Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 28 Апрель 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Водное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Дарёдаги гидроузеллар ва сув омборлари

Купить
Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси Фан: Гидротехника иншоотлари Дарёдаги гидроузеллар ва сув омборлари Режа 1. Гидроузеллар 2. Сув омборлар У мумий маълумотлар Гидроузеллар ва улар ѐрдамида ҳосил қилинадиган сув омборлари одатда комплекс, яъни суғориш, сув таъминоти, балиқчилик, энергетика, сув, автомобил ва темир йўл транспорти эҳтиѐжларини қондириш учун мўлжалланади. Гидроузел турига кўра унинг таркиби сув димловчи, сув ташлама, сув ўтказувчи, энергетик, сув олувчи, кемаларни ўтказувчи, ѐғоч оқизувчи, балиқларни ўтказувчи ва балиқларни ҳимояловчи иншоотлардан иборат бўлиши мумкин. Гидроузеллар босимсиз ва босимли бўлади. Босимсиз гидроузелларга дарѐларда барпо этилган портлар, тўғонсиз сув олиш иншоотлари мисол бўла олади. Босимли гидроузеллар: паст босимли (Н<10 м), ўрта босимли (Н=10...50 м) ва юқори босимли (Н>50 м) каби турларга бўлинади. Паст босимли гидроузеллар замини қандай бўлишидан қатъий назар текисликдаги ѐки тоғ дарѐларида катта сиғимли сув омборларини қуриш имкони бўлмаган, лекин кемалар қатнови, ѐғочларни оқизиш, хўжалик эҳтиѐжи учун сув олиш шароитларини яхшилаш ва электр таъминоти тизимидаги тиғиз пайтларда электрга бўлган юкламаларни қоплаш зарурати бор бўлган жойларда барпо этилади. Гидроузелларни жойлаштиришда қўйиладиган асосий талаблар Гидроузелни жойлаштириш жуда мураккаб ва маъсулиятли вазифа ҳисобланади. I ва II синфли гидроузеллар учун жойлаштириш схемаси лаборатория тадқиқотлари натижаларига кўра асосланиши керак. III ва IV синфли гидроузеллар учун лаборатория тадқиқотлари жойлаштиришнинг янги схемалари қўлланилганда мажбурий ҳисобланади. Гидроузел иншоотларини таркиби, конструкцияси ва уларни жойлаштириш масалаларини ишлаб чиқишда қуйидаги талабларга риоя этиш тавсия этилади: • иншоотларининг ишончли ишлаши таъминланган гидроузел сув хўжалиги масалаларини ҳал этганда энг яхши ва кўпроқ иқтисод қиладиган ечимга эга бўлиши; • қурилиш қийматини пасайтириш ва муддатини қисқартириш учун табиий имкониятлардан (топографик, геологик, гидрологик) тўлароқ фойдаланиш, маҳаллий грунт материалларини ишлатиш ва ш.к.; • сув хўжалиги масалаларининг келажакда ривожланишни ҳисобга олган ҳолда комплекс ечимини топиш; • мавжуд табиий шароитларда қурилиш сув сарфини ўтказишнинг ва ўзанни тўсишнинг энг самарали схемаларини қўллаш; • навбати билан гидроузелни фойдаланишга топшириш имконияти (ѐки зарурати) бўлиши; • гидроузел қурилишида энг илғор • хизмат кўрсатувчи механизмларни, ѐрдамчи хоналарни ва бошқа объектларни мақбул жойлаштириш, конструкция ва иншоотларни кузатиш ва таъмирлаш қулай бўлиши; • юқори ва пастки бьефларда ўзан деформациясини (лойқа босиши, дарѐдаги сув сатҳи ва грунт сувлари оқимида қўшимча димланиш юзага келиши ва унинг кучайиши, умумий ювилишда сув сатҳининг пасайиши, қирғоқдаги деформациялар) инобатга олиш; • юқори ва пастки бьефларда иссиқлик режимининг ўзгариши мумкинлигини (ҳамда юқори бьефда музнинг тўпланиб ва тиқилиб қолиши содир бўлганда сув сатҳи кўтарилиши мумкинлигини) инобатга олиш; • гидроузелга эстетик кўриниш бериш учун ландшафтдан унумли фойдаланиш; • келажакда қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш (масалан, сув оқими тўлиқ ростланганда ГЭС, НАЭС ва ГАЭС учун қўшимча агрегатлар ўрнатиш, сув оли Шлюз ва ГЭС биносининг турли қирғоқларида жойлашган транспорт – энергетик тугун: 1-электр станцияси; 2-ГЭС биноси; 3-кема ўтказувчи шлюз; 4-сув ташловчи тўғон; 5-грунтли тўғон; 6-йўллар; 7-ГЭС га келувчи ташқи йўллар. Чирчиқ дарѐсидаги (Сирдарѐ дарѐси бассейни) Ғазалкент гидроузелини жойлаштириш схемаси. Гидроузелни ўзанли жойлаштириш схемаси: 1,2,5,8-грунтли тўғонлар; 3-сув ташловчи тўғон; 4-ГЭС биноси; 6- кема ўтказувчи шлюз; 7-шлюзни сув келишидан ҳимояловчи дамба. Гидроузелни қайирли жойлашириш схемаси: а-гидроузел ўқи бўйлаб кесими; б-план; 1,4,6-грунтли тўғонлар; 2-ГЭС биноси; 3-бетонли сув ташловчи тўғон; 5-кема ўтказувчи шлюз; 7-юқори бьефдаги сув босган чегара; 8,11-ГЭС га келувчи ва кетувчи каналлар; 9,10-шлюзга келувчи канал. Сув омборлари Сув омборлари инсон томонидан бунѐд этиладиган ва бошқариладиган объект ҳисобланади, лекин улар табиий, биринчи навбатда гидрометереологик омилларнинг кучли таъсири остида бўлади. Шу сабабли ўрганиладиган, фойдаланиладиган ва бошқариладиган объект сифатида сув омборлари техникавий ва соф табиий каби тушунчалар ўртасида бўлса ҳам кўпроқ табиий сув ҳавзаларини эслатади. Уларни лойқа босади, муз қоплайди, қирғоқларга таъсир қилади, уларда турли хил ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси дарѐ ва кўллардаги сингари мавжуд бўлади. Сув омборларини тизимли таҳлил этишда улар аввало:  сув тўпловчи;  дарѐ сувининг дастлабки сифатини тубдан ўзгартирувчи объект;  сув транспортида, балиқ хўжалигида;  айрим ҳудудларда ер ресурсларидан фойдаланишни сезиларли оширадиган объект;  дарѐ водийси қуйилиш жойларида табиатга ва хўжаликка ўзгартириш киритувчи объект сифатида қараб чиқилиши лозим. Сув омборининг асосий элементлари ва зоналари. Сув омбори режимининг асосий элементлари: 1-димланишга қадар сув сатҳи; 2- димланишга қадар тошқин сув сатҳи; 3- нормал димланган сатҳ; 4- димланиш шароитида тошқин сув сатҳи. Сув омборларининг жойлашиш схемалари: 1-дарѐ ўзанида; 2-дарѐдан четда, Магистрал канал сув омборидан таъминланади; 3-дарѐдан четда, Магистрал канал қўшимча равишда сув омборидан таъминланади; 4-дарѐдан четда ва дарѐдан қўшимча таъминланади. Фойдаланилган адабиётлар 1. Bakiеv M.R., Majidov J., Nosirov B., Xo’jaqulov R., Raxmatov M. Gidrotеxnika inshootlari. II-jild. Toshkеnt, “Toshkent-moliya”, 2009, 691 b. 2. Бакиев М.Р., Мажидов Ж., Носиров Б., Хужакулов Р., Рахматов М. Гидротехника иншоотлари. II-жилд. Тошкент, ТИМИ, 2008. 3. Михалев М.А. Физическое моделирование гидравлических явлений. Учебное пособие. С.-П. 2010 г., 442 с. 4. Леви И.И. “Моделирование гидравлических явлений”. Ленинград. “Энергия” 1989-272 стр . ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!  + 99983 1047009  adjimuratov86@mail.ru PhD. Д.Аджимуратов Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси
Купить
  • Похожие документы

  • Maktab maslahatchisi vazifalari yangi nizom
  • Шўртон табиий газни амино-бирикмалар билан тозалаш техноло-гиясини лойиҳалаш. Абсорберни ҳисоблаш. (4.35 млрд м3й)
  • Склертек технологияси бўйича F-Y240 маркали полиэтилен ишлаб чиқаришдаги реакторлар бўлимини лойихаси (Q=130000 тй)
  • Аграр соҳа тармоқларига инвестицияларни йўналтириш ва унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш
  • Yer osti suvlari, ularning hosil bo’lishi va tarqalishi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha