Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Бухоро тумани доривор ўсимликлари ва уларнинг аҳамияти

Купить
МАВЗУ : БУХОРО ТУМАНИ ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ .  Инсонлар ў симликлардан касалликларнинг олдини олиш ва даволаш мақсадларида фойдаланиб келган. Ҳозирги даврда кимё фани ривожланиб, самараси юқори бўлган синтетик дори моддалари ишлаб чиқарилаётганига қарамай доривор ўсимликлар табобатда ўз қимматини йўқотгани йўқ. Аксинча, унга қизиқиш ва талаб яна ошиб кетди.  Одамлар кўпинча доривор ўсимликларни йиғиб, ундан уй шароитида ўзлари дори тайёрлаб оладилар. Бундай ҳолатлар салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, табиатда ташқи кўринишидан доривор ўсимликларга ўхшаган заҳарли ўсимликлар ёки ҳам заҳарли, ҳам доривор ўсимликлар учрайди. Масалан: бангидевона, қора итузум. Шунинг учун доривор ўсимлик ларни йиғишдан аввал уларнинг ботаник белгиларини, йиғиб олинадиган муддатини билиб олиш керак бўлади.  Доривор моддалар ўсимликларнинг баъзиларида куртагида, баргида ёки поясида, баъзи ўсимликларнинг гули ёки мевасида, баъзиларини эса илдизи ёки пўстлоғида тўпланиши мумкин. Бу эса уларни биологик хусусиятларини билмасдан туриб, улардан фойдаланиш салбий оқибатларга олиб келишига сабаб бўлади. Мазкур ҳолатларнинг барчаси мавзунинг долзарблигини белгилаб беради.  Доривор ўсимликларни ўрганишдан мақсад уларни биологик хусусиятларини ўрганиш, ҳудуддаги дориворлик хусусияти бўлган ўсимликларни аниқлаш ва улар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш. Табиий доривор гиёҳларни аниқлашда ҳайвонлар устидаги кузатишлар ҳам ёрдам берган. Айрим ҳайвонлар касалликлардан маълум бир ўсимликни истеъмол килиб тузалиб кетишган. Масалан, яраланган кийиклар мўмиё ёки кийик ўтини аниқлашга ёрдам беришган. Умуман олганда доривор гиёҳ ва ўсимликлардан фойдаланиш ўзининг қадимий заминига эга. Бу замин қадимий ҳинд табобатидан бошланган десак хато қилмаймиз. Ҳинд табобатида дори-дармонлари ҳақидаги маълумотларни улуғ ҳаким Сушрут (эрамизгача бўлган VI асрда яшаган) ёзиб қолдирган “Аюр-веда” номли машҳур китоб саҳифалари бизгача олиб келинган. Бу нодир китобда 700 та шифобахш гиёҳларга тавсиф берилиб, ўзига хос медицина қонун-қоидалари асосида уларда фойдаланиш омиллари баён қилинган. Кадимги Ўрта Осиё олимлари шарқ табобатини чуқур ўрганиб, уни маълум бир услубиятга солишга ҳаракат қилишган. Доривор ўсимликларга оид жуда кўп китобларни бошқа тиллардан араб тилига таржима қилишган. Ана шулар асосида шарқлик буюк олим ва мутафаккил Абу Али ибн Сино ўзининг машҳур “Тиб қонунлари” асарини яратган. Ушбу асарда олим 900 га яқин доривор ўсимликлардан фойдаланиш усулларини кўрсатиб берди. Археология бўйича қазиш ишлари шуни кўрсатадики, қадимги Мувороуннаҳр шаҳарлари булмиш Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарларда қадимги дорихоналар мавжуд бўлган. Бу ерда асосан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан олинган хом ашёлардан ҳар хил дори- дармонлар тайёрланган. Ҳозир Ўзбекистон ҳудудида табиий шароитда ўсадиган ва маданийлаштирилган 120 га яқин ўсимликлардан илмий медицинад Табиий холда ўсадиган доривор ўсимликлар Оилалар Ўсимликларни ўзбекча номлари Ўсимликларни лотинча номлари 1 Қирқбўғимдошлар Қирқбўғим Equisetum arvensis 2 Қизилчадошлар Чўл эфедраси Ephedra intermedia 3 Айиқтовондошлар Исфарак Delphinium semibarbatum 4 Кўкнордошлар Қизғалдоқ Roemeria refr а cta 5 Шотарадошлар Фумариа шотараси Fumaria vaillantii 6 Шўрадошлар Баргсиз итсигек Anabasis aphyllum Хушбўй олабута Chenopodium botrys Оқ шўра Chenopodium album Сассиқ олабута Chenopodium vulvaria Рихтер черкези Salsola richteri Чўчқатикан Spinacia turkestanica Учма Ceratocarpus orthoceras 7 Торондошлар Келинтили торон Persicaria maculata Жингалак отқулоқ Rumex сrispus Сувқалампир Persicaria hydropiper Қизилтасма Polygonum aviculare Доривор отқулоқ Rumex confertus 8 Ковулдошлар Тиканли ковул Capparis herbaceae 9 Карамдошлар Жағ-жағ Capsella bursa pastoris 10 Гулхайридошлар Тугмачагул Malva sylvestris 11 Газандадошлар Газанда, қичитқиўт Urtica dioica 12 Раънодошлар Бешбарг ғозпанжа Potentilla reptans Итбурун Rosa canina 13 Бурчоқдошлар Қалин мевали аччиқмия Goebelia pachycarpa Тулкидум аччиқмия Sophora alopecuroides Ўтлоқ себаргаси Trifolium pratensis Оддий чучукмия Glycyrrhiza glabra Шилдирбош Sphaerophysa salsula Шакар янтоқ Alhagi persarum Доривор қашқарбеда Meliliotus officinalis Патлоқ Smirnovia turkestana 14 Туятовондошлар Темиртикан Tribulus terrestris 15 Исириқдошлар Исириқ Peganum harmala 16 Жийдадошлар Ингичкабаргли жийда Elaeagnus angustifolia 17 Зирадошлар Сассиқ коврак Ferula foetida 18 Қоқиўтдошлар Бурган Artemisia annua Иттиканак, қорақиз Bidens tripartita Сариқбош Senеsio subdentatus Қушқўнмас Cnicus benedictus Оддий сачратқи Cichorium intybus 19 Рўяндошлар Бўёқли рўян Rubia tinctorum 20 Итузумдошлар Оддий бангидевона Datura stramonium 21 Печакдошлар Мингбош, дағал тукли печак Convolvulus pilosellifolius Қўй печак Convolvulus arvensis 22 Зубтурумдошлар Ланцетсимон зубтурум Plantago lanceolata Катта зубтурум Plantago major 23 Ялпиздошлар Осиё ялпизи Mentha asiatica 23 оила, 43 туркум, 47 тур  Ўзбекистоннинг деярли ҳамма вилоятларидаги далаларда, чўлларда, бегона ўт сифатида экинлар орасида ўсади. Учма бир йиллик, бўйи 1-7 см гача етадиган ўт ўсимлик. Пояси баргсиз бўлади. Барги узун бандли, уч бўлакка бўлиб қирқилган. Гуллари майда, сариқ, алоҳида-алоҳада поя учига жойлашган. Меваси бир уруғли ёнғоқча..  Март-апрел ойларида гуллайди, меваси апрел-майда етилди. Ўсимлик гуллаганда ер устки қисми йиғиб олинади ва соя ерда қуритилади. Учма ўсимлигининг ер устки қисми таркибида қандлар, смола, турли кислотаси, каротин, анемонин ва бошқа бирикмалар бор.Узоқ вақтлардан бери халқ табобатида учма ўсимлиги яра, экзема ва бошқа тери касалликларини даволашда ишлатилиб келинади.  Учма ўсимлигининг қуритилган ер устки қисмидан тайёрланган суртма дори, ўсимликдан ажратиб олинган соф ҳолда Қизғалдоқ бир йиллик, бўйи 8-50 смгача етадиган ўт ўсимлик. Пояси асос қисмидан бошлаб тармоқланиб, шохланган, баъзан шохланмаган бўлади. Илдизолди ва поянинг пастки қисмидаги барглари бандли, икки ёки уч марта чўзиқсимон ёки тухумсимон-чўзиқсимон бўлакларга патсимон ажралган.  Поянинг юқори қисмидаги барглари бандсиз, уч бўлакка қирқилган. Гулғунчаси тухумсимон ёки думалоқ шаклли, туксиз ёки сийрак дағал туклар билан қопланган. Гуллари йирик, якка- якка жойлашган ва қизил рангга бўялган. Гулбаргининг асос қисмида қора доғлар бўлади. Меваси – кўп уруғли, дуккак шаклли кўсакча.  Апрел-июнь ойларида гуллайди ва меваси пишади. Ўсимлик гуллаганида гулбарги йиғилади. Қизғалдоқ таркибида алкалоидлар, органик кслоталар, витамин С, қандлар, ошловчи, ва бошқа бирикмалар бор. Халқ табобатида қизға Чўчқатикан бир йиллик, бўйи 10-60 см гача етадиган икки уйли ўт ўсимлик. Илдизолди ва поянинг пастки қисмидаги барглари узун бандли, патсимон бўлакли, поянинг юқори қисмидагилари эса учбурчак-найзасимон бўлиб, калта банди билан пояда кетма-кет ўрнашган. Гуллари майда, кўримсиз, бошоқсимон рувакка ёки якка-якка холда жойлашган. Меваси – тиканли ёнғоқча.  Апрел – июнь ойларида гуллайди ва меваси пишади. Ўсимлик гуллаганида ер устки қисми йиғиб олинади ва соя ерда қуритилади. Чўчқатиканнинг барги таркибида органик кислоталар, каротин, витамин С, В1, В2 ва ўзига хос оқсил моддалари бор.  Халқ табобатида чўчқатикан ўсимлигининг дамламаси ел ҳайдовчи дори сифатида ишлатилади. Илмий тиббиётда чўчқатикан ўсимлигининг камқонлик ва рахит касалликларида ҳамда парҳез овқат ва витаминларга бой дориво Қирқбўғим ( Equisetum arvensis ) – Қирқбўғимдошлар оиласига мансуб. Ўзбекистоннинг деярли ҳамма вилоятларидаги ариқ ва дарё бўйларида, нам жойларда, экинзорларда, тоғларнинг ён бағирларидан бошлаб, ўрта қисмигача бўлган нам ерларда ўсади. Қирқбўғим кўп йиллик, спорали ўсимлик. Илдизпоясидан ер устига икки хил поя ўсиб чиқади. Улар баҳорги ва ёзги поялар ҳисобланади.  Баҳорги поя жигарранг ёки қизғич, юмшоқ, бўйи 25 см гача бўлиб, спора ҳосил қилади. Баҳорги поя споралар етилиб ва сочилиб кетгандан сўнг қуриб қолади. Ёзги поя яшил рангли, қаттиқ, бўғинли, 6-18 қиррали, узунлиги 10-50 см гача бўлади. Поя бўғинларидан тўп-тўп шохчалар ўсиб чиқади ва ҳалқа шаклида бўғинни ўраб олида. Ёзги поя спора ҳосил қилмайди. Бу поя март ойларида ўсиб чиқиб, кузда қуриб қолади. Барги яхши тараққий этмага Патлоқ ( Smirnovia turkestana ) – Бурчоқдошлар оиласига мансуб. Бу ўсимлик Бухоро ва Навоий вилоятдаги қумли чўлларида ва қумли тепаликларда ўсади. Патлоқ бўйи бир метргача етадиган бута. Барги тескари юраксимон ёки тескари тухумсимон, сертук, қисқа банди билан новдаларда кетма-кет жойлашган.  Гуллари қизил, поя ва новдаларнинг юқори қисмидаги барг қўлтиғига якка- якка жойлашиб шингил тўпгулни ҳосил қилади. Меваси – сертук, йирик, тухумсимон ёки думалоқ тухумсимон, шишган дуккак.  Патлоқ апрель-май ойларида гуллайди, меваси май-июнда пишади. Ўсимлик гуллаганда ёш новдалари ўриб олинади ва соя ерда қуритилади.  Патлоқнинг ер устки қисми таркибида алкалоидлар ва бошқа бирикмалар бор. Алкалоидлар йиғиндисидан смирновин, сферофизин ва бошқа алкалоидлар ажратиб олинган.  Ўсимликнинг ер устк Хулосалар  Бухоро воҳаси Бухоро вилояти майдонининг 10% га яқин қисмини ташкил этади. Бу ҳудуд суғориладиган ва қумли майдонлардан иборат ва ўзига хос ўсимликлар дунёсига эга. Биз тадқиқот ўзказаётган ҳудудда табиий ҳолда ўсадиган ўсимлик турлари жуда кўп. Айниқса, бегона ўтларни кенг тарқалганлигини кўриш мумкин.  Мазкур ўсимликларни фойдали хусусиятига кўра бир неча гурухга бўлиш мумкин. Масалан, ем –хашак, озиқбоп, ёқилғи, бўёқли, ошловчи, эфир мойли, витаминли, асал ширали, доривор ва бошқа хусусиятлари. Биз Бухоро туманидаги табиий ҳолда ўсаётган ўсимликларни дориворлик ҳусусиятларини ўргандик. Мазкур ҳудудда 23 оила, 43 туркумга мансуб 47 тур учраши аниқланди. Ушбу малакавий битирув ишида худудда кенг тарқалган табиий ҳолда ўсувчи айрим доривор ўсимликлар ўрганилди холос.  Мазкур
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha