Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Зоология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ҳалқали чувалчанглар (Annelides) типи

Купить
Халкали чувалчанглар ( Annelides )типи Мавзу: Ҳалқали чувалчанглар ( Annelides )типи Р е ж а 1. Ҳалқали чувалчанглар типига умумий тавсиф. 2. Кам тукли ҳалқали чувалчанглар . Ёмғир чувалчанги тузилиши ва ҳаёти. 3. Кам тукли ҳалқали чувалчанглар вакиллари ва тарқалиши. 4. Кўп тукли ҳалқали чувалчанглар синфи. 5. Кўп туклилар экологияси ва ўрганилиши. 6. Содда ҳалқали чувалчанглар. 7. Зулуклар синфи вакиллари ва тарқалиши. 8. Эхиуридалар синфи. 9. Ҳалқалилар филогенияси ва эволюцияси. 1. Ҳалқали чувалчанглар типига умумий тавсиф  Ҳалқали чувалангчанглар типига 8000 мингдан ошиқроқ тур кириб денгизларда, чучук сувларда ва тупроқда яшайди. Улар танаси бирин – кетин жойлашган аниқ ҳалқалар – бўғимларга бўлинган. Шунинг учун ҳам уларни ҳалқали чувалчанглар деб айтилади. Ҳалқали чувалчанглар типи ( Annelides ) Кўп тукли чувалчанглар синфи. (Oligachaeta) Кам тукли чувалчанглар синфи. (Polychaeta) Зулуклар синфи. (Hirudinea) Эхиуридалар синфи (Echiuroidea) Ҳалқали чувалчанглар 1 2 3 3 Вакиллари: ёмғир чувалчанги, қумёрар , зулуклар , нереид а . 2. Кам тукли ҳалқали чувалчанглар. Ёмғир чувалчанги тузилиши ва ҳаёти. Кам тукли ёки оз қилли ҳалқали чувалчанглар – чучук сувларда, чиринди кўп зах жойлар, экинзорлар, яйловлар тупроғида ҳамда денгизларда тарқалган. 3000 га яқин тури бор. Қилчалар сони кам. Ҳаммаси деярли қўш жинсли, жинсий органлари танасининг бош қисмида жойлашган, пилла қўйиб кўпаяди. Ёмғир чувалчанги тузилиши ва ҳаёти.  Ёмғир чувалчангини елка (орқа) томони қорамтир, қорин томони эса оқишроқ, бош ва дум томонлари бир оз ингичкалашган бўлади. Бош томонида йўғонлашган. камар сегментлари бор. Бу камар кўпайиш вақтида муҳим роль ўйнайди. Гавдаси (100-120 та) сегментга бўлинган. Гавдасининг биринчи сегментида оғиз тешиги, оҳирги сегментида эса чиқарув тешиги жойлашган. Ҳар қайси бўғимда саккизтадан туклар мавжуд. Ёмғир чу Ёмғир чувалчангининг бош қисми тузилиши 1. Оғиз; 2. Ҳалқум; 3. Ҳалқум усти нерв тугуни; 4. Ҳалқум нерв ҳалқаси; 5. Қорин нерв тугунлари; 6. Қизилўнгач; 7. Иккиламчи тана бўшлиғи; 8. Айириш органи (метанефридий); Ёмғир чувалчангининг дум қисми тузилиши 1. Кутикула; 2.Тери эпителийси; 3. Ичак; 4. Орқа ва қорин қон томирлари; 5. Қорин нерв занжирининг оҳирги тугунлари; 6. Анал тешиги. Ёмғир чувалчанги танасининг кўндаланг кесими тузилиши Овқат ҳазм қилиш системаси – узун найдан иборат бўлиб, олдинги учида оғиз тешиги жойлашган. Оғиздан- ҳалқум бошланади. Ҳалқум – қизилўнгачга , қизилўнгач охири кенгайиб жиғилдон ҳосил қилади. Бу ерда озиқ намланади ва юмшайди. Озиқ жиғилдондан мускулли “ошқозонча” га тушади, бу ерда эзилади, бундан сўнг ичакка тушади, ичакнинг охирги қисм орқа чиқарув тешиги аналь билан томомланади. Нафас олиш системаси – Махсус нафас олиш системаси йўқ тери орқали нафас олади. Шилимшиқли тери тупроқ остида ҳаракатланиш ва кислородни ўзлаштиришга ёрдам беради. 1. Оғиз; 2. Ҳалқум; 3. Қизилўнгач; 4. Ошқозон; Ўрта ичак.  Қон айланиш системаси – Ёмғир чувалчанги – қон айланиш системаси бўлиши билан ясси ва юмалоқ чувалчанглардан фарқ қилади. Агар ёмғир чувалчангининг устки (елка) томонига диққат билан қаралса тери остига узунасига кетган ингичка қизил найчани кўриш мумкин. Бу елка қон томирларидир. У ҳазм системасининг устида ётади ва бутун гавда бўйлаб чўзилади . Шундай томир чувалчанг танаси қорин томонида овқат ҳазм қилиш системасининг остида ҳам бор. Бу қорин қон томирларидир. Бу томирлардан қизил рангли суюқлик – қон оқади. Елка қон томиридан қорин қон томирига ичакни ўраб турадиган ҳалқасимон қон томирлар ўтган. Ҳалқасимон қон томирларининг йўғонроқ ва йирикроқлари қизилўнгач атрофида бўлиб, улар “юрак” деб аталади ва уриб туриш хусусиятга эга.1. Елка қон томири; 2. Қорин қон томири; 3. Юрак; 4. Кў  Айириш органлари – Ҳар бир сегментда бир жуфтдан очилган киприкли воронкасимон нефридиялардан иборат бўлиб, уларнинг жуда узун букланган найчалари диссепимент пардаларга ёпишиб жойлашган. Найчанинг учи эса пастдаги сегмент орқали ташқарига очилган. 1. Айириш воронкалари   Нерв системаси – бош сегментида ҳалқумнинг устида жойлашган бир жуфт ҳалқум усти нерв тугуни (“бош мия”) ва ўзаро бир-бири билан туташган нерв тугунидан ва шу тугунлардан кетадиган нервлардан иборат. Қорин томонида гавданинг ҳар қайси бўғимида бир жуфтдан нерв тугуни бор.  Кўпайиши – Ёмғир чувалчанги – гермофрадит ҳайвон. Унинг кўпайиш органлари гавданинг олдинги қисмига жойлашган, эркаклик жинсий органларида – уруғдонда сперматазоидлар, уруғочилик жинсий органларида – тухумдонларда тухум етишади. Эрта кўкламда, кўпайиш даври келиши билан чувалчанг белбоғи шилимшиқ модда ишлаб чиқаради, белбоғ атрофида шу моддадан муфтача ҳосил бўлади. Мускулларнинг қисқариши туфайли муфтача чувалчанг гавдасининг олдинги қисмида сирғаниб боради.тухум йўли ва уруғ йўли белбоғ ташқарисига очилган бўлиб 3 . Кам тукли ҳалқали чувалчанглар (Oligachaeta синфининг) вакиллари ва тарқалиши.  Кам тукли ҳалқали чувалчанглар Ер юзида энг кўп тарқалган бўлиб, 3000 га яқин тури маълум. Буларнинг тупроқда яшайдиган ва ёмғир чувалчанглар номи билан юргизиладиган турлари мазкур гуруҳининг кўпчилигини ташкил этади. Мазкур гуруҳ 7-8 оилага мансуб бўлиб, 200 дан ортиқ турини бирлаштиради.  Лимбрицидалар ёки ҳақиқий ёмғир чувалчанглари оиласи 200 га яқин турдан таркиб топган. Булар ўртасида 1-2 мм , 2-3 см ли майда чувалчанглардан тортиб 30-50 см ли катта формалар учрайди. Кўп тарқалган 30-40 см гача узунликдаги катта “қизил чувалчанг” (Lumbricus terresfris) Ўрта Осиё ва Қозоғистон территориясида кенг тарқалган. Бу чувалчанг турли чиринди ва тупроқ чириндилари билан озиқланганидан ичаги ҳамма вақт деярли 4.Кўп тукли ҳалқали чувалчанглар (Polychaeta) синфи.  Кўп тукли ҳалқалилар ёки полихеталар – турли денгизларда ниҳоятда кўп тарқалган ўртача катталикдаги чувалчанглардир. Бир қанчалари эркин сузиб юриб, кўп турлари денгиз тубида, баъзилари қум ёриб ҳаёт кечиради. Денгиз ҳаётида ғоят муҳим ўрин тутувчи мазкур синф 5000 га яқин турни бирлаштиради.  Сузиб юрувчи нерис – кўп қилли ҳалқалиларнинг энг кўп тарқалган неренидалар оиласига мансуб бўлиб, денгизларнинг соҳил (литторал) зонасида, кўпинча денгиз тубига яқин жойларда сузиб юриб ҳаёт кечиради. Уларнинг кўп қилли ҳалқалилар учун характерли бўлган ҳамма органлари яхши ривожланган. Ўртача 8-15 см узунликдаги нериснинг бош қисми танадан аниқ ажралиб туради. Бош сегменти – простома ва оғиз олди сегменти-перистомалардан тузилган. Бош сегменитининг устки томонида 2 жуфт кўз, бир жуфт пальпи ва бир жуфт калта “мўйлов” ўсимтаси бўлиб, оғиз олди сегментининг қорин томонида оғиз, икки ён томонида 4 жуфт узунроқ пайпаслагичлар жойлашган.  Денгиз ва океанларда сузиб юриб ҳаёт кечирувчи кўп қилли ҳалқалиларнинг турлари жуда кўп. Булар нериеда, алционида ва томоптерида оилаларига мансуб чувал  Кўп қилли ҳалқалиларнинг бир қанча турлари бўлиниш йўли билан кўпаяди. Силлидалар оиласига кирувчи ҳалқалилар куртакланиб ҳам кўпаяди. Етишган куртаги ажралиб, вояга етади. Мирионидалар оиласига мансуб чувалчанглар дум томонида бир қанча бир-бирига туташган куртакларни олиб юради.  Денгиз тубида ўрмалаб яшовчи ҳалқалиларнинг бир қанча турларида бўлиниб кўпайиш- эпитокия ҳодисаси мавжуд. Тинг океанининг баъзи ороллари соҳилларида яшовчи паллоло номли анча йирик чувалчанг ҳар йили октябрда ой тўлишган тунда танасининг пастки (гонадалари ва жинсий маҳсулоти бўлган) қисмини ажратиб юборади. 40 см гача узунликдаги эпиток деб аталувчи бу қисмида парапод ва қиллари узун бўлиб, сузишга мослашган; унда тухум ёки спермалар етилади. Шу хилдаги эпитоклар ойдин кечаларда миллионлаб денгиз бетига кў 5.Зулуклар (Hirudinea) синфи вакиллари ва тарқалиши.  Ҳозирги вақтда зулукларнинг 400 га яқин тури мавжуд; уларнинг кўпчилиги кўллар кичик сув ҳавзалари, дарёлар қисман денгизларда яшайди. Ҳозирги зоология системасига кўра зулуклар синфи қадимги зулуклар (Archihirudinea) ва ҳақиқий зулуклар (Euhirudinea) кичик (кенжа) синфлардан таркиб топган.  Зулуклар ҳалқали чувалчанглар типининг ўзига хос белгиларига эга бўлган авлодларидан. Қон сўриб ёки майда ҳайвонлар билан овқатланади. Уларда ҳалқалиларнинг бир қанча асосий харакатли белгилари – ички сегментлар, метанефридиялар, бош нерв тугуни ва қорин нерв занжири, яхши ривожланган қон айланиш системаси ва бошқалар сақланган. Шу билан бирга қадимги (қисман ҳозирги) авлодларининг қон ёки тана сдюқлигини сўриб – эктопаразитлик билан ҳаёт кечиришга лаёқатланиши натижасида, маълум даражада ўзгариб бошқача хусусиятлар ҳосил этган. Йиртқич формалари ҳам бор.  Кўпайиши ва ривожланиши. Зулуклар, жумладан медицина зулуги ҳам жинсий йўл билан кўпаяди. Ичдан оталанади, алмашиниб урчийди. Кўпайиш вақтида катталашган “камар” қисмидаги безлар ажратган суюқлик қотиб, қалин- хитин қобиқли каттагина 6. Эхиуридалар (Echiuroidea) синфи  Эхуридалар денгиз ва океанларнинг тубида, соҳил доирасидан тортиб океаннинг катта чуқурликлари – абиссал зонасида қум ва балиқ ёриб ҳаёт кечирувчи чувалчанглардир. Буларнинг ташқи кўриниши юқорида кўриб ўтилган ҳалқалиларга ўхшамайди. Танаси қопчиқсимон, бош томонда узун хартумчаси бор. Танасида сегментлар сақланмаган, иккиламчи тана-целом бўшлиғи умумий ички бўшлиқни ташкил этади. Лекин, эхиуридаларнинг ҳамма авлодларида тери қилчаларининг оз бўлсада, мавжудлиги, бир неча жуфт нефридия “воронкача” ларининг бўлиши, қон айланиш системасининг тузилиши ва хусусан трохофора личинкалари шаклида ривожланиши буларнинг ҳалқалилар авлоди эканлигини далолат беради.  Хартумнинг ички (қорин) томони ариқчалик, у майда киприкчалар билан қопланган, унинг пастки қисми 7 . Ҳалқалилар филогенияси ва эволюцияси  Ҳалқали чувалчанглар ўртасида энг қадимгилари бирламчи ҳалқалилар (Archiannelidae) эканлиги уларнинг морфологик тузилиши ва бошқа хусусияларидан равшандир. Кўп қилли ҳалқали чувалчанглар (Polychaeta) мазкур синфнинг авлодларидан ривожланган (ёки шулар билан бир вақтда, бир хилдаги даслабки авлоддан пайдо бўлган) ва ҳозирги даврда ниҳоятда хилма-хил равишда денгизга яшашга лаёқатлашган ва шу муносабат билан жуда кўп турлар ҳосил қила олган синфдир. Айни вақтда кўп қиллилар-ҳалқалиларга хос бўлган энг характерли ва қадимги тузилиш хусусиятларини сақлаб қолган гуруҳдир. Яқинда фанга маълум бўлган полеозой эрасида яшаган кўп қиллиларнинг қазилма қолдиқларининг тузилиши ҳам мазкур фикрни тўла тасдиқлайди.  Оз қилли ҳалқалилар (oligjchaeta) нинг кўп қи Эхиуридаларнинг сиртқи ва анатомик тузилиши кўп жиҳатдан ҳалқали чувалчангларга ўхшамайди. Чунки, улар миллион йиллар давомида қум ва балиқ ёриб яшашга лаёқатланиш эволюцияси натижасида кучли даражада ўзгариб, сегментлар тузилиши – метамерлик хусусиятларини йўқотган, соддалашган синфдир. Шундай бўлса ҳам уларда ҳалқалиларга хос бир қанча органлар системасининг сақланганлиги, хусусан мазкур синф учун энг характерли бўлган тархофора личинкаси шаклида ривожланиши ва шунингдек, личинка тараққиёти даврида дастлабки сегментларнинг ҳосил бўлиши эхиуридаларни ҳалқалиларга мансуб эканлигини яққол кўрсатади.  Умуман ҳалқали чувалчангларнинг қандай дастлабки формаларидан пайдо бўлиши масаласи, профессор С.В. Аверенцев ва В.Ф. Наталилар таъкидлагани каби, ҳозиргача аниқланган эмасдир. Бу соҳада баён Назорат ва мулоҳаза учун саволлар.  1. Ҳалқали чувалчанглар типига умумий тавсиф.  2. Кам қилли ҳалқали чувалчанглар. Ёмғир чувалчанги тузилиши ва ҳаёти.  3. Оз тукли ҳалқали чувалчанглар вакиллари ва тарқалиши.  4. Кўп қилли ҳалқали чувачанглар синфи.  5. Кўп туклилар экологияси ва ўрганилиши.  6. Содда ҳалқали чувалчанглар.  7. Зулуклар синфи вакиллари ва тарқалиши.  8. Эхиуридалар синфи.  9. Ҳалқалилар филогенияси ва эволюцияси. Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Yomg‘ir chuvalchanglarining bioekologik xususiyatlari
  • Boshlang`ich sinf o`quvchilarini umurtqali hayvonlar bilan tanishtirishning metodlari
  • Respublikamiz tabiiy suv havzalarida uchraydigan baliq turlari va ularning ekologik guruhlari
  • Hasharotlarning tabiiy feromonlari
  • O’zbekistonning zaharli ilonlari, ularning tarqalishi va ahamiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha