Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 475.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Январь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

Газларни H2S, CS2 ва меркаптанлардан тозалаш технологиялари

Купить
Газларни H 2 S, CS 2 ва меркаптанлардан тозалаш технологиялари Водород сульфиддан тозалаш • Ушбу газ табиий газ таркибида аралашма сифатида, нефт, кокс кимё саноатининг чиқинди газларида, текстил, бўёқ ишлаб чиқаришда, резинотехникада, фармацевтика, целлюлоза-қоғоз саноати газларида учрайди. • Бу газ ўткир, бадбуй, палағда тухум хидли бўлиб, ўпка-нафас йўлларини яғлиғлантиради, сиқади, бош айланиши, кўнгил айниши, кўз ёшланиши, конъюнктивит, мускул қисқариши каби касалликларга сабабчи бўлади. РЭЧК =0,008 мг/м 3 . • Бу газларни тозалаш учун турли хемосорбентлар қўлланилади. Олтингугурт диоксид гази - SО2 сульфат кислота - Н2SO4, аммоний сульфат ишлаб чиқаришда, қаттиқ ёқилғини қайта ишлашда, металлургия, иссиқлик электр станция, капрон, линолеум, рубероид, пенопласт, текстил, қоғоз, озик-овқат каби саноатларнинг чиқинди тутун газларида учрайди. Ҳозирги кунда SO2 газларини зарарсизлантириш учун абсорбцион, адсорбцион ва каталитик усуллар ишлаб чиқилган. Ҳар бир усулнинг ўзига яраша афзалликлари ва камчиликлари бор. Усулларни қўллаш корхонадаги мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади. Газларни олтингугурт ангидриди (SO2) дан абсорбцион усулда тозалаш Сувга абсорбция. Сув ёрдамида SO2 гази абсорбция қилинганда қуйидаги реакция боради: SO2 + H2O = H2SO3 SO2 гази сувда яхши эримайди. Жараённи чуқур олиб бориш мақсадида абсорбер ҳажми катталаштирилади, сув сарфи оширилади. Сувга ютилган SO2 гази 100оС да қиздирилганда қайта ажралиб чиқади. Ушбу усулда энергия сарфи юқори. АБСОРБЦИЯ УСУЛЛАРИ ВАКУУМ-КАРБОНАТ УСУЛИ Ушбу усулларда чиқинди газ таркибидаги водород сульфид гази натрий ёки калий карбонат тузларининг эритмаларига ютилади. Кейин тўйинган эритмани вакуум остида қиздириш, совитиш йўли билан регенерация қилиниб, яна абсорбция жараёнига қайтарилади. Бунда қуйидаги реакциялар содир бўлади: Ме 2 СО 3 +Н 2 S  МеНСО 3 +МеНS Ме 2 СО 3 + Н 2 О + СО 2  2 МеНСО 3 МеНS + СО 2 + Н 2 О  МеНСО 3 + Н 2 S Вакуум – карбонат усулида газни водород сульфиддаи тозалаш технологик схемаси. 1-абсорбер; 2,9- насослар; 3- конденсатор-совитгич; 4-иссиқлик алмаштиргичи; 5-қиздиргич; 6-регенератор; 7-циркуляцион қиздиргич; 8-сиғим; 10-совитгич; 11-вакуум-насос; 12-совитгич; 13-печь; 14-котел-утилизатор. ФОСФАТ УСУЛИ Водород сульфидни фосфат усулида тозалаш учун 40-50% калий фосфатли эритма қўлланилади: К 3 РО 4 + Н 2 S  КНS + К 3 НРО 4 Тўйинган эритмадан водород сульфид 107-115 0 С да қайнатиш орқали ажратилади. Бунда қайнатгичларнинг коррозияси кузатилмайди. Эритма стабил бўлиб, унинг сифатини пасайиши содир бўлмайди. МИШЬЯК-ИШҚОРИЙ УСУЛ . Абсорбентнинг хилига қараб бу усул мишьяк-содали ва мишьяк-аммиакли усулларга бўлинади. Абсорбентларни тайёрлаш усун мишьяк – Аs 2 O 3 моддаси Na 2 CO 3 ёки NH 4 OH ларда эритилади. Сода эритмасида эриш жараёнида қуйидаги реакция содир бўлади: Na 2 CO 3 + Аs 2 O 3 + Н 2 О  2 Na 2 НАs 2 O 3 + 2СО 2 Ютувчи суюқлик водород сульфид билан ўзаро таъсир қилганда ҳосил бўлади: Na 2 НАs 2 O 3 + 5Н 2 S  Na 4 Аs 2 S 5 +6Н 2 О Na 4 Аs 2 S 5 + O 2  Na 4 Аs 2 S 5 О 2 Ҳосил бўлган оксисульфомишьяк-натрий тузи водород сульфид учун ютувчи эритма ҳисобланади. Абсорбция жараёни қуйидагича боради: Na 4 Аs 2 S 5 О 2 + Н 2 S = Na 4 Аs 2 S 6 О + Н 2 О Ушбу эритма килород ёрдамида регенерация қилинганда олтингугурт моддаси ажралиб чиқади. 2Na 4 Аs 2 S 6 О + O 2 = 2Na 4 Аs 2 S 5 О 2 + S Tiloks жараёни. 1-колонна; 2-иссиқлик алмаштиргичи; 3-оксидлаш колоннаси; 4-сиғим; 5-фильтр. . • Тозаланадиган газ абсорберда водород сульфиддан ажратилади. Абсорберда тўйинган эритма иссиқлик алмаштиргичида 40 0 С гача қиздирилади, кейин регенерация жараёнига юборилади. Регенераторга қисилган ҳаво берилиб, эритма орқали барботаж қилинади. Бунда ҳаво кислороди таъсирида эритмадаги водород сульфид оксидланиб олтингугурт моддасига айланади ва ҳаво пуфакчалари билан суюқлик юзасига қалқиб чиқади. Эритма эса қайта абсорберга қайтарилади. • Ҳосил бўлган олтингугурт вакуум- фильтрда ажратилади. ТЕМИР-СОДА УСУЛИ Ушбу усулда юттириш учун темир гидрооксидининг икки ва уч валентли а ралашмаси ишлатилади. Суспензия 10%ли Na 2 CO 3 эритмаси ва 18%ли темир купороси эритмаларини аралаштириш билан тайёрланади: FeSO 4 + Na 2 CO 3 + Н 2 О  Fe(ОН) 2 + Na 2 SO 4 + СО 2 Эритма орқали ҳаво ўтказилганда темир гидрооксиди оксидланади ва уч валентликка ўтади: 4Fe(ОН) 2 + О 2 + 2Н 2 О  4Fe(ОН) 3 Водород сульфиднинг абсорбцияси қуйидаги реакциялар асосида боради: Н 2 S + Na 2 CO 3  NaНS + NaНСO 3 3NaНS +2Fe(ОН) 3  Fe 2 S 3 +3NaОН +3Н 2 О 3NaНS +2Fe(ОН) 3  FeS +S + 3NaОН +3Н 2 О Эритмани регенерация қилиш учун у орқали ҳаво ўтказилади, бунда элементар олтингугурт ҳосил бўлади: 2Fe 2 S 3 + 6Н 2 О +3О 2  4Fe(ОН) 3 +6S 4FeS +6Н 2 О +3О 2  4Fe(ОН) 3 +4S ЭТАНОЛАМИНЛАР ЁРДАМИДА ТОЗАЛАШ • Ушбу усулда водород сульфид ва углерод диоксиди моноэтаноламин ёки триэтаноламин эритмаларига ютилади. Асосан моноэтаноламиннинг 15-20% ли эритмаси саноатда кенг қўлланилади, чунки у юқори ютувчанлик ва регенерацияланиш қобилиятига эга. Газ таркибидаги Н 2 S ва СО 2 ларини моноэтаноламин эритмаси ёрдамида тозалаш технологик схемаси. 1 -абсорбер; 2-десорбер; 3-иссиқлик алмаштиргич; 4-насос; 5,6-совутгич. ЖАРАЁН БОСҚИЧЛАРИ Жараёнда қуйидаги реакциялар боради: 2R-NH 2 + Н 2 S  (R-NH 3 ) 2 S (абсорбция босқичи) (R-NH 3 ) 2 S + Н 2 S  2(R-NH 3 -HS), (десорбция босқичи) , бу ерда R - ОН-СН 2 - СН 2 - ГАЗЛАРНИ МЕРКАПТАН ВА СЕРОУГЛЕРОДДАН ТОЗАЛАШ Газлар таркибида олтингугуртнинг органик бирикмалари учраши мумкин. Уларга сероуглерод - СS 2 , сульфооксид – СОS ва меркаптанлар – R-SH киради. Сероуглерод оддий ҳароратда кам фаол бўлади. Шунинг учун уни хемосорбцион усуллар ёрдамида ҳаводан ажратиш мушкулдир. СS 2 ва СОS ларни ушлаб қолиш учун аввал улар катализатор иштрокида водород сульфидга айлантирилади. Бунда катализатор сифатида 400-600 0 С ҳароратда темир-хром ёки мис катализаторлари ишлатилади. Кейин ҳосил бўлган Н 2 S ишқорий абсорбентлар билан ушлаб қолинади. Аммо газларни СS 2 ва СОS лардан тозалаш учун абсорбцион усуллар иқтисодий тежамли ҳисобланади. Паст меркаптанлар ишқорларда яхши эрийди, лекин молекуляр массани ошиши билан уларни эриши сезиларли камаяди. Жараён қуйидаги реакц АДСОРБЦИЯ УСУЛЛАРИ H 2 S, CS 2 газларини қуруқ усулда ҳам тозалаш мумкин. Бунда сорбент сифатида темир гидрооксиди, цеолит, активланган кўмир каби қаттиқ материаллар қўлланиланилиши мумкин. Тозаланадиган газ таркибидаги кислород ҳосил бўлган Fe 2 S 3 ни оксидлайди. Бунда қайта ҳосил бўлган Fe(OH) 3 тозалаш жараёнида яна ишлатилади, олтингугурт моддаси эса хом ашё сифатида қайта ишлашга юборилади. Цеолит ёрдамида водород сульфидни адсорбцион усулда тозалаш технологик схемаси 1-компрессор; 2-десорберлар; 3-иссиқлик алмаштиргичи. Назорат учун саволлар: 1. Водород сульфид ва бошқа олтингугуртли чиқинди газлар атроф-муҳитга ва инсон организмига қандай таъсир кўрсатади? 2. Водород сульфидли газларни тозалаш учун қандай хемосорбентлар қўлланилади? 3. Водород сульфидли газларни вакуум-карбонат усулида тозалаш қандай амалга оширилади? 4. Водород сульфидли газларни фосфат усулида тозалаш қандай амалга оширилади? 5. Мишьяк-ишқорий усул қандай амалга оширилади? 6. Темир-сода усули қандай амалга оширилади? 7. Этаноламинлар ёрдамида тозалаш қандай амалга оширилади? 8. Газларни меркаптан ва сероуглероддан тозалаш қандай амалга оширилади? 9. H 2 S, CS 2 газларини қуруқ усулда тозалаш учун қандай адсорбентлар ишлатилади? . Эътиборингиз учун раҳмат
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha