Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 10.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Культурология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ибтидоий маданият

Купить
 1. Ибтидоий маданият: даврлаштириш ва ўрганилиши.  2. Ибтидоий даврда дунёқараш ва тафаккурнинг шаклланиши.  3. Ибтидоий дин ва тасавирий санъат.  4. Ўзбекистон ҳудудидаги ибтидоий манзилгоҳлар. Ибтидоий жамият ривожланишининг алоҳида босқичлари қуйидаги даврларга бўлинади :  Палеолит («палайос»-қадимги, «литос»-тош) даври; бундан тахминан 800 минг йил илгари бошланиб, 15—12 минг йил илгари тугайди; ўз навбатида бу давр учга бўлинади; а) илк палеолит-Ашель даври, 800-100 минг йилни ўз ичига олади; б) ўрта палеолит-Мустье даври, милоддан аввалги 100-40 минг йилликлар; в) сўнгги палеолит-милоддан аввалги 40-12 минг йиллик.  2. Мезолит («мезос»-ўрта, «литос»-тош) милоддан аввалги 12-7 минг йилликлар.  3. Неолит («неос»-янги тош)-милоддан аввалги 6-4 минг йилликлар.  4. Энеолит (мис-тош даври)-милоддан аввалги 4 минг йилликнинг охири-3 минг йилликнинг боши.  5. Бронза даври-милоддан аввалги 3-2 минг йилликлар.  6. Темир даври-милоддан аввалги 1-минг йилликнинг бошларидан Тош асрининг даври бундан 2,6 млн. йилдан (Кениянинг Рудольф қўли соҳилидан топилган қадимги тош қуроллари) то эрамизгача 2 минг йилгача (меҳнат қуролларини жездан тайёрлай бошлаган давргача) бўлган вақтни ўз ичига олади. ўз навбатида палеолит босқичидаги энг узоқ давр илк полеолит бўлиб, бундан 40-35 минг йил олдин тугайди. Илк полеолитда антропогонез жараёнининг содир бўлиши, қазиб топилган гоминид қолдиқларининг алоҳида турлари яшаган даврларда (зинжантроп, австралопитек, питекантроп, синантроп, неандертал ва бошқалар,) маданиятнинг алоҳида илк намуналари вужудга келди: қўпол тош қуроллари тайёрлаш (кесгич, тош найза, қирғич), оловдан фойдаланиш, оддий турар жойларнинг қурилиши, муомала воситаларининг ривожланиши, атроф-муҳит ҳақида дастлабки мураккаб тасаввурларнинг пайдо бўлишига саб Илк палеолитда маданий муҳитнинг мавжудлиги алоҳида жойлар билангина чегараланса сўнгги палеолитда эса маданият тизим сифатида шаклланади. Сўнгги палеолитнинг бошларида гоминид эволюцияси якунланиб замонавий «ақлли одам» тури пайдо бўлади. Сўнгги палеолитда турли-туман тош ва бошқа қуроллар нотекис тарзда кўпайиши натижасида таркибий қуроллар-тасма, учлик, шунингдек, тўқимачилик пайдо бўлади. Маънавий маданият дастлаб жуда содда бўлиб, ўша давр кишиларининг меҳнат фаолияти билан уйғунлашиб кетган эди. Ибтидоий одамларнинг билим даражаси анча чекланган бўлсада, бироқ яшаш учун кураш жараёнида атроф-муҳитни кузатиб тажриба тўплаганлар. Натижада янги тушунча ва тасаввурлар пайдо бўлиб, тафаккур ва нутқ ривожлана борди. Бу эса жамият маънавий ривожланишини тезлаштирди. ўзлаштирувчи ҳўжаликдан ишлаб чиқарувчи ҳўжаликка ўтилиши билим ва тажрибанинг тўпланиши натижасида юзага келди. Дастлаб, ибтидоий одамлар озиқ-овқат қидириб ўзи яшаётган муҳитни яхшироқ ўргана бошладилар. Бу эса уларнинг географик билимини оширган. Табиатдаги мавжуд истеъмол қилишга яроқли ўсимлик ва меваларни қидириб топиши ва кузатиши натижасида ботаника билимлари тўпланган. Ёввойи ҳайвонлар овлаш жараёнида ҳайвонларнинг феъли, тури, яшаш жойларини кузатиш туфайли ибтидоий одамларда зоология билими шакллана бошлади. Бу жараёнларни ўрганиш ибтидоий одамлар учун зарурий, ҳаёт учун кураш, тирикчилик манбаи эди. Касалликни даволаш учун ўша замоннинг ўзига хос содда табобати бўлиб, даволашда ўсимликлар, мевалар, ҳайвонлар, минерал жисмлардан фойдаланганлар. Шунингдек, силаш, уқалаш усули билан баъзи касалликларни даволаганлар ва фолбинлик, сеҳргарлик ва жодугарлик усулларидан ҳам фойдаланганлар. Ибтидоий одамлар табиатни, иқлимни шароитдан келиб чиқиб кузатиши асосида об- ҳавони олдиндан айтиб бериш қобилияти пайдо бўлади. Тарбия ҳам меҳнат ва турмуш билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, одат ва удумлар асосий аҳамият касб этган. Маънавий маданиятнинг кўринишларидан бири ибтидоий санъат ҳам одамнинг меҳнат фаолияти билан уйғун ҳолда вужудга келган. Уруғчилик жамоасининг пайдо бўлиши даврида ибтидоий одамлар санъатнинг нималигини тўла англамаган ҳолда тирикчилик жараёнида санъат шакллана бошлади.  2) Ғ ор деворларига ҳар хил ранглар билан ишланган ҳайвон, одам ва буюмлар тасвири. Уларда ов, меҳнат, жанг ва бошқа манзаралар тасвриланган. Бундай тасвирлар Турон, Саҳрои Кабир, Марказий Осиё, ¢арбий Европада кўплаб учрайди.  3) Қ оя тошларга ўйиб, чизиб, ишқалаш усули билан ишланган тасвирларда ҳайвон, буюм, қуроллар ва ибтидоий кишиларнинг кундалик меҳнати билан боғлиқ манзаралар ўрин олган. қ оя тош тасвирлари Осиё, Африка ва Европада кўп учрайди.  4) Архаик санъат турларидан яна бири хайкалторошлик ҳам уруғчилик жамоасининг ривожланган даврида пайдо бўлиб, асосан аёллар, қисман эркаклар, шунингдек, ҳайвонлар хайкаллари ишланган. Бундай хайкалчалар, суяк, тош ва бошқа нарсалардан тайёрланган. ¥айкал тасвирларда ибтидоий маҳнат ва эътиқод рамзлари номоён бўлади. 5) Ишлаб чиқарувчи хўжалик (неолит) фаолияти билан боғлиқ сопол буюмларга чизилган расмларда оддий чизиқлар, ҳайвон ва ўсимлик тасвирлари учрайди. 6) Ибтидоий санъат турларидан бири – ниқоблар қадимги одамларнинг овчилик фаолияти билан боғлиқ бўлиб, ниқоб тутиб ҳайвон қиёфасига кирган, ҳайвонларни қўрқитиб ўзларини ҳимоя қилган. Ниқоблардан маросим ва удумларда фойдаланган. 7) Мусиқа, қўшиқ, ўйин ибтидоий санъат турлари ҳисобланиб, ибтидоий одамлар уриб, чертиб, пуфлаб Умуман, ибтидоий санъат кишиларнинг дастлабки умумий ижоди бўлиб, у одамларнинг меҳнат фаоляти, ички руҳияти ва диний тасаввурлари билан уйғун бўлган. Айтиш мумкинки, диний тасаввур ва эътиқод шакллари маданиятнинг моддий ва маъанвий турларининг ривожига самарали таъсир кўрсатган. Дин  Диний тасаввур ва эътиқод жамоа тузумининг кейинги даврларида шаклланиб, айрим унсурлари ўрта палеолит даврларида вужудга келган. Ибтидоий одамлар атрофидаги ҳодисаларнинг сабабларини тушуна олмаган. Табиатдаги турли ҳодисаларнинг сир-асрорлари уларга маълум бўлмаган. Бу ҳодисалар негизида сирли, ғайритабиий кучлар яширинган деб тушуниб, шу ғайритабиий кучларга эътиқод қилинган. Ўзбекистон ҳудудларидаги энг қадимги одамларнинг манзилгоҳлари Фарғона во- дийсидаги Селунғур, Тошкент вилоятидаги Кўлбулоқ, Бухородаги Учтут маконлари-дан топилган. Бу давр одамлари тошлардан қўпол қуроллар (чопперлар) ясаб, термачилик ва жамоа бўлиб ов қилиш билан шуғулланишган. Илк палеолит даври одам-лари жисмоний жиҳатдан ҳам, ақлий жиҳатдан ҳам ҳозирги одамлардан фарқ қилишган. Улар табиат олдида ожиз бўлиб, унда тайёр бўлган маҳсулотларни ўзлаштирганлар. Улар на диний тушунчани, на деҳқончиликни ва на чорвачиликни билганлар. Ўрта палеолит даври маконлари Тошкент воҳасидаги Обираҳмат, Хўжакент, Самарқанддаги Омонқўтон, Бойсун тоғларидаги Тешиктош каби кўпгина маконлардан аниқланган бўлиб, улардан шу даврга оид кўпгина турли-туман тошдан ясалган меҳнат қуроллари топилган. Обираҳмат макони ёйсимон шаклда бўлиб, бу ерда 10 м қалинликдаги 21 та маданий қатлам аниқланган. Топилмалар орасида нуклеуслар, парракчалар, ўткир учли сихчалар, қирғичлар учрайди, шунингдек, турли ҳайвонлар суяклари ҳам кўпчиликни ташкил этади. Яна бир машҳур ёдгорлик Тешиктош ғор макони бўлиб, бу ердан турли-туман қуроллар ва ҳайвон суякларидан ташқари, 9-10 яшар боланинг қабри қазиб очилган. Қабрдаги мурданинг ёнига турли тош қуроллар ва архар шохи қадаб қўйилган. Сўнгги палеолит қадимги тош асрининг сўнгги босқичидир. Бу даврга оид маконлар Оҳангарондаги Кўлбулоқ, Тошкентнинг ғарбидаги Бўзсув 1 ҳамда Самарқанд шаҳридан топилган. Улардан топилган топилмалар орасида қирғичлар, кесгичлар, сихчалар, пичоқлар, болталар каби қуроллар бор. Бу даврга келиб одамлар фақат тоғли ҳудудларга эмас, текисликларга ҳам тарқала бошлайдилар. Бу даврнинг энг катта ютуғи уруғчилик тузумига (матриархат) ўтилишидир. Мезолит даври ёдгорликлари Сурхондарёдаги Мачой ғор маконидан, Марказий Фарғонанинг кўпгина ёдгорликларидан топиб ўрганилган. Бу даврга келиб музлик яна шимолга қайтади. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсида катта ўзгаришлар содир бўлади. Инсоният ўз тарихидаги дастлабки мураккаб мослама-ўқ-ёйни кашф этади.  Неолит даврига келиб, қадимги қабилалар ҳаётида катта-катта ўзгаришлар содир бўлади. Бу давр одамлари аксарият ҳолларда дарё соҳиллари ва тармоқлари ёқасида, кўллар бўйларида яшаб, табиий имкониятлардан келиб чиқиб, балиқчилик ва овчилик ёки деҳқончилик ва чорвачилик ҳамда қисман ҳунармандчилик билан шуғулланганлар. Энг катта ютуқлардан бири кулолчиликнинг пайдо бўлишидир. Шунингдек, бу даврга келиб тўқимачилик ва қайиқсозлик ҳам пайдо бўлади. Неолит даври қабилалари хўжалик шаклларига қараб қуйидаги маданиятларига бўлинади: Жойтун маданияти, Калтаминор Жойтун маданияти, Калтаминор маданияти, Ҳисор маданияти.маданияти, Ҳисор маданияти.  Жанубий Туркманистон ҳудудидаги мил.авв. VI-V минг йиллик-ларга оид маданият. Бу ердан Ўрта Осиёдаги биринчи пахса уйлар қолдиқлари, сопол идишлар намуналари аниқланган. Аҳолиси асосан деҳқончилик, чорвачилик ва қисман овчилик билан шуғулланган.  Қадимги Хоразм ҳудудидан топилган бўлиб, мил. авв. V-IV минг йилликларга оиддир. Топилмалар Калтаминор қабилаларининг балиқчилик, ов-чилик ва қисман ҳунармандчилик билан шуғулланганлигидан далолат беради  Ҳисор маданияти. Асосан, Ҳисор-Помир тоғларидан топилган.Милоддан аввалги V-IV минг йилликларга оид. Ҳисорликлар сопол идишлар ясаб, асосан чорвачилик, ов-чилик, қисман термачилик билан шуғулланганлар. Энеолит даври маконлари Хитойдан Дунайгача бўлган катта ҳудудда тарқалган бўлиб, ҳамма жойда ижтимоий тараққиётнинг бир хил босқичи кузатилади. Энеолит-мис-тош даврида одамлар дастлабки металл билан танишдилар. Бу даврга келиб мис қуроллар анча такомиллашган бўлсада, ундан оғир меҳнат қуроллари ясашнинг имкони йўқ эди. Мисдан асосан уй-рўзғор буюмлари, тақинчоқлар ва ҳарбий қуроллар ясалган. Энеолит даври ёдгорликлари Бухоро вилоятининг Лавлакон, Бешбулоқ, Учтут (мис кони) мавзеларидан, Панжикент атрофларидан (Саразм маданияти) топиб текширилган. Бу даврга келиб, деҳқончилик Ўрта Осиёнинг шимо-ли- шарқий ҳудудларига ҳам ёйилади. Ўрта тош даврида, биринчи навбатда меҳнат жараёнида инсон тафаккурининг ривожланиши натижасида неандерталь қиёфасидаги одамлар ҳозирги қиёфадаги одамларга айлана бошладилар. Улар жисмоний жиҳатдан камол топиб, ҳозирги қиёфадаги кишилар вужудга келди ва шу билан антропогенез жараёни тугади (кроманьон кўринишидаги одамлар). Бу жараённинг тугаши инсоният тарихидаги муҳим воқеа бўлиб, инсон дастлаб тошдан оддий тўқмоқ ясаган бўлса, узлуксиз меҳнат, интилиш ҳамда онгининг ривожланиши натижасида юксак маданият яратиш даражасига етиб келди. Эътиборингиз учун рахмат
Купить
  • Похожие документы

  • Yo‘l harakati qoidalari test savollari to‘plami
  • O’zbekistonda madaniy turizmning rivojlanish omillari
  • Kavkaz xalqlari
  • Turizm va etnik madaniyat: folklorning sahnalashuvi va falsifikatsiyasi
  • Madaniy meros va YUNESKO: dunyo xalqlari urf-odatlarining himoyasi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha