 %гача пектин ва бошқа биологик фаол моддалар, Урал қизилмияси илдизида яна тритерпен сапонин – ураленоглюкурон кислотаси мавжуд. Илдиз флавоноидларидан ликвиритин, ликвиритозид, ликурозид, глаброзид ва бошқа бирикмалар ажратиб олинган. Қизилмия илдизидан тайёрланган қуюқ вақуруқ экстрактлари ҳамда шарбати нафас йўллари касалланганда балғам кўчирувчи, сурункали қабзиятда эса енгил сурги дори сифатида қ Қизилмия, ширинмия – Glycyrrhiza glabra L. Илдизининг порошоги сурги дори сифатида ишлатиладиган мураккаб қизилмия порошоги, экстракти нафас йўллари касаллигида қўлланиладиган эликсир, қирқилган илдиз бўлакчалари ўпка касалликларида ишлатиладиган балғам кўчирувчи ҳамда сийдик хайдовчи ва ич юмшатувчи чойлар- йиғмалар таркибига киради. Қизилмия илдизи халқ табобатида қадимдан турли касалликларни даволашда кенг ишлатиб келинган. Абу Али ибн Сино бу ўсимликнинг илдизи билан бўйрак, қовуқ ва меъда яллиғланиши ҳамда иситма, ўпка касалликларини даволаган. Халқ табобатида қизилмия илдизидан тайёрланган қайнатма кўкрак оғриғи, кўкйўтал, нафас қисиши, томоқ қуриши, меъда- ичак (меъда ва ичак яллиғланиши, қабзиятда) ва бошқа касалликларда ичилади. Илдизининг қайнатмаси яна йўтал ва нафас олиш йўллари шамоллаганда балғам кўчирувчи ҳамда сийди Қизилмиянинг қуритилган илдизини қайнатиб баъзан ундан шакар олинади, бу шакар озиқ-овқат саноатида (конфет ва ичимликларга) ишлатилади ва чайналадиган тамакига аччиғини камайтириш учун қўшилади. Қизилмиянинг қуюқлаштирилган шираси ўт учирувчи моддаларни қуюқ қисми учун ишлатилади. Козоғистоннинг баъзи жойларида қизилмия пояларидан уларни бўктириш йўли билан арқон бўладиган тола олинади. Термопсис кирларда, Ўрта Осиёда кўп учрайди ва баъзан бегона ўт ҳолида ўсади. Бу ўсимликдан йўталга қарши дори олинади, шу билан бирга термопсиснинг четдан келтириладиган ипекакуана илдизнинг ўрнини боса олиши ҳозир аниқланган. Баъзи дуккаклилардан буёқ олинади. Дуккакдошларнинг барча турлари ўсимликни азот билан таъминловчи азот тўпловчи микроорганизмлар билан симбиоз ҳолатда яшайди. Шунинг учун ҳам дукка Айрим Дуккакдошлар - акация, кўк нўхат, печакгул, бўридуккак манзарали, баъзилари эса - ширинмия ёки қизилмия, термопсис, сано, кассия доривор ўсимликлардир. Дуккакдошларнинг кўпчилик турлари заҳарли, ўзида ҳар хил алкалоидлар ҳамда гликозидлар тўплайди. Чўлларда учрайдиган қизболтир, оқмия, аччиқмия кабилар заҳарли ҳисобланади. Оиланинг баъзи заҳарли турлари (деррис, лонхокарпус) инсектицид (зараркунанда ҳашаротларни йўқотиш учун ишлатиладиган кимёвий моддалар) сифатида ишлатилади. Назорат саволлари 1. Бурчоқдошлар оиласига изоҳ беринг? 2. Бурчоқдошлар оиласининг дориворлик ҳусусиятлари? 3. Бурчоқдошларнинг хўжаликдаги аҳамияти?
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha