Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 575.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 27 Февраль 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

Экологик омиллар

Купить
Экологик омиллар Atrof muhit ekologiyasining buzilishiga asosiy sabablardan biri tabiiy boyliklardan foydalanishda moddiy va ma’naviy javobgarlikni his qilmaslik sanoat sohasida katta hajmda mahsulotlar ishlab chiqarish ilinjida vaqtida sanoat chiqindilarini zararsizlantirish masalalariga e’tibor bermaslikdir” I.А.KarimovEkologik aforizmlar Ҳаёт муҳити деб организмларни ўраб турувчи ва улар билан доимий муносабатда бўладиган табиатнинг бир қисмига айтилади. Яшаш шароити ҳаёт учун керакли омиллар йиғиндисидан иборат бўлиб, уларсиз организмлар яшай олмайди. Муҳит элементларининг турлар мослашиш реакциясини чақирувчи факторлари экологик омиллар дейилади. Организмлар мураккаб ва ўзгарувчан дунёда яшаб, улар ўз ҳаётини аста — секин шунга мослаштириб боради. • Эволюцион тараққиёт давомида организмлар тўртта асосий ҳаёт муxитини ўзлаштирган. Улардан биринчиси — сув муxити. Ҳаёт сувда пайдо бўлган ва тарқала бошлаган. Кейинчалик тирик организмлар ер-ҳаво муҳитини эгаллаган. Тупроқ алоxида ҳаёт муҳити ҳисобланади. ҳаётнинг ўзига хос тўртинчи муҳити бу тирик организм танасидир. • Организмларнинг муҳитга мослашуви адаптация дейилади (лотинча "адаптацио" — мослашув). • Мослашув тирикликнинг асосий хусусиятларидан бири бўлиб, мавжудотларнинг яшаб қолиши ва кўпайишини таъминлайди. • Шароитга мослашув ҳужайрадан тортиб ҳар хил экологик система фаолиятигача бўлган даражада вужудга келади. Экологик омилларнинг қуйидаги гуруҳлари ажратилади Абиотик омиллар. иқлим омиллари- ёруғлик, ҳарорат, намлик; эдафик омиллар- тупроқнинг механик ва кимёвий таркиби, унинг физик хусусиятлари; орографик омиллар —рельеф шароитлари Биотик омиллар- организмларнинг ўзаро таъсирлари Антропоген омиллар Тирик омиллар (биотик): Баъзи организмларнинг ҳаётий фаолиятининг бошқаларга таъсирининг умумийлиги Тур ичидаги ўзаро таъсирлар Турлараро ўзаро таъсирлар Жонсиз табиат омиллари (абиотик): • Физик: қуёш нурланиши, ёруғлик режими, ҳарорат, намлик, босим, тортишиш, ёғингарчилик, олов, шамол ва бошқалар. • Кимёвий: атмосфера газлари( кислород, карбонат ангидрид) шўрлик, pH, озуқа моддалари) • Кўринадиган ёруғлик, л = 400 - 700 нм, 40-50% қуёш нурланиши, фотосинтез • 6CО2 + 6Ҳ2О  C6Ҳ12О6 +6О2 • УФ нурланиши: • УФ-А 200-280 нм узоқдаги УФ, ҳаёт учун хавфли, • УФ-Б 280-320 нм озон қатлами томонидан сақланади • УФ-C 320-400 нм яқин УФ, кўнчилик, витамин Д синтези • ИҚ нурлари, λ > 700 нм, иссиқлик энергиясининг муҳим манбаи Организмларнинг ёруғлик режимидаги ўзгаришларга мослашиши: Бир суткалик ритмлар Мавсумий ритмлар ТЕМПЕРАТУРА хаво температураси -88,3 °Сдан +58,7°С гача • Юқори температура оқсилларни иаиб қолишига олиб келади (60°С). • Жуда паст температурада тўқимадаги сувлар музлаб қолади Организмларнинг нормал ҳаёти учун маълум бир даражадаги шароит талаб этилади. Агар барча шарт — шароитлар қулай бўлиб, улардан бири етарли миқдорда бўлмаса, чекловчи омил деб аталади. Чекловчи омил организмни ушбу шароитда яшаши ва яшай олмаслигини белгилайди. Турларнинг шимол томон силжишига мусбат температура омилининг етишмаслиги таъсир этса, қурғоқчилик районларида эса намлик ёки юқори температуранинг таъсири чекловчи омил ҳисобланади Чекловчи омиллар, бу фақат абиотик омиллар бўлиб қолмай, биотик омиллар ҳам бўлиши мумкин. Гулли ўсимлик турларинининг тарқалишида уларни чанглатувчи ҳашаротлар чекловчи омил бўлади Организмларнинг мослашуви турличи бўлиши мумкин. Морфологик мослашишларга сув мухитида гидробионтларнинг сув қаршилигини кесиб юришига мос тана тузилиши, шунингдек, планктон организмларнинг сувда мослашган ҳолда яшаши кабиларни ўсимликлар дунёсида эса чўл шароитида минимум сув сарфлашга мослашиш сифатида баргларнинг редукцияланиши ёки бутунлай бўлмаслиги, илдизларининг чуқур кириб бориши ва бақувват бўлиши кабиларни кўрсатиш мумкин. Ҳар бир ўсимлик ўзи яшаётган муҳитдаги бошқа организмлар, яъни микроорганизмлар, ўсимликлар, ҳайвонлар билан мураккаб ва хилма — хил алоқада бўлади, натижада улар бир — бирларига маълум даражада таъсир кўрсатади. Бу ҳил таъсир биотик таъсир дейилади. Биотик таъсир зооген, фитоген омилларга бўлинади. Ҳайвонлар ўсимликларга тупроқ омиллари орқали ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, ер ковловчи ҳайвонлар тупроқ механик ва биологик хусусиятларининг ўзгаришига олиб келади. Тупроқ ҳосил бўлишида, унда яшовчи микроорганизмлар катта таъсир кўрсатади Ўсимликларнинг ўсимликларга бевосита кўрсатадиган таъсирига қуйидагилар киради: паразитизм, симбиоз, бир ўсимликларнинг бошқасига механик таъсири, бирининг иккинчисини сиқиб чиқариши, (лианалар ва эпифитлар ва бошқалар.) Антропоген омил бу инсонларнинг табиатга кўрсатадиган таъсири. У салбий ёки ижобий бўлиши мумкин. Ижобий таъсирга, биоценозлар ҳосил қилиш, дарахтларни кўпайтириш ва бошқалар киради Салбий таъсирларга ҳаво, сув, тупроқни ифлослантириш, ўсимликлар жамоасининг деградацияга учратилиши, ерларнинг эрозияга учраши ва бошқалар киради ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha