Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

Изомерия ва таутомерия

Купить
Изомерия ва таутомерия Режа: • 1. Изомерия тушунчасининг пайдо бўлиш тарихи • 2. Тузилиш изомерия • 3. Функционал гуруҳ изомерияси • 4. Ҳолат изомерия • 5. Метамерия • 6. Фазовий изомерия • 7. Таутомерия ва таутомерия турлари • Изомерия тушунчасини фанга биринчи бўлиб 1830 йилда Я. Берцелиус киритган. У вино кислотасини ўрганиш жараёнида умумий атом таркиби бир хил бўлган турли моддаларни кузатган. Бу ҳодисани Я. Берцелиус оддий атомларнниг мураккаб атомда турлича жойлашиши натижасида юзага келади деб тушунтирган. А.М. Бутлеров томонидан органик моддаларнинг тузилиш назарияси кашф этилгандан кейин изомерия ҳодисасининг сабабларини асослаб бериш мумкин бўлди. Измерия тушунчаси грекча isos –тенг ва meros қисм деган сўзлардан олинган бўлиб атом таркиби ва молекуляр массаси бир хил бўлган, лекин тузилиш ва шунга мос равишда хоссалари ҳам турлича бўлган моддаларнинг мавжуд бўлиш ҳодисасидир. Бугунги кунда изомерия тушунчасига аниқ таъриф берилган ва унинг бир нечта турлари кашф этилган. 1. Изомерия тушунчасининг пай 2. Тузилиш изомерия Скелет изомерия ёки углерод занжири изомерияси. Бу турдаги изомерия барча синф бирикмаларида учрайди. Тўйинган углеродларда скелет изомерия бутандан бошланади. Бутаннинг икки хил скелет изомери мавжуд н-бутан ва изобутан • Таъкидланганидек тузилиш изомерияси барча синф бирикмаларида учрайди қуйида биз бунга бир нечта мисоллар келтириб ўтамиз. • Циклопарафинларда: • Тузилиш изомериянинг ўзига хос кўриниши бу валент изомериядир. Валент изомерияда боғларни ўзгартириш билан бир изомердан иккинчисини ҳосил қилиш мумкин.. • Бу турдаги изомерия синфлар орасида учрайди яъни изомер бирикмалар бир бир билан функционал гуруҳга фарқланади. Бундай изомериянинг энг оддийси алкен-циклоалкан изомериядир. Бу бирикмалар бир-биридан қўшбоғ ва ҳалқа билан фарқланади. 3. Функционал гуруҳ изомерияси • 4. Функционал гуруҳнинг ҳолат изомерияси • Функционал груҳнинг ҳолат изомерияси ҳам тузилиш изомериясига ўхшаш бўлиб, унда бир хил углерод скелетини тутан бирикмаларда алкил гуруҳлар, функционал гуруҳ, қўшбоғ ёки учбоғларнинг ҳолати ўзгариши билан изомерлар ҳосил қилинади. Масалан Тўйинган углеводородларда алкил гуруҳларнинг ўрнин алмаштириш билан янги изомер моддаларни келтириб чиқариш мумкин • Спиртларда гидроксил гуруҳининг ўрнини алмаштириш билан бирламчи спиртлардан икиламчи спиртларни ҳосил қилиш мумкин. Бу ҳам ўз навбатида функционал гуруҳнинг ҳолат изомериясига мисол бўла олади. • 5. Метамерия • Тузилиш изомериянинг ўзига хос тури бўлиб, гетероатом билан ажратилган бир нечта углеводород радикаллари орасида углерод атомининг турлича тақсимланишидир.Метамерия бир қатор алифатик оддий, мураккаб эфирлар, тиоспиртлар ва аминлар қаторида кузатилади. • Изомериянинг бу кўриниши А.М. Бутлеров томонидан ҳам кузатилган. • Оддий эфирлардаги метамерия: 6. Фазовий изомерия . Геометрик изомерия. Алкенларда тузилиш изомерлари ва қўшбоғнинг ҳолат изомерияси билан бир қаторда геометрик изомерия ҳам учрайди. Геометрик изомериянниг юзага келишининг асосий сабаби қўшбоғ тутган углерод атомларида турли хил ўринбосарларнинг бўлиши ва қўшбоғни узмасдан туриб бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш мумкин эмаслигидир, бошқача қилиб тушунтирилганда қўшбоғ тутган углерод атомлари ўз ўқи атрофида эркин айлана олмайди. Бу боғни узиш учун 350 кЖ/моль энергия талаб этилади. • Бутен-2 молекуласида қўшбоғнинг эркин айлана олмаслиги ҳисобига иккита изомер ҳосил бўлади: метил гуруҳлари битта текисликда ётган цис-, ва метил гуруҳлари ҳар хил текисликда жойлашган транс изомер . • 7. Таутомерия ва таутомерия турлари • Модданинг бир-бирига осон ўта оладиган бир нечта изомерлар ҳолатида бўлиш хусусияти таутомерия дейилади. Таутомер формалар бир-бири билан динамик мувозанатда бўлади. • Таутомериянинг бир қанча турлари мавжуд. Кето-енол таутомерия. Карбонил бирикмаларнинг тўйинмаган спирт ва карбонил бирикма ҳолатига ўтиб туриш ҳолати кето-енол таутомерия дейилади. • Кето енол таутомерияда енол форманинг миқдори карбонил бирикманинг тузилишига боғлиқ бўлади. • Таутомериянинг бошқа турларига мисоллар келтирамиз. Тион-тиол таутомерия • Имин-енамин таутомерия • 4. Нитрозо-оксим таутомерия 5. Ҳалқа –занжирли таутомерия Фазовий изомерия. Геометрик изомерия Tqayn=4, μ=0,33, Gidrogenlash issiqligi 28 kkal/mol Tqayn=1, μ=0,0, Gidrogenlash issiqligi 27,6 kkal/mol Оптик изомерия • Адабиётлар ва интернет ресурслар: • M. B. Smith, March’s Advanced Organic Chemistry: Reactions, Mechanisms, and Structure, 7 Edition. USA 2013. • John McMurry Organic Chemistry Ninth Edition. Printed in the United States of America Print Year: 2015. • J. Сlayden, S. Worren Organic chemistry New York 2012 . ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha