Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 05 Февраль 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Горное дело

Продавец

Bohodir Jalolov

Бурғилаш станоклари асосий турлари, конструкцияси ва ишлатилиш кўлами

Купить
Бурғилаш станоклари асосий турлари, конструкцияси ва ишлатилиш кўлами Режа: 1. Кон жинсининг физик механик хусусиятлари 2. Бурғилаш усуллари 3. Механик бурғилаш 4. Бурғилаш станоги турлари 5. Бурғилаш станоги конструктив тузилиши 6. Бурғилаш станоклари қўлланилиш кўлами Тоғ жинсининг физик-механик хусусиятлари дейилганда, улар физик ва механик хусусиятларни ўзида жамлайди. Физик хусусиятлари – зичлиги, ғоваклиги, бирикувчанлиги, ёпишқоқлиги, эгилувчанлиги, иссиқлик ва ток ўтказувчанлиги ва бошқалар. Механик хусусиятлари – деформация жараёнида ўзини тутишни таъминлайдиган мустахкамлик, қаттиқлик, езилишга қаршилик, абразивлик (жилвирлиги) каби хусусиятларидир. Тоғ жинсларининг хусусиятлари жуда кенг доирада ўзгарувчандир. Шунинг учун тоғ жинсларини аниқ бир чегарадаги хусусиятлари ва тавсифлари бўйича гурухларга ва категорияларга бирлаштириш қабул қилинган. Очиқ кон ишларида барча тоғ жинслари қуйидагича гурухларга бўлинади: - донадор ва яримдонадор ( табиий ҳолатда); - портлатилган донадор ва яримдонадор ; - зич, юмшоқ (бирикувчан) ва сочма. Механик бурғилаш усулларининг принципиал схемаси Бузишнинг механик услубига айланиб, уриб-буралиб, уриб- айланиб ва айланиб уриб бурғулашлар киради. Кон жинсларини физик услуб билан бурғулашга газ, суюқлик, электр токи, иссиқлик ёки бошқа энергия турлари билан таъсир қилиб бурғулашлар киради. Бурғулашнинг бу турига яна олов (термик), портлаш, ультратовуш, гидравлик ва электрогидравлик бурғулашлар ҳам киради. Кон жинсларини аралаш услуб билан бурғулашда кон жинсига механик ва физик услуб билан бир вақтда таъсир кўрсатилади. Бу услубга термомеханик услуб билан бурғулаш мисол бўла олади. Айланиб бурғулаш - бурғулаш инструментида айланувчи момент ва инструментнинг ўқи бўйлаб таъсир кучи борлиги билан характерланади. Бурғулаш инструментини ўқи бурғуланилаётган скважина ёки шпурнинг ўқига мос бўлиб икки куч таъсирида инструмент шпур ёки скважи Бурғулаш маҳсулотларини шпур ёки забойдан бурама штанга ёки шнек, юқори босимли ҳаво ва суюқлик ёрдамида олиб чиқиб ташланади. Бурғулаш инструментини конструкциясига қараб бу усул билан ҳар хил қаттиқликдаги конжинсларини бурғулаш мумкин. Масалан, резецлар билан жиҳозланган инструмент ёрдамида юмшоқ ва ўртача қаттиқликдаги ( f 4), олмосли инструментлар билан қаттиқ ва жуда қаттиқ ( f 10) кон жинсларини бурғулаш мумкин. Айланиб бурғулаш шпур ёки скважиналар бурғулайдиган пармаларда амалга оширилади. Уриб — буралиб бурғулаш, бурғулаш инструментида уриш (зарб) импульси, унча катта бўлмаган айланиш моменти ва йўналиш ўқи бўйлаб куч таъсирида амалга оширилади. Уриш (зарб) импульси инструментни бузилаётган кон жинсига ботириш учун, айланиш моменти инструментни ҳар бир зарбдан сўнг маълум, б Уриб — буралиб бурғулаш одатда қаттиқ кон жинсларида ( f = 6 20) бурғулаш ишларини олиб боради. Уриб — буралиб ишлайдиган машиналарни перфоратор деб аталиб, улар ёрдамида чукурлиги 5—12 м ва ундан кўп, диаметри 20—150 мм бўлган шпур, ҳамда, скважиналар бурғуланади. Очиқ конларда ишлатиладиган зарб-канатли бурғулаш машиналарида диаметри 300 мм гача ва чуқурлиги 40 м ва ундан кўп бўлган скважиналар бурғуланади. Уриб — айланиб бурғулаш, уриб — буралиб бурғулаш каби кучлар билан характерланиб, ундан зарб узлуксиз айланиб туручи бурғулаш инструментига берилиб туриш билан фарқ қилади. Бу бурғулаш режими оғир бурғулаш машиналарида ва бурғулаш агрегатларида диаметри 150 мм, чуқурлиги 100 м гача бўлган скважиналарни қаттиқ кон жинсларида ( f = 6 20) бурғулашда ишлатилади. Айланиб — уриб бурғулаш, бурғулаш машиналарини инструментига уни ўқи бўйлаб нисбатан катта куч, зарб импульси ва айланиш моментига эга эканлиги билан характерланади. Бу усулда кон жинси инструментга таъсир қилувчи зарб кучи, айланиш моменти ва ўқ йўналиши бўйича таъсир қилаётган куч ҳисобига бузилади. Айланиб — уриб бурғулаш услуби қаттиқ кон жинслари ( f = 5 14) да яхши натижа бериб оғир бурғулаш машиналари ёрдамида диаметри 100 мм гача бўлган шпур ҳамда скважина бурғулашда кўлланилади. АЙЛАНИБ БУРҒИЛАШ СТАНОГИ. СБР-160 ЗАРБЛИ- АЙЛАНИБ БУРҒИЛАШ СТАНОГИ. СБУ-125 АЙЛАНИБ БУРҒИЛОВЧИ БУРҒИЛАШ СТАНОГИ СБШ-250 2- МАЪРУЗА. БУРҒИЛАШ СТАНОКЛАРИ ИШЧИ УСКУНАЛАРИ 1. Бурғилаш станоги ишчи ускуналри турлари 2. Бурғилаш станоги ишчи ускуналари 3. Бурғилаш штангаси 4. Пневмо- зарббергич. Бурғилаш ускуналари турлари Комбинациялашган ишчи асбоб ЗАРБЛИ-АЙЛАНИБ БУРҒИЛОВЧИ БУРҒИЛАШ МАШИНАСИ ИШЧИ УСКУНАСИ Шнекли бурғилаш асбоби Ушбу долота пайвандлаб туташтирилган учта секция (панжа) 2, шарошка 1 ва резьбали боғловчи ниппель дан ташкил топган. Шарошка таянч қисмга (Р-Ш-Р) кўринишда боғланади. Р-роликподшипникли, Ш- шарикли (замковый). Схемада роликподшипниклар - 6 ва 8, шарикподшипник -7. Шарошка таянчга кнал 5 орқали ўтадиган фиксатор ёрдамида махкамланади. Ҳаво марказий канал 4 орқали секция канали 12 га узатилади. Ушбу долота шарошкасида ўрнатилган тишлар шакли – яримсферик ишчи бошчалидир. Тишларнинг жойлашиш шакли шундай танланганки тишлар бир-бирларини тозалаш имконига эгадир. 2-расм. Уч шарошкали долота2-расм Ушбу долота пайвандлаб туташтирилган учта секция (панжа) 2, шарошка 1 ва резьбали боғловчи ниппель дан ташкил топган. Шарошка таянч қисмга (Р-Ш-Р) кўринишда боғланади. Р- роликподшипникли, Ш-шарикли (замковый). Схемада роликподшипниклар - 6 ва 8, шарикподшипник -7. Шарошка таянчга кнал 5 орқали ўтадиган фиксатор ёрдамида махкамланади. Ҳаво марказий канал 4 орқали секция канали 12 га узатилади. Ушбу долота шарошкасида ўрнатилган тишлар шакли – яримсферик ишчи бошчалидир. Тишларнинг жойлашиш шакли шундай танланганки тишлар бир-бирларини тозалаш имконига эгадир. 3- Маъруза. Бурғилаш станоклари ишлаш принципини ўрганиш Бурғилаш ставини айлантириш. Ўзгармас ток двигатели М1 нинг айланиши тишли муфта ва шлицали вал орқали икки поғонали редуктор 1 нинг кириш валига узатилади. Электродвигатель ва редукторни титрашдан сақлаш мақсадида редукторнинг чиқиш валига шина-шлицали муфта 2 уланади.Таянч қисм 3 орқали айланувчи бурғилаш снаряди 15-18 га ўқ йўналишидаги босим кучи берилади. Бу куч таяч узели ползунлари 4 га махкамланган узатиш механизми пастки канатлари орқали узатилади. Айлантиргич ползуни 5 мачта 6 йўналтиргичлари бўйлабҳаракатланади. Таянч узел 3 ўз навбатида кареткага нисбатан силжиши мумкин. М1 электродвигател ва редуктор, ўрама электрокабел ва ҳаво шланглари 8 ва 9 канатлар орқали блок 7 га осилади. Бу канатлар ҳам узатиш тизими ва нисбатига эгадир. Айлантиргич кареткаси яримспаст тизими орқали узатиш гидроцилиндри 10 штоки билан боғланади. Таянч узелдан пастда бурғилаш ставига сув ва ҳаво аралашмасини узатиш қурилмаси жойлашган. Канат-полуспаст тизими (узатиш нисбати тўрт каррали) охирлари айлантиргич кареткасига махкамланган юқориги 11 ва пастки 12 канатлардан ташкил топган бўлиб айлантиргични 8 м ли штанга узунлиги бўйлаб узлуксиз узатишни таъминлайди. Бунда поршеннинг юриш йўли 2 м ни ташкил этади. Цилиндрлар штоклари юқорига ҳаракатланганда пастки канатлар тортилади ва айлантиргич пастга ҳаракатланади. Штоклар пастга ҳаракатланганда эса юқориги канатлар тортилади ва айла 4- Маъруза 1. Бурғилаш станогининг ишлаш принципи 2. Кўтариш механизми ишлаш принципи 3. Буриш механизми ишлаш принципи Шарошкали долота ва бурғилаш штангаси биргаликда бурғилаш ставини ташкил этади. Бурғилаш штангалари комплектига битта охирги штанга ва бир нечта ишчи штангалар киради. Охирги штанга (забурник) долота ва ишчи штанга оралиғида ўрнатилади. Штанга қалиндеворли трубадан ясалиб иккала учига конуссимон ички резба очилган қуйма қотирилган. Қуйма ички тешиги орқали сиқилган ҳаво ёки аралашма ўтади. Юқориги қуйма уясида яна битта кичик диаметрли конуссимон резьба очилган бўлиб, вертлюг шпинделини штангага улаш учун хизмат қилади. Ишчи штанга катта узунликка эга бўлиб охирги штанганинг конструкциясидан фарқ қилади. Ишчи штанганинг бир учи ташқи конуссимон резьба билан жиҳозланган. Штанга диаметри бурғиланган кон жинсларини чиқариш учун долота диаметридан 20-50 мм кичик олинади. Шарошкали бурғилаш ста СБУ-100 бурғилаш станоги ишлаш принципи Мачтада айлантиргич, бурғилаш ставини узатиш ва кўтариш, бурғилаш ставини қотириш ва ечиш механизмлари, штангаларни сақлаш ва узатиш қурилмаси жойлашади. Штангаларни сақлаш ва узатиш қурилмаси (сепаратор) нинг вазифаси кассета уяларида ушлаб турилган ишчи штангаларни бурғилаш ставига ўтқазишни ва ундан ажратиб олишни механизациялаштиради. Ишчи штангаларни бурғилаш ўқига узатиш учун сепаратор гидроцилиндр ёрдамида бурилади. Штангаларни ва долотани ечиш ва қотириш учун ечиш-қотириш механизми қўлланилади. Бу механизм ёрдамида штангалар ва долотани ечиш ва қотириш тўлиқ механизациялаштирилади. Бу механизм мачтанинг пастки қисмида жойлашиб қисқич қурилмаси ва резбани силжитиш механизмидан ташкил топган. Бу жараёнлар гидроцилиндрлар ёрдамида бажарилади. Резбали бирикма силжитилгандан сўнг айлант Кескич коронкали айлантириш билан бурғиловчи станоклар ишчи ускуналари кесувчи бурғилаш долотаси ва шнекли бурғилаш штангасидан иборат. Бурғилаш долотаси кон жинсини бузувчи элементининг забой билан контактига кўра: доимий контактда бўлувчи – қанотли ёки панжали; ўзгарувчан контакда бўлувчи – кескич таянчларда айланувчи долота кўринишида бўлади. Биринчи тоифадаги долоталар қаттиқ қотишма билан мустахкамланган ясси корпус ва хвостовик Айланиб бурғиловчи бурғилаш станоги ишчи мехнизими тузилиши БУРҒИЛАШ СТАНОГИ АЙЛАНТИРИШ МЕХАНИЗМИ Бурғилаш станоги узатиш механизми
Купить
  • Похожие документы

  • Маркшейдерский мониторинг при разработке новых горизонтов карьера «Ёшлик»
  • Применение ГИС-технологий при геологоразведочных и маркшейдерских работах
  • Faxriy yorliq
  • Maktab maslahatchisi
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha