Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 13.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 02 Декабрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Генератив органлар

Купить
 Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология факультети Фан. БОТАНИКА ( Ўсимликлар анатомия ва морфологияси, тубан ўсимликлар ) Мавзу: Генератив органлар РЕЖА:  1. Гул тузилиши  2. Чангчининг тузилиши  3. Уруғчининг тузилиши  4. Чангланиш  5. Уруғланиш  Барг морфологияси  Барг анотомияси деганда нима тушинилади ва барг қандай вазифани бажаради?  Бир паллали ўсимликлар пояси қандай анотомик тузилишга эга?  Бир паллали ва икки паллали ўсимликлар поясининг ички тузилишида қандай фарқлар бор? Блиц саволлар 02 0203 02 0203 14 02 020A 0E 02 020A 1A ГЕНЕРАТИВ ОРГАНЛАР  Генератив органларга – кўпаювчи органлар: гул, мева ва уруғ киради. Гул - гулли ўсимликларнинг репродуктив (лот. “ re ” – янгидан; “ produkcio ” – ҳосил қилиш) органи ҳисобланади. Гул ўсимликларда шакли ўзгарган новда бўлиб, унинг барглари гул аъзоларига айланган. Гул – фақат ёпиқ уруғли ўсимликлардагина бўлади. Гулда уруғчи тугунчаси бўлиб, унинг ичида уруғи бўлган мева ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам, улар ёпиқ уруғли ўсимликлар дейилади.  Ёпиқ уруғли ўсимликлардагина қўш уруғланиш бўлиб, бу хусусияти билан очиқ уруғлилардан фарқ қилади. ГЕНЕРАТИВ ОРГАНЛАР  Мева - уруғни ҳар қандай ноқулай шароитдан асрайди, унинг ер юзига тарқалишига имконият яратади, уруғни сақланишига, ҳар хил шароитга мосланишига ва унинг униб чиқишига ёрдам беради.  Ўсимлик мева ва уруғи ҳар хил йўллар билан, яъни: ҳайвонлар, қушлар, шамол, сув, ҳашаротлар ва ин сонлар ёрдамида тарқалишга мослашган. ГУЛ – ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ГЕНЕРАТИВ ОРГАНИ БЎЛИБ, У ГУЛБАНД, ГУЛЎРНИ, КОСАБАРГ, ТОЖБАРГ, ЧАНГЧИ ВА УРУҒЧИДАН ИБОРАТ.  1.Косачабарг г ул ўрнида ташқи доирани ташкил қилади. Улар ўсимликларнинг турига қараб ҳар хил миқдорда бўлади. Масалан, кўкнори гулида иккита, шолғом гулида тўртта, токда бешта бўлади. Косачабарг, одатда яшил рангда бўлади, айрим ўсимликларда бошқа хил рангда бўлиши мумкин: ўрикда қизғиш рангда, анор гулида ҳам бошқа рангда.  Косачабарглар баъзан икки қатор бўлиб жойлашади. Ташқи қаторни остки косача деб аталади. Бундай гуллар гулхайридошлар оиласига мансуб бўлиб, ғўза, тугмачагул каби ўсимликларда учрайди. БИРИККАН КОСАЧАБАРГЛАР  Косачабарглар бирлашган ( печак гулида) ёки эркин жойлашган ( карам гулида) бўлиши мумкин.  Ай рим ўсимликларда косачабарги, умуман бўлмаслиги ( лола , бойчечак гулларида) ҳам мумкин. Косачабарг гул аъзоларини ташқи муҳитнинг ноқулай шароитларидан ҳимоя қилади. ГУЛҚЎРҒОН Косачабарг билан тожбарглар биргаликда гулни ташкил этади ва гулқўрғон дейилади. Гулқўрғон гулнинг ички қисмини ташқи муҳитнинг ноқулай таъсиридан (қуриб қолиш ва совуқдан) сақлайди. Тожбарг тубида гул ўрнида нектардон жойлашган бўлиб, улар ҳашаротларни ўзига жалб этиш учун шира ажратиб чиқаради. ГУЛНИНГ ТУЗИЛИШИ Агар гулда фақат косачабарг ёки тожбарг бўлса, бундай гулқўрғон оддий гулқўрғон дейилади. Оддий гулқўрғон лола марваридгул лилия 1E Гулқўрғони бўлмаган гуллар гулқўрғонсиз (ялонғоч гуллар) гуллар дейилади Тол  Гуллар: a-қийшиқ гул (зигоморф); б-тўғри гул (актиноморф); в-ассиметрик гул; г-гул қисмлари: 1-гул банди, 2-косачабарг, 3-тожбаргнинг найсимон қўшилиб ўсган қисми, 4-тожбарг асоси, 5-тожбарг Гулларнинг шакли Гулқўрғон (тожбарг, косачабарг) баргларининг шаклига кўра тўғри гул ( актиноморф ), қийшиқ ( зигоморф ) гулларга бўлинади. Актиноморф гуллардан (тўғри) бир нечта симметрия ўтказиб тенг бўлакларга бўлиш мумкин ( тамаки, печак, ғўза, олма, печак ). 29 Зигоморф гуллар Зигоморф гулларда битта гулдаги тожбаргларнинг шакли ва катталиги бир хилда бўлмайди. Булардан фақат битта симметрик ўт ўтказиб икки бўлакка бўлиш мумкин ( нўхат, акация, ялпиз, беда ). 3F02 Асимметрик гуллар Асимметрик гуллар юзасидан бирорта ҳам симметрик ўқ ўтказиб бўлмайди. ( шойигул, гунафша) 20 Гуллар Магнолиятоифа (ёпиқ уруғли) ўсимликларнинг гулларида чангчилар ва уруғчилар бўлади. Бундай гуллар икки жинсли гуллар дейилади ( ғўза, буғдой, кунгабоқар ). Баъзи ҳолларда гулда фақат чангчи ёки уруғчи бўлади, булар бир жинсли гуллар дейилади ( ёнғоқ , тол, терак, жўҳори ). ЧАНГЧИ (ANDRAECEUM)  Гулда тожбарглардан сўнг, учинчи дои рани чангчилар ташкил қилади. Чангчилар йиғиндисини андроцей дейилади. Чангчилар ҳам ўсимликларнинг турига қараб ҳар хил миқдорда бўлади. Масалан: карамдошларда олтита, раънодошларда чексиз бўлади.  Чангчи - чангдон , чангчи ипи дан иборат. ЧАНГЧИ Чангдонда ҳар хил чанглар мавжуд бўлиб, улар шарсимон, эллипссимон, юлдузсимон ва х. шаклларда бўлади.  Чангдоннинг кўндаланг кесими:  1-эпидерма;  2-фиброз ( тола ) қават-эндотеций;  3-чанг ҳалта;  4-чанглар;  5-тапетум ( ички парда );  6-боғлагич  Чангчилар морфологик табиати ва функциясига кўра микроспорафиллардан ҳосил бўлган. Ҳар бир чангчи чанг ипига, 2 та чанг ҳалтачаларига ва боғлағичга эга. Чанг ҳалтачаларида 2 та микроспорангий бўлади ва баъзан улар чанг уялари бўлади. Яъни, ҳар қайси чангчи 4 та микроспорангийга эга.  Чангдонда чанг ҳужайралари етилади. Чангчи ипи ўсимликларнинг турига қараб узун, қисқа ёки умуман бўлмаслиги ҳам мумкин. Чангчи кўпчилик ўсимликларда эркин жойлашса, айрим ўсимликларда қўшилган бўлади. Кунгабоқар, қоқи гулларида чангчи қўшилиб ўсган; олма, ги лосларда эса эркин жойлашган. Айрим гулларда чангчилар умуман бўлмаслиги мумкин. Бундай гуллар одатда бир жинсли гуллар бўлади. Масалан: маккажўхори, бодринг нинг уруғчи гулида чангчи бўлмайди. ЧАНГЧИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ХИЛЛАРИ  1- кўп чангчи, 2-биттаси эркин,тўққизтаси туташган чангчи, 3-чангдонлари туташган чангчи, 4-бир жуфти қисқа ва бир жуфти узун чангчи, 5,6- тебранмайдиган чангчилар, 7-шохланган чангчи, 8-боғловчили чанг, 9- боғловчиси узун чанг, 10-пиёз чангчиси, 11-усти бириккан тукчали чангчи, 12- туташиб ўсган тўрт жуфтли чанг, 13-бир изли чанг, 14-уч изли чанг, 15-кўп тешикли чанг, 16-кўп изли чанг  Чанг доначалари ўсимликларнинг турига қараб, ҳар хил катталикда ҳар хил шаклда бўлиб, улар ёпишқоқ, қуруқ бўлади.  Чангчилар кўпинча сариқ, оқиш, қизғиш, қорамтир ва бошқа хил рангларда бўлади. ЕТИЛГАН ЧАНГНИНГ ТУЗИЛИШИ  Чанг ташқи томо ндан қобиқ - экзина билан ўралган.  Экзинада ҳар хил ўсиқлар, тикан лар, ниналар бўлиб, булар ёрдамида уруғчининг тумшуқчасига ёпи шиб олади. ЕТИЛГАН ЧАНГНИНГ ТУЗИЛИШИ 1 - ядро, 2 - генератив ҳужайра, 3 - пора, 4 - экзина, 5 - интина, 6 - тикансимон ўсмалар  Чанг доначасининг ташқи пўсти экзинада яна поралар ҳам бўлиб, бу поралар орқали чанг найчалар ўсиб ташқарига чиқа бошлайди.  Экзинанинг ичкарисида ички қобиқ - интина жойлашган.  Чанг доначасининг ичида катта вегетатив ва кичик генератив ҳужайралар жойлашган.  Етилган чанг ўсишида ундаги интина чанг найчасини ҳосил қилади, бу найча экзина (пўст) пораси орқали ташқарига чиқади.  Генератив ҳужайра эса бўлиниб, икки спермийни ҳосил қилади. УРУҒЧИ (GYNOECEUM)  Гулнинг марказида битта ёки бир нечта уруғчи жойлашган бўлиб, асосан уруғ етиштириш учун хизмат қилади. Уруғчи – тумшуқча, устунча ва тугунчадан иборат.  Тумшуқча – чанг доначаларини қабул қилиш учун хизмат қилади.  Устунчас и эса чангланиш усулига қараб узун, қисқа ёки умуман бўлмаслиги мумкин. УРУҒЧИ (GYNOECEUM)  Энг узун устунчани маккажўхори ва заранг гулларида кўриш мумкин. Улар шамол ёрдамида чангланишга мослашган. Лолақизғалдоқ, кўкнор гулларида устунча тараққий этмайди.  Уруғчи айрим гулларда бўлмайди. Бундай гуллар бир жинсли бўлади. УРУҒЧИНИНГ ТУЗИЛИШИ тумшуқча устунча  тугунча  Уруғчи ва чангчили гуллари битта ўсимликда бўлса, бир уйли ўсимликлар дейилади, уларга маккажўхори, ёнғоқ каби ўсимликлар мисол бўлади.  Агар уруғчили гул ўсимликнинг бир тупида ва чангчили гул иккинчи тупида жой лашган бўлса, бундай ўсимлик икки уйли ўсимлик дейилади.  Уларга наша, заранг каби ўсимликлар киради.  Уруғчи битта ёки бир нечта мевабаргчаларидан ҳосил бўлиши ҳамда улар қўшилган ёки эркин жойлашган бўлиши мумкин. Ўрик уруғчиси битта мевабаргчадан, кунгабоқар ники иккита , олма ники эса бешта мевабаргчанинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Тугунчанинг гулўрнида жойлашишига қараб устки тугунчали, остки тугунчали ва ўрта тугунчали бўлади. Устки тугунчали гулда -гул қисмлари тугунча нинг остига бирикади, остки тугунчали гул бўлса, гулнинг қисмлари тугунчанинг устига бирлашади, тугунча эса остида қолади, ўрта тугу нчали гулларда эса гулнинг қисмлари тугунчанинг ўртасига бирикади. Устки тугунчада гул қисмлари тугунча остида ўрнашади. Остки тугунчада гул қисмлари тугунча устида ўрнашади. Ўсимлик гулининг тузилиши ва диаграммаси: 1–тўпгул ўқи, 2–гулёнбарг, 3 – косачабарг, 4 –тожбарг, 5–чангчи, 6 –уруғчи, 7–қоплағич барг ГУЛ ФОРМУЛАСИ  *-актиноморф  ↑ -↓- зигоморф  לּ - ассиметрик  Р –оддий гулқўрғон (Perigonium)  Ca- косачабарг (Calyx)  Co- тожбарг (Corolla)  A- андроцей (Androeceum)  G- гинецей (Gynoeceum)  + Агар қисмлар бир неча айланма ҳосил қилса; А 10+10+5  ( ) – қўшилиб ўсса; С (5)   ♂ - чангчили гул;  ♀ - уруғчили гул;  ♂ - икки жинсли гул; + Чангланиш. Гулда чангчининг чанги етилгач, чангдон ёрилади, чанг шамол, ҳашаротлар ёрдамида гулнинг уруғчи тугунчасига бориб тушади. Натижада чангланиш содир бўлади. Чангдонда етилган чангнинг оналик тумшуқчасига тушуши чангланиш дейилади. Чангланиш Ўз – ўзидан чангланиш Четдан чангланиш Ўз – ўзидан чангланишда: Битта ўсимлик гулида бўлган чангчи чанги шу ўсимлик гулидаги уруғчи тумшуқчасига тушади. Ўз – ўзидан чангланадиган ўсимликларда гул майда, кўримсиз, кўпинча очилмайдиган бўлади. Гулдаги чангчилар уруғчи тумшуқчасидан баланд жойлашади, баъзан гул очилмасдан олдин унда чангланиш процесси содир бўлади. Ўзидан чангланиш ҳодисаси ўсимликни бора – бора айнитиб, сусайтириб қўйиши мумкин. Аммо, ўзидан чангланадиган кўп ўсимликларда четдан чангланиш процесси ҳам бўлиб туради.  Ўзи – ўзидан чангланадиган ўсимликлар: буғдой, сули, арпа, нўхот, ғўза, ловия, ерёнғоқ, помидор . Аммо, ўзидан чангланадиган кўп ўсимликларда четдан чангланиш процесси ҳам бўлиб туради.  Баъзан чангдонлар, баъзан эса уруғчилар олдин етилади. Бу ҳодиса дихогамия дейилади. Бир турга кирадиган ўсимликларнинг айримларида гуллар узун устунчали, бошқаларида эса қисқа устунчали бўлади. Чангчилар ҳам шу ҳолда жойлашади, яъни баъзилари уруғчи тумшуқчасидан пастда, баъзилари баландда бўлади.  Четдан чангланишда, бир ўсимлик гулидаги чангчи чанги иккинчи ўсимлик гулидаги уруғчи тумшуқчасига шамол ёрдамида (анемофиль) ёки ҳашаротлар (энтомофиль) ёрдамида бориб тушади.  Четдан чангланиш туфайли ўсимлик ирсий хусусияти жиҳатидан сифатли бўлади, яшаш шароитига мослашиш қобилияти ошади. Четдан чангланишда: чангдонлари ҳар хил вақтда етилади ва уруғчи тумшуқчасининг чангни қабул қилиши ҳам ҳар хил вақтда бўлади.  Шамол ёрдамида чангланадиган ўсимликлар барг чиқаришдан олдин гуллайди. Бундай ўсимликларда гул одатда майда бўлади.  Шамол воситаси билан чангланадиган тол, терак, тут ва ёнғоқ .  Четдан чангланадиган ўсимликнинг гули бир жинсли бўлади. Уларнинг чанглари майда, қуруқ ва жуда кўп бўлганлигидан кучсиз шамолда ҳам тўзиб узоқ жойларга учиб кетади.  Ҳашаротлар ёрдамида чангланадиган ўсимлик гуллари одатда йирик бўлади. Ўсимликларнинг ҳар бир тури ўзига хос рангда гуллаганидан, унга ҳашаротларнинг маълум группасигина учиб боради, демак маълум турга мансуб ўсимликларгина ўзаро бир - бирини чанглантиради. Маврак, райхон лар ҳашаротлар ёрдамида чангланишга мослашган . ЭНТОМОФИЛ ИЯ  Ўсимликлар четдан ҳашаротлар ёрдамида чангланса энтомофилия (« энтомос » – ҳашарот) дейилади. Энтомофил ўсимликлар гулларининг косачабарг ва тожбарглари очиқ рангларда ва гуллари йирик бўлади (Raffesla arnoldii гулини диаметри 1 метргача етади, кўкнордошлар, лолаларнинг гул диаметри 10 – 15 см) ҳидлари яхши бўлади. Баъзи ўсимликларнинг гуллари сассиқ ҳид чиқаради, бундай гулларнинг ўзига хос ҳашаротлари бўлади.   Орнитофил ўсимликларнинг (қушлар ёрдамида чангланувчилар) гулларни тожбарглари оч рангларда бўлиб, кўп миқдорда сувли гулширалар сақлайди ва шу билан қушларни ўзларига жалб қилади.  Тропик минтақаларда баъзи ўсимликларнинг гуллари кўршапалаклар билан чангланади.  Кўршапалаклар учун тунда гули очиладиган, кўп никтар ажратадиган, ёқимсиз ҳидли, шилимшиқ моддалар ишлаб чиқарадиган, чанги кўп бўлган ўсимликлар керак бўлади. УРУҒЛАНИШ Етилган чанг уруғчи тумшуқчасига тушгач, у бўртиб ўса бошлайди. Бўртган чангнинг экзина ва интина қаватлари вегетатив ядро билан чанг найчасини ҳосил қилади. Чанг найчаси уруғчи устунчасидан ўтиб, тугунчага бориб етади. Вегетатив ҳужайра тезда йўқолиб кетади. Генератив ҳужайра ядроси иккига бўлиниб, иккита спермий ҳосил қилади.  Ҳар икки спермий чанг найчаси орқали муртак ҳалтачасига тушади, улардан биттаси микропиль орқали ўтиб тухум ҳужайрани уруғлантиради, иккинчиси ҳам микропиль орқали ўтиб марказий ҳужайрани уруғлантиради. Шундай қилиб, муртак ҳалтачасида қўш уруғланиш рўй беради.  Қўш уруғланишни С.Н.Навашин 1898 йил кашф этган. Уруғланган тухум ҳужайрадан уруғ муртаги , уруғланган марказий ҳужайрадан эса кўп марталаб қайта - қайта бўлиниш йўли билан уруғнинг запас тўқимаси эндосперм вужудга келади. Уруғкуртак интегументи уруғ пўстига айланади, тугунча деворидан мева ҳосил бўлади.  Ёпиқ уруғли ўсимликларнинг чангланиши ва уруғланиши:  1- чангдон,  2-тугунча,  3-тумшуқча,  4-уруғкуртак,  5-косачабарг,  6-гулбанд,  7-уруғ йўли,  9- тухум ҳужайра,  10-муртак ҳалтачаси, унинг ядроси,  11- уруғдон қаватлари,  12- антиподлар (қарама- қарши ҳужайра). Ўсимта, майсаУруғ Чангчи Гул Чанг доначаси Етилган уруғчи Чанг найчаси Тугунча Уруғчи Чангчи Чанг доначалари СЕРГЕЙ ГАВРИЛОВИЧ НАВАШИН 1898 йилда қўш уруғланишни аниқлаган. Қўш уруғланиш Мева. Уруғлангандан кейин тараққий этган ва ичида уруғи бўлган тугунча мева дейилади. Ҳар хил ўсимликларнинг меваси йирик майдалиги, ташқи кўриниши, ранги, қаттиқ юмшоқлигига қараб бир - биридан фарқ қилади. Шунинг учун, улар бир қанча белгилари: келиб чиқиши, мева қатининг тузилиши ва миқдорига қараб классификация қилинади. Ҳақиқий - фақат уруғчи тугунчасининг ўзидан ҳосил бўлади: олча, ўрик мевалари ҳақиқий мева Сохта - уруғчи тугунчасининг ўзидан эмас, балки гулўрни ва косачабарги иштирокида ҳосил бўлади. Қулупнай, наъматак, олма мевалари сохта меваМевалар  Агар гулда битта уруғчи бўлиб, унинг тугунчасидан мева ҳосил бўлса, оддий мева дейилади ( ўрик, олча, гилос ).  Мураккаб мева битта гулнинг бир нечта уруғчиси иштирокида ҳосил бўлади (малина, маймунжон ).  Мевалар тузилишига қараб қуруқ ва ҳўл мевага бўлинади.  Қуруқ мева ларнинг мева қати қуруқ, қалин ва ёғочсимон бўлади, баъзан эса пўчоққа ўхшайди.  Ҳўл мева ларнинг мева қати серэт, серсув, кўпинча очиқ рангли бўлади. Қуруқ ва ҳўл меваларнинг уруғи ҳар хил миқдорда бўлади. Уруғ бир донадан бир неча юз донагача бўлиши мумкин.  Бир уруғли ҳўл меваларга битта ёки бир нечта мевачибаргдан ҳосил бўлган, серэт мевақати бор бир уруғли данакли мевалар киради. Мевақатининг ички қисми ёғочланиб, данак ҳосил қилади, данак ичида уруғи бўлади. Олча, ўрик, шафтоли . МЕВАЛАР Ҳўл мевалар Қуруқ меваларБир уруғли Кўп уруғли  Кўп уруғли ҳўл мевалар резавор мева ҳам дейилади. Резавор мевалар битта ёки бир нечта мевачи баргдан ҳосил бўлиб, ташқи томондан юпқа (баъзан пишиқ ва қаттиқ) пўст билан ўралади, ички томонида эса кўп уруғли серэт мевақати бўлади. Узум, помидор, қовоқ, бодринг, тарвуз, олма, нок, бехи резавор мевадир.  Писта, ёнғоқ, кўсак, қанотли мевалар бир уруғли қуруқ мевага киради. КЛАССИФИКАЦИЯ ПЛОДОВ  В большинстве классификаций плоды обычно разделяют на настоящие или истинные (формирующиеся из разросшейся завязи) и ложные (в их образовании принимают участие и другие органы). Настоящие плоды подразделяют на простые (сформированные из одного пестика) и сворные, сложные (возникшие из многочленного апокарпного гинецея). Пример сворных плодов: сложный орешек или многоорешек (шиповник), сложная семянка (клубника, земляника), сложная костянка (малина), фрага или земляничина (многоорешек на разросшемся при созревании мясистом цветоложе). Простые плоды делят по консистенции околоплодника на сухие и сочные. 1. Резавор мева — кўп уруғли: Смородина, помидор Олма, қовоқ, нок Тарвуз Цитрус мева анор ҲЎЛ МЕВА: РАЪНОДОШЛАР ОИЛАСИ 4. Меваси: Кўп уруғли Кўп данаклиСА 5 СО 5 А ∞ G ∞ БУРЧОҚДОШЛАР ОИЛАСИ Мева - дуккак УРУҒ  Уруғдан уруғ ҳосил бўлгунча ўтган давр онтогенез ёки ўсимлик организмининг индивидуал ривожланиш даври дейилади. Ҳар бир индивиднинг ҳаёти уруғнинг униб чиқишидан бошланиб, уруғ ҳосил бўлиши билан тамомланади. Уруғ униб чиқиши, яъни муртаги ривожланиши учун, албатта запас озиқ моддалар бўлиши шарт. Уруғ пўсти Муртак Заҳира озиқ моддалар Уруғ:  Бу моддаларнинг вазифаси уруғнинг ривожланаётган муртагини озиқлантириб туришдан иборат, чунки бу вақтда муртак ҳали ташқаридан озиқлана олмайди. Шунинг учун, гулли ўсимликларнинг ҳар бир уруғида, муртакдан ташқари алоҳида тўқималарда эндосперм ёки перисперм да запас озиқ моддалар тўпланади.  Перисперм уруғкуртакнинг нуцеллусидан ҳосил бўлади, унда запас озиқ моддалар кўп. Перисперм баъзи чиннигулдошларда учрайди ва унинг таркибида, одатда крахмал кўп, оқсил кам бўлади. Запас озиқ моддалар муртак тўқималарида ва қисман уруғ паллаларида ҳам ҳосил бўлади.  Уруғнинг запас озиқ моддалари углеводлар, мойлар, оқсиллар дан иборат, булардан ташқари витаминлар, ферментлар ва анорганик моддалар ҳам бор. Баъзи ўсимликларда: бурчоқдошлар ( мош, нўхат, ловия ) уруғида; бошоқдошлар ( буғдой, жавдар, шоли ) донида крахмал кўп бўлади.  Ғўза чигити, ерёнғоқ да мой кўп бўлади.  Дуккакли ўсимликлар, масалан ловия, нўхат, мош уруғида эндосперм бўлмайди, запас озиқ моддалар уруғпаллаларида тўпланади. Масалан, ловия уруғи буйраксимон шаклда бўлади. Паллаларининг ички томони текис, ташқи томони бўртган бўлиб, текис томони билан бир- бирига ёндошган уруғпалла кўринади. Уруғпаллалар бир учи билан бир-бирига боғланган бўлиб, улар орасида ўсимта бўлади. Бу ўсимта муртак илдизчаси дейилади. Бундан ташқари, уруғпаллалар орасида муртак илдизчаси яқинига муртак куртакчаси жойлашади. Бу куртакча бўлажак новда бошланғичи бўлиб, пўст билан ўралган. ЛОВИЯ УРУҒИНИНГ ТУЗИЛИШИ Ташқи пўст Эндосперм Муртак Уруғ: Буғдойдошлар оиласининг вакиллари: буғдой, арпа , шолининг дони таркибида оқсил ёки крахмал кўп бўлган эндоспермли уруққа киради. Бу уруғлар ташқи пўст, эндосперм ва муртакдан иборат бўлади.  Эндосперм доннинг кўп қисмиини эгаллайди, у юпқа целлюлоза пўстли ва ички моддаси қуюқ паренхима ҳужайраларининг бир- бирига зич бирикишидан ҳосил бўлган тўқимадир. Эндосперм ҳужайраларида тўпланадиган запас озиқ моддалар, асосан крахмал ва оқсил дир. Буғдой дони эндосперм ҳужайраларининг ташқи қаватида алейрон доначалари кўп бўлиб, улар алоҳида алейрон қават ҳосил қилади.  Эндосперм ҳужайраларида крахмал дан ташқари, оқсиллар ёки елим моддалар бор. Буғдой унининг нон бўлиш хоссаси ана шу елим моддага боғлиқ. Муртак ичида илдизчаси , бўйинчаси ёки бирламчи поячаси бўлади.  Бўйинча бошланғич поянинг 2 -4 та бошланғич баргчалар билан ўралган. Жойлашишига кўра биринчи бўлган бошланғич барг қалпоқчага ўхшайди ва баргларни ўраб туради, унинг учи йўғон ва ўткир бўлади. Дон униб чиқаётганда, ана шу учи билан тупроқ қатламларини ёриб, ер бетига чиқади. БУҒДОЙ УРУҒИНИНГ ТУЗИЛИШИ Нўхат Ловия Редиска Сабзи Кўкнори Сейшал пальмаси уруғи. Битта уруғ оғирлиги-15-20 кг УРУҒЛАРНИНГ ХИЛМА ХИЛЛИГИ ҚАРАҒАЙ УРУҒИ УРУҒЛАРНИНГ ТУРЛИ ТУМАНЛИГИ МАККАЖЎХОРИ ВА БУҒДОЙ УРУҒЛАРИ УРУҒЛАР ҚОҚИЎТДОШЛАР ОИЛАСИ Буғдойдошлар оиласи МЕВА ВА УРУҒЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШИ  Мева ва уруғлар табиатда жуда хилма-хил усулларда: шамол (анемохория), сув (гидрохория), ҳайвонлар (зоохория) ва одамлар (антропохория), қушлар (орнитохория), чумолилар (мирмекохория) ёрдамида тарқалади.  Мева ва уруғларда уларнинг тарқалишини енгиллиштирадиган турли мосламалар мавжуд.  Жуда майда уруғлар кучсиз шамолларда ҳам учиб тарқалади.  Йирик уруғларда эса турли туклар ( шумтол, терак ), соябон каби ўсимталар ( қоқиўт ), қанотчалар ( қайрағоч, заранг ) пайдо бўлган МЕВАЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШГА МОСЛАШИШИ  1-чалов, 2-коки, 3-жўка,4-заранг, 5-бўзтикан, 6- хебалак, 7-темиртикан, 8-қўйтикан, 9-қариқиз.  Кўпчилик қуруқ ва ҳўл мевалар ҳайвонлар ва одамлар ёрдамида тарқалишга мослашган.  Ҳайвонлар ёрдамида тарқаладиган қуруқ меваларнинг ташқи томонида илмоқли ёпишқоқ тиканлар пайдо бўлган ( ёввойи сабзи, қариқиз ), ҳўл меваларнинг уруғларини пўстида қалин тошсимон эндокарпий ривожланган бўлиб, ҳайвонлар ошқозонида эриб кетишдан сақлайди. МЕВА ВА УРУҒЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ  Мева ва уруғлар таркибида оқсил, ёғ, углеводлар ва турли витаминларни сақлаши билан озиқ- овқат сифатида истемол қилинади. Турли ичимлик сувларини тайёрлашда, дори-дармон сифатида ва тукларидан тўқимачилик саноатида фойдаланилади. ТЎПГУЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ: МАЙДА ГУЛЛАРНИНГ ЙИҒИНДИСИ ТЎПГУЛ ДЕЙИЛАДИ. ТЎПГУЛЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ : Гулнинг чангланиши учун қулайлиги, ҳашаротларни жалб этадиган бўлиши, ўткир ҳидлилиги, гулларнинг бирин- кейин очилиши билан аҳамиятлидир . ТЎПГУЛЛАР Моноподиал- асосий ўқи гул билан тугамайдиган Моноподиал тўпгулнинг ўқи узун бўлиб, гулларнинг очилиши - асосидан учига томон, очилиб боради ( бошоқ, шингил, сўта, кучала, қалқон, рўвак, соябон, саватча ). Симподиал- барча ўқи гул билан тугайдиган Симподиал тўпгулнинг ўқи гул билан тугайди, гулларнинг очилиши - учидан ён новдаларга томон очилиб боради.  Тўпгуллар ТЎПГУЛ ТИПЛАРИ. ОДДИЙ ТЎПГУЛЛАР Шингил ёки шода. Бунда асосий гул ўқида гулбандига эга бўлган гуллар якка-якка жойлашади. Ширач, оқ акация , кўпчилик карамдошлар оила вакиллари. Бошоқ. Бундай бошоқнинг моноподиал шохланадиган асосий ўқида бандсиз ёки бандли гуллар зич жойлашади ( зубтурум ). Сўта. Битта этдор йўғон ўқда бир нечта гуллар ўрнашади ( маккажўҳори ). Соябон . Тўргулларнинг асосий ўқи қисқа, барча гулларнинг гулбандлари шу ўқ ичидан чиққан каби жойлашади ( пиёз, олча ). Сўта Антириум Игир  Саватча. Асосий ўқ “саватча" га ўхшаш кенгайган бўлиб, майда бандсиз гуллар зич жойлашади ( кунгабоқар, қоқи ).  Бошча. Асосий ўқ бироз кенгайган гуллар бандсиз ёки қисқа бандли бўлади ( себарга ). Оддий қалқон. Асосий гул ўрнининг пастида жойлашган гул бандлари узунроқ бўлиб, гулнинг ҳаммаси бир текис жойлашади ( олма, нок ). МУРАККАБ ТЎПГУЛЛАР Симподиал тўпгул хиллари Дихазий ( айри тўпгул) Монохазий Плейхазий (сохта соябон тўпгул) Симподиал тўпгул асосий гул ўқининг учи энг олдин очиладиган гул билан тугайди. Кейин гуллар юқоридан пастга қараб очила боради. Дихазий ( айри тўпгул). Унинг асосий гул ўқининг учи гул билан тугайди. Ёнидаги қарама- қарши турган иккита ён ўқ ҳосил бўлади, буларнинг учи ҳам гул билан тугайди. Дихазий ( айри тўпгул) Монохазий Бу тўпгул икки хил бўлади: гажак ва илонизи тўпгул. Гажак тўпгул асосий ўқининг учи ҳам гул билан тугайди ва кейин ўсмайди. Гулдан пастда иккинчи тартиб ўқ чиқиб, унинг учи ҳам гул билан тугайди ва жингалакка айланади ( кампирчопон ). Илонизи да ўқи икки томонлама бирин-кетин ўрнашган бўлиб, илонизига ўхшайди ( мингдевона ).  Тўпгулнинг асосий ўқи қисқарган, атрофга доира ҳолида ўрнашган бир қанча ўқлардан ташкил топган тўпгуллар ( сутламадошлар ).Плейхазий (сохта соябон тўпгул) РАЪНОДОШЛАР ОИЛАСИ Ҳар хил тўпгуллар ёки битта гул четан бехи бодом қулупнай БУРЧОҚДОШЛАР ОИЛАСИ шингил ва бошоқ ҚОҚИЎТДОШЛАР ОИЛАСИ саватча ҚОҚИЎТДОШЛАР ОИЛАСИ гуллари найсимон тилсимон воронкасимонCa∞ Co(5) A(5) G1 МУРАКККАБ БОШОҚ, РЎВАК, СЎТА Э ъ т и б о р и н г и з у ч у н р а х м а т ! ! !
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha