Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 7.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Текстиль

Продавец

Bohodir Jalolov

Имиж ҳақида умумий тушунча

Купить
Имиж Имиж ҳақида умумий тушунча ҳақида умумий тушунча • ИМИЖ – инг. сўз бўлиб, “тасвир”, “образ”, “тимсол” маъноларини англатади. • Имиж – бирор нарса, ҳодиса ёки инсон ҳақида омма тафаккурида сунъий равишда шакллантириладиган образ бўлиб, унинг мақсади омма онги г а психологик ва эмпирик таъсир ўтказиш ҳ амда ма қ садли равишда маълум образни яратиш дан иборатдир. • Имиж – реклама, ташвиқот ва тарғибот ишлари, пропоганда, PR кампаниялар, рейтинг, информацион урушлар, брэнд, инсон ташқи кўриниши, муомала маданияти ва ўзини тутишини мақсадли равишда тарбиялаш билан шакллантирилади. Шу тариқа имиж орқали бирор нарса, ҳодиса ва ёки инсонга нисбатан омма муносабати вужудга келтирилади. • Имижда реал бўлган хусусиятлар билан бир қаторда. бўрттириб кўрсатилган ёки умуман мавжуд бўлмаган хусусиятлар ҳам шакллантирилади. • Демак, имиж – омма тафаккурида мақсадли шакллантириладиган ҳамда рационал ва эмоционал характерга эга бўлган нарса, ҳодиса ва ёки инсонлар тимсоли, уларнинг йиғма образи ҳисобланади. Шу боис, имижга нисбатан ҳар доим у ёки бу даражадаги ижтимоий муносабат мавжуд бўлади. • Имиж – инсоннинг ижтимоий портрети ҳисобланади. Шу боис, имижеология фани – инсонинг ижтимоий хусусиятлари ва жамиятда яшаш қобилиятини ўрганувчи фан ҳисобланади. Имиж –инсон ҳаёт тарзини ўргартирувчи восита, инсонни фаол яшашга ундовчи йўл, ўз устида ишлаш ва малакасини оширишга рағбатлантирувчи куч . Имиж –инсоннинг ҳам ички, ҳам ташқи моҳиятини белгиловчи хусусиятлар мажмуидан иборат бўлади. Аммо одам яхши ва қимматбаҳо кийинган, хушмуомала, тарбияли бўлса ҳам, унинг имижи яратилган деб бўлмайди. Имиж кимларга керак: сиёсатчилар тадбиркорлар турли даражадаги раҳбарлар етакчилар фаоллар оила бошлиғи шоу бизнес иштирокчилари (артистлар, хонандалар ) ўқитувчилар домлалар имом хатиблар оти н ойилар фуқаролар ва оддий инсонлар Кимлар имиж яратади : • стилистлар • имижмейкерлар • дизайнерлар • психологлар • иқтисодчилар ... Инсон имижида нималар намоён бўлади : • ташқи кўриниш • кийиниш маданияти • урф ва одатлар • фаолият ва сайи-ҳаракатлар • инсон аҳлоқи • ўзини тутиши • мақсадлари • характери • дўстлари ва муносабатлари.... Нима учун имижни шакллантириш керак? • ҳар бир одам халқнинг эътиборида бўлишни истайди, ҳурматга ва диққатга сазовор бўлишни хоҳлайди • ўз маълумоти ва билимини кўрсатишни, маълум мавқега эга бўлишни, ўз атрофидагиларга таъсир ўтказишни истайди • ўз манфаатларини илгари суришни, ўз манфаатларини тарғиб қилишни, шунингдек ўз манфаатлари атрофида одамларни бирлаштиришни истайди • ўз a трофида ўзига зарар қилмайдиган аурани, яъни маконни шакллантиришни, ўз маслакдошларига эга бўлишни хоҳлайди Шу боис ҳам, имиж – муваффақиятга асосланган ҳаётни яратувчи йўл ҳисобланади . Имиж – нималардан ташкил топади? • шахсий имиж • атрибутив имиж, яъни таш қи имиж • дастурий-идеологик, яъни мафкуравий — ғоявий имиж • и нтерактив, яъни инсон фаолияти, унинг хатти-ҳаракатлари дан иборат бўлган и ми ж шахсий имиж дастурий-идеологик, яъни мафкуравий— ғоявий имиж и нтерактив и ми жатрибутив имиж, яъни таш қи имиж Имиж ранг баранг ҳаётий вазиятларда муҳим бўлган муаммоларни ҳал қилиш имкониятини яратади. Улардан: • одамнинг ўзига ишончини оширади, ишонч орқали эса оилавий бахт, тинчлик, осойишталик, муомалилик шалкланади, шунингдек ўз ҳамкасблари, дўстлари ўртасидаги муносабат яхшиланади, уларнинг ўз дўстига бўлган ишончи ортади • меҳнат фаолиятида муваффақиятлилик шароити шакллантирилади • яхши танланган имиж турли конфликт ва зиддиятли шароитларни тўғри ва амалий ечиш имкониятини яратади • имиж одамнинг ташқи кўриниши, унинг мартабасини ошириб беради • тўғри танланган имиж инсоннинг маънавий ва маданиятлилик қирраларининг мақсадли равишда оммага кўрсатилишини таъминлаб беради Имижнинг ў згариши - 1929 йил 2009 йил, Тошкент, акад. лиц. талабалари ТИМСОЛЛАР ТИМСОЛЛАР ТИМСОЛЛАР “ КАМОЛОТ”нинг имижини яратувчи символлар Имиж турлари: Имиж кимларга қаратилганлигига қараб: • Инсон ёки шахс имижи • предмет имижи Бизнинг атрофимизни ўраб турган барча нарсалар ва одамлар ўзининг турли кўринишларига эга бўлади. Ҳамма нарса ўз имижига эга бўлади. Давлатлар, компаниялар, товарлар, цивилизациялар. АҚШ ўз имижига эга. Кока -кола, ЛЖ, Самсунг, Мотарола, Панасоник, Опель, Дайвуу , Ўзбегим таронаси, Келажак авлод, Универсиада мана шундай имижларига эга б ўлган структуралар ҳисобланади. Имиж ўз шаклланиши услубига қараб: • табиий имиж • сунъий имиж Имиж унинг ижтимоий ёки индивидуаллигига қ араб қараб: • гуруҳлар имижи, ёки корпоратив имиж (оила имижи, сиёсий партиялар, ассоциациялар, бирлашмалар, бизнес структуралар, ижтимоий ҳаракатлар, турли жамоат ташкилоталри, компаниялар) • индивидуал имиж (эркак, аёл, бола, ўқувчи, талаба, тадбиркор, бизнесмен, сиёсатчи, лидер, сардор, етакчи, фаол, шу билан бирга бирор товар, предмет имижи) Индивидуал имиж: • ташқи имиж • ички имижга бўлинади Индивидуал ташқи имиж: • вербал имиж - (нутқ маданияти, ораторлик, муомала маданияти, сўзларни қўллаш усули) • визуал имиж (ташқи кўриниш, кийиниш одоби, миллийлик, боди-талкингнинг қўлланиши, яъни тана забонининг ишлатилиши, дресс-код, шиорлар, фэйс- контрол, макияж, ташқи атрибутика, яъни сумкалар, ручкалар, блокнотлар в.б.) • этик а имижи – ахлоқ ва одоб нормаларининг киши характерида намоён бўлиши • эстетик имиж - кишининг ўзгаларга ёқа олиш, ўзгалар диққатини ўзига ижобий жалб эта олиш, ёқимтойлик даражаси Индивидуал ички имиж инсоннинг маънавий-руҳий ва маданий қадриятлари тизими мажмуасидан иборат бўлади. Гуруҳлардаги ташқи ва ички имиж бошқачароқ бўлади : • Ташқи имиж – гуруҳ манфаатларини ўзида тўла ифода этган ижтимоий образнинг маълум идеологиясини ҳамкорликда ва якдилликда тарғибот қилиш • Ички имиж – гуруҳ таркибига кирувчи инсонларнинг ўзаро мулоқот даражаси ва тартиби ( масалан, субординация, нонорматив иш куни ) Имижнинг яна бир тури, бу инсоннинг ижтимоий йўналтирилган сайи - ҳаракатларига асосланган имижи ҳисобланади: • оилавий имиж • профессионал имиж Бу икки имиж тури аслида барча инсонларга тегишли б ў либ , ҳар бир инсон оилада ҳамда ўз меҳнат жамоасида муваффақиятли ва омадли инсон бўлишга ҳаракат қилади. Оила имижи • Машҳур уч бирлик: Фарзандли бўлиш, Уй қуриш, Дарахт ўтказиш • Оила учун қадрли бўлган сифат ва хусусиятларни сақлаш, тарғиб қилиш ва кўрсатиш Агар гуруҳларнинг ташқи ва ички имижини кенгроқ баён қилсак, улар учун куйидаги омиллар муҳимлик касб этади: Ташқи имиж: • Бизнес-имиж, гуруҳнинг ишчанлиги, фаолиятни мақсадли ташкил қила олиши, фаоллиги, унинг репутацияси. рақобатбардошлилиги (конкурентноспособность), унинг инновацион имкониятларининг кенглиги, гуруҳдаги барқарорлик шароитининг мавжудлиги, унинг ўз ҳаркорлари ва ҳаридорлари учун яқинлиги • Ижтимоий имиж – турли ижтимоий жамоаларда мазкур гуруғга нисбатан шакллантирилган муносабат, гуруҳнинг жамиятда тутган мавқеи, жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги ўрни. • Ижтимоий товар имижи (предмет, буюм, нарса ёки мафкура, ғоя, идеаллар) ижтимоий товарнинг сифати, унинг шакли, рақобатбордошлилиги, чиройлилиги, манфаатларга даҳлдорлиги, функционаллиги, сифат Ички имиж: • Гуруҳ раҳбарининг имижи • Гуруҳ аъзолари, персонал имижи • Ишчанлик мезонлари (деловая компетентность и культура) • Гуруҳ фалсафаси Б угунги кунда ўзгараётган тамойиллар : • инсон • инсоннинг ижтимоий мажбуритялари • инсоннинг яшаш шароитлари • инсон нинг глобал муаммолари Инсоннинг ижтимоий ҳодиса эканлиги ҳамда унинг табиий воқелик эканлиги ҳам ўзгаришларни бошидан ўтказмоқда. Корпоратив имижни шакллантириш: • Бир мақсад атрофида бирлашган ижтимоий гуруҳ ва аҳоли қатламларининг, мақсадли аудиториянинг мавжудлиги ( клиентлар, партнерлар, ҳамкорлар, манфаатдор ОАВ, аудиториянинг ёш, талаб, қизиқиш нуқтаи назаридан ўрганилганлиги) • Бош корпоратив мақсаднинг ишланганлиги ( гуруҳ идеологияси, ғояси, мақсади, қадриятлари, вазифалари, уларни бажариш услубиятининг белгиланганлиги, гуруҳ ғоявий такомил концепциясининг мавжудлиги) • Гуруҳ такомили ва фаолиятининг концептуал дастур ва низомларининг ишлаб чиқлганлиги, уларнинг омма онгига синдирилиши, тарғибот ва ташвиқот қилиниши Профессионал имиж Бош тамойиллар: • Инсон ва меҳнатнинг ўзаро алоқадорлиги • Инсон меҳнат фаолияти давомида шаклланганлиги • Меҳнат инсонга ўзини таъминлаш имкониятини яратиши • Меҳнат инсонга ўзини намоён қилиши имкониятини яратиши Профессионал имиж учун зарур бўлган хусусиятлар: • Ишчанлик қобилияти • Ўзини кўрсатишга мойиллик ва қўрқмаслик • Конфликт вазиятларни ечимга олиб кела олиш • Ҳамма билан ҳамкорлик ўрната олиш • Комумникативлик, яъни кенг маънода муомала қила олиш қобилияти • Бошқаларга нисбатан меҳрли, очиқ, самимий, тўғри, тенг, мулозаматли муомала қила олиш • Бировларни ишонтира олиш, ўзининг ортидан торта олиш, ўзгаларга таъсир ўтказа олиш • Турли шароитларга тез мослаша олиш, одамларга ва шароитларга нисбатан мослашувчанлик • Оптимизм, ўз мақсадларининг тўғрилигига комил и Шундай қилиб, инсон ва унинг ҳаётида имижнинг мавқеи ва роли жуда кучли бўлиб, имиж борасидаги билимлар мураккаб ва ранг - барангдир. Имиж бўйича барча билим ва малакаларни муваффақиятга эришаман деган ҳар бир инсон махсус эгаллаши лозим! Эътиборларингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Bojxona qo'mitasiga ishga kirish uchun savol javoblar toplami
  • UXK rusumli paxta tozalash uskunasi ta’minlagichi takomillashtirish
  • O‘quvchilarga ip va gazlama mavzusini o‘qitish metodikasi
  • O’quvchilarga fartuk va bog’ichli qalpoqchalarni tikib, oxirgi o’lchov berish mavzusini o’qitish ijodkorlikni shakllantirish metodikasi
  • Халқали усулда ип йигириш

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha