Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 98.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Январь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

Чиқинди газларни СО - газидан тозалаш

Купить
Чиқинди газларни СО - газидан тозалаш СО ГАЗИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ • СО гази ўта заҳарли газлар туркумига киради. • Унинг РЭЧК си атмосферада (мак) – 5 мг/м 3 , ўртача суткадаги – 3 мг/м 3 ташкил этади. • СО гази концентрацияси 14 мг/м 3 бўлганда қонни заҳарлайди, бош айланиши, қайд қилиш, нафас сиқилиши, титраш холатларини юзага келтиради, қаттиқ заҳарланганда ўлимга сабабчи бўлиши мумкин. ҲОСИЛ БЎЛИШИ МАНБАЛАРИ • СО гази таркибида углерод элементи бўлган моддаларнинг тўлиқ ёнмаслиги оқибатида ҳосил бўлади. • Ушбу газ қора ва рангли металларни куйиш жараёнида, двигателларни ишлаш пайтида, портлаш ишларида, азот бирикмалари ишлаб чиқариш саноатида, нефткимёвий саноатда, аммиак, селитра, металл, спирт ва шу каби ишлаб чиқаришларда ҳосил бўлади. • Ушбу газни зарарсизлантириш учун саноатда абсорбцион ва каталитик усуллар қўлланилади. • Абсорбцион усулда СО гази махсус эритмаларга юттирилади ва алоҳида ажратилган СО газлари қайта ишлашга юборилади. • Каталитик усулда СО гази катализатор иштрокида нисбатан зарарсиз СО 2 газигача оксидланади ва атмосфера ҳавосига чиқариб юборилади. МИС-АММИАКЛИ ЭРИТМА БИЛАН АБСОРБЦИОН УСУЛДА ТОЗАЛАШ • [Cu(NH 3 ) m  (H 2 O) n ]+xNH 3 +yCO  [Cu(NH 3 ) m+х +x(CO)yH 2 O) n ]+Q • Эритманинг абсорбцион ҳусусияти бир валентли миснинг концентрацияси, CO нинг босимини ошиб бориши ва абсорбция жараёни ҳароратини пасайиши билан кўтарилиб боради. Эритмадаги аммиак ва СО нинг эркин ионларини ўзаро нисбати ҳам эритмани ютувчанлик қобилиятига таъсир кўрсатади. • Абсорбцияни чуқур бориши учун жараённи 0-20 о С ҳароратда, 11,8-31,4 МПа босимда олиб борилади. СО газини абсорбция қилиш қурилмаси 1-абсорбер; 2-насос; 3-сувли совитгич; 4-аммиакли совитгич; 5- сиғим;6-десорбер. МИС-АЛЮМИНИЙ-ХЛОРИД ЭРИТМАЛАРИ ЁРДАМИДА СО АБСОРБЦИЯСИ Ушбу усул газ таркибида кислород ва углерод диоксидининг миқдори кўп бўлганда қўлланилади. Жараён углерод оксидини мис ва алюминийнинг ароматик углеводородлардаги аралашган тетрахлорид тузлари эритмасига кимёвий абсорбциясига асосланган. Абсорбция эритмасининг таркибини қуйидаги таркибда бўлиши тавсия этилади: 20-50 % CuAlCl 4 ва 80-50 % толуол.     3 5 6 4 2 2 3 5 6 4 3 5 6 3 2 2 2 2 CH H C CO CuAlCl Cl H C CuAlCl CH H C AlCl СuCl CO         СУЮҚ АЗОТ БИЛАН ЮВИШ Бунда физик абсорбция жараёни содир бўлиб, чиқинди газ таркибидаги СО гази билан бирга бошқа газлар ҳам суюқ азотга ютилади. Жараён 3 босқичдан иборат: 1) газни совитиш ва қуритиш; 2) газни чуқур совитиш ва компонентларни қисман конденсациялаш; 3) газларни СО дан, О 2 дан, СН 4 дан ва бошқалардан ювиб ажратиш. СО ГАЗЛАРИНИ КАТАЛИТИК ЗАРАРСИЗЛАНТИРИШ • Каталитик усулда СО гази катализатор иштрокида СО 2 газигача оксидланади. Лекин тозаланадиган газ таркибида одатда СО газидан ташқари, SO 2 , NO X , O 2 , ҳамда С х Н у бирикмаларининг буғлари ҳам учрайди. Бу газлардан баъзилари катализатор учун заҳар бўлиши мумкин СО газини оксидлаш учун Mn, Cu-Cr ва Pt -группа металлари асосидаги катализатор қўлланилади. • Акрилонитрил ишлаб чиқаришда қуйидаги таркибда чиқинди газлар ҳосил бўлади: углерод оксиди – 2,3%, пропилен – 0,5%, пропан – 0,04%, кислород – 3,0% гача, қолгани инерт газлар. Ушбу тозаланадиган газларни зарарсизлантириш учун улар аввал ёндиргичга берилади ва 220-250 о С гача қиздирилади КАТАЛИТИК ЖАРАЁН • Реакторга алюминий оксидга 0,2% платина шимдирилган ШПК-2 маркали катализатор юкланган бўлади. Катализатор сиртида борувчи реакциялар экзотермик бўлгани учун реакцион маҳсулотлар кучли қизийди. Шунинг учун каталитик реактордан чиқаётган 700 о С ҳароратдаги конверторланган газлар котёл-утилизаторга берилади. Бу ерда 380 о С ҳароратдаги 4 МПа босимли сув буғлари ҳосил бўлади. Ушбу сув буғлари керакли мақсадда ишлаб чиқариш жараёнида ишлатилади. Котёл-утилизатордан кейин газлар атмосфера ҳавосига чиқариб юборилади. • 60 минг м 3 /соат чиқинди газларни зарарсизлантириш учун 500 кВт электр энергияси сарф бўлади, лекин шу билан бир қаторда 26,5 т/соат буғ ҳам ишлаб чиқилади. Қурилмада газларни тозалаш даражаси -98- 99% ни ташкил этади. . Эътиборингиз учун раҳмат
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha