Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 656.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

Ди- ва полигалоген бирикмалар

Купить
 Режа:  1. Ди- ва полигалоген бирикмаларнинг таснифланиши, изомерияси ва номланиши  2. Ди- ва полигалоген бирикмаларнинг олиниш усуллари  3. Ди- ва полигалоген бирикмаларнинг физик хоссалари  4. Ди- ва полигалоген бирикмаларнинг кимёвий хоссалари  5. Ди- ва полигалоген бирикмаларнинг айрим вакиллариДи- ва полигалоген бирикмалар  Тўйинган углеводород таркибидаги икки ёки ундан ортиқ водород атомларининг галогенга алмашиниши натижасида олинган бирикмаларга ди- ва полигалоген бирикмалар дейилади.1. Ди- ва полигалоген бирикмаларнинг таснифланиши, изомерияси ва номланиши  Ди- ва полигалоген бирикмалар таркибидаги галоген атомларининг турига қараб, бир турдаги ва ҳар турдаги (аралаш)галоген атомлари тутган галоген бирикмаларга бўлинади.  Вицинал (қўшни) углерод атомларида галогенлар бўлган II валентли алкил радикалларни номлашда тешишли алкил номига –ен қўшимчаси қўшилади.  Терминал (геминал) С атомида галоген бўлган дигалоген углеводородлар номида эса –иден қўшимчаси ишлатилади.  Метилен гуруҳларидан иборат углерод занжирининг охирларида галогенлар бўлган дигалогенли ҳосилаларни номлашда метилен гуруҳлар сонидан ҳам фойдаланилади.  Барча водород атомлари галогенга алмашган бўлса, улар пергалоген ҳосилалар дейилади.  F 3 C-CF 3  Перфторэтан  CH 2 Cl-CH 2 Cl  Этиленхлорид  1,2-дихлорэтан  CH 2 Cl-CHCl-CH 3  пропиленхлорид  1,2-дихлорпропан  CH 3 -CH 2 -CHCl 2  пропилиденхлорид  1,1-дихлорпропан  ClCH 2 -CH 2 -CH 2 Cl  триметилендихлори д  1,3-дихлорпопан  CH 3 -CCl 2 -CH 3  изопропилиденхлори д  2,2-дихлорпропан  CH 3 -CHCl 2  Этилиденхлорид  1,1-дихлорэтан Фторхлоралканлар-Фреонлар номланиши Табиатда учраши: Баъзи вулқон портлашидан ҳосил бўлган газлар таркибининг асосини органик галоген бирикмалар ташкил этади, улар таркиби асосан хлорметан, хлороформ ва дифтордихлорметан ва бошқа галоген бирикмалардан иборатдир. Тўйинган углеводородларнинг галогенли ҳосилалари табиатда кўплаб учрайди, айниқса 5000 дан ортиқ галоген бирикмалар денгиз тирик организмларида учраши аниқланган. Хлорометан денгизларда юзага келадиган ёнғинларни бартараф этади. Органик галеген бирикмаларни синтез қилиш саноат аҳамиятига эга бўлиб, улар турли фаолликка эга бирималар ҳисобланади. Трихлорэтилен галотан дифтордихлорметан бромметан (эритувчи) (ингальяцион совитувчи восита фумигант анестезирловчи) Олиниш усуллари  1.Метанни полихлорлаш арзон ва эффектив усул бўлиб, у орқали ди-, три- ва тетрахлорметан олинади.  2.Геминал типдаги дигалоген бирикмалар синтез қилишнинг умумий усули альдегид ва кетонларга PCl 5 (PBr 5 ) таъсир эттириш орқали олиш. Бу реакциялар фаоллиги кам бўлган PCl 3 (PBr 3 )лар билан бормайди. C H 4 + C l 2 C H 3 C l + H C l C H 2 C l 2 + H C l C H C l 3 + H C l C C l 4 +h v C l 2 C l 2 C l 2 H C l Реакция механизми қуйидагича: Реакция иккинчи босқичида S N i механизмда боради: 3.Фторли маҳсулотларни олишда энг қулай усуллардан бири альдегид ва кетонларга SF 4 ни таъсир эттириш:  4.Вицинал(қўшни) типдаги дигалоген бирикмалар синтез қилишнинг умумий усули алкенлар галогенларнинг бирикиши. Реакция электрофиль бирикиш Ad E механизмда боради.  Алкенларга аралаш галогенидларнинг электрофиль бирикиши   CH 3 -CH═CH 2 +ICl→CH 3 -CHCl-CH 2 I  Реакция механизми: 5.Фторхлорметанлар (фреонлар-совитувчи воситалар)нинг олиниши.Бунда сурма фторид ва хлоридларидан фойдаланилади. Реакциялар натижасида трихлорфторметан(фреон-11) ва дифтордихлорметан (фреон-12) олинади.  Реакция механизмини хлороформ олиш реакцияси мисолида кўриб чиқамиз.  Галогеннинг миқдорига боғлиқ равишда α-ҳолатдаги водород атомлари галогенга алмашинади.6.Галоформлар(фтороформ, хлороформ, бромоформ ва йодоформ)ни олиш. А)Хлороформ,бромоформ ацетальдегид ёки ацетонга ишқорий муҳитда тегишли галогенни таъсир эттириб олинади:H CH C H O R(H) CH C H O- Cl2 H C H C H Cl O + Cl- Б)Йодоформ ҳосил бўлиш реакцияси қуйидагича: 6NaHCO 3 +4I 2 +C 2 H 5 OH→CHI 3 +HCOONa+5NaI+5H 2 O+6CO 2 ↑ Ишқорий муҳитда йоднинг оксидловчилик таъсири остида сирка альдегид ҳосил бўлади, реакциянинг 2-босқичи юқоридаги реакция каби кетади . B)Фтороформнинг олиниши Фтороформ дастлаб йодоформга кумуш фторид таъсир эттириб олинган. (Месланс, 1894й). Хлороформга SbF 3 Cl 2 ∙2HF таъсиридан, HgF 2 ва CHBrF 2 реакциясидан, ишқорларнинг трифторметил гуруҳи сақлаган карбонил бирикмаларга таъсиридан ҳам олиниши мумкин. CF 3 COR+KOH→HCF 3 +RCOOK  7.Перфторалканлар олиш реакциясида жуда кўп миқдорда энергия ажралиб чиқади, реакция ҳаттоки портлаш билан боради. шунинг учун алканларни фторлаш реакцияси иссиқликни ташқари чиқаришга мослаштирилган мис панжарали махсус конструкцияланган реакторда суюқ азотда суюлтирилган фтор билан олиб борилади. Фтор берувчилар сифатида CoF 2 , MnF 2 ва AgF лар ишлатилади, улар фтор билан таъсирлашиб, CoF 3 , MnF 4 AgF 2 ларни ҳосил қилади, булар эса алканларни перфторалканларгача фторлайди.  Икки ва кўп галогенли ҳосилалар зичлиги катта бўлган суюқлик ёки қаттиқ моддалар бўлиб, сувда эримайди. Органик бирикмалар ичида зичлиги энг катта бўлганлари CH 2 I 2 (3,325г/ мл), CHI 3 (4,008 г/мл), CCl 4 (4,32 г/мл). Углерод атомида галоген сони ортиши билан қайнаш ҳарорати ҳам ортиб боради, аммо фторли ҳосилалар бундан мустасно. Молекулада фтор атомининг сони ортиши билан уларнинг қайнаш ҳарорати камайиб боради. Буни шундай изоҳлаш мумкин, молекулада фтор атомларининг сони ортиши билан молукулалараро (водород боғланишли) таъсир камайиб боради.  Солиштиринг:  Циклобутан Т суюқ ═12 0 С М.м 56г  Октафторциклобутан Т суюқ ═ -5 0 С М.м 200гФизик хоссалари Модданинг формуласи Агрегат ҳолати Т суюқ ═ 0 С Т қайн ═ 0 С Сувда эрувчанлиги CH 3 F газ -141,8 -78,6 CH 2 F 2 газ - 51,6 CHF 3 газ -163 -82,2 CF 4 газ -184 -124 CH 3 Cl газ -97 -23 3,4л/л(0 0 С) CH 2 Cl 2 Осон учувчан суюқлик -96 40 эримайди CHCl 3 суюқлик -64 61 Сув билан аралашмайди CCl 4 суюқлик -23 77 0,08г (25 0 С) CH 3 I Оғир учувчан суюқлик -66,1 42,5 CH 2 I 2 суюқлик 5.0 180 CHI 3 кристал 119 210(парчаланади) CH 3 Br суюқлик -93,6 3,6 1,83г(17 0 С) CFCl 3 суюқлик 23.8 Галогенуглеводородларда хираллик. Галогеналканлар молекуласида ассимметрик углерод атоми мавжуд бўлган бирикмалар мавжуд. Бунда ўринбосарлар турли галоген атомлари ёки галоген ва турли алкил гуруҳлар бўлиши мумкин. Масалан, Ассимметрик углерод атомида ўринбосарларнинг жойлашиши бўйича R, S-номенклатура (абсолют конфигурация)қўлланилади (Кан, Ингольд, Прелог, 1956). Бунда атомларнинг тартиб рақамларнинг катталигига қаралади ва кўзгу энг кичкина атом билан углерод ҳосил қилган ўқ бўйлаб жойлаштирилади.  Агар битта углерод атомига бир неча галоген атомлари боғланган бўлса, С-Х (Х-галоген) боғ узунлиги сезиларли даражада қисқаради. Масалан, C-F боғ узунлиги CH 3 F да 0,139нм, CHF 3 да 0,133нм га тенг. Боғ узунлигининг қисқариши сабабли полигалоген бирикмаларнинг реакцион қобилияти алкилгалогенидларга нисбатан кам бўлади. Уларнинг мономолекуляр нуклеофил алмашиниш реакцияларига киришиш қобилияти ортади.  1.Хлороформ ва тетрахлоруглеродлар алкоголят билан қиздирилганда, орточумоли ва ортокўмир эфирлари ҳосил бўлади.  HCCl 3 +3C 2 H 5 ONa→CH(OC 2 H 5 ) 3 +3NaCl  CCl 4 +4C 2 H 5 ONa→CH(OC 2 H 5 ) 3 +4NaClКимёвий хоссалари  Агар галоген атомлари ҳар хил углерод атомида жойлашган бўлса, улар нисбатан қийин гидролизланади. Бундай дигалогеналканларни ацетатларга айлантирилса, гидролиз нисбатан яхши кетади.2.Ди- ва полигалоген алканларнинг гидролизи. Агар битта углерод атомида иккита ёки учта галоген атоми жойлашган бўлса, гидролиз реакцияси осон кетади:  4.Cаноат миқёсида фторли полимерлар маҳсулотлар олиш  Пероксидлар иштирокида тетрафторэтилен узун занжирли полимер тефлонни ҳосил қилади. Агар пероксидлар иштирок этмаса, яхши унум билан 1,2-циклобирикиш маҳсулоти октафторциклобутан ҳосил бўлади.  -Тефлон қаттиқ, кимёвий жиҳатдан инерт, 300 0 С барқарор, жуда яхши электризоляцион хусусиятга эга. 3. Нитриллар синтези. Реакция дифторкарбен ҳосил бўлиши орқали боради.  Дихлоркарбеннинг алкенлар билан реакциясидан 1,1-дихлорциклопропан ҳосилалари олинади ва бу моддалар пиретроидлар, инсектицидлар олишда қўлланилади .5. Хлороформ органик бирикмалар таркибига дихлоркарбен гуруҳини киритишда ишлатилади. Унга фазалараро катализ шароитида ишқорлар таъсир эттирилганда, дихлоркарбен ҳосил бўлади. Ароматик бирикмаларни (фенол, индол ва пиррол) дихлоркарбен билан орто-формиллаб, (Реймер- Тиман реакцияси) альдегидларни синтез қилинади. Метилен хлорид ёнмайдиган, осон учувчан суюқлик, эритувчи сифатида ишлатилади. Хлороформ рангсиз, сув билан аралашмайдиган суюқлик. Эритувчи сифатида фреонлар ва тефлон олишда ишлатилади. Ҳавода ёруғлик таъсирида заҳарли газ фосген -COCl 2 ҳосил қилади. Ўзига хос ўткир ҳидли, лимон сариқ рангли кристалл модда. Сувда эримайди, спиртда кам, хлороформ ва диэтилэфирда яхши эрийди. Қадимдан стоматологияда антисептик сифатида, шунингдек, юқумли яралар ва жароҳатларда сурков мойи(маз) сифатида ишлатилиб келинади.Фтороформ юқори босимда -100 0 С гача бўлган совуқ ҳосил қилишда ва ўта катта интеграл схемалар тайёрлашда, ярим ўтказгичлар саноатида SiO 2 ва Si 3 N 4 ларга плазмали ишлов беришда, юқори зичлик, кам заҳарлилик ва реакцион фаол эмаслиги сабабли ўт ўчиришда(DuPont-FE-13) ишлатилади. Шунин  Трихлорфторметан -рангсиз, ҳидсиз суюқлик. Энг кўп ишлатиладиган дастлабки совутувчи. Молекуласида учта хлор атомини тутганлиги сабабли озон қатламини емириш фаоллиги жуда юқори. Унинг ишлаб чиқарилиши ва ишлатилиши чекланган (Монреал қайдномаси)  1995 йил Нобел мукофоти совриндори Ф.Ш.Роуланд Ер атмосферасининг озон қатлами емирилишида газсимон галогеналканлар(жумладан, трихлорфторметан) ролини ўрганган. Инсон томонидан синтез қилинган органик газсимон бирикмалар Қуёш радиацияси таъсирида хлор ва ис гази ҳосил қилиб, улар озон молекуласини парчаланишини назарий жиҳатдан башорат қилган ва сўнгра исботлаб берган. Бу изланишлар натижасида хлорфторуглеродларни аэрозол сифатида ишлатиш таъқиқланди.  Тетрахлорметан- рангсиз, заҳарли суюқлик. Ёнувчан бўлмасада, ўт ўчириш мақсадида ишлатилмай  1. Shohidoyatov H.M., Xo’janiyozov H.O’., Tojimuhamedov H.S. Organik kimyo. T.: Fan va texnologiyalar, 2014. -800 b. 291-305бетлар  2. Травень В.Ф. Органическая химия. В 2-х томах. М.: ИКЦ «Академкнига», 2004. Т. 1. -727 с., Т. 2.  3. Ахмедов Қ.Н., Йўлдошев Ҳ.Й., Ахмедов Ў.Ч., Юлдашева М.Р. Органик кимё усуллари. Т.: Университет, 2012-2013 йй. 1-қисм. -288 б. 2-қисм. – 232 б.  4. Нейланд О.Я. Органическая химия. М.: Высшая школа, 1990. -750 с.  5. Робертс Дж., Кассерио М. Основы органической химии. Т.1. -842 с. Т. 2. -888 с. Перевод с англ. под редак. акад. А.Н. Несмеянова. М.: Мир, 1988.  6. Гауптман З., Грефе Ю., Ремане Х. Органическая химия. М.: Мир, 1979. -838 с.  7. www.cengage.com. Фойдаланилган адабиётлар Cornell University Printed in the United States of America Print Number: 01 Print Year: 2015 visit www.cengage.com.
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha