Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 10 Апрель 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Илдиз ва илдизлар тизими

Купить
Ботаника Илдиз ва илдизлар тизими Асосий саволлар: • Илдизнинг тузилиши ва функцияси • Илдиз тизимлари • Илдизнинг бирламчи ва иккиламчи анатомик тузилиши. Илдиз эволюцияси Ўсимликларнинг илдизи эволюция жараёнида бошқа органларга нисбатан анча кейин пайдо бўлган. Масалан сувдан қуруқликка энди чиққан псилофитларнинг танаси поя ва илдизга ажралмаган. Ҳақиқйқий илдиз қирққулоқларда вужудга келган. Кейинчалик гулли ўсимликларда илдиз такомиллашаган Илдизнинг вазифаси Илдиз - ўсимликларнинг асосий вегетатив органи бўлиб қуйидаги физиологик ва механик вазифаларни бажаради:  ўсимликларни тупроққа мустахкам бириктириб туради ва уни шамол ҳамда бошқа механик таъсиротларга карши чидамлилигини оширади:  тупроқдан сув ва унда эриган минерал моддаларни суради;  илдизда запас озиқ моддалар тупланади. Айрим ўсимликларда илдиз ғамловчи органларга (шолғом, турп, георгина) айланади;  вегетатив кўпайиш учун хизмат қилади;  айрим ўсимликларда илдиз тупроқда яшовчи микроорганизмлар билан алоқа қилиб туради. Илдиз ўсиш ва ривожланиш даврида тупроққа турли хил моддалар ажратади (масалан, корбонат ангидрид гази, органиc кислоталар, уксус ва олма кислотаси, қанд ва ҳ.к.). Бу моддалар тупроқ таркибидаги микроорганизмлар (замбуруғ, бактерия) билан ҳамкорлик қилади. Уларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлган моддалар еса илдиз системаси орқали ўзлаштирилади. Илдизнинг вазифаси Илдизнинг ривожланиши Илдиз бошланғичи уруғда жойлашган бўлади. Уруғ униб ўса бошлаганда дастлаб унинг илдизи пўстни ёриб ташқарига чиқади. Бир паллали ўсимликларда бир неча илдиз, икки паллали ўсимликлардан фақат битта илдиз чиқади. Aсосий илдиз ва поя ўртасидаги чегара илдиз бўйни деб аталади . Илдиз Илдизлар келиб чиқишига кўра асосий, ён ҳамда қўшимча илдизларга бўлинади .  Асосий илдизлар - гулли ўсимликлар уруғидаги муртак илдизчасининг ривожланишидан ҳосил бўлади ва вертикал холда йўналиб, тупроққа чуқур кириб боради. Бир паллали ўсимликларда асосий илдиз яхши ўсмайди ва тезда нобуд бўлади.  Ён илдизлар асосий илдиздан кейинрок кўпаяди.  Қўшимча илдизлар - кўпчилик ўсимликларда асосий илдизлардан ташқари, қўшимча илдизлар ҳам бўлади. Бу илдизлар асосий, ён илдизлардан емас, балки поядан, хаттоки баргдан ҳосил бўлади. Маълумки нам тупроққа тегиб турган ўсимлик новдаси ёки пояси дархол қўшимча илдиз чиқаради. Илдиз системаси  Илдизлар ташқи кўринишдан ҳам бир- биридан фарқланади.  Ўқ илдиз системаси деганда асосий илдиз кучли ривожланган ва илдизнинг бошқа қисмларидан яхши ажралиб турадиган система тушунилади.  Попук илдиз системасида асосий илдиз булмайди ёки бўлса ҳам у кўп сонли қўшимча илдизлар орасида ажралиб турмайди. Илдиз системасининг ўсиши ва экологик хусусиятлари Илдиз тўхтовсиз, чекланмаган ҳолда ўсиш хусусиятига ега. Ўсимликнинг йер остки органлари унинг йер устки органларига қараганда тез ўсади. Илдизнинг бўйига ўсиши унинг ўсиш зонасидан бошланади. Илдизнинг ўсиши ва тарқалишига таъсир етувчи омиллардан бири намлик ва озиқ моддалардир Илдизнинг морфолого-анатомик тавсифи:  1) илдиз радиал (нурсимон) симметрияли тўзилган;  2) илдиз ҳам худди поя сингари учидаги ўсиш нуқтаси ҳужайраларининг хисобига маълум давргача бўйига ўсади;  3) ўсиш нуқтаси илдиз қини тагида жойлашган  4) илдиз шохлана олади;  5) ён илдизлар эндогендир тарзида илдиз танасининг ичкарисида ҳосил бўлади;  6) илдиз тукларини ҳосил қилади, илдиз туклари ташқи қават ҳужайраларининг ўсимтаси бўлиб, сув ва сувда эриган минерал моддаларни сўриш вазифасини бажаради;  7) илдизнинг ўзида барг бўлмайди. Илдиз қини ва зоналари  Илдизнинг учи, одатда, кўп ҳужайрали паренхиматик тўзилма - илдиз қини билан копланган бўлади. Илдиз қини ташқи ҳужайраларнинг пўстлари шилимшиқли бўлгани учун ўсаётган илдиз учининг тупроқда ҳаракатланишини осонлаштиради.  Ёш илдизда қуйидаги зоналар ажратилади: бўлиниш(1), ўсиш(4), сўриш(5) ва ўтказиш(6) Ўсиш конуси  Илдизнинг меристематик ўсиш нуқтаси фаолияти хисобига илдиз бўйига қараб ўсади. Инициал ҳужайраларни бўлиниш йўли билан дерматоген, периблема ва плерома ҳужайраларини вужудга келтиради. Шу ҳужайраларнинг бўлиниши, ўсиши ва дифференцияланиши натижасида эпиблема, бирламчи пўстлоқ ва ўқ цилиндр юзага келади, уларда ўсиш нуқтасидан бирмунча нарироқда бирламчи, доимий тўқималар ташкил топади. Эпиблема  Илдизнинг туклар жойлашган қисми эпиблема дейилади Илдизнинг уч ки нуқтасидан 0,1 - 10 мм нарида эпиблема ҳужайралари илдиз тукларини ҳосил қила бошлайди. Тараққий этган илдиз тукларининг узунлиги кўпинча 0,15-8 мм атрофида бўлади.  Илдиз тукининг пўсти одатда жуда юпқа (0,6 - 1) бўлади , шунга кўра уларнинг субстратдан сувни сўриб олиши осонлашади Илдизнинг бирламчи тузилиши Илдизнинг бирламчи тузилиши бир паллалиларда доимий сақланади.Унда:  Илдиз сўриш зонасини кундаланг кесигида эпиблема, бирламчи пўстлоқ ва марказий цилиндр ажратилади.  Эпи б лема ташқи қават ҳужайралардан -дерматогендан хосил бўлади.  Бирламчи пўстлоқ (2-4)меристема (периблема) дан ҳосил бўлиб, у экзодерма(2), мезодерма(3) ва эндодермадан(4) иборат бўлади.  Марказий цилиндр плеромадан ҳосил булиб,унда ўтказувчи тўқималар (ксилема(6), флоэма(7) жойлашади. Илдизнинг бирламчи тузилиши  Марказий цилиндр перицикл ва ўтказувчи системадан иборат .  Перицикл(5) марказий цилиндрни ўраб турувчи тирик хужайралардан иборат ҳалқани ташкил этади. У бир ёки кўп қаватли булиб, пояга мустахкамлик беради.  Перицикл хужайралари тирик ва бўлиниш қобилиятини сақлайди. Ундан ён илдизлар ҳосил бўлади.  Марказий цилиндрни асосини ўтказувчи найлардан ташкил этиб, у стела деб аталади. Илдизнинг иккиламчи тузилиши Илдизнинг иккиламчи тузилиши асосан икки паллали ўсимликларда кузатилади.  У камбий тўқимаси фаолияти билан боғлиқ бўлиб,у бўлиниб иккиламчи ксилема ва иккиламчи флоэмани ҳосил қилади.Натижада илдиз йўғонлашади.  Бирламчи пустлоқ элементлари (экзодерма) емирилиб, ўрнига феллоген (пўкак камбийси) ҳосил бўлади. Феллоген ҳужайралари булинади ва ички қават – феллодермани ва ташқи кават – пўкакни ҳосил қилади. Илдизнинг иккиламчи тузилиши  1 – Бирламчи ксилема;  2 –Иккиламчи ксилема;  3 – паренхимали радиал нурлар;  4 – камбий;  5 – иккиламчи флоэма;  6 – бирламчи флоэма;  7 – перидерма . Назорат саволлари Илдиз деб нимага айтилади?  А. Ўсимликларнинг баргсиз, куртаксиз ер остки қисмига  В. Бўғим оралиқлари бўлган ер остки қисмига  С. Ўзида куртак сақлаган ер остки қисмига  Д. Илдиз пояли қисмига Назорат саволлари Илдиз тузилишининг кетма-кетлиги қайси жавобда тўғри ифодаланган? – А. Илдиз қинчаси, сўрувчи қисми, ўтказувчи қисми. – В. Илдиз қинчаси, бўлинувчи қисми, ўсувчи қисми, сўрувчи қисми, ўтказувчи қисми – С. Илдиз қинчаси, ўсувчи қисми, сўрувчи қисми – Д. Илдиз қинчаси, сўрувчи қисми, айрувчи қисми, шохланувчи қисми Назорат саволлари Илдизнинг қайси қисмида илдиз туклари бўлади? – А. Илдиз қинчасида – В. Ўсувчи қисмида – С. Сўрувчи қисмида – Д. Ўтказувчи қисмида Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha