Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 28 Апрель 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Водное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Гидротехника иншоотларининг затворлари ва механик жиҳозлари

Купить
Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси Фан: Гидротехника иншоотлари Гидротехника иншоотларининг затворлари ва механик жиҳозлари Гидротехника иншоотларини эксплуатация қилиш даврида сув сарфини ёки сув сатҳини ростлаш, cузгичларни ва кемаларни ўтказиш учун сув ўтказиш оралиқларини тўлиқ ёки қисман ёпишга зарурат тўғилади. Бу функцияларни (ишларни) бажарувчи муҳандислик конструкциялари гидротехника затворлари деб аталади. Иншоотдан сув ўтказишни тўхтатмасдан сузгичлар ва ҳоказоларни ушлаб қолишга тўғри келади. Бу мақсадлар учун панжаралар қўлланилади. Затворлар ва панжаралар ҳаракат қилишини кўтариб-тушириш механизмлари , таъмирлаш ва авария тўсиқлари , ҳамда бошқа мосламалар орқали амалга оширилади. Юқорида қайд қилинган конструкциялар мажмуасига гидротехника иншоотларини механик жиҳозлари деб аталади. Затворлар таснифи Затворларнинг умумий таснифи Бьефлардаги сув сатҳига нисбатан тўсиладиган оралиқнинг жойлашувига кўра затворлар юза ва чуқур жойлашган бўлади. Юза жойлашган затворлар водосливли тирқишларни ва чуқур жойлашган затворлар чуқур жойлашган тирқишларни ёпиш учун хизмат қилади. Чуқур жойлашган затворларни сув ўтказувчи иншоот кириш қисмида, ўртасида ёки охирида жойлаштириш мумкин. Чуқур жойлашган затворларга таъсир қилувчи босим 50 м ва ундан ортиқ бўлса юқори босимли затворларга киради. Эксплуатация қилиш вақтидаги вазифасига кўра Затворлар асосий, авария , авария-таъмирлаш, қурилиш турларига бўлинади. Асосий затворлар сув сарфини ўтказиш, бьефлардаги сув сатҳини берилган белгида ушлаб туриш, сувни пропорционал бўлиш, чўкиндилардан ҳимоялаш учун мўлжалланади. Бу затворлар эксплуатация қилиш даврида ишчи ҳолатда бўлиши керак ва ҳар қандай босимда оқаётган сувда кўтариб-туширилишини таъминлаши лозим. Авария затворлари асосий затворлар ёки гидромашиналар турбиналари, насослар авария бўлганда сув ўтказиш оралиғидан сув ўтишини тўхтатиш учун мўлжалланади. Улар иншоотга ҳар қандай босим таъсир этганда ҳам оқаётган сувда орлиқни ёпиши керак. Таъмирлаш затворлари асосий затвор ёки иншоот элементини таъмирланиш вақтида сув ўтказиш оралиғини вақтинчалик ёпиш учун ўрнатилади. Сув ташламадаги ясси затвор Сув босимини иншоотга узатиш усули бўйича затворлар босимни оралиқ ва ён деворларга, иншоот остонасига, остона ва оралиқ деворга (ён деворга), чуқур жойлашган тирқиш контури ёки унинг бир қисмига узатиш ва сув босимини иншоотга узатмайдиган турларга бўлинади. Ҳаракат қилиш усули бўйича затворлар илгариланма силжийдиган, айланувчи, думаланувчи, эркин сузувчи турларга бўлинади. Узатма тури бўйича затворлар электр, гидравлик юритма ва қўл кучи билан ҳаракатланадиган ёки сув таъсиридан , яъни сув босими кучи ҳаракатланишидан фойдаланиш мумкин. Юза жойлашган затворлар таснифи . Затвор конструкциясини ҳарактерлайдиган асосий белгилардан бири сув босимини иншоотга узатиш усулидир. Сув ташламадаги сегментли затвор Конструкция материали бўйича затворлар пўлат, ёғоч, темир-бетон, тўқимали (матоли) турларга бўлинади. Пўлат затворлар материалининг юқори мустаҳкамлиги туфайли кенг тарқалган. Пулатнинг маркаси затворнинг ишлаш шароити, у ёки бу элементнинг вазифаси ва ясаш усули бўйича танланади. Ёғоч затворлар асосан таъсир этувчи босим 4...5 м, кенглиги 3..4 м баъзан 8..10 м ли оралиқларни ёпиш учун мўлжалланилади. Темир-бетонли затворлар катта оғирликка эга бўлганлиги сабабли кам ишлатилади. Олдиндан кучайтирилган конструкцияларнинг қўлланилиши бу камчиликни сезиларли даражада камайтиради. Тўқимали затворлар резина аралаштирилган ёки синтетик (нейлон, капрон, лавсан ва бошқалар) матолардан тайёрланади. Чуқурликдаги затвор Чуқурликдаги затвор Айлем гидроузелидаги сегментли затвор. Оғирлиги 102.5 т, кенглиги 6.5 м, баландлиги 8 м Сегментли затворлар. Ҳаракатланувчи қисмининг кўндаланг кесими бўйича сегмент кўринишида бўлган ва иккита оёқларга маҳкамланган, оёқлар охиридан ўтувчи горизонтал ўқ бўйича айланувчи затворга сегментли затвор дейилади. Бу турдаги затворлар асосий затвор сифатида қўлланилади, улар оралиқ кенглиги 40 м гача ва унинг олдидаги сув чуқурлиги 15 м гача бўлган ҳолларда қўлланилади. Сегментли затворни ўрнатиш жараёни Затворларни кўтариш механизми Затворларни кўтариш механизми Фойдаланилган адабиётлар 1. Bakiеv M.R., Majidov J., Nosirov B., Xo’jaqulov R., Raxmatov M. Gidrotеxnika inshootlari. II-jild. Toshkеnt, “Toshkent-moliya”, 2009, 691 b. 2. Бакиев М.Р., Мажидов Ж., Носиров Б., Хужакулов Р., Рахматов М. Гидротехника иншоотлари. II-жилд. Тошкент, ТИМИ, 2008. 3. Михалев М.А. Физическое моделирование гидравлических явлений. Учебное пособие. С.-П. 2010 г., 442 с. 4. Леви И.И. “Моделирование гидравлических явлений”. Ленинград. “Энергия” 1989-272 стр . ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!  + 99983 1047009  adjimuratov86@mail.ru PhD. Д.Аджимуратов Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси
Купить
  • Похожие документы

  • Maktab maslahatchisi vazifalari yangi nizom
  • Шўртон табиий газни амино-бирикмалар билан тозалаш техноло-гиясини лойиҳалаш. Абсорберни ҳисоблаш. (4.35 млрд м3й)
  • Склертек технологияси бўйича F-Y240 маркали полиэтилен ишлаб чиқаришдаги реакторлар бўлимини лойихаси (Q=130000 тй)
  • Аграр соҳа тармоқларига инвестицияларни йўналтириш ва унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш
  • Yer osti suvlari, ularning hosil bo’lishi va tarqalishi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha