Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Ilmiy texnika ishlab chiqarishning tabiatga ta’siri

Купить
• Mavzu: Ilmiy texnika ishlab chiqarishning tabiatga ta’siri Автомобиллардан чикадиган газларининг микдорини аниклаш ва уларнинг тирик организимларга таъсири ХХ - асрнинг 50 – йилларидан бошлаб, «ишлаб чиқариш техника революцияси» деб ном олган «сакраб» ўсиши муносабати инсон- табиат ўртасидаги ўзаро таъсири мисли кўрилмаган ва кўп жиҳатдан янги шаклларга эга бўлди. Фан-техника инқилоби туфайли саноат ва транспортнинг гуркираб ўсиши, урбанизациянинг (шахарга оқим) кучайиши, қишлоқ ҳўжалигини химиялаштириш, буларнинг хаммаси табиий ресурслардан фойдаланиш ниҳоятда жадаллаштириб юборди. Табиийки бу омилларнинг атроф муҳитга, атмосфера ҳавоси ва сув хавзалари сифатига бўлган салбий таъсири ҳам кўпамоқда. XXI аср одами қудратли техника туфайли географик қобиқдаги модда ва энергия алмашинув жараёнига бевосита таъсир кўрсатиб, кўп жойлар табиатдаги мувозанатни бузишгача етиб боради. Инсон фаолиятининг бу таъсири тез ортиб бормокда. Бинобарин фан-техника тараққиёти натижасида антропоген омил планетар масштабдаги табиий – географик ва геологик омилга тенглашиб колди. Хозирги фан - тараққиётининг табиатга таъсири, таъсир этиш йўллари ва шакллари ниҳоятда кўп. Бу таъсир натижасида табиатда миқдор ўзгаришларигина эмас, балки сифат ўзгаришлари ҳам содир бўлмоқда. Фан - техника тараққиётининг атроф муҳитга таъсири ҳам ижобий, ҳам салбий бўлиши мумкин. Агар, фан ва техника ютукларини хужалик фаолиятига тадбиқ этишда жамият ва табиатнинг уйғун ҳолда ривожланиш талаблари эътиборга олинмаса салбий оқибатлар келиб чиқади. Фан инсоннинг табиий муҳит ўзаро муносабатини уйғунлаштириш борасидаги хақиқатни акс эттиришда зарурий восита ҳисобланади. Фан инсонга ҳар қандай ҳолатни, хусусан, экологик вазиятни яхшилаш имконини ҳам беради. Атмосфера ҳавоси, тупроқ, сувнинг ифлосланиши инсон маънавий камолатига, рухий покизалигига, жисмоний бақувватлигига, ирсият палагига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларга кўра, 80 % касалликлар экологик ночор ахвол оқибатида пайдо бўлмоқда. Буларнинг барчаси инсоннинг ўзига ирсиятига таъсир этмай қолмайди. Инсон фақатгина вақтида овқатланиш, кунига 7-8 соат ухлаш, спиртли ичимлик ичмаслик, чекмаслик ҳисобга ўз умрини 11 йилга узайтириши мумкин экан. Узоқ умр кўриш, сихат – саломатлик ва бахтли саодатли бўлиш инсоннинг ўз қўлида. Табиийки одамларни, шу жумладан болаларни қандай ташқи экологик мухит ўраб тургани муҳимдир. Масалан сўнгги ўн йилликларда сайёрада юз бераётган салбий жараёнлар иқлим ўзгаришига, аниқроғи об- ҳаво исишига сабаб бўлмоқда. Нуфузли халқаро ташкилотлар ва институтлар маълумотиларига кўра, иқлим ўзгариши, улар табиийми ёки сунъийми хар хил касалликлар ва эпидемиялар тарқалишига шароит яратар экан. Хозирги кунда хаво, сув, тупроқ ифлосланиб бораётгани ҳаммага маълум. Маълумотларга кўра, дунёда 70 % шаҳар аҳолиси маълум вақт оралиғида соғлиқ учун зарарли хаводан нафас олади. Айниқса, газ иси, углеводородлар, олтин гугурт ва бошқалар инсон соғлиғига, айниқса болалар соғлиғига хавф солмоқда. Дунёда ҳозирги вақтда амалда 500 мингга яқин кимёвий бирикмалардан фойдаланилади, шулардан 40 минги инсон саломатлиги учун зарарли, 12 минги эса заҳарлидир. Мутахассисларнинг ҳисоблашича ифлосланган ҳаво туфайли кўрилган зарар (у беморни даволашга кетган харажатлар, йўқотилган иш вақти ва муддатидан олдин содир бўлган ўлим ҳоллари туфайли кўрилган зарарлар қийматларининг йиғиндисидан ташкил топади.) Германияда 1.1миллиард доллардан 2,7 миллардгача, Францияда 1,2 миллиард долларни ташкил этади. Инсон организми ўзгартирувчи табиатга мослашишга қобил эмас. Шунинг учун тамаддун (цивилизация) хасталиклари деб номланувчи юрак қон томирлари, рухий асаб онкологик - аллергия касалликларнинг саноғи борган сари ортиб бормоқда. Болалар катта ёшдаги одамларга нисбатан ташқи омиллар (табиий, ижтимоий, иқтисодий) ва ички омилларга (оилавий муҳит, ота – оналарнинг жисмоний аҳволи, руҳий вазият, қадриятлар барқарорлиги) қанчалик таъсирчан экан, ёш авлоднинг жи Шунингдек, транспорт воситаси, энергетика, қурилиш, саноат корхоналаридан чиқадиган технологик чиқиндилар билан атроф муҳитнинг техноген ифлосланиши куни сайин ортиб бормоқда. Буларнинг хаммаси тирик организмга салбий таъсир кўрсатади. Айниқса газ иси мияни шикастлайди, эмбрионал оғирлигини камайтиради, пренатал ўлим хавфини оширади, қалай буғи эса болалар ақлий қолоқлигига сабаб бўлади, ўсишига тўсқинлик қилади, эшитиш, нутқ ва диққатни жамлашини ёмонлаштиради.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha