Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 6.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 09 Апрель 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Дунё ўрмонлари. Дендрологик таркиби ва географик тақсимланиши

Купить
ДУНЁ ЎРМОНЛАРИ. ДЕНДРОЛОГИК ТАРКИБИ ВА ГЕОГРАФИК ТАҚСИМЛАНИШИ РЕЖА: 1. ДУНЁ ЎРМОНЛАРИНИНГ ГУРУҲЛАРИ 2. ДУНЁ ЎРМОНЛАРИНИНГ ТАҚСИМЛАНИШИ 3. ЎРМОНЛАРНИНГ ДЕНДРОЛОГИК ТАРКИБИ ВА ТУРЛАРИ • Ер юзида экологик омиллар, яъни иссиқлик, намлик, ёруғлик ва бошқалар ҳудудий тақсимланган. Шу сабабли ўсимлик ва тупроқ қопламлари ҳам горизонтал равишда ҳудудий жойлашган. Бу табиий ҳудудлар ҳақидаги таълимотни биринчи бўлиб В.В.Докучаев яратган. Табиий ҳудуд ер юзининг бир қисми бўлиб, иқлими, ўсимлиги ва тупроқ қоплами билан характерланади. МДҲ ҳудудида 7 та табиий ҳудуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: тундра ҳудуди, ўрмон-тундра ҳудуди, ўрмон ҳудуди, ўрмон-дашт ҳудуди, дашт ҳудуди, дашт-чўл ҳудуди, чўл ҳудуди. • Шимолдан жанубга борган сайин бу горизонтал ҳудудлар бир-бири билан алмашинади. Бу хил горизонтал ҳудудликдан ташқари, тоғлик районларда вертикал ҳудудлик (пояслик) кузатилади. Бунда тоғ баландликларида шу баландлик учун хос иқлим шароити ва ўсимлик ҳамда тупроқ типлари р • Табиий ўрмонлар ва ўрмон типлари. • Ўзбекистондаги табиий ўрмонларни ташкил этувчи асосий тур бўлиб арча киради. Арчазорлар тупроқни мухофаза қилади, сувни ҳимоя қилади ва уни тартибга солади. • Бизнинг тоғ минтақамизда арчанинг уч тури учрайди: қора арча • (зарафшон арчаси), саурарча (яримшарсимон арча), ўрик арча (туркистон арчаси). Улар бир бирларидан ташқи кўриниши, вертикал тузилиши билан фарқ қиладилар. Арчадан кейин тоғларда табиий равишда ёнғоқзорлар ўсади: ҳандон писта 600-1700 м баландликда, грек ёнғоғи 1000-1500 м, бодом 800-1600 м ва мевали дарахтзорлар (олма, олхўри, дўлана, нок ва бошқалар) тоғларда кичик гуруҳ бўлиб (каркас) учрайди, дарёлар ёнида хурмо, заранг, олча учрайди. • Ўзбекистонда табиий ўрмонзорлардан ташқари кичик ўрмон-зорлар кўринишида, қишлоқ хўжалик экинл • Уларнинг катта массивлари Ғарбий Тяньшан, Зарафшон, Нурота, Хисор тоғларида ҳамда Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларининг тоғларида денгиз сатҳидан 800- 1700 м баландликларда жойлашган. • Чирчиқ, Оқсоқота, Паркент, Бош қизил сой дарёлари ҳавза-ларида, Чотқол, Пском ва Угом тоғларида 80-90 ёшдаги ёнғоқ дарахт-ларининг баландлиги 20-25 м ва дарахт танасининг айланаси 80-100 см ни ташкил қилади. Аммо ёш ёнғоқ дарахтлари жуда ҳам кам, бу эса уларнинг ўсиб кўпайишига шароит йўқлигидан далолат беради. Маълумки, табиий ёнғоқ дарахтлари унумдорлиги ва намлиги етарли бўлган тоғ- қўнғир тупроқ шароитларида яхши ўсади. Бу туп-роқлар чириндига бой, юқори сув ўтказиш ва сақлаш хусусиятига эга. • Шунинг учун ҳам грек ёнғоғини унинг табиий тарқалган зоналарида, яъни Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Фарғона, • Қумли-чўл минтақасида қора ва оқ саксовул ўсади, ундан ташқари, шўра, қандим, черкез, дарёлар четида юлғун, туранғил ўсади. Бу ўрмонлар Ўзбекистон ўрмонзорларининг 70% ини ташкил этадилар ва қумни мустаҳкамловчи сифатида ишлатилади, ва моллар учун ем ҳашак вазифасини ўтайдилар. Ўзбекистоннинг учинчи ўрмон ташкил этувчи минтақаси – бу тўқайзорлардир. Улар дарёларга яқин жойлашган, қирғоқни ювилиб кетишидан ҳимоя қиладилар, сувни тартибга соладилар. Уларга туранғил, тол, жийда турлари киради, тоғларда камроқ равишда қайин, сўғдиёна шумтоли учрайди. • Ўзбекистонда ўрмонлар майдони Республиканинг умумий майдонининг 5% ини ташкил қилади. Ўрмончиларнинг асосий вазифаси – ўрмонларни барпо қилиш, ўрмонларни ўстириш ва шу ўрмонларни ҳимоя қилишдан иборатдир. • Ўрмонларнинг ўсимлик дунёси ҳам бени РОССИЯДАГИ НИНА БАРГЛИ ЎРМОН • Марказий Осиёда унинг шимолий чегараси 42 0 46 1 шимолий кенгликда жойлашган. Олмалисой бўлса, жанубда Афғонистон, Ғарбий Копет тоғ ва жануби-шарқда Помир- Олойгача чўзилиб, тоғ қияликларининг 500-600 м дан 1600 м баландликкача бўлган қисмини эгаллаган. Афғонистонда, ҳаттоки 2700 м тоғ баландликларида ҳам унинг ўсаётган туплар топилган. Ҳандон писта, ҳатто, Молдавия, Ўртаер денгизи мамлакат- ларида, Калифорнияда, Сурияда, Ироқда, Фаластинда, Туркияда, Италияда, Покистонда ҳам ўсади. • Ҳандон пистанинг асосий майдонлари тоғ олди ва қуруқ тоғлар минтақаларида йиллик ёғингарчилик миқдори 300-350 мм га тенг бўлган ҳудудларга жойлашган. Бу ерларда вегетация даври 210-220 кунни ташкил қилади. Энг юқори харорат 47-48 0 С га тенг. Ҳандон пистанинг илдизлари 10-12 м чуқурликкача бориб етади. • Ҳа • Совуқ минтақаларнинг игна баргли ўрмонзорлари. Булар фақат шимолий ярим шарликда учрайди ва катта бир ўрмон поясини ташкил қилади. Уни тайга деб аталади. Бу гигант пояс Россия, Финландия, Швеция, Норвегия, Канада, АҚШ (Аляска), Япониянинг Хоккайдо оролидаги ўрмонзорларидан ўтади. • Бу зонанинг ўзига хос хусусияти дарахт турларининг камлигидир. • Асосий дарахтлари-қорақарағай ва қарағай, тилоғоч ҳамда сибирь кедри ёки ёнғоғи, сибирь пихтаси, корея кедри, АҚШ нинг шимолий томонида эса оқ қорақарағай (белая ель), қора арча, бальзам пихтаси ўсади. • Ўртача иқлим минтақаларидаги аралаш ўрмонзорлари дарахт турларининг кўплиги билан ажралиб туради. Бу ерда бук, эман, ёнғоқ каби дарахт турлари ўсади. Аммо саноат учун игна баргли дарахтлар катта аҳамиятга эга. • Лекин кўпчилик катта баргли (кенг • Ўртача иқлим намлигига мослашган ўрмонзорлар иккала ярим шарликда учрайди. Бу ўрмонлар япроқли дарахт турларининг, айниқса, эман, эвкалипт дарахтининг кўплиги билан машхур. Шунингдек бу ерларда қарағай дарахти ҳам ўсади ва саноатда ёғочлари кенг ишлатилади. АҚШ нинг жанубида ўсадиган америка қарағайи турлари (калта игнали қарағай, слешпайн, узун игнали қарағай) ҳам шулар жумласидандир. • Уларнинг ёғочидан целлюлоза ва қоғоз олинади, қурилишда кенг қўлланилади. Ботқоқ кипариси эса шаҳарлар кўркига хусн қўшадиган ажойиб манзарали дарахтдир. • Экваториал ёмғир ўрмонзорлари тропик ўрмонзорларнинг ҳамма ерида жуда кўп ёмғир ёғадиган жойлардаги ўрмонзорлардир. Бу ўрмонлар майдони 850 млн га бўлиб, заҳираси 125 млрд. кубометр. Асосан, яшил дарахтлар ўсади. Бир гектар жойда 100 дан ортиқ дарахт • Япроқли тропик иқлим ўрмонзорлари: • Қуруқ минтақа ўрмонзорлари. Улар дунёнинг ҳамма қисмида учрайди. Бу борада қуруқ тропик ва субтропик минтақаси ўрмонзорлари заҳираси жуда кам. Одамлар кўп вақт давомида бу ўрмонларда ҳайвонларни боққанлар, дарахтларни кесганлар. Бундай ҳолни айниқса, Ўрта ер денгизи атрофида жойлашган мамлакатлар мисолида кўп кўриш мумкин. (Алжир, Сурия Саудия Арабистони, Ливан, Ливия, Туркия, Марокаш). • Қарағайнинг бир тури бўлган Pinus pinea Италия ва Испанияда ёнғоқсимон дарахтдек қадрланади. Франция ва Испанияда эса Pinus pinaster приморск қарағайи ғоят эътиборлидир. Бу қарағай туридан саноатда фойдаланилади ва битта дарахтдан бир йилда 3-4 кг живица (смолали елим) олинади. • Муссон ўрмонлари асосан иссиқ иқлим шароитига мослашган. Улар қурғоқчилик пайтларида ўз • Тундра ҳудуди. • • Тундра ҳудуди муз океанининг қирғоқларини, Оқ денгиздан Беринг денгизигача бўлган районларни эгаллайди. Унинг жанубий чегараси Канин ярим оролининг жанубий қисмидан бошланиб, Печора дарёсининг қуйилишига етиб боради. Тундра ҳудудининг геологик тузилиши ва геоморфологик шакли хилма-хил, ҳудудлар майдони денгиз сатҳига нисбатан турли баландликда бўлиши сабабли бир-биридан фарқ қилади. Ҳудуднинг қуйи районлари денгиз ва континентал чўкмалардан иборат бўлиб, тоғ қияликлари ва чўққилар кристал тоғ жинслари билан қопланган. Иқлими совуқ бўлиши ва қиш 7-8 ой давом этиши билан характерланади. Булардан ташқари, ҳудудда кутб кечалари узоқ бўлади, ёзда кун салқин ва кечаси ёруғ бўлиб, қоронғи тушмайди. Ойнинг энг совуқ вақтида ўртача харорат –12 о С дан -42 о С гача, энг иссиқ • Тупроғи ботқоқ тупроқ бўлиб, унда турли ботқоқ ўсимликлари тарқалган, уларнинг қолдиғидан юпқа торфли тупроқ қатлами ҳосил бўлади. Ўсимликлар таркибига кўра, тундрани қуйидаги типларга бўлиш мумкин: • Лишайниклар тундраси. Бу ерда, асосан, тундра ўтлари-кладоний ва цетрарий ўсади. • Йўсунлар тундраси. Бу жойларда асосан йўсунлар тарқалган бўлиб, улар таркибида лишайниклар ҳам учрайди. • Ўт ўсимликлар тундраси. Бу тундрада майин баргли баргли қиёқ ва ғалласимон ўт ўсимликлар ўсади. • Бутали тундра. Бу тундрада паст бўйли қайин, қутб толи, оддий паст бўйли арча каби буталар тарқалган. • • Тундра ҳудудининг ўсимликлари буғулар учун асосий озиқ манбаи ҳисобланади. Тундрадаги дарё қирғоқларида, айрим участкаларда тез етиладиган сабзавот ва ем- хашак экинлари кўп экила бошланди. Кейинги вақт • Ўрмон-тундра ҳудуди. • Ўрмон-тундра ҳудуди тундра ҳудуднинг жанубида жойлашган бўлиб, иқлим ва тупроқ шароити ҳамда олиб бориладиган хўжалик ишлари билан тундра ва ўрмон ҳудудининг оралиғини ишғол этади, аммо улардан фарқ қилади. Ўрмон- тундра ҳудудси Кола ярим оролидан бошланиб то Беринг бўғозига қадар чўзилади. Унинг жанубий чегараси Мурманскдан Оқ денгизгача, Мезень дарёси қуйиладиган жойгача, Мезень ва Вичегда дарёларининг юқори қисмигача бўлган ерларни, Обь дарёсининг қуйи оқимида, Енисейда Туруханскни, Жиганскдан жануброқда Лена дарёсини кесиб ўтади. Лена ва Алдан дарёлари ҳудудидан 60 о шимолий кенгликкача кириб боради. Охота денгизининг Пенжина қисмини кесиб ўтиб, Камчаткадан шимолроқда Беринг денгизига чиқади. Бу ҳудуднинг геологик таркиби ва геоморфологик шакли ҳар хил. • Ени ЎРМОН ТУНДРА ЗОНАСИ • Бир йилда ёғадиган ёғиннинг ўртача миқ-дори 250 дан 400 мм гача. Ёғиннинг кўп қисми ёз вақтларида ёғади. Ёзда ҳарорат кўтарилиши билан тупроқ ҳосил бўлиш жараёни тундра-дагига нисбатан тез боради. Бу ҳудудда асосан, ботқоқ ва бўз тупроқ шаклланган, сув яхши сингадиган жойларда бўз тупроқ учрайди. • Катта-катта майдонлар қишлоқ хўжалиги учун аҳамиятга эга бўлган тупроқли ерлардир. Бу ҳудудда қорақарағай, қайин, кедрнинг стлантик шакллари ва қандағоч кўп учрайди. Ўрмон тундра ҳудудининг жанубий қисми сийрак игнабаргли ўрмонлар билан қопланган бўлиб, дарахтларнинг табиий кўпайиши учун шароит ноқулайдир, чунки кун салқин, ҳарорат 10 о С дан юқори бўлган кунлар жуда кам бўлиб, дарахтларнинг уруғи пишиб улгурмайди. Бу ҳудудда буғучилик ва мўйнали ҳайвонларни ов қилиш ривожланган. Кейинги вақтл • Ўрмон ҳудуди. • • Ўрмон ҳудуди Болтиқ денгизидан шарқда то Охота ва Япон денгизларигача етиб боради. Сибирнинг жанубида Олтой ва Саян тоғ тизмаларигача чўзилади. Бу тоғ ўрмонзорлари ниҳоятда қалин бўлиб, вертикал ҳудудлар яхши кўриниб туради. • Томскнинг шарқий-жанубида, ўрмон-дашт йўлаги жойлашган. Шунингдек Забайкалье ўрмон ҳудудида ҳам ўрмон-дашт йўлаги катта майдонни эгаллайди. Ўрмон ҳудуди рельефи жиҳатидан икки қисмга: ғарбий ва шарқий қисмга бўлинади; ғарбий қисми Енисейгача етиб боради ва текисликни ишғол қилади, уни Урал дарёси икки қисмга бўлади; шарқий қисми тоғлик бўлиб, тоғ жинсларидан, ғарбий қисми текислик бўлиб, денгиз чўкмаларидан иборат. Ўрмон ҳудудида қиш совуқ, ёз иссиқ келади. • Ўрта Осиё, Кавказ ва Кримдаги ўрмонзорлар ўрмон ҳудудидан жуда узоқда бўлиб, ўрмон-чўл, • Ўрмон-дашт худуди. • Ўрмон-дашт зонаси Карпат тоғининг ғарбида, Олтой-Саян тоғ тизмаларининг шарқида тор полоса ҳосил қилади, шунингдек, қисман Забайкальеда ҳам маълум майдонни ишғол қилади. Бу зонанинг шимолий чегараси ўрмон зонасининг жанубий чегарасига туташади. Ўрмон-дашт зонаси оралиқ зонадир. Унда кузатиладиган физик-географик жараёнлар, албатта, ўрмон ва дашт зоналарига хос бўлиб, бу ҳол ўрмон ва дашт ўсимлик формацияларининг алмашиниб туришига имкон беради. Рельеф жиҳатидан ҳудуд текисликдан иборат бўлиб, уни Урал тоғлари кесиб ўтади. Бу ерлар тупроғи ишқорсиз қора тупроқ билан кучсиз бўз тупроқлар аралашмасидан иборат. Бу унумдор тупроқ бўлиб, физик-кимёвий хусусиятларига кўра ўрмон ҳудудининг бўз тупроғидан фарқ қилади. Ўрмон-дашт ҳудудида қиш ўрмон ҳудудидагига нисбатан юмшо • Йиллик ёғин миқдори 500-550 мм. Ғарбий Сибир ва Забайкалье ўрмон- даштларининг иқлими айниқса ўзгарувчан бўлиб, январда ўртача ҳарорат -30 о С гача, июлда эса 18 о С гача бўлиб, йиллик ёғин миқдори 300 мм. Ёғин июл ойида кўп ёғади. Ёғадиган ёғинга нисбатан ердан нам кўп буғланади. Ўсимликлари дашт ҳудудига хос ўт, дарахт ва буталардан иборат. Бу ҳудудда катта ўрмонзорлар учрамайди, мавжуд ўрмонзорлар бўлак-бўлак бўлиб, ўтлоқлар билан бир-биридан ажралиб туради. • Ҳудуднинг ғарбий қисмидаги ўрмонзорларда эман, арғувон, шум, заранг, граб, шарқий қисмида эса майда баргли қайин ва тоғ терак ўсади. Ҳудуднинг шимолий қисмида ҳам ўрмонзорларни учратиш мумкин, жанубда улар дарё қирғоқларини ишғол қилган. Ўрмон-даштда ғалласимон ўтлар, сабзавот, техникавий, ем-хашак экинларини ва мевали, резавор • Дашт ҳудуди. • • Бу ҳудуд МДҲ нинг Европа қисмининг шимолий ва шимолий-ғарбий минтақаларида текисликдан иборат бўлиб, унда сойликлар ва дарё водийлари кўп. Ҳудуднинг жанубий-шарқий қисми ҳамда Ғарбий Сибирдаги қисми текисликдан иборат. Ҳудуднинг Европа қисми соз тупроқли бўлиб, тупроғи сувни яхши ўтказади. Ғарбий Сибирда Тупроқ қуйқалари қалин қават ҳосил қилиб сувни яхши ўтказмайди, шунинг учун бу ерларда кичик кўллар ҳосил бўлади. Тупроғи асосан ҳар хил қалинликдаги қора тупроқ. Жанубий минтақаларда эса жигаррангда бўлади. • Бу ҳудудда ёз ниҳоятда иссиқ, ёғин кам бўлиб, ҳаво қуруқ келади. Ўртача ҳарорат 19 о С дан 23 о С гача бўлиши мумкин. Январда ўртача харорат -4 о С дан - 30 о С гача бўлади. Йиллик ёғин миқдори ғарбдан шарққа ва шимолдан жанубга томон камайиб боради. Ҳудуднинг Ев • Ўсимликлари асосан ғалласимон ва турли ўтлардан иборат, улар ичида ксерофитлар кўп. Бута ва бутачалар кам учрайди. Дуккакли бута, дашт олчаси, тобулғи, тиканли олча бўлиб, улар сой қияликларида ўсади. Бу ҳудудда дарахтлар дарё қирғоқларида ва тоғ чўққиларида ўсади, холос. Иқлим қуруқ бўлиши, тупроқ шўрхоклиги ва ўт ўсимликлар билан рақобат натижасида дарахтлар сийраклашиб қолган. • Бу ҳудуднинг кўп қисмида ҳар хил қишлоқ хўжалик экинлари экилади. Дарахтлар экиш муҳим аҳамиятга эга, чунки ёққан қор анча сақланади, ер музламайди. Эриган қор сувлари тез оқиб кетмай, ерга яхши сингади. Дарахтзорлар шамолнинг кучини пасайтиради. Шулар туфайли қишлоқ хўжалиги экинларининг ўсиши учун қулай шароит туғилади. Бундай ижобий таъсир натижасида микроиқлим яхшиланади, экинлар ҳосили ортади. Ҳозирги вақ • Дашт-чўл ҳудуди. • • Бу ҳудуд дашт ва чўл ҳудудлари оралиғида жойлашган бўлиб, оралиқ ҳудуд хусусиятларига эга. Унинг жанубий чегараси Кума дарёси қуйиладиган жойда Элтон кўлига ўтиб, Уральск ва Гурьев шаҳарлари ўртасида Урал дарёсини кесиб, Эмба дарёсининг ўрта оқимидан ва Орол денгизи ҳамда Балхаш кўлининг шимолидан ўтади. Ҳудуд иқлими қуруқ ва кескин ўзгарувчан бўлиши билан тавсифланади. Ёзи иссиқ ва қуруқ бўлиб, максимал харорат 40 о С дан ошиб кетади. қишда қуруқ совуқ бўлиб, ҳарорат -40 о С га етади, қор қоплами юпқа бўлади. Йиллик ёғин миқдори 150-250 мм. Ҳавонинг қуруқлиги тез-тез такрорланади, доимо илиқ шамол эсиб туради. • Ўсимликлари сийрак, тур таркиби оз бўлиб асосан ксерофит ўт, бута ва шўраклардан иборат. Шунингдек, дашт-чим, ғалладош ўтлари ва ҳар хил эфимерлар кўп учр • Чўл ҳудуди. • Бу ҳудуд дашт-чўл ҳудудининг жанубида жойлашган. У Каспий денгизидан бошланиб, шарқда МДҲ чегарасигача, жанубда Жунғория, Кунгей, Олатов, Таласс, Туркистон ва Копетдоғ тоғлари-гача етиб боради. Ҳудуднинг рельефи текис, ғарбий қисми пастлик бўлиб, шарқ томон аста-секин кўтарили бошлайди ва суви оқиб чиқиб кетмайдиган сув ҳавзалари пайдо бўлади. Булар қаторига Каспий, Орол денгизи, Балхаш, Олакўл ва бошқа кўлларни киритиш мумкин. Ёзда кун иссиқ бўлиши ва ҳаво қуруқлиги туфайли бу сув ҳавза-ларининг суви кўп буғланади, айримларидан сув батамом буғланиб кетади. Чу ва Сарисув дарёларининг суви қуриб водийси ботқоқликка айланади. Чўл ҳудудининг ёзи ниҳоятда иссиқ ва ҳавоси қуруқ, иқлими кескин ўзгарувчан бўлиб, ёғин фақат баҳорда ва қиш даврида ёғади. Январь ойида ҳавонинг ўрта • Қумли тупроқ ҳаракатсиз ва ҳаракатчан бўлиши мумкин. Шўрхок тупроқ кўп тарқалган, у ер ости сувлари юза жойлашган ерларда ҳосил бўлади, таркибида осон эрийдиган тузлар бўлиб, айрим вақтларда улар тупроқнинг сиртига чиқади ва оқ кукун ҳолида ер юзини қоплаб ётади. Умуман тупроқнинг шўрхок бўлиши ва таркибида чиринди кам бўлиши чўл ҳудуди учун характерли хусусиятдир. Чўл ҳудудида черкез, тукли юлғун ва қора саксовул ўсади. Қум тупроқли минтақаларда оқ саксовул, қандимнинг ҳар хил турлари ва қуёнсуяк буталари тарқалган. • Дарё қирғоқларида тўқайзорлар кўп. Тўқай ҳосил қилувчи дарахт ва буталарнинг тур таркиби ҳар хил бўлиб, улар орасида оқ чангал, юлғун, жийда, терак (туранга), тол ва бошқалар бор. Тол, терак, юлғуннинг айрим турлари ва жийда тупроқ шўрига деярли чидамли бўлиб, шўрхок тупро НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР • Ер шаридаги асосий ўрмон турлари ҳақида изох беринг. • МДХ давлатларида қандай ўрмонлар тарқалган. • Ўрмон-тундра худуди деганда нимани тушунасиз? • Ўрмон худудларида тупроқ таркибининг шаклланиши. • Нима учун Марказий Осиё давлатларида ўрмонзорлар кам?
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha