Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 355.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 08 Сентябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

Фосфор органик бирикмалар

Купить
Фосфор органик бирикмалар  ФОБ –таркибида фосфор моддаси мавжуд органик бирикмаларидир.  Ғарбда уларни органофосфатлар деб аташади.  Биринчи марта ФОБ (метилфосфонлар аралашмаси) Л. Тенар ва И Берцелус томонидан 1846 йили синтез қилинган. ФОБларнинг қўлланилиши  Инсектицидлар (хлорофос, карбофос, фосдрин, лептофос ва бошқалар.)  Дори - дармонлар (фосфакол, армин ва бошқалар.)  Жанговар захарловчи моддалар (зарин, зоман, VX - газлари) Зарин  Рангсиз буғ ва суюқликдир.  Буғларининг зичлиги: (хавога нисбатан) - 4,8 ( сувга нисбатан) - 1,1  қайнаш харорати - 158ºС.  Тўла парчаланиши 150º С. 2,5 соатда юз беради.  Сувда ва липидларда яхши эрийди.  Ишқорий муҳитда тез гидролизланади.  Ўртача ўлим дозаси (нафас олганда): 100 мг. мин/м 3 . 35 мг. мин/м 3 (жисмоний зўриқишда)  Турғунлиги 5 кунгача. Зарин билан тўлдирилган шарикли авиация бомбаси Зоман  Рангсиз буғ ва суюқлик.  Енгил мева ёки камфора ҳидига эга.  Буғларининг зичлиги: (хавога нисбатан) – 6,3 ( сувга нисбатан) - 1,0  Қайнаш харорати - 158ºС.  Барқарор бўлмаган модданинг тўла парчаланиши 130º С. 4 соатда юз беради. Барқарор моддаси эса 200 соатдан сўнг.  Сувда ёмон, органик бирикмалар ва липидларда эса яхши эрийди.  Ишқорий муҳитда тез гидролизланади.  Ўртача ўлим дозаси (нафас олганда): 70 – 100 мг. мин/м 3  Турғунлиги 1- 2 хафтагача VX - газлари  Машиналар мойини эслатадиган қахрабо рангли суюқлик. Буғларининг зичлиги: (хавога нисбатан) – 9,2 ( сувга нисбатан) - 1,0 ( 25º С )да.  Музлаш харорати - 56º С Қайнаш - 300º С  Сувда ва асосан липидларда яхши эрийди.  Ишқорий муҳитда юқори захарли бирикмалар хосил қилиб тез гидролизланади.  Ўртача ўлим дозаси (нафас олганда): - 30 мг мин/м 3  Хлорли бирикмалар билан яхши дегазация қилиниди.  Турғунлиги қиш кунлари 3-4 ойгача. ФОБларнинг токсикологик тавсифи  Юқори даражада захарлилиги  Кўп қиррали захарли таъсири этиши (деярлик хамма орган ва системаларни захарлайди)  Юқори даражадаги ўтиб кирувчи хусусияти. (полиапликацион таъсири)  «Индамасдан танага таъсири»  Қисқа яширин даври, VX- дан ташқари (терига таъсири 5-6 соатдан сўнг бошланади)  Жойларда турғун кимёвий заҳарланиш ўчоқларини ҳосил қилиши.  Узоқ муддатга ногирон қилиб қўйиши (бир неча ойгача ). 2. ФОБларнинг таъсир механизми, Турли даражадаги захарланишлардаги патогенези ва клиник манзараси. Синапсларнинг мъёрдаги харакати жараёни Аксон ДендритАцетилхолиннинг синапс бўшлиғига чиқиши Ацетилхолиннинг пуфакчаларни ажралиб чиқиши Ацетилхолиннинг АХЭ билан парчаланиши Ацетилхолиннинг рецепторлар билан боғланиши Синапсларнинг меъёрдаги харакати МХР НХР АХЭ ХА ФОБларнинг тўғридан-тўғри таъсири МХР НХР АХЭ ХА ФОБ Не прямое действие ФОС МХР НХР АХЭХА ФОС ФОБларнинг мускаринга хос таъсири (М - холинреактив системаларнинг меъёрдан ортиқ қўзғалиши.  Парасимпатик нерв системаси, силлиқ мушаклар ва без хужайраларининг меъёрдан ортиқ қўзғалиши билан ифодаланади .  Клиник манзараси:  -кўзда: миоз, аккомадацияни қисқариши, қоронғуда ва узоқни кўриш функциясини бузулиши кузатилади.  -ўпкада: бронхларни қисилиши, хансираш, бўғилиш ва балғамни кўп миқдорда ажралиши кузатилади.  - юракда : брадикардия, қон босимининг пасайиши.  - хазм қилиш органларида : Сўлакни меъёрдан ортиқ ажралиши, кўнгил айниши, қусиш, хазм ширасини кўп миқдорда ажралиши, спазм ва тенезмлар ҳамда ичнинг бузулиши каби ҳолатлар.  -терида: меъёрдан ортиқ терлаш (гипергидроз)  - қорин бўшлиғи органларида: бачадон ва сийдик қопининг ортиқча қисқаришлари кузатилади. ФОБларнинг никотинга хос таъсири (Н-холинореактив системаларнинг меъёрдан ортиқ қўзғалиши)  Симпатик ганглиялар, мионеврал синапслар ва тарғил мушакларнинг меъёрдан ортиқ қўзғалиши билан ифодаланади. Клиник манзараси:  - мушаклар: мушаклар фибрилляцияси, сиқилиш, кенг тарқалган клоник-тоник талвасалар, кейин эса мушакларда ва нафас мушакларидаги ҳолсизлик пайдо бўлади.  - симпатик ганглияларда: тахикардия, қон босимини кўтарилиши, миокард ва бош мия тўқималарининг гипоксияси. ФОБларнинг марказий нерв системасига таъсири Тўпланиб қолган ацетилхолин миқдори ва бошқа сабабларга (кислород етишмовчилиги даражасига) боғлиқ. Клиник манзараси:  бошнинг оғриши  бош айланиши  вахима  сиқилиш  қўзғалиш  Кайфиятнинг кўтарилиши  уйқусизлик  мускуллар титраши  атаксия  хушсизлик ва кома холатлари. ФОБларнинг кураресимон таъсири Мушакларда (мионеврал синапсларда)никотинга хос таъсирнинг оғир даражада кечиши.  Синапсларга икки фазали таъсири: бирламчи қўзғалишдан сўнг постсинаптик мембраналарда турғун қутубсизланиш ҳолати ривожланиши мумкин, бу эса нерв системаси ва мионеврал синапсларда харакатнинг блокланишига, уларнинг қўзғалувчанлигини йўқолишига олиб келиши мумкин. ФОБлардан зарарланишнинг олдини олиш чора-тадбирлари  Юқори нафас йўллари ва терининг химояловчи шахсий воситалардан ўз вақтида фойдаланиш;  ФОБлар билан ишлаганда техника хавсизлиги чора тадбирлаини бузмаслик;  Ишчилар ва харбий хизматчиларга зарарланган жойларда харакатланиш қоидаларини ва захарланганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини ўргатиш;  Профилактика воситалари: П-6 (П-10М) сариқ рангли пеналда (шахсий аптечка АИ – 1) тарен Қизил рангли пеналда (шахсий аптечка АИ – 2) Холинолитик таъсирнинг зидди- захарлари:  Атропин сульфат – 0,1%, 1 мл. Атропининг қондаги миқдори мўтадил уўрсаткичга етгунча қўлланилади. (ЮУС минутига 120 гача.)  Афин - шприц-тюбикда 1 мл. Мускул орасига ўз-ўзига ёки ўзаро ёрдам тариқасида киритилади.  Будаксим – шприц-тюбикда 1 мл. Комплекс препарат бўлиб холинолитик таъсирга эга ва вақтинча холинэстеразани блоклаб қўяди.  Пеликсим (АЛ-85) – шприц-тюбикда 1 мл. Бу ҳам комплекс препарат бўлиб холинолитик таъсирга эга ва вақтинча холинэстеразани блоклаб қўяди. Холинэстераза реактиваторлари  - дипироксим – ампулада 15% суюқлик холида чиқарилади 1 мл., мускул орасига 1мл. дан юборилади. Лозим бўлганда бир суткада 2-3 марта такрорланади;  -изонитрозин - ампулада 40% суюқлик холида чиқарилади 3 мл., мускул орасига ёки венага 3мл. дан юборилади. Лозим бўлганда бир суткада 2-3 марта такрорланади; Биринчи шифокор ёрдами ( БрТП да кўрсатилади).  Тиббий саралаш вақтида захарланганлар уч гуруҳга бўлинади:  Енгил захарланганлар, уларга зидди-захар юборилади ва эвакуация қилинади;  Ўрта даражада захарланганлар булар биринчи шифокор ёрдамига мухтож;  Оғир даражада захарланганлар-булар хаётий кўрсатмаларига биноан тезкор шифокор ёрдамига мухтождирлар;  Агония холатида ётганлар алоҳида гуруҳга ажратилади ва уларга аҳволини енгиллатишга қаратилган муолажалар қилинади.
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha