Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Июнь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Мелиорация

Продавец

Bohodir Jalolov

Ер ишларини бажариш буйича асосий коидалар

Купить
Ер ишларини бажариш буйича асосий коидалар Фойдаланиладиган манбалар рўйхати 1. Аҳмедов И.А. – Гидромелиорация ишларини ташкил қилиш ва технологияси. 2. Муратов А.Р.,Фырлина Г.Л. Организация и технология гидромелиоративных работ. 3. Ясинецкий В.Г. ва бошқалар. Организация и технология гидромелиоративных работ. 4. Л.Х.Ирмухамедова, Т.Усмонов, Г.Л.Фырлина, М.Н.Саттаров. Гидромелиорация ишларини ташкил қилиш ва технологияси. Интернет сайтлари 1. Тупроқ иншоотларни турлари ва элементлари. 2. Грунтларни қурилиш хоссалари. 3. Ер ишларини бажариш усуллари. Режа: - табиий сатҳга нисбатан жойлашиши бўйича - қазилма (профили, иншоотнинг бир қисми ва нопрофилли, кўтармалар учун грунт олинадиган) ва кўтарма (сифатли ёки профили, зичлаш билан бажариладиган ва сифатсиз ёки нопрофилли грунтни тўкмага тўкиш билан бажариладиган);Тупроқ иншоотларни турлари: - хизмат қилиш муддати бўйича доимий (узоқ муддат фойдаланиладиган) ва вақтинчалик (фақат қурилиш даврида фойдаланиладиган); - вазифасига кўра - асосий (уларни бузилиши бутун мажмуа ишини бузилишига олиб келади) ва иккинчи даражали. Қазилмалар вазифасига кўра қурилаётган иншоотнинг бир қисми бўлган профилли ва кўтарма иншоотлар учун грунтлар олинадиган нопрофилли (грунт захираси, грунт кони) иншоотларга бўлинади. Хизмат килиш вактини хисобга олганда ер иншоотлари доимий (каналлар ёки марзалар, тупроқ тўғонлар ва х. к.) қурилиш ишларини бажариш вақтида кўтариладиган вақтинчалик (грунт конлари, хандаклар, траншеялар, грунт уюмлари ва х. к.) иншоотларга бўлинади. Кўтармалар икки хил турда профилли (сифатли) ва нопрофилли бўлади. Зарурий зичлик, мустахкамлик, сув ўтказмаслик, статик барқарорликка эга бўлгунча грунтни зичлаш билан планда ва баландлиги бўйича берилган ўлчамларга мос холда кўтариладиган барча кўтармалар профилли кўтармаларга киради. Қазилмадан қазиб олинган ишлатилмайдиган грунтлар ташланадиган жойларда нопрофилли кўтармалар (тупрок тепалар, тупрок уюмлари) хосил бўлади. Хандақ – табиий ёки сунъий ер юзасидан пастда сунъий иншоотни кўтариш учун вактинчалик профилли қазилмадир. Траншея – қувурлар, дреналар, кабеллар, тасмали пойдеворларни ётқизиш учун тик ёки қия деворли бўйлама хандак. Грунт кони – очиқ усулда фойдали қазилма материаллар, шу жумладан тўкма ер иншоотлари учун грунт қазиб олинадиган бўйлама қазилма. Грунт захираси – бўйлама тўкма иншоотларни кўтариш учун олинадиган грунт захираси билан бўйлама қазилма. Тупроқтепа – нопрофилли тўкма, ишлатилмайдиган ёки яроқсиз грунт сақланадиган жой. Вақтинчалик тупроктепа – кейинчалик кўтармага ва қайта кўмишга ишлатиладиган грунтни вақтинчалик сақлаш учун жой. Тупроқуюми – бўйлама профилли қазилма (канал, йўл) бўйлаб ишлатилмайдиган грунтдан нопрофилли бўйлама кўтарма. Грунт ҳажмлари баланси – бу лойихавий хужжат булиб, қазилма ва кўтармалар орасида грунтларнинг рационал тақсимланишини акс эттиради. Грунт деб ер қобиғининг юқори қатламини ташкил этувчи тоғ жинсларига айтилади. Грунт уч фазали мураккаб бирикма бўлиб, унинг хусусиятларини инженерлик геологияси, тупроқшунослик ва грунтлар механикаси фанлари ёрдамида тулиқ ўрганиш мумкин. Грунтнинг қурилиш хоссалари уни механик таркиби ва физик хусусиятлари билан тавсифланади. Механик таркибига кўра грунтлар харсанг тошлар (диаметри >200 мм), чақиқ тошлар (диаметри 40 – 200 мм), шағал тош (диаметри 2 – 40 мм), қум (диаметри 0,05 – 2 мм), чанг (диаметри 0,005 – 0,5 мм) ва гил (диаметри < 0,005 мм) ларга бўлинади. 1. Грунтнинг солиштирма огирлиги 2. Грунтнинг хажмий огирлиги 3. Грунтнинг ковушкоклиги 4. Грунтнинг табиий киялик бурчаги 5. Грунтнинг намлиги 6. Грунтнинг сув утказувчанлиги 7. Грунтни пластиклиги 8. Грунтнинг ёпишкоклиги 9. Грунтнинг юмшалувчанлиги Грунтларнинг физик хоссалари: Грунтнинг қовушқоқлиги деб, грунт зарраларини бир – биридан ажратишга интилган кучга грунтнинг қаршилик кўрсатиш қобилиятига айтилади. Грунтнинг табиий қиялик бурчаги деб, грунт сочилиб (ёйилиб) кетмайдиган қиялик юзаси билан горизонтал текислик орасидаги бурчакка айтилади. Грунтнинг намлиги абсолют қуруқ холатдаги (105 градусгача қуритилган) грунт таркибидаги сувни унинг оғирлигига ёки хажмига нисбатан фоизда ифодаланган миқдорини билдиради. Грунтнинг сув ўтказувчанлиги деб, грунтнинг юқори қатламидан пастки қатламига сув ўтказиш қобилиятига айтилади. Грунтни пластиклиги деб, унинг ташқи кучлар таъсирида емирилмасдан шаклини ўзгартириш ва ташқи кучлар таъсири тўхтатилгандан кейин хам узоқ муддат шу холатда қолиш қобилиятига айтилади. Грунтнинг ёпишқоқлиги деб, грунтга ишлов бераётган қуролларга ёпишиш хусусиятига айтилади. Грунт ёпишқоқлиги унинг намлик даражаси ва таркибидаги қум миқдорига боғлиқ. Грунтнинг юмшалувчанлиги деб, қазиш пайтида грунтнинг юмшалиш ва хажмининг катталашиш қобилиятига айтилади. Қурилиш мақсадлари учун грунтларни синфланишида уларга ишлов бериш технологияси, қўлланиладиган мaшинaлар тури ва меҳнат сарфини инобатга олиш керак. Шу сабабли, грунтларни синфланиши асосида муaйян мaшинaни грунтга ишлов беришда қўллаш учун уларга ишлов бериш қийинчилиги даражаси ётади. Грунтга ишлов бериш қийинчилиги донадорлик таркиби, зичлиги, намлиги, эгилувчанлиги, ёпишқоқлиги, қирқишга қаршилиги ва ҳ.га боғлиқдир. ШНҚ 4.02.01-04 га кўра Ўзбекистон худудидаги грунтлар 11-гуруҳга бўлинади: 1-5- гуруҳлар - юмшалган грунтлар, 6-11- гуруҳлар - ярим қоя-тoш ва қоя-тoш грунтлар. 1. Ер ишлари 2. Бетон ишлари 3. Тош ишлари 4. Ёгоч ишлари 5. Темирбетон ишлариИшларнинг турлари Ишчи усул деб ишчининг бир мақсадга қаратилган бир қанча харакатлари мажмуи (экскаваторнинг бошқарув ричагларини қўл билан ёқиш)га айтилади. Ишларни бажариш усуллари: Ишчи операция деб белгиланган бирламчи маҳсулот олишни таъминлайдиган бир қанча ишчи усулларнинг қурилиш жараёнининг ташкилий жихатдан бўлинмас ва технологик жихатдан бир хил бўлган мажмуига (экскаватор чўмичига тупроқ олиш) айтилади.Ишларни бажариш усуллари: Оддий жараён деб янги тайёр маҳсулот олишни таъминлайдиган технологик жихатдан ўзаро боғлиқ бир қанча ишчи операциялар мажмуига (тупроқни экскаватор билан ишлаш ва уни автосамосвалга юклаш) айтилади.Ишларни бажариш усуллари: Комплекс жараён деб ўзаро ташкилий боғлиқлик ва якуний маҳсулотнинг бирлиги билан боғланган бир қанча оддий жараёнлар мажмуига айтилади. Ишларни бажариш усуллари: 1. Механик усул 2. Гидравлик ёки гидромеханик усул 3. Портлатиш усули 4. Қўл кучи билан ишларни бажаришЕр ишларини бажариш усуллари: Ишларни бажаришни у ёки бу усулини танлаш кўпгина oмилларга: грунтларнинг физик хоссалари; қазилма ва кўтармаларнинг шакли ва ўлчамлари; механизация воситалари қуввати; сувнинг мавжудлиги ёки ишларни бажариш жойига олиб келиш мураккаблиги; ишнинг бирлик ҳaжмини нархи; меҳнат сарфи; ишларнинг ҳажми; шунингдек, солиштирма- қазилма ёки кўтарманинг бирлик узунлигида; ишларнинг бирлик ҳажмида энергияга бўлган талаби; энергия манбаларининг мавжудлиги; ишлар бажарилишини календар муддатига боғлиқлиги. Ушбу усулда қурилиш, таъмирлаш- тиклаш, реконтсрукция қилиш ишлари машина-механизмлар ёрдамида бажарилади. Масалан: грунтни қазиш (экскаватор, бульдозер, скрепер), суриш (бульдозер), ташиш (скрепер, автосамосвал) ва жойлаштириш (сифатли кўтармани кўтариш, яъни текислаш, намлаш, зичлаш).Механик усул Скрепер бульдозер билан иш жараёнида Ер ишларини бажариш, яъни қазиш, ташиш ва жойлаштириш сув ёрдамида бажарилади. Гидравлик ёки гидромеханик усул \\ Портлатиш ЕР ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ УСУЛЛАРИ Гидромеханик Ќў л кучи Механик Драглайн Тескари чўмичли Тўѓ ри чўмичли Грейфер Бир ч ўмичли экскаватор Ер ќазиш машинаси Грунтни ташиш Кўп ч ўмичли экскаватор Роторли Занжирли Трактор Темирй ўл Автомобил Ер ќазиш -ташиш машинаси Грейдер Скрепер Булдозер Шиббалаш Зичлагич Грунтни зичлаш Рефулер усули Гидромонитор усули Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Valyuta munosabatlari tushunchasi, ularning shakllari va asosiy ishtirokchilari
  • Tijorat banki tashkiliy tuzilishi va faoliyatini tashkil etishda korporativ boshqaruv asoslarini tahlil qilish
  • Yozma nutqni o‘stirish mazmuni va usullari
  • Mikroorganizmlarning foydali va zararli turlari haqida ta’lim berishda muammoli ta’lim usullaridan foydalanish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha