Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 443.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

Бурғилаш эритмаларининг коллоид кимёвий хоссалари

Купить
Бурғилаш эритмаларининг коллоид кимёвий хоссалари Режа: • 1. Дисперс муҳит – бурғилаш эритма - сининг асоси • 2. Дисперс фаза ва дисперсион муҳит • 3. Дисперслик даражаси • 4. Хулоса • 5. Фойдаланилган адабиётлар • Бурғилаш эритмаларининг ажралиб турувчи хусусияти бўлиб, уларнинг агрегат ҳолати ҳизмат қилади. Эритмаларнинг гидродинамик функцияларни амалга ошириш асосида уларни оқиш хусусияти ётади. Бироқ эритма қудуқларни бурғилаш учун зарур бўлган бошқа кўпгина функцияларни амалга оширишга қодир эмас. Масалан, чин эритмалар ҳар қандай сезиларсиз кучлар таъсирида ҳам оқади. Шунинг учун ҳам ушбу эритмалар бурғиланган тоғ жинсларини ушлаб туриш хусусиятига эга бўлмайди. Дисперс муҳит – бурғилаш эритмасининг асоси • К ичик ўлчамдаги бўлакчалар ҳам қудуқ тубига ва эритмалар сақланадиган идиш тубига чўкиб қолади. Бунда эритма қобиқ ҳосил қилиш хусусиятига эга бўлмайди, чунки у бутунлай қудуқ девори орқали қатламга ўтиб кетади. Фақатгина эритилганда муаллақ ҳолатда турган майда заррачалардан ташкил топган дисперс системалар юқорида кўриб ўтилган функцияларни амалга ошириш имкониятига эгадир. Бунда заррачалар кичик ўлчамга эга бўлиши ва уларнинг эритмадаги миқдори бурғилаш насослари ҳамда бошқа қурилмаларнинг ишлашига тўсқинлик қилмаслиги зарур. Дисперс фаза ва дисперсион муҳит • Коллоид кимёнинг асосида иккита муҳим тушунча ётади: дисперсион муҳит ва дисперс фаза. Дисперсион муҳитда заррачалар муаллақ ҳолатда бўлади ва дисперс фаза. Дисперс фаза ва дисперсион муҳитдан ташкил топган тана дисперс системани ташкил қилади. Дисперс системалар орасидаги фарқ фаза ва муҳитнинг агрегат ҳолатига қараб аниқланади. Дисперсион муҳит ва дисперс фаза қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатида бўлиши мумкин. Бурғилаш эритмалари дисперс системаларга мансуб бўлиб, уларнинг дисперсион муҳити суюқликлардан иборат бўлади. Бурғилаш эритмаларидаги дисперс фазаси заррачалари турлича бўлиши мумкин. Агар ушбу заррачалар қаттиқ бўлса, бу система коллоид кимёда суспензия деб аталади. • Агар заррачалар суюқ бўлса (дисперсион муҳитда эримайдиган, масалан, сувдаги ёғ заррачалари), бу система эмульсия деб аталади. Ва ниҳоят ушбу заррачалар газники (кўпикчалар) бўлса, бу системалар кўпик ёки аэрацияланган эритмалар деб номланади. Ушбу барча системалар учун заррачалар орасида ажралиш чегараси ва муҳитлар орасида фазалараро чегара мавжудлиги билан характерланади. • Дисперс система ҳар доим бир хил кўринишда эмас (гетороген), чунки у доимо агрегатив ҳолатига кўра фарқланадиган дисперсион муҳит ва дисперс фазадан иборат бўлади. Система уч фазали бўлиши мумкин, у ҳолатда системада дисперсион муҳитдан (суюқ) ташқари, қаттиқ ва газ шаклидаги дисперс фаза заррачалари ҳам мавжуд бўлади. Дисперслик даражаси • Дисперс фазанинг зарраларини майдалаш жараёни диспергациялаш деб аталади. Диспергацияланишга кўра дисперс фаза зарраларининг ўлчами кичрайиб, зарраларнинг миқдори ошади. Майдаланиш даражасига дисперслик даражаси дейилади. Дисперс фазаси фақатгина бир хил ўлчамга эга бўлган дисперс системалар ҳам мавжуд. Бундай системалар монодисперс системалар деб аталади. Одатда дисперс фазаси зарралари ўлчамлари турлича бўлган дисперс системалар учрайди. Ушбу системалар яримдисперс системалар деб номланади. Монодисперс системаларни тайёрлаш бир мунча қийиндир, шунинг учун ҳам кўпгина системалар яримдисперс бўлиб, уларга бурғилаш эритмалари ҳам киради. • Коллоид кимёда дисперс фазалар зарраларининг дисперслик даражасини икки ёқлама характерланади. Агар дисперс фаза зарралари шар шаклида бўлса, уларни зарралар диаметрига кўра характерлаш мумкин. Кўпинча улар шартли равишда каттароқ ўлчамига кўра характерланади. Агар зарралар чўзиқ шаклга эга бўлса, асосий ўлчами деб уларнинг узунлиги саналади. Пластинка шаклига эга бўлган зарраларнинг характеристикаси бўлиб, учта ўлчов – узунлик, эни ва қалинлик ҳизмат қилади. Яримдисперс системалар учун зарралар дисперслик даражаси характеристикаси бўлиб, маълум бир системада бир мунча кўпроқ учрайдиган зарраларнинг ўлчами ҳизмат қилади. • Зарраларнинг солиштирма юзасига кўра дисперслик даражаси, кўрсаткичи кўпроқ дисперс фаза зарраларининг миқдорий юзаси, 1 см3 га тенг бўлган миқдорий ҳажмда намоён бўлади. Солиштирма юза миқдорий жиҳатдан берилган зарралар юзасининг уни ҳажмига нисбатан муносабатига кўра аниқланади. Диспергацияланиш ўлчамига кўра зарралар юзаси, масалан, доира шаклидаги зарралар радиусини квадратига пропорционал, ҳажми эса, радиус кубига пропорционал равишда кичраяди. У ҳолда агар зарралар радиуси икки баробар кичрайса, зарра юзаси тўрт марта кичраяди, ҳажми бўлса, саккиз баробар камаяди. Шунга кўра диспергацияланиш ўлчами ортиши билан дисперс фаза зарраларининг солиштирма юзаси ортиб боради. 1 см қовурғага эга бўлган кубнинг солиштирма юзаси 6 см2 га тенг. Агар ушбу кубни томонлари 10-3 см га тенг бўлган • Агарда зарраларнинг солиштирма юзаси катталигини ҳисоблашни давом эттирилса, зарралар ўлчамини нолга тенг деб олинса, у ҳолда солиштирма юза катталиги чексиз катта кўрсаткичга эга бўлиб кўриниши мумкин. Ҳақиқатда эса бундай бўлмайди, чунки модданинг механик бўлинишининг чегараси мавжуд, бу унинг молекуласидир. Лекин, молекуляр ўлчамга эга бўлган зарраларнинг дисперслик даражаси дисперс системага таалуқли бўлмай, фазаларнинг ажралиш чегараси бўлмаган чин эритмаларга хосдир. Шунинг учун ҳам диспергацияланиш ўлчами ортиши билан бошида солиштирма юза ошади, аммо молекуляр ўлчамларга яқинлашганда эса тезда йўқолади. • Шундай қилиб, шундай дисперслик даражаси мавжудки, бунда солиштирма юза катталиги максимал бўлади. Бундай дисперслик даражаси коллоид ўлчамга эга бўлган зарраларга хосдир. Солиштирма юза катталиги дисперс системаларнинг хоссаларини аниқлаб берувчи муҳим характеристикаси ҳисобланади. Хулоса • Бурғилаш эритмаларининг энг кўп ишлатиладиган тури бу чучук (техник) сувдир. Аммо қудуқ деворларини ташкил қилувчи тоғ жинсларини турғун ҳолатини ва маҳсулдор қатламларини табиий коллекторлик хоссаларини асраб қолиш каби бир қанча саволлар махсус бурғилаш эритмаларининг турини ва таркибини ишлаб чиқишга асос бўлди. Дастлабки махсус мақсадлар учун яратилган бурғилаш эритмаси бу силикат-натрийли бурғилаш эритмаси ҳисобланиб, ушбу эритма ёрдамида юқори қатлам босимига эга бўлган ўпирилувчан гил тоғ жинслари бурғиланган. Ушбу бурғилаш эритмаси 1930 йилларнинг ўрталарига келиб кенг миқиёсда қўлланила бошланди, лекин оҳак билан ишлов берилган бурғилаш эритмаси яратилиб қудуқларни бурғилаш жараёнидан ишлатила бошланилганидан сўнг эса, силикат натрийли бурғилаш эритмасидан воз кечилди. Шу Фойдаланилган адабиётлар • 1. Булатов А.И., Пеньков А.И., Проселков Ю.М. Справочник по промывке скважин. М., Недра, 1984. • 2. Аветисян Н.Г., Шеметов В.Ю. Выбор водоотдачи бурового раствора при разбуривании глинистых отложений. – РНТС. «Бурение», 1980, №1 • 3. Войтенко В.С., Леонов Е.Г., Филатов Б.С. Выбор типа промывочной жидкости, обеспечивающей наибольшую устойчивость пород на стенках скважин. – В кн.: Бурение газовых и газоконденсатных скважин. М., ВНИИЭГазпром, 1974, вып. 2. • 4. Габузов Г.Г., Проселков Ю.М. Определение подачи буровых насосов с учетом гидротранспорта бурового шлама. – Тр. ВНИИКРнефти, вып.17. 1980. • 5. Головко В.Н. Оборудование для приготовления и очистки промывочных жидкостей. М., Недра, 1978. • 6. Городнов В.Д., Тесленко В.Н., Колесников П.И., Челомблев Б.К. Исслед
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha