Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Июнь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Мелиорация

Продавец

Bohodir Jalolov

Гидромеханизация ёрдамида ер ишларини механизациялаш. Портлатиш ишлари

Купить
1. Қ ўлланиш шароитлари ва соҳаси. Асосий тушунчалар. 2. Грунтга ишлов бериш усуллари. Қўлланиш соҳаси ва ишларни технологияси. 3. Грунтни гидравлик ташиш. 4. Иншоотларни кўтариш. 5. Портлатиш билан грунтга ишлов бериш. Гидромеханизация қуйидаги турдаги ишларни бажариш учун қўлланилади: тупроқтепага ташиш билан каналларда ва хандакларда грунтни қазиш; профилли тўкмалар (тўғонлар, марзалар)га ташиш ва жойлаштириш билан конларда грунтни қазиш; каналлар ва тиндиргичларни ётқизиқлардан тозалаш; тоғлардаги ва ўзанлардаги конларда қум ва шағални ишлаб чиқариш. Гидромеханизациянинг кенг қўлланилиши бу усулнинг кўпгина ижобий сифатлари билан тушунтирилади: ускуналарнинг соддалиги; иш унумдорлигининг юқорилиги; грунтни сув остидан қазиш имконияти мавжудлиги. Гидромеханизация усулининг камчиликларига қуйидагилар киради: кўп миқдорда сувга бўлган талаб; асосан боғланмаган ва кам боғланган грунтларни қазиш мумкинлиги; сувни кўтариш учун кўп энергия талаб қилиниши (1 м 3 грунтга 10 м 3 сув); хар жойда ишларни бажарганда қўллаш қийинлиги. Сув оқими билан ювиб қазиш (монитор усули) сув билан кўмилмаган забойларда қўлланилади. Бу усулда сув таъминловчи манбада вақтинчалик насос станцияси қурилади, ундан сув узаткичлар бўйича сув забойга оқимни ташкил қилиш учун механизмлар гидромониторларга узатилади. Сув оқими билан ювилган грунт қуйқа кўринишида тупроқ сурувчи станция ердамида чиқариб олинадиган чуқурчага йиғилади ва профилли тўкма ёки тупроқтепага жойлаштириш жойига қуйқаташгич бўйича узатилади. Жойлаштириш жойида грунт аралашмаси ажрайди ва тиндирилган сув сув манбаига ташланади. Ишларни бажариш монитор усулида грунт сув тезлиги 20…60 м/с бўлганда ювилади, қуйқа 1,5…4,0 м/с тезликда ташилади жойлаштириш жойида қуйқа оқимининг тезлиги 0…0,5 м/с ни тшкил қилади. Курилишда фойдаланиладиган гидромониторлар куйидаги параметрлари билан тавсифланади: кириш тешикларининг диаметри 250-500 мм; алмашинувчи насадкалар диаметри 50-175 мм; ишчи босим 1…2,5 мПа; сув сарфи 1500…4500 м 3 /соат. Сув окими билан грунтнинг ювилиш жадаллигини купгина факторларга богликдир. Насадка оркали сув сарфи, ишчи босим, насадка диаметри ва забой баландлиги ошиши билан грунтнинг ювилиш жадаллиги ошади. Грунтлар богланиши ва забойгача булган масофа ошганда ювилиш жадаллиги па саяди. Гидромониторлар билан грунтни икки усулда: карама-карши ва йул-йулакай забой билан казиш мумкин. Гидромониторли ишлар вактинчалик харакатланувчи ёки йигма-ёйма инвентар насос мосламалар ёрдамида сув билан таъминланади. Гидромониторни казиш учун зарур булган ускуналар казима хажми, ишларни бажариш муддати, грунт хоссалари, ускуна параметрларини хисобга олган холда танланади. Гидромониторнинг зарурий иш унумдорлиги Бу ерда: q – сувнинг солиштирма сарфи, м 3 ; V – казима хажми, м 3 ; T – режа буйича ишларни бажариш муддати, соат; K b – иш вактидан фойдаланиш коэффициенти, ( K b = 0,7…0,9); K нот – нотекислик коэффициенти, ( K нот = 1,1…1,2).нот b K TK V q Q   Сув остидан сўриш билан (рефулер усули) грунтни қазиш. Конда ёки қазилма (канал, хандак)да грунт сузувчи тупроқ сўрувчи ускуна билан қазилади. Бунинг учун қазиш жойи сув билан кўмилган булиши керак. Қуйқа бошида сузувчи, кейин эса магистрал қуйқаташгич бўйича тўкмага узатилади. Ишларни бажаришда бу усулда грунт сўргич олдида 1,5…2,0 м/с тезликда сўриш билан қазилади, монитор усулидагидек тезликларда ташилади ва жойлаштирилади. Сув остидан грунтни суриш учун шундай шароит яратиш талаб килинадики, бунда грунт зарраларининг ювилиши жадаллашиши ва уларнинг муаллак холатга утиши юз бериши лозим. Бунинг учун зарур булган тезликлар (1,5…2,0 м/с) сурувчи кувурга сув кириш жойига якин жойда пайдо булади. Сув остидан суриш жадаллиги грунтнинг гранулометрик таркиби, богланиши, грунтнинг ювилишга каршилиги, сурувчи кувурга киришда оким параметрлари, забой баландлигига богликдир. Ювилиш кийин булган грунтларни олдиндан сурувчи кувурга кириш ёнида жойлаштириладиган турли механик ва гидравлик мосламалар билан юмшатиш зарур. Қуйқани суриш ва кушимча олиб ташлаш учун асосий ускуна булиб махсус марказдан кочувчи насослар хизмат килади. Ер ишларини бажариш учун насослар ёки понтонларга (сурувчи земснарядлар) ёки харакатланувчи ер сурувчи мосламаларга (гилдираклар, гусеницалар) урнатилади. Сурувчи земснаряд ёрдамида грунтга ер ости забойларида: гидротехника иншоотлари ости котлованларда, тоголди ва узандаги конларда, каналларда йирик каналларни, тиндиргичларни, сув хажмларини чукиндилардан тозалашда, дарё узанларини ростлашда ишлов берилади. Казилаётган казима ва забойларнинг улчамлари земснаряд корпуси ва сурувчи мослама габаритларига богликдир. Земснаряд (тупроқ сўрувчи снаряд) — бу сув остидан грунтга ишлов берувчи ва қазиш, турли сув ҳавзаларидан турли материалларни (шағал, қум ва бошқа) олиш учун сузувчи восита . Хитойдаги Эксимбанк мосламаларни сотиб олиш учун Ўзбекистонга $41,5 млн. кредит ажратган. Эксимбанк ва Ўзбекистон молия вазирлиги тегишли шартнома тузишди. Ушбу маблағ Хитойда 30 та земснаряд сотиб олиш учун ишлатилади. Сотиб олинган техника Амударё ва Сирдарё ўзанини ва яқин атрофдаги каналларни тозалаш учун, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти худудларида сув таъминотини ошириш учун қўлланилади. Гидравлик усулда грунтни ташиш узи окар (нов ва каналлар буйича) ёки босимли (кувурлар буйича) усулда амалга оширилади. Қуйқа узатгич сифатида қуйқа узи окканида тупрок каналлар ва новлардан, босим остида окканида кувурлардан фойдаланилади. Новлар ёгоч, металл ёки темир-бетондан, кувурлар эса металлдан килинган булади. Қуйқа узатгич тубига чукмасдан хисобий диаметрли заррачаларни ташишни таъминлайдиган окимнинг энг кичик тезлиги критик тезлик дейилади. Критик тезликдан кичик тезликларда заррачалар узатгич тубига чукади, бу қуйқани утказаётган кундаланг кесим юзининг камайишига ва босим йуколишининг ошишига олиб келади. Критик тезликдан катта тезликларда қуйқани ташиш босим йуколишининг кескин усишига, энергияни куп сарфлашга ва қуйқа узатгичнинг ишдан чикишига олиб келади. Қуйқа узатгичларнинг гидравлик хисоби критик тезликни v кр , қуйқа учун узунлик буйича солиштирма босимнинг йуколишини i йук ва қуйқа узатгичнинг кундаланг кесимнинг улчамларини аниклашга йуналтирилган. Критик тезликни куйидаги ифода оркали аникланади: Бу ерда: D - пульпа узатгич диметри, м; С 0 = (γ n – γ 0 ) / (γ Т – γ 0 ) – пульпанинг хажмий консентрацияси к ў рсаткичи; Q n – пульпа буйича сарф, м 3 /с; γ n , γ Т , γ 0 – пульпа, грунт заррачалари ва сув зичлиги, т/м 3 ;  - грунтни ташиш имкониятини хисобга олувчи коэффициент 6 03 8 CDv кр  Сув хужалиги курилишида ишларни бажаришни портлатиш усули киска муддатда катта хажмдаги ишларни тез бажаришда хамда бошка усулларни куллаш мумкин булмаганда ёки иктисодий жихатдан уз-узини окламаганда кулланилади. Портлатиш ишлари хусусиятларига барча турдаги грунтларни куллаш мумкинлиги; портлаш таъсири зонасида грунтлар хоссаларига таъсир этиш; сунъий иншоотларга сейсмик таъсири хавфи; ишларни бажариш ута хавфлилиги; кимматлиги киради. Портлатиш ишларининг вазифасига кура портлашнинг куйидаги турлари мавжуд: казималарни хосил килиш учун грунтни ташлашга; белгиланган жойга грунтни кайта ташлаш учун йуналтирилган; зич грунтларни юмшатиш ва харсангларни майдалаш учун.  тош конларда, иншоот ости котлованларида, канал казилмаларида, тоннел, шахта, шурфларда, ер ости ишловларида коя тошларни майдалашда;  ер казиш машиналари ва гидромеханизация воситаларидан унумли фойдаланиш учун музлаган ва нокоя зич грунтларни юмшатишда;  рельефнинг кулай шароитларида тупрок иншоотлар (тугон, дамба, тусиклар) га грунтни ташишда;  канал казилмалари, хандаклар, сув хавзалари, катта булмаган котлованлардан грунтни чикариб ташлаш билан казишда;  дарё ва каналлар тубини чукурлаштириш ва тозалашда;  вактинчалик тупрок иншоотлар (дамба, тусиклар) ни бузишда ва йукотилиши ёки таъмирланиши керак булган бетон иншоотлари кисмларини майдалашда;  далаларни ва майдончаларни тозалашда кундаларни ковлаш ва харсангларни майдалашда . Портлатиш усули билан ер ишларини бажаришда грунтлар мустахкамлиги ва ишлов бериш кийинлигини хисобга олган холда туркумланади. Портлашни куллаш портловчи моддаларнинг кимёвий узгаришида тез хосил булувчи газларнинг ортикча босими энергиясидан фойдаланишга асосланади. Портлатиш ишларини махсус тайёргарлик курган кадрларга эга булган ихтисослашган ташкилотлар бажаради. Портловчи моддаларни саклаш учун ихтисослашган омборлар жихозланади. Улар барча турдош объектлар, иншоотлар, ишчилар, ахоли учун хавфсизликни хисобга олиб, доимий мухофаза килинадиган килиб, тегишли чегараланиб жойлаштирилади.  тайёрлов казималарни казиш;  портловчи модда заряди билан казима тулдириш;  портлатиш воситаларини урнатиш;  портлатиш тармокларини урнатиш ва уларни портлатиш воситаларига улаш;  тайёрлов казималарини грунт билан кайта кумиш;  портлатиш тармокларини электр энергия манбаларига улаш  портлатиш . Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Valyuta munosabatlari tushunchasi, ularning shakllari va asosiy ishtirokchilari
  • Tijorat banki tashkiliy tuzilishi va faoliyatini tashkil etishda korporativ boshqaruv asoslarini tahlil qilish
  • Yozma nutqni o‘stirish mazmuni va usullari
  • Mikroorganizmlarning foydali va zararli turlari haqida ta’lim berishda muammoli ta’lim usullaridan foydalanish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha