Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 240.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Июнь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Мелиорация

Продавец

Bohodir Jalolov

Гидротехника ишларини бажариш фанига кириш

Купить
“ Гидротехника ишларини бажариш” фани Фойдаланиладиган манбалар рўйхати 1. Аҳмедов И.А. – Гидромелиорация ишларини ташкил қилиш ва технологияси. 2. Муратов А.Р.,Фырлина Г.Л. Организация и технология гидромелиоративных работ. 3. Ясинецкий В.Г. ва бошқалар. Организация и технология гидромелиоративных работ. 4. Л.Х.Ирмухамедова, Т.Усмонов, Г.Л.Фырлина, М.Н.Саттаров – Гидромелиорация ишларини ташкил қилиш ва технологияси. Интернет сайтлари: Гидротехника ишларини бажариш фанига кириш Маъруза режаси: 1. Фаннинг мақсади ва вазифалари. 2. Меъёр тушунчаси. 3. Қурилишда техник меъёрлашнинг вазифалари. 4. Меъёрий хужжатлар. Фаннинг мақсади ва вазифалари Сув хўжалиги қурилишининг асосий объектлари- сувни қабул қилиш, тўплаш, тарқатиш ва истеъмолчиларга ташиш, шунингдек ортиқча сувни чиқариб ташлаш ва қишлоқ хўжалик ерларининг мелиоратив ҳолатини таъминловчи иншоотлардир. Мелиорациянинг иқтисодий самарадорлигини оширишнинг энг муҳим йўлларидан бири барча соҳаларда, барча даражаларда ва сув хўжалиги барча даражаларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштиришдир. Республикада структурани ислоҳ қилиш, бошқарув тизимидаги ўзгаришлар даврида мелиоратив ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришнинг мураккаблиги доимий равишда ошиб бормоқда. Уларга сув хўжалиги лойиҳаларининг техник ечимларининг мураккаблиги, мелиоратив тизимларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари ҳажмининг ўсиши ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Мустақилликка эришилгандан сўнг олиб борилган республикада халқ хўжалигининг барча тармоқларини ислоҳ қилиш, жумладан, мамлакат қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш сиёсати сезиларли натижалар бермоқда. Экин ҳосилдорлигини янада ошириш етиштирилаётган суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатига бевосита боғлиқ. Ўзбекистонда суғориладиган майдонлардан оқилона фойдаланиш, тупроқнинг ҳолатини яхшилаш, уни кўпайтириш ва унумдорлигини ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида мустаҳкам Қонунчилик асослари яратилган. Ер кодекси ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқий муносабатларни ҳозирги ва келажак авлодлар манфаатлари йўлида тартибга солади. Қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори натижаларга эришишда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун сув хўжалиги объектларини қуриш, таъмирлаш-тиклаш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш мақсадида Президентимизнинг 2007 йил 29 октябрдаги фармони 2013 йил 19 апрелдаги «2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора- тадбирлари тўғрисида»ги 1958-сонли қарори 2017 йил 28 ноябрдаги ПК-3405 карори «2018-2019 йилларда ирригацияни ривожлантириш ва сугориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш давлат дастури тугрисида» “ Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2020 йил 10 июлдаги ПФ-6024- сонли Фармони қабул қилинди. Ишларни ташкил қилиш Ишларни ташкил қилиш Қурилиш ишларини бажариш учун зарур бўлган асосий элементлар (маблағ, материаллар, техника, малакали ишчи) йиғиндисига ишларни ташкил қилиш дейилади. Технология тушунчаси Технология тушунчаси Материалларга ишлов бериш ва қайта ишлаш жараёнига технология дейилади. Меъёр тушунчаси Меъёр деб бир бирлик ҳажмда ёки бир дона махсулотни тайёрлашга кетган вақт ёки ресурс (материаллар, энергия, сув, меҳнат сарфи)лар миқдорига айтилади . Меъёрлаш усуллари:  Фотоҳисоблаш  Хронометраж  Иш куни суръати  Техник ҳисобга олиш Меъёрлаш усуллари: Фотоҳисоблаш иш вақти сарфларининг белгиланган вақт бўлаги мобайнидаги– қўлда бажариладиган, механизациялашган, циклли ва узлуксиз қурилиш жараёнларининг хамма турларини ҳисоблаш учун қўлланилади Меъёрлаш усуллари: Хронометраж қурилиш жараёнларининг вақти-вақти билан қайтарилиб турадиган элементлари давомийлигини белгилаш учун қўлланади Меъёрлаш усуллари: Иш куни суръати бекор туриб қолишлар давомийлиги ва сабабларини, уларни бартараф қилиш усулларини аниқлаш мақсадида иш вақтининг таъминланганлиги даражасини баҳолаш учун қўлланади Меъёрлаш усуллари: Техник ҳисобга олиш мавжуд меъёрларни текшириш мақсадида қўлланилади Қурилишда қўлланиладиган техник меъёрлар а) вакт меъёри; б) унумдорлик меъёри; в) машина вакти меъёри г) материаллар сарфи меъёри; д) ишлаб чикариш меъёри е) сув, энергия ва бошкалар Вакт меъёри Бирлик ҳажмдаги ишни бажаришда ёки бир дона сифатли маҳсулотни ишлаб чиқаришда иштирок этувчи малакали ишчилар томонидан сарфланадиган умумий вақт миқдори (10, 100, 1000 м 3 /соат ёки м 3 /иш куни) Машина вакт меъёри Бирлик ҳажмдаги ишни бажаришда ёки бир дона сифатли махсулотни тайёрлашда машина ишлаши лозим бўлган вақт миқдори (10, 100, 1000 м 3 /соат ёки м 3 /смена) Ишлаб чикариш меъёри: Бирлик вақт давомида (бир соатда ёки сменада) малакали ишчи томонидан бажарилиши лозим бўлган иш ҳажми ёки махсулот миқдори Материаллар сарфи меъёри: Материаллар сарфи меъёри – бу уларнинг ишлар ҳажми ёки маҳсулот бирлигига талаб миқдори Меъёрларни ишлаб чиқиш кетма-кетлиги:  Меъёрланадиган курилиш жараёнларини олдиндан урганиш;  Курилиш жараёнларини амалга ошириш омилларини (бажариш усули, мослама ва машина – механизмлар) белгилаш;  Ишни бажарувчи звено таркибини белгилаш;  Иш вактининг давомийлиги ва таксимотини хисобга олиш; Меъёрларни ишлаб чиқиш кетма-кетлиги:  Бир неча курилиш участкаларида иш вакти сарфини урганиш буйича маълумотларни системалаш, тахлил килиш ва ишлаб чикиш;  Техник меъёрларни лойихалаш;  Ишлаб чикариш шароитида меъёрларни текшириш. Меъёрий хужжатлар: 1. СНиП – Строительные нормы и правила (Қурилиш меъёрлари ва қоидалари). 2. ҚМҚ – қурилиш меъёрлари ва қоидалари. 3. ШНҚ – Шахарсозлик нормалари ва қоидалари. Эътиборингиз учун рахмат.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Valyuta munosabatlari tushunchasi, ularning shakllari va asosiy ishtirokchilari
  • Tijorat banki tashkiliy tuzilishi va faoliyatini tashkil etishda korporativ boshqaruv asoslarini tahlil qilish
  • Yozma nutqni o‘stirish mazmuni va usullari
  • Mikroorganizmlarning foydali va zararli turlari haqida ta’lim berishda muammoli ta’lim usullaridan foydalanish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha