Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 407.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Январь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

Газларни олтингугурт диоксидидан тозалаш технологиялари

Купить
Газларни олтингугурт диоксидидан тозалаш технологиялари Олтингугурт диоксид гази - SО2 сульфат кислота - Н2SO4, аммоний сульфат ишлаб чиқаришда, қаттиқ ёқилғини қайта ишлашда, металлургия, иссиқлик электр станция, капрон, линолеум, рубероид, пенопласт, текстил, қоғоз, озик-овқат каби саноатларнинг чиқинди тутун газларида учрайди. Ҳозирги кунда SO2 газларини зарарсизлантириш учун абсорбцион, адсорбцион ва каталитик усуллар ишлаб чиқилган. Ҳар бир усулнинг ўзига яраша афзалликлари ва камчиликлари бор. Усулларни қўллаш корхонадаги мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади. Газларни олтингугурт ангидриди (SO2) дан абсорбцион усулда тозалаш Сувга абсорбция. Сув ёрдамида SO2 гази абсорбция қилинганда қуйидаги реакция боради: SO2 + H2O = H2SO3 SO2 гази сувда яхши эримайди. Жараённи чуқур олиб бориш мақсадида абсорбер ҳажми катталаштирилади, сув сарфи оширилади. Сувга ютилган SO2 гази 100оС да қиздирилганда қайта ажралиб чиқади. Ушбу усулда энергия сарфи юқори. Олтингугурт диоксид газини адсорбцион тозалаш усули • Абсорбцион усулларда SO2 газини ушлаб қолиш учун қатор қийинчиликлар туғилади. • Бунда абсорбцион тозалаш жараёнидан кейин тўйинган абсорбентлар кўринишидаги оқава сувларни ҳосил бўлиши ва уларни утилизация қилиш ёки қайта ишлатиш муаммоси пайдо бўлади. • Шунинг учун қуруқ адсорбцион усуллар бундай камчиликлардан ҳоли ва шунинг учун ушбу усул кейинги пайтларда йўлга қЎйилмоқда. Қаттиқ сорбентлар ўзида кимёвий актив моддалар ушлаши ёки ғоваксимон материалдан иборат бўлмоғи лозим. Хемосорбентлар • Қаттиқ сорбентлар ўзида кимёвий актив моддалар ушлаши ёки ғоваксимон материалдан иборат бўлмоғи лозим. Хемосорбентлар сифатида айниқса Al, Co, Cr, Cu, Fe, Mn, Ni, Th, Ti, V, Zr оксидлари қўлланилади. • Улар ичида айниқса марганец - Mn оксиди асосидаги сорбент SO2 газларини яхши ушлаб қолади. • Олтингугурт диоксид газини каталитик зарарсизлантириш Чиқинди газларни олтингугурт диоксидидан каталитик усулда тозалаш усули SO2 газини SO3 газигача нитроз ёки контакт усулда оксидлаш ва ҳосил бўлган газдан сульфат кислота олишга асослангандир. Нитроз усулда SO2 таркибли чиқинди газга NO2: SO2 2:1 нисбатда азот оксидлари аралаштирилади. Шунда қуйидаги реакция содир бўлади: SO2 +Н2О + NO2 →NO +H2SO4 Ҳосил бўлаётган сульфат кислота концентрацияси бунда буғсимон ҳолатда бўлади. Ушбу сульфат кислота буғлари билан аввал таркибидаги реакцияда ҳосил бўлган NO газларини қайта ҳаво кислороди иштрокида азот диоксидигача оксидланади ва кейинги босқичда 80%ли сульфат кислота билан ювилади. Охактошли ва охакли усуллар. • 1-абсорбер; 2-йиғгич; 3- вакуум-фильтр • Ҳозирги кунда кўпинча SO2 газини ушлаб қолиш учун охакли сувлар ишлатилади. Ушбу усулни афзаллиги - оддий технология, эксплуатация қиймати нисбатан кам, сорбентни арзонлиги, тозалаш жараёнида газни совитмасдан, чангдан ажратмасдан олиб бориш мумкинлиги. Амалда охактош, доломит, бўр ва мергел материаллари қўлланилади. Магнезитли усул. • 1-абсорбер; 2-нейтрализатор; 3- центрифуга; 4- қуритгич; 5-печь Абсорберда қуйидаги реакциялар содир бўлади: МgO + Н2О = Мg(ОН)2 Мg SO3 + Н2О + SO2 = Мg(НSO3)2 Мg(НSO3)2 + Мg(ОН)2 = 2Мg SO3 +2Н2О Натрий асосидаги хемосорбентлар билан абсорбция. • 1-абсорбер; 2-3- сиғимлар; 4- регенератор; 5-буғлатиш (десорбер) колоннаси. Сода эритмаси ёрдамида абсорбция қилинганда натрий сульфити ва бисульфити ҳосил бўлади. Na2CO3 + SO2 = Na2SO3 + CO2 Na2SO3 + SO2 +H2O = 2NaHSO3 Реакция тезлиги Реакция тезлигининг активланиш энергиясига боғлиқлигини Аррениус тенгламаси орқали кўришимиз мумкин: k = k 0 exp(-E/RT) бу ерда k – реакция тезлиги константаси; k 0 – предэкспонциал кўпайтма; Е – активланиш энергияси; R – газ доимийси; Т – абсолют ҳарорат. Катализаторни баҳолаш Катализаторларнинг активлиги улар иштрокида қанча маҳсулотни қайта ишланишига караб баҳоланади, яъни бирлик вақт ичида ҳосил бўладиган хажмга нисбатан маҳсулот миқдорига, ёки катализатор юзасига нисбатан караб баҳоланади, A= Q /V; А=Gn/V ; А=Gn/S бу ерда А- катализатор активлиги, V - ҳажм, Q - маҳсулот миқдори, S - катализаторнинг юзаси, Gn - бирлик вақт ичида ҳосил бўладиган маҳсулот миқдори. Гетероген каталитик жараён босқичлари Гетероген каталитик жараён мураккаб кўп босқичли жараёндир: • Бунда газ зонасидаги бошланғич маҳсулот катализатор сиртига ютилиши –бирламчи ташқи диффузия; • катализатор сиртидан ички қисмига ютилиши – бирламчи ички диффузия; • ҳосил бўлган маҳсулот ички қисмидан ташқи сиртига чиқиши- иккиламчи ички диффузия; • сиртидан ташқарига чиқиши иккиламчи ташқи диффузия босқичларига бўлинади. МАТЕРИАЛ БАЛАНСИ Адсорбциянинг материал баланси қуйидаги формула орқали топилади: Gdy=Ldx бу ерда: G - газ фазаси сарфи, кг/соат. L - адсорбент сарфи, кг/соат. у - газ фазасидаги моддасининг ишчи концентрацияси, кг/кг шарт қисми. х - адсорбентдаги моддасини ишчи концентрацияси, кг/кг адсорбентда. . Эътиборингиз учун раҳмат
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha