Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 538.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Изобразительное искусство

Продавец

Bohodir Jalolov

Ҳайкалтарошлик

Купить
Ҳайкалтарошлик  Тасвирий санъатнинг турларидан бири бўлган ҳайкалтарошлик асарлари борлиқдаги ҳажмга эга бўлган барча шакллар асосида тасвирланади. Майда ҳайкалчалардан тортиб, парк ва ҳиёбонларга ўрнатиладиган турли маҳобатли ҳайкаллар, ёдгорликлар, биноларнинг деворларига ишланадиган рельефлар, танга, нишон, медал кабиларнинг юзасидаги бўртма тасвирлар ҳайкалтарошлик санъатининг турли кўринишларидир.  Ҳайкалтарошлик асарлари ўзаро ишлатилиш жойи, бажарадиган вазифаси ва тайёрланиш усулига қараб турлича номланади. Улар одатда думалоқ ва қабариқ кўринишда бўлади.   Фарро тасвири туширилган Кушон даври тангаси. Сасонийлар даври кумуш идиши. Эрон шоҳи Шопур II овда. IV аср.  Думалоқ ҳайкалларни ҳамма томондан айланиб кўриш мумкин бўлса, қабариқ ҳайкалларни юзага бўрттириб ишланганлиги сабабли фақат бир томондан кўрилади. £абариқ ҳайкалларни рельеф деб аталади.Рельеф французча сўз бўлиб «юза» деган маънони англатади.  Рельефли ҳайкалларда асосий образлар билан бир қаторда кенглик, табиат манзараларининг кўриниши ҳам акс этади. Шунинг учун бундай рельефларни баъзан перспективали рельеф деб ҳам юритилади.  Рельеф ўз навбатида икки турга бўлинади. Улар барельеф ва горельефдир. Барельеф ҳам французча сўздан олинган бўлиб, «паст» рельеф деган маънони англатади. Барельефда ҳайкал текис юзага нисбатан бир оз қабарган бўлиб, унинг қалинлиги ўзининг ҳақиқий ҳажмининг яримидан ошмайди 5- расм.  Танга, нишон, орден ва медаль юзаларидаги бўртма тасвирлар бунга мисол б  қурол-аслаҳаларнинг юзаларини барельефлар билан безаганлар,биноларнинг деворларига турли ҳаётий воқеаларни акс эттирувчи бўртма тасвирлар ишлаганлар.  Горельеф сўзи ҳам французча бўлиб, «баланд» рельеф маъносини билдиради. Ҳайкалтарошликнинг бу турида тасвирлар юзадан сезиларли даражада бўртиб чиққан бўлиб, унинг қалинлиги ўзининг ҳақиқий ҳажмининг ярмидан ошган бўлиши шарт. Горельефга кўплаб тарихий воқеаларга бағишлаб ишланган ёдгорликлар мисол бўлиши мумкин 9-расм.  Бу ёдгорликдаги айрим ҳайкаллар, масалан, олдинда тасвирланган образлар, юзага нисбатан жуда бўртиб чиққан бўлса ҳам лекин улар асосий композиция юзасига ёпишган ҳолда ишланган. Бу ёдгорликларда рельефнинг икки турини ҳам учратиш мумкин. Лекин горельеф унда етакчи ўринни эгаллайди.  Ҳайкалтарошликда рельефнинг яна бир т  Ҳайкалтарошликда деярли ранг ишлатилмайди, лекин халқ ҳайкалтарошлигида ҳайкалларни бўяш ҳоллари учрайди. Бунга Ўзбекистон ҳудудидан топилган қатор ҳайкалтарошлик асарлари мисол бўла олади.  Ҳайкалтарошлик асарлари ҳам тасвирий санъатнинг бошқа  турлари каби ўзининг бажарадиган вазифаси, мазмунига қараб  қатор тур ва жанрларга бўлинади. Ҳайкалтарошлик турлари  деганда биз монументал, декоратив ва дастгоҳ  ҳайкалтарошлигини тушунамиз. Монументал ҳайкалтарошликка  муҳим тарихий воқеалар, атоқли шахслар хотирасини  абадийлаштириш мақсадида ўрнатилган йирик ўлчовдаги, турли  хилдаги ёдгорликлар, ҳайкалтарошлик ансамбллари киради. Бунга  мисол қилиб Она Ватанимизнинг кўплаб шаҳарларида давлат ва жамоат арбоблари, ёзувчи-шоирларнинг ҳайкалларини келтиришимиз мумкин.  Антуан Гудон. (1741-1824 йиллар) Вольтер ҳайкали. Мармар. 1781 й.  Бунга халқ бадиий ижодиёти ҳайкалчаларини мисол қилиш мумкин. Ҳайкалтарошликнинг бу турида турли ҳайвон ва қушлар шакли кенг ишлатилади. Биноларнинг деворларига ишланадиган турли бўртма тасвирлар, амалий санъат буюмларининг юзасига ишланган тасвирлар ҳам декоратив ҳайкалтарошликка киради. Турли фавворалар, панжаралар, дарвозаларга ишланган бадиий безакларга ҳам декоратив ҳайкалтарошлик намуналари сифатида қаралади. Чиннидан ясалган ҳайкалчалар, лойдан ишланган ўйинчоқлар ҳам шу ҳайкалтарошликнинг кўриниши ҳисобланади Дастгоҳ ҳайкалтарошлигига ўзида мустақил мазмунни англатадиган асарлар киради. Бундай асарлар кўргазмаларга . AMIR TEMUR XAYKALI.  Амир Темур, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Абу Райҳон Беруний ва бошқалар. Одатда монументал ҳайкалтарошлик асарлари ўзида катта мазмунни англатиб, мустақил характерга эга бўлади. Лекин шу билан бирга у бевосита муҳит билан боғлиқ бўлиб, меъморчилик бинолари ҳамда табиат билан уйғунликда бўлиши мумкин. Бу унга янада улуғворлик ва таъсирчанлик бахш этади.  Монументал ҳайкалтарошлик асарларига ҳос бўлган хусусиятлардан бири бу асар қаҳрамонларини кўтаринки руҳда тасвирлашдир. Монументал ҳайкалтарошлик асарлари доим очиқ ҳавода туриш учун мўлжалланган бўлганлиги сабабли улар узок вақт турадиган қаттиқ материалдан, масалан, тош, бронза, гранит ва бетонлардан ишланади. Булардан ташқари монументал ҳайкалтарошлик асарлари узоқдан кўришга мўлжалланганлиги сабабли, уларда катта- катта, яхлит шакл Amenxotep III xaykali qora granit erramizdan avvalgi XIX asr.  Халчаёндан топилган жангчи xайкали. Буялган лой. Янги эранинг бошлари.  Ҳайкалтарошлик асарлари ҳам тасвирий санъатнинг бошқа турлари каби ўзининг бажарадиган вазифаси, мазмунига қараб Истироҳат боғлари, ҳиёбонлар, кўчалар, шунингдек, меъморчилик биноларининг деворларини безаш учун ишлатиладиган ҳайкалларнинг ҳамма турлари декоратив ҳайкалтарошлик санъатига киради. Ҳайкалтарошлик санъатининг бу тури монументал ҳайкалтарошликдан шу билан фарқ қиладики, агар монументал ҳайкалтарошлик асарлари ўзида мустақил мазмунни англатиб меъморчилик ва теварак-атрофга боғлиқ бўлмаган ҳолда кишига мустақил фикрни бера олса, декоратив ҳайкалтарошлик асарлари эса бевосита меъморчилик композицияси билан боғлиқ бўлади. Бундан ташқари агар монументал ҳайкалтарошлик асарларида образлар кўтаринки руҳда ишланс ABU RAYXON BERUNIY  Тасвирий санъатнинг турларидан бири бўлган ҳайкалтарошлик асарлари борлиқдаги ҳажмга эга бўлган барча шакллар асосида тасвирланади. Майда ҳайкалчалардан тортиб, парк ва ҳиёбонларга ўрнатиладиган турли маҳобатли ҳайкаллар, ёдгорликлар, биноларнинг деворларига ишланадиган рельефлар, танга, нишон, медал кабиларнинг юзасидаги бўртма тасвирлар ҳайкалтарошлик санъатининг турли кўринишларидир 1,2,3,4 расмлар.  Ҳайкалтарошлик асарлари ўзаро ишлатилиш жойи, бажарадиган вазифаси ва тайёрланиш усулига қараб турлича номланади. Улар одатда думалоқ ва қабариқ кўринишда бўлади.  Ҳайкалтарошлик асарларида инсоннинг фақат ташқи кўриниши, тинч турган ҳолати ёки ҳаракатдаги пайтини акс эттириш билан кифояланмай, ундаги ички кечинмалар, ҳис- ҳаяжон ва ғамгинлик, келажакка интилиш каби ҳолатлар ҳам ўз ифодасини топади. Ҳайкалтарош асарида инсоннинг теварак- атрофга бўлган муносабати, қалбидаги изтироб ишонарли талқин этилади. Бунда, албатта, энг аввало ҳайкалтарошнинг ўта зийраклиги, тасвирлаш қоидаларини пухта эгаллаганлиги одам гавдаси ва мимик ўзгаришлари борасида пластик анатомия соҳасидаги юқори билимларга эга бўлишини тақазо этади. Тўғри топилган ҳаракат, юздаги мимик ҳолат ҳайкални таъсирли ифодалаш учун замин яратади  Ҳайкалтарошлик асарларида инсоннинг фақат ташқи кўриниши, тинч турган ҳолати ёки ҳаракатдаги пайтини акс эттириш билан кифояланмай, ундаги ички кечинмалар, ҳис- ҳаяжон ва ғамгинлик, келажакка интилиш каби ҳолатлар ҳам ўз ифодасини топади. Ҳайкалтарош асарида инсоннинг теварак- атрофга бўлган муносабати, қалбидаги изтироб ишонарли талқин этилади. Бунда, албатта, энг аввало ҳайкалтарошнинг ўта зийраклиги, тасвирлаш қоидаларини пухта эгаллаганлиги одам гавдаси ва мимик ўзгаришлари борасида пластик анатомия соҳасидаги юқори билимларга эга бўлишини тақазо этади. Estetika fanidan multimediya  Tarix fakulteti tarix yo`nalishi II “s” guruh talabasi Akbarov Jo`rabek.  O`qituvchi: Falsafa kfedrasi katta o`qituvchisi, san`atshunoslik fanlar nomzodi X. X Rafiqova.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Maktab maslahatchisi savollari javoblari bilan
  • Argos
  • Chingiz Ahmarov asaridan nusxa ko’chirish
  • Mustaqillik yillarida O’zbekistonda haykaltaroshlik san’ati va uning rivojlanishi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha