Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Культурология

Продавец

Bohodir Jalolov

Исломий маданият

Купить
Исломий маданият www.arxiv.uz Исломий маданият.  Масиҳийлик жамоатининг мавқеи Европа, Америка ва бошқа кўплаб қитъалардаги мамлакатларнинг ижтимоий, сиёсий ва ахлоқий маданиятида қанчалик рол ўйнаган бўлса, ислом маданияти Шарқда шунчалик катта рол ўйнади. Ислом - дунёда монотеизмга, яъни танҳо худолиликка асосланган учинчи ва охирги диндир. Бу дин ҳам Яқин Шарқда пайдо бўлди.  Ислом фақат араб оламида эмас, балки Яқин Шарқ мамлакатларида, Эрон, Туркия, Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Индонезия, Покистон, Бангладеж, Кавказ, Волга бўйлари, Болқон, Африканинг катта қисмига ёйилиб, бу ҳалқларнинг тарихи ва маданиятида катта рол ўйнади. www.arxiv.uz Исломнинг тарихи  Исломнинг тарихи, илк даврдаги фаолияти Муҳаммад с.а.в. ва тўрт ҳалифа - Абу Бакр (ҳукмронлик даври 632 - 634 йиллар), Умар (ҳукмронлик даври 634 - 644 йиллар), Усмон (ҳукмронлик даври 644 - 656 йиллар) ва Али (ҳукмронлик даври 656 - 661 йиллар) билан боғлиқ.  Ислом илк даврдаёқ икки мазҳабга бўлинди. Тўртинчи ҳалифа Али шиа мазҳабига асос солди. Бу мазҳаб тарафдорлари ҳам, суннийлар каби, Куръонни илоҳий деб эътироф этадилар, аммо ҳалифалар даврида унинг айрим қисмлари тушириб қолдирилган, деб ҳисоблайдилар. Шиа тарафдорлари фақат Али ва унинг тарафдорлари номи билан боғлиқ бўлган ҳодисаларни тан олганлар ва шундай ҳодисалардан иборат мажмуалар тузганлар. Бу тўпламлар Ахбор деб аталган. Шиа мазҳабида тавҳид (Аллоҳнинг ягоналигини эътироф этиш), адл (Аллоҳнинг одиллиги)  Ислом, ўзидан олдинги динлар каби, ижтимоий қайта қуришга даъват қилмайди. Аксинча, бу дин итоаткорликка, мўминликка ўргатади. Қуллар хўжайинларига итоат этишлари лозим, хўжайинлар ҳам ўз қулларига мулойим муносабатда бўлишлари керак. Аллоҳ олдида гарчи ҳамма тенг бўлса ҳам, ҳаётда бундай тенглик йўқ. Солиҳ инсон ижтимоий тизим иерархиясига риоя қилмоғи даркор.  Исломий маданиятнинг яна бир муҳим жиҳати шуки, ислом зулмни қаттиқ қоралайди, зулм куфрликдир: “Аллоҳ золимлар қавмини ҳидоятга йўлламагай” (Оли Имрон, 86 - оят). www.arxiv.uz  Ахлоқий қонун - қоидалар, жисмоний ва маънавий томондан пок ҳаёт кечиришга оид ўгитлар, нопоклик учун бериладиган жазо, маиший ҳаётнинг бошқа томонларига оид барча йўл - йўриқлар билан ислом ижтимоий ахлоқни такомиллаштиришга катта ҳисса қўшди. “Зинокор аёл ва зинокор эркакнинг - ҳар бирини юз дарра урингиз. Агар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчи бўлсангиз, Аллоҳнинг дини (ҳукми)да уларни (зинокорларга) нисбатан раҳм - шафқат (туйғулари) тутмасин!” (Нур сураси, 2–оят). Аммо миш–миш ҳам оғир гуноҳ эканлиги, миш – миш тарқатган одам ҳам, зинокорлар сингари, жазога лойиқдир. Ундай тоифадаги одамлар фосиқлар деб ном олган, итоатсиз кимсалардир. “Иффатли аёлларни (зинокор деб) ҳақорат қилган, сўнгра (бу даъволарига) тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсалар(ни) – саксон даррадан урингиз в  Умуман, исломда ахлоқий маданият кенг тушунча, жамиятнинг ҳамма томонларини қамраб олиб, маънавий соғлом муҳит яратиш учун хизмат қилади.  Исломда илм ўрганиш ташвиқи ва тарғиботи алоҳида таъкидланади. Қуръон ҳам Муҳаммад(с.а.в.)нинг илоҳий ҳикматларини англашга даъват этди. Ислом ҳам, якка худолиликка асосланган бошқа динлар каби, инсониятни тубан кетишдан сақлашга, пок ҳаётга йўллашга қаратилган.  Ислом қадимий Шарқ, Юнонистон, Эрон, Туркистон ва қисман Ҳиндистону Чиннинг тафаккур маҳсулидан янги маданият юзага келтирди. Илм маданий босқичнинг олий чўққиси эканига даъват қилиб, илм таҳсилини мусулмон аҳлига даъват этди. Олим билан жоҳилнинг тенг бўлмаслигини уқтирди. Дарвоқе, одам илм эгаллагандагина, у маданиятли тоифа қаторига қўшилади.  Туркий қавмлар яшайдиган ўлкаларда исломнин Ислом ва илмий билимлар ривожи.  Исломнинг ёйилиши ва Ўрта Осиёда мустаҳкам қарор топишида араб тили асосий ролни ўйнади. “Тарихда фавқулодда бўлган ва биз Уйғониш деб атайдиган даврни яратган кучлар”2 худди шу даврда юзага келди. Уйғониш даврининг буюк намояндалари ўзларининг амалий фаолияти, тарих, фалсафа, мантиқ, шунингдек, аниқ фанлар соҳасидаги кашифиётлари билан Ўрта Осиё тарихида чуқур из қолдирдилар.  Муҳаммад ибн Мусо ал–Хоразмий (780, Хива - 850, Бағдод). Бағдодга таклиф қилинган. Аввал ҳалифа ал–Маъмун (813– 833), сўнгра ал–Мутасим (833 - 842), ал–Восиқ (842 - 847) саройида ишлади. У Шарқнинг илк академияси - “Байт ул- ҳикма” (Донолар уйи)да фаол меҳнат қилди. Бу ерда унинг раҳбарлигида Аҳмад Фарғоний, Аҳмад ибн Абдуллоҳ Марвазий каби Ўрта Осиёлик олимлар тадқиқотлар олиб бор  Абу Наср Форобий (873, Ўтрор - 950, Дамашқ) Форобда ўқиган, Шошда бўлган, Бухоро, Самарқанд, Бағдодда таълим олган. Ҳалабда, Дамашқда яшаган. 160 дан ортиқ ишлар яратган.  Форобий қомусий олим сифатида фалсафа, мантиқ, мусиқа, тиббиёт, математика, астрономия, тилшунослик ва бошқа бир қатор фанларга оид рисолалар билан Шарқ оламида машҳурдир.  Форобий қадимий фалсафа билан танишар экан, аввало Аристотел асарларини синчиклаб мутолаа қилган. Зотан, Аристотелнинг асарлари Шарқ тилларига таржима қилиниб, кенг кўламда ўрганилар эди. Лекин Аристотелдан кейин фалсафа соҳасида Шарқда Форобий сингари зот чиқмади. У фикр доираси кенглиги учун Аристотелдан кейинги мутафаккир-“муаллими ас–соний” деб аталади. Муаррихларнинг хабар беришларича, Дамашқнинг ўзида Форобийнинг ўзидан таълим олувчиларнинг Тасаввуф ва маданият.  Ислом ва унинг воситаси бўлган араб тили аниқ фанлар ривожида ўрта асрларда муҳим рол ўйнади. Албатта, илк ўрта асрлар - кескин бурилишлар, кўтарилишлари давридир. Мафкурани белгиловчи омиллардан бири бўлган жаҳон динлари инсоният тараққиётининг муайян босқичида яъни маънавий–руҳий зарурат, фикрий ва ҳиссий изланишлар эҳтиёжига жавоб тариқасида пайдо бўлди. Ислом Шарқда, Марказий Осиёда катта маданий кўтарилиш пайдо қилиши билан бирга, қабилачилик хурофотларига барҳам бергани билан аҳамиятлидир.  Ислом маданиятининг энг юксак қадрияти тавҳид эътиқодидир. Шунингдек, шариат ҳам ислом маданиятида муҳим, ҳар бир мусулмон фарзанди бажариши керак бўлган анъанавий амаллар, ақидалардир.  Тавҳид эътиқоди шубҳасиз, исломдан олдин ҳам шаклланган эди. Тавҳид тасаввуфни вужудг  Тасаввуф ўрта асрлар ижтимоий ҳаётида катта куч бўлди. Бу оқимнинг шаклланишида аслида кундалик турмушдаги оддий ҳаётий воқеалар, тушунчалар ҳам муҳим рол ўйнаганини айтиб ўтишимизга тўғри келади. Ана шундай ҳаётий тушунчалардан бири - мурувватдир.  Мурувват - тасаввуфнинг илк кўринишларидан бири, худбинликка қарши майдонга келган футувват (ёки жавонмардлик) оқимининг илк ибтидосидир. Мурувват - биронтасига ўзи учун, яқинлари ва мол–мулки учун мажбурият юклайди. Мурувватли одам бошқаларнинг бурчини ҳам ўз зиммасига олгач, уларнинг роҳат– фароғати йўлида машаққатларга дуч келади. Шу тариқа бу одам футувватли инсонга айланади.  Футувват - тариқатнинг бир бўлаги, футувват асослари билан тасаввуф ғоялари бир–бирига мувофиқдир. Футувват ҳам, тасаввуф ҳам инсон ахлоқини поклаш, меҳру шафқат,
Купить
  • Похожие документы

  • Yo‘l harakati qoidalari test savollari to‘plami
  • O’zbekistonda madaniy turizmning rivojlanish omillari
  • Kavkaz xalqlari
  • Turizm va etnik madaniyat: folklorning sahnalashuvi va falsifikatsiyasi
  • Madaniy meros va YUNESKO: dunyo xalqlari urf-odatlarining himoyasi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha