Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 09 Июнь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Мелиорация

Продавец

Bohodir Jalolov

Гидротехника қурилишини ташкил этиш масалалари, қурилишда меҳнатни илмий ташкил этиш

Купить
Гидротехника қурилишини ташкил этиш масалалари, қурилишда меҳнатни илмий ташкил этиш  Сув хўжалиги бошқарув аппаратининг ташкилий тузилмалари  Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги  Сув хўжалиги бош бошқармаси  1.Норин –Сирдарё ирригация тизимлари хавза бошқармаси, 117штат  2.Сирдарё –Сўх ирригация тизимлари хавза бошқармаси, 114штат  3.Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари хавза бошқармаси, 162штат  4.Чирчиқ–Охаргарон ирригация тизимлари хавза бошқармаси,139штат  5.Аму –Сурхон ирригация тизимлари хавза бошқармаси, 122 штат  6.Аму –Қашқадарё ирригация тизимлари хавза бошқармаси, 149 штат  7.Аму-Бухоро ирригация тизимлари хавза бошқармаси105 штат  8.Қуйи Амударё ирригация тизимлари хавза бошқармаси, 229 штат  9.Зарафшон ирригация тизимлари хавза бошқармаси, 201 штат  10.Норин –Қарадарё ирригация тизимлари хавза бошқармаси, 97штат  Бирлашланган диспетчерлик  Қурилишни ташкил қилиш  – бу кенг қамровли ва мураккаб йўналиш бўлиб иншоот комплекси бўйича барча ишларни бир бутун ўзаро боғлиқлигини таъминлашдир, қурилишни тўлиқ бажариш учун барча керакли манбаълар билан таъминлашдир, қурилишни белгиланган муддатда ишлатишга топширишдир. Қурилишни ташкил қилишга қуйидагилар киради: қурилиш обеъкларини битказиш навбатини ва муддатини режалаштириш, қурилиш даврида керакли манбалар билан узликсиз таъминлаш, қурилиш ишлаб чиқариш базаларини тузиш ва ривожлантириш, барча ишловчиларни маданий оқартув ва яшаш жойлари билан таъминлаш, ҳисоб ва ҳисоб бериш, қурилиш сифатини назорати, қурилишни ишлаб чиқаришга топшириш.  Меҳнатни ташкил қилиш - бу бажарувчилар (ишчи инженер техник ходим ва хизматчилар) меҳнати билан боғлиқ бўлган асосий ишларни, меҳнатни илмий ташкил этиш талабларига мос келадиган шароитларда бажаришдир.  Ишни ташкил қ илиш – бу маълум ишни инженер техник ходим раҳбарлигида жамоа томонидан бажаришдир. Бунга ишни техник хужжатлар билан таъминлаш, янги технологияни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш, такомиллаштириш, тўлиқ механизациялаш, оқим усулларини тадбиқ этиш, ишни барча керакли манбалар билан таъминлаш, меъёрлар ва лойиҳа талабларини бажариш, иш сифатини назорат қилиш ва қабул қилиш киради.  Режалаштириш – бу якуний мақсад бўйича барча аниқ имкониятларни ҳисобга олиб ишни бажариш муддати, кетма – кетлиги, тартибини аниқловчи тадбирларни олдиндан белгиланишидир. Уларни ишлаб чиқариш жараёни режелаштириш деб тушунилади.  Бошқариш - бу белгиланган вазифани бажариш мақсадида техник, иқтисодий, табиий ва бошқа қонунларга асосланиб ишлаб чиқариш жамоасига таъсир этишдир. Смета турлари: 1.Объект сметалари – қурилиш жараёнида маълум бир конкрет ишни бажариш учун тузилади. 2. Локал сметалар - объект сметалар асосида қурилишнинг маълум бир қисми учун алоҳида тузилади. 3. Йиғма сметалар – объект ва локал сметалар асосида қурилишнинг асосий объекти учун ишлаб чиқилади. Қурилиш нархини аниқлаш Ишлар ва сарфларнинг нархи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003-йил 11-июндаги 261-сонли «Шартномали жорий нархларга ўтиш» тўғрисида қарорига кўра аниқланади. Объектни қурилиш нархини ишчи лойихада берилган ишларни хажми бўйича ресурс усули билан хисобланади. Жорий нархларда бошланғич нархлар хисоб-китоби қуйидаги ифода орқали амалга оширилади: Ц=(С и.х. +С м.ф. +С м. +З ж. +С таш. + П пуд. +П и.ч. +П б.с. +С суғ ) · К р Бу ерда: С и.х. - ижтимоий суғуртага тўлаш билан асосий ойлик маошга харажатлар; С м.ф. - машиналардан фойдаланишга харажатлар; С м. - қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларига харажатлар; З ж. - жихозларга харажатлар; С таш. - ташишга харажатлар; П пуд. - пудратчининг бошқа харажатлари; П и.ч. - ишлаб чиқришнинг бошқа харажатлари; П б.с. - буюртмачининг бошқа харажатлари; С суғ - объект қурилишини суғурта қилишга харажатлар; К р - таваккаллик коэффициенти. 1. Ойлик маошни аниқлаш харажатлари Ижтимоий суғуртага тўлашларни хисобга олувчи коэффициентга 1 киши-соат жорий нархига (сўмда) ишчи-қурувчиларнинг мехнат сарфини кўпайтириш орқали аниқланади: С и.х. = МС и.қ. · С соат · К и.с. Бу ерда: МС и.қ. - ишчи-қурувчиларнинг мехнат сарфи, ресурс сметаларида аниқланади; С соат - ишчи-қурувчиларнинг ўртача соатлик маоши, худуд бўйича қурувчиларнинг ўртача статистик ойлик маошининг даражаси ёки буюртмачи маълумотлари бўйича ҳисобланади; К и.с. =1,25 - ижтимоий суғуртага тўловлар миқдорини ҳисобга олувчи коэффициент Ўртача соатлик маошнинг хисоб-китоби қуйидаги ифода бўйича ҳисобланади: С соат = З ў.с. : Ф и.в. Бу ерда: З ў.с. - буюртмачи маълумотлари бўйича ишчи- қурувчиларнинг ўртача соатлик маоши; Ф и.в - Ўзбекистон Республикаси ахолини ижтимоий мухофаза қилиш ва мехнат вазирлиги маълумотлари бўйича соатда ўртача ойлик иш вақти фонди.Қурилиш бўйича қурувчиларнинг ўртача ойлик иш маоши ўтган 12 ой ичидаги статистик маълумотлар асосида, соатлик ставкаси - мехнат вазирлигининг маълумотлари бўйича 168 соат ойда ташкил этувчи меъёрий мехнат сарфларига ушбу қийматни бўлиш йўли билан аниқланган. 2. Машина ва механизмлардан фойдаланиш харажатлари Объект қурилиши нархини аниқлашда машина ва механизмлардан фойдаланишга харажатлар нархи машина турининг машина-соат нархи регион бўйича ўртача қиймати ва ресурс сметаси бўйича машина- соатда меъёрий талабдан келиб чиқиб жорий нархларда қабул қилинади: С м.ф. = МФ · Ц м.ф. Бу ерда: МФ - берилган машиналар гурухининг машина ва механизмлардан фойдаланиш хажми соатда; Ц м.ф. - машина ва механизмлардан фойдаланишга жорий нархлар, сўм/соат. 3. Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини харид қилиш харажатлари Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини харид қилиш харажатлари қуйидаги ифода асосида аниқланади: С м = С м1 + С м2 + С м3 + …… + С мн Бу ерда: С м1 ,С м2 ,С м3 ……С мн - алохида турдаги қурилиш материаллари ва конструкциялари нархи . С мн = N · Ц б.н. Бу ерда: N - объект қурилиши учун талаб қилинадиган алохида турдаги қурилиш материалларининг миқдори; Ц б.н. - қурилиш материалининг бирлик хажмига ўртача нархи. 4. Ускуналар учун харажатлар Ускуналарга харажатлар ускуналарнинг нархига мос равишда ресурс сметаси бўйича аниқланади. 5. Транспорт ҳаражатлари Транспорт сарфларининг нархи махсус услубият бўйича аниқланади. Транспорт сарфлари қурилиш материаллари нархига нисбатан фоизда (8-12%) аниқланиши мумкин. 6 .Пудратчининг бошқа турдаги харажатлари Қурилиш-пудрат ишлари бозорининг мониторинги ҳисоби ва Ў з.Р статистика давлат қўмитасининг бюллетени « Қ урилиш ташкилотлари томонидан бажариладиган ишлар, маҳсулотлар ва хизматларига харажатларнинг асосий кўрсаткичлари»га мос равишда тўғри сарфларнинг йиғиндисини 22,52% миқдорида аниқланади. П пуд - пудратчининг бошқа турдаги харажатлари буюртмачининг маълумотларига биноан ўтган йиллар давомидаги ишлаб чиқариш фаолияти натижалари бўйича тўғри харажатла 7. Буюртмачининг бошқа харажатлари Буюртмачининг бошқа турдаги харажатлари (П б.с ) (лойихани ишлаб чиқариш ва экспертиза қилиш харажатлари, ишчи хужжатларни тайёрлаш ва изланиш ишлари нархи, техник ва муаллифлик назоратини ташкил қилиш, ерларни ажратишга харажатлар, компенсация тўловлари, танловлар ўтказиш ва х.) буюртмачи маълумотлари асосида қабул қилинади. 8. Объектни суғурта қилиш Қурилиш таваккаллигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тариф суғурта йиғиндисидан (объектни тўлиқ нархини 80%) 0,4 ни ташкил қилади.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Valyuta munosabatlari tushunchasi, ularning shakllari va asosiy ishtirokchilari
  • Tijorat banki tashkiliy tuzilishi va faoliyatini tashkil etishda korporativ boshqaruv asoslarini tahlil qilish
  • Yozma nutqni o‘stirish mazmuni va usullari
  • Mikroorganizmlarning foydali va zararli turlari haqida ta’lim berishda muammoli ta’lim usullaridan foydalanish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha