Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 5.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 09 Июнь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Мелиорация

Продавец

Bohodir Jalolov

Гидротехника қурилишида йиғиш ва махсус ишларни бажариш

Купить
ГИДРОТЕХНИКА ҚУРИЛИШИДА ЙИҒИШ ВА МАХСУС ИШЛАРНИ БАЖАРИШ РЕЖА: 1. ЙИҒИШ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ. 2.МАХСУС ИШЛАРНИ БАЖАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ ГИДРОТЕХНИКА ҚУРИЛИШИДА ЙИҒИШ ИШЛАРИ Гидротехника иншоотлари қурилишида йиғиш ишлари мажмуига қуйидаги жараёнлар киради: қурилиш майдонига келтирилган темир конструкциялар (эстакадалар, хизмат кўприклари, сув ўтказгичларнинг қопламалари ва б.), механика, гидроэнергетика ва электротехника қурилмаларини қабул қилиш; қурилмалар ва конструкцияларни йигишга тайёрлаш; омборда йиғма қурилмаларни йириклаштириш; йириклаштирилган элементларни ўрнатиш жойига ташиб келтириш; лойиха асосида йиғиш ишларини бажариш. Йиғиш ишларини бажариш учун махсус илгаклар, конструкция турига қараб танланади. ГЭСнинг турбинали қувур йўлини йигиш Йигиш ишларининг сифатини назорат қилиш Темир бетон, темир ва ёғоч конструкцияларни йигишда мазкур ишларни бажаришга қўйиладиган талабларга риоя этиш лозим. Йигиш ишлари сифатининг назорати конструкциялар қурилиш майдончасига келтирилган пайтдан бошланади ва иншоот фойдаланишга топширилганидан сунг якунланади. Конструкциялар объектга келганида сиртдан кўздан кечириш, геометрик ўлчамлар, дастлабки назоратдан ўтказилади. Йигиш ишлари пайтида ишлар сифатининг операцион назорати амалга оширилади. Йигиш ишлари сифатини аниқлашнинг асосий мезонлари: элементлар аниқ ўрнатилганлиги, уланган жойлар яхши махкамланганлиги. Геодезия асбоблари ёрдамида конструкциялар таянчларга тўғри қўйилганлиги текширилади. Конструкцияларни йигиш ишлари якунланганидан сўнг, қабул қилиш назорати амалга оширилади. Йигиш ишлари бажарилган объектни топширишда йигиш ишларини топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади. Пойдевор қуриш, кейинчалик иш жараёнида ёпилиб кетадиган конструкцияларни ўрнатиш ишлари оралиқ назоратдан ўтказилади. Топшириш-қабул қилиш далолатномасига қуйидагилар илова қилинади: конструкцияларнинг иш чизмалари; ишларни бажариш журналлари; яширин ишларни қабул қилиш далолатномалари; чокларни пайвандлаш ва монолитлаш чоғида ўтказилган синовлар ва лаборатория текширувларининг хужжатлари; ўрнатилган конструкцияларни инструментал текшириш ижро схемалари; йиғиладиган темир бетон конструкцияларнинг паспортлари ва сертификатлари . Йигиш ишларини бажариш вактида хавфсизлик талаблари Конструкцияларни йигиш, хавфлилик даражаси юқори бўлган ишлар қаторига киради. Уларни амалга оширишда СНиП III-4-80 га риоя қилиш лозим. Йигиш ишлари бажарилаётган участкада бошқа ишларни бажаришга йўл қўйилмайди. Йигиш ишларини амалга оширишда жарохатланишнинг асосий сабаблари: баландликда ишлаётган ишчиларнинг йиқилиши; кўтариш пайтида конструкциялар элементларининг тушиб кетиши; ўрнатилган конструкцияларнинг ағдарилиши; юк кўтариш машиналари ва қурилмаларининг носозлиги. Сув хужалиги қурилишида гидроизоляция , гидротехника иншоотларининг элементлари (тўғонларнинг понурлар ва экранлари, босимли сув ўтказгичлар ва резервуарларнинг бетон ва темир бетон деворлари ва х.к.) сув ўтказмаслигини таъминлаш, шунингдек бетон, темир бетон ва темир конструкцияларни агрессив сувлар таъсирида емирилишдан химоялаш учун қўлланилади. Гидроизоляция ўз вазифасига кўра фильтрацияга қарши хамда коррозияга қарши бўлади. Гидроизоляциянинг бу турлари иншоотни табиий омилларни зарарли таъсиридан химоя қилади. ГИДРОИЗОЛЯЦИЯ ИШЛАРИ Гидроизоляциянинг кенг қўлланиладиган турлари: -Бўёқли гидроизоляция; -Сувоқли гидроизоляция; - Шимдириладиган гидроизоляция. Бўёқли гидроизоляция – умумий қалинлиги бир неча миллиметрга етадиган, бўяш усулида бажариладиган кўп қатламли сув ўтказмайдиган қоплама. Бўяш йўли билан намдан мухофазаланадиган сирт мой доғлари, чанг ва кирдан, сачраган бетон ва коррозия изларидан тозаланиб, текисланади ва совуқ усулда хомаки бўяш амалга оширилади. Қуриган сиртга иссиқ техник сув бир неча қават қилиб сурилади Буёқли гидроизоляциянинг технологик схемаси 1 – компрессор; 2 – буёқ пуркагич; 3 – компрессор пуркагичи; 4, 5 – тегишли равишда хаво ва материал шланглари; 6 – буёқни босим остида юборувчи бак. Гидротехника қурилишларининг ўзига хос хусусиятларидан бири , уларнинг мураккаб табиий шароитда бажарилишидир. Объектларнинг марказий ахоли яшаш жойларидан олисда жойлашиши, инженерлик коммуникацияла-рининг хамма жойда хам мавжуд бўлмаслиги, геологик, метереологик ва гидрогеологик шароитларнинг мураккаблиги билан характерланади. Кўрсатилган шароитлардан келиб чиқиб гидротехник иншоотлар қурилишида қозиқлардан фойдаланилади. Қурилишда қозиқлар тепадан таъсир этадиган кучни ерни пастки қатламларига ўтказиш учун қўлланилади.. Қозиқларни грунтга киритишнинг асосий усуллари Қозиқни ёки шпунтни грунтга киритишнинг амалиётда қуйидаги усуллари мавжуд: • механик зарба билан киритиш; • титратгич ёрдамида киритиш; • босимли титратгич билан киритиш; • бураб киритиш. Грунтга киритилган қозиқларнинг кўриниши Сув хавзасида грунтга қозиқни киритиш ЎЗАННИ РОСТЛАШ ИШЛАРИ Оқар сувлар ўзанлари шаклининг ўзгариши кўпинча инсоннинг хўжалик фаолияти учун номақбулдир. Бундай шакл ўзгаришларига қирғоқлар, йўллар ва қурилмаларнинг ювилиши, дарёларнинг ирмоқлар ва шохобчаларга ажралиши мисол бўлади. Кўрсатилган холатлар баъзан ўзан оқимларидан сув хўжалигида фойдаланишда жиддий қийинчиликлар туғдиради ва ўзан жараёнларининг табиий режимини сунъий тадбирлар ёрдамида, яъни химояловчи ва ростловчи иншоотлар қуриш йўли билан ўзгартиришга мажбур қилади . Ўзанларни оқимни йўналтирувчи дамбалар ва нимтўғонлар а – бўйлама дамбалар; б – бўйлама дамбалар ва нимтўғонлар. Қирғоқларни мустахкамлаш
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Valyuta munosabatlari tushunchasi, ularning shakllari va asosiy ishtirokchilari
  • Tijorat banki tashkiliy tuzilishi va faoliyatini tashkil etishda korporativ boshqaruv asoslarini tahlil qilish
  • Yozma nutqni o‘stirish mazmuni va usullari
  • Mikroorganizmlarning foydali va zararli turlari haqida ta’lim berishda muammoli ta’lim usullaridan foydalanish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha