Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Сентябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Карамдошлар оиласи ва уларни дориворлик ҳусусиятлари

Купить
КАРАМДОШЛАР ОИЛАСИ ВА УЛАРНИ ДОРИВОРЛИК ҲУСУСИЯТЛАРИ Машғулотнинг мақсади: Brassicaceae – Карамдошлар (крестгулдошлар, бутгулдошлар) оиласининг ўзига хос морфологик белгиларини, классификациясини, ҳаётий шаклларини, тарқалишини, кенг тарқалган турларини лотинча номларини ва халқ хўжалигидаги ҳамда халқ табобатидаги аҳамиятини ўрганиш. Машғулотнинг қисқача мазмуни: Оила вакилларининг Ер юзида 350 туркумга мансуб 3000 дан ортиқ турлари тарқалган. Марказий Осиёда 107 та туркумга мансуб 431 та тури, Ўзбекистонда 75 та туркумга оид 193 та тури ўсади. Бу оиланинг ўсимликлари асосан шимолий яримшарнинг мўтадил иқлимли минтақаларида тарқалган. Карамдошлар турли-туман муҳит шароитларида ўсишга мослашган. Айримлари 4500-5700 метр баландликлардаги тоғларда лишайниклар билан биргаликда ўсимликлар қопламининг қалдирғочларини ташкил қилса, бошқалари эса, Карамдошлар оиласи вакилларининг Ўзбекистонда маданий холда карам, шолғом, редиска, турп, ўсма турларини, ёввойи холда эса рапс, масхар, жағ-жағ, қурттана, горчитса, лезел, читир, индоу ва қатран турларини учратиш мумкин. Улар орасида поясининг пастки қисми ёғочлашган чала буталар ҳам бор. Карамдошларнинг япроқлари пояда навбат билан, илдиз бўғзи атрофидагилари эса, тўп ҳолда жойлашади. Бу оила ўсимликлари япроқсиз тўпгул ҳосил қилиши билан ҳам характерланади. Гул тузилишида хилма- хиллик ҳам кам. Кўпчилик турларида деярли бир хиллик мавжуд. Косачабарглари иккитадан, икки қатор жойлашади. Уларнинг асоси қопсимон тузилишли бўлса, унда нектар хонаси жойлашади. Тожбарглари 4 та бўлиб, бир-бирига нисбатан қўшув белгиси - крестсимон кўринишни ҳосил қилади. Бу оиланинг номланиши ҳам шундан олинг Карамдошларнинг тузилишида ўхшашлик кўп бўлсада, уруғларининг тузилишида хилма-хиллик мавжуд бўлиб, систематикада муҳим аҳамиятга эга. Узун мевалар қўзоқ, калтароғи қўзоқча дейилиб, улар пишиб етилганда очиладигани ва очилмайдигани ҳам бўлади. Мевалар шакли, катталиги, улардаги ўсимталарнинг хилма-хиллиги билан бир-бирларидан фарқланади. Карамдошлар ўзидан ва четдан чангланишга ҳам мослашган. Гули катталари арилар, капалаклар билан, майдалари эса пашшалар ёрдамида чангланади. Бирор сабаб билан четдан чангланиш рўй бермаса, ўзидан чангланиш рўй беради. Мева уруғининг тарқалиши, айниқса уларнинг шамол ёрдамида сочилиши учун қанотчалар ҳосил қилганлари, пуфакчасимон шишганлари, айниқса шамолда енгил учиб кетадиган майда уруғлар осон тарқалади. Ҳайвонлар ёрдамида тарқалишига мослашган, илмоқча Сабзавот карам. 1-тўпгулли мева ва барги; 2-гулининг ташқи кўриниши; 3-уруғчи ва чангчилари; 4-меваси (қўзоқ); 5-шакли ўзгарган новдадан ҳосил бўлган куртак; 6-гул диаграммаси. Карамдошларнинг хўжаликдаги аҳамияти ҳам катта. Улар орасида сабзавотлари, мойлилари, асаллилари, ем- хашаклилари кўп. Бу ўсимликлар орасида карамнинг аҳамияти беқиёсдир. Икки йиллик ўсимлик. Биринчи йили япроқлар ёзиб бош (карам) чиқаради. Иккинчи йили ўзагидан гулпоя чиқариб, уруғлайди. Гуллари сарғиш, шингилга тўпланган. Меваси қўзоқ шаклида, июнь-июль ойларида етилади. Уруғи юмалоқ, тўқ қўнғир тусли. Карам овқатга ишлатилади, тузланади, консерва қилиб истеъмол қилинади. Карамнинг оқ ва қизил, савой карами, брюссел карами, хитой карами, пекин карами, ўрмон карами, гулкарам, баргкарам каби турлари бўлиб, улар кўплаб экилади. Ўзбекистонда биринчи рақам, Грабовский-147 эртаги карам, Слава-1305 ўрта пишар, Тошкент-10 ўртача пишар, Ўзбекистон-133 ўртача, кечпишар навлари экилади. Карамнинг Е Ташқи ўзагининг бўйи 16-20 см, тўпбаргининг диаметри 60-80 см, бандининг узунлиги бўйича барглари бандсиз, 4- 15 см. бандли, барглари майда 25-40 см, ўртача 40-50 см. ва йирик 50 см. ва ундан йирик бўлиши мумкин. Барг тўқимасининг юзаси силлиқ ва буришган. Баргларининг ранги оч-яшил, тўқ-яшил, кулранг-яшил, кўкиш-яшил, яшил-бинафша, олачипор, кўк-яшил ва қизил-бинафша тусда. Карам сурункали касалликларнинг келиб чиқиш хавфини камайтиради. Кўриш қобилиятини сақлашга ёрдам беради: бир порция карамда лютеин каротиноиди, зеаксантин ва бета- каротиннинг кунлик меъёридан кўпроғи мужассам бўлади. Ушбу моддалар кўз тўқималарини ультрабинафша нурларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади ва катарактанинг келиб чиқиш хавфини камайтиради. Қон босимини пасайтиришга ёрдам беради: карам, шунингдек, бошқа Карам бир қарашда унча кўп бўлмаган, яъни 2 грамм клетчаткани ўз ичига олади. Аммо тайёрланган салат ёки пиширилган ҳолида истеъмол қилинса, 8-10 грамм клетчатка билан тўйиниш мумкин. Карамни хоҳишга қараб истеъмол қилиш мумкин. Тадқиқотда қайнатилган карамнинг фойдаси хоминикидан кам эмаслиги аниқланган. Рационда қанча кўп бўладиган бўлса, шунча яхши. Қандай ҳолда истеъмол қилиш эса инсоннинг ўзига боғлиқ. Агар таъми тахир туйиладиган бўлса, авокадо ёки бошқа фойдали ёғга солиб, қовурсангиз бўлади. Фақат клетчатка ва фойдали моддалардан холи бўлгани сабаб карам шарбатини истеъмол қилиш тавсия қилинмайди. Карам ( Brassica L. ) - бутгулдошлар оиласига мансуб, бир, икки ва кўп йиллик ўсимликлар туркуми, сабзавот ва ем-хашак экини. Карамнинг Евросиё ва Шим. Африкада 35 га яқин тури бор. Кўпги Карам аксари икки йиллик ўсимлик. Биринчи йил бош (карам) чиқаради, иккинчи йили ўзагидан гулпоя чиқариб, уруғлайди. Оқ бошли Карам навлари вегетатив (ўзаги, барг пластинкаси, тўп барги) ва қосил органлари (карам боши)нинг қатор морфологик белгилари билан бир-биридан фарқ қилади. Ташқи ўзагининг бўйи 16-20 см, тўпбаргининг диаметри 60-80 см, бандининг узунлиги бўйича барглари бандсиз, 4 - 15 см. бандли, барглари майда - 25 - 40 см, ўртача – 40-50 см. ва йирик - 50 см. ва ундан йирик бўлиши мумкин. Барг тўқимасининг юзаси силлиқ ва буришган. Баргларининг ранги оч-яшил, тўқ- яшил, кулранг-яшил, кўкиш-яшил, яшил-бинафша, олачипор, кўк-яшил ва қизил-бинафша тусда. Карам таркибида қандлар, органик кислоталар, витаминлар (С, Р, В, В2, РР, К, Е) ва каротин, пантотен ва фолат кислоталар, ёғ, ферме – Карамдаги ичаклар фаолиятини яхшиловчи бириктирувчи моддалар организмни турли хилтлардан ва холестериндан тозалайди ва ичакларда фойдали микрофлорани шакллантиради. – Терининг куйган, йирингли яра, совуқ урган ва зарбадан кўкарган жойларига майдаланган карам баргини компрес қилиб қўйилса, бу яра ва жароҳатлар битишини тезлаштиради. – Янги карамдан олинган шарбат ичиш ёрдамида панкреатитдан, ошқозон ярасидан, холециститдан, гастритдан, меъёридан баланд юрувчи ошқозон ширасидан, циститдан ва хроник пиелонефритдан фориғ бўлиш мумкин. – Карам шарбати асаб қўзғалиш иллатини камайтиради, томирлар атеросклерозини даволашда ёрдам беради, ортиқча вазндан халос этади ва турли шишларни кетказишда ёрдам беради. – Қондаги қанд моддаси миқдорини камайтириш учун карам шарбатига илиқ сув қўшиб, овқатлан Жағ-жағ (Очамбит), (Пастушья сумка обыкновенная) – Capsellabursa pastoris (L.) Medic. Жағ-жағ Карамдошлар (крестгулдошлар) – Brassicaceae (Cruciferae) оиласига мансуб бўлиб, бўйи 20-30 баъзан 60 см.гача етадиган бир йиллик ўт ўсимлик. Пояси битта, баъзан бир нечта, тик ўсади, шохланган ёки шохланмаган. Илдиз олди барглари бандли, чўзиқ ништарсимон, кемтик тишсимон қиррали ёки патсимон кесиқ, баъзан текис қиррали бўлади. Поясидаги барглари кичикроқ, текис қиррали бўлиб, бандсиз кетма-кет ўрнашган. Майда, оқиш рангли, тўртбўлакли гуллари шингил тўпгулига жойлашган. Меваси – тескари уч-бурчакёки тескари учбурчак - юраксимон қўсакча. Жағ-жағ апрель ойидан бошлаб кузгача гуллайди, меваси июндан бошлаб етилади. Бу ўсимлик жуда кенг тарқалган тур ҳисобланади. Узоқ шимол ва чўл зоналардан ташқари, Жағ-жағ (Пастушья сумка обыкновенная) – Capsellabursa pastoris (L.) Medic. Жағ-жағнинг ер устки қисми таркибида гиссопин гликозиди, бурсо кислота, 0,12 % С ва К витаминлари, флавоноидлар, органик (олма, лимон, вино ва бошқа) кислоталар, холин, ацетилхолин, инозит, сапонинлар, ошловчи ва бошқа фаол моддалар бор. Дори препаратлари (дамлама, суюқ экстракта) қонтўхтатиш учун қўлланилади. Жағ-жағ қадимдан халқ табобатида фойдаланилиб келинаётган доривор ўсимлик ҳисобланади. Ундан тайёрланган дамлама асосан қон тўхтатувчи восита сифатида ҳамда, жигар касалликларини даволашда қўлланилади. Қатрон бўйи 50-150 см.га етадиган кўп йиллик ўт. Япроғи узун бандли, узунлиги 30 см, эни 50 см.гача етади. Барглари илдиз бўғзида ҳосил бўлади. Пояси 2-3 йилдан кейин пайдо бўлади. Гули оқ-сариқ тусда. Мевасининг учи ўткир кўсакча ҳолида. Қатрон бўз ва шағал аралаш, чириндига бой тупро Довжут пояси тик, яхши ривожланган, туксиз, юқори қисми жуда шохланган, бўйи 70-150 см.га етадиган, кўп йиллик ўт. Поянинг пастки қисмидаги барглари чўзиқ, патсимон бўлинган, қисқа бандли, юқори қисмидагилари кичикроқ патсимон бўлакли ёки яхлит, новдани ярим ўраб олган. Гулбарглари оқ, тескари-тухумсимон, торайиб бориб, қисқа тирноқсимон шаклга эга бўлади. Мева банди пастга эгилган, йўғонроқ, туксиз, 1,5-2 см. катталикда. Довжут бизнинг шароитимизда апрел-май ойларида меваси етилади. Бу ўсимлик тоғ минтақасининг ўрта қисмларигача бўлган майда шағал тошли жойларда ўсади. Илдизидан жуда ширин, маззали таомлар тайёрласа бўлади. Илдизида крахмал, қанд, азотли ва азотсиз моддалар кўп. Шолғом - икки йиллик сабзавот ўсимлиги. Ўрта Осиё, Миср, Греция ва Италияда қадимдан экилади. Шунингдек, АҚШ, Я Шолғом намсевар, тупроқ унумдорлиги ва унинг механик таркибига талабчан. Совуққа чидамли (-4-5°да зарарланмайди). Вегетация даври 60-80 кун. Шолғом илдизмеваси таркибида эфир мойлари кўплиги ҳамда енгил ҳазм бўлиши туфайли йил бўйи истеъмол қилинади. Шолғом инсон организми учун зарур бўлган аскорбин кислота, витаминлар, калий, кальций, фосфор, магний, темир тузлари, фермент, фитонцидларга бой. Шолғом баргида витаминлар ва аскорбин кислота илдизмевасидагидан кўпроқ. Уруғи сепилгандан кейин ниҳоли 3-4 чинбарг чиқарганда биринчи марта, 2-4 ҳафтадан сўнг иккинчи марта ягана қилинади. Ўсув даврида қатор оралари юмшатилади, ўталади. Ўзбекистонда Шолғомнинг 3 нави - Наманган (маҳаллий тезпишар), Самарқанд (ўртапишар), Муяссар (тезпишар) навлари экилади. Ҳосилдорлиги 110-130 ц/га. Шолғом бир қатор Қайнатиб пиширилган шолғом шамоллашга қарши яхши восита. Уни гўшт билан пишириб, истеъмол қилинса, кўкрак ва томоқ юмшашига эришиш мумкин. Шолғомнинг барги пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. Бунинг учун шолғомнинг 10 грамм барги 100 грамм сувда дамланади. Шолғомдан универсал дори тайёрлаш учун 2 ош қошиқ майдаланган шолғом устига 1 стакан қайноқ сув солиб, 15 дақиқа давомида қайнатилади. Ундан ҳар куни чорак стакандан ичиб турилади. Бундай қайнатманинг 1 стакани уйқу олдидан истеъмол қилинса, тинчлантирувчи дори вазифасини ўтайди. У билан оғиз ғарғара қилинса, томоқ ва тиш оғриғидан халос бўлиш мумкин. Шолғом пиширилиб ёхуд хомлигича истеъмол қилинса, кўзга фойда, нафас йўлини яхшилайди, юрак безовталигида ажойиб малҳам бўла олади. Шолғомнинг асал билан аралаштирилган шарбати йўталга барҳам бер Шолғом Редиска бир (экилган йили гуллайди) ва икки (2 йили гуллайди) йиллик сабзавот экини. Дунёдаги кўпгина деҳқончилик минтақаларида очиқ ва ёпиқ (ҳимояланган) ерларда ўстирилади. Гуллари икки жинсли, четдан (ҳашаротлар орқали) чангланади. Қўзоғи урчуқсимон ёки ғўласимон, уруғи оч кулранг, 1000 донаси 8-10 г. Илдизмеваси текисдумалоқ, узун, конус ва дук (урчуқ) шаклида, туси, асосан, оқ, қизғиш, қизил ва тўқ қизил рангда, вазни 5 г.дан 200 г.гача. Таркибида қанд, оқсил, С витамини бор. Совуққа чидамли, намсевар ўсимлик. Уруғи 3-4°да уна бошлайди. Ўсиши ва илдизмевасининг ривожланиши учун энг мақбул ҳарорат 15-18°. 3-4° совуққа бардош беради. Унча ёруғ бўлмаган жойда, масалан парникда ҳам яхши ўсади. Дала шароитида 50-120 ц. ҳосил олинади. Иссиқхона ва парникларда Редиска уруғи дастаки сеялкада Ўзбекистонда редисканинг Қизил улкан (серҳосил, кечпишар, 40-50 кунда етилади, йирик, узун 12-15 см, эти оқ, зич, серсув), маҳаллий Майский (ўртапишар, 40-45 кунда етилади, оч қизил, узун). Думалоқ, (қизил, оқ учли, ўртапишар, майдароқ), Сакса (жуда эртапишар 25 кунда етилади, думалоқ, тўқ қизил, ўртача йирик) ва Дунгани 12/18 (эртапишар навлари районлаштирилган. Редисканинг инсон организмига фойдаси қандай? Редиска вужудимизда овқат ҳазм бўлишини яхшилайди, сафро ва пешоб ҳайдовчи восита сифатида таъсир қилади. Унинг таркибидаги хантал мойи эса ичакдаги микробларни ўлдириб, йирингли жароҳатларни бартараф қилади. Редиска меъда ва ичакларни тозалайди, суякларни мустаҳкамлайди. Қон босими ошган беморлар редискани сомонча шаклида тўғраб, қатиққа аралаштириб ейишлари керак. Меъда касали билан Чунки у қонда қанд миқдорини меъёрлаштиради. Шунингдек, семизлик дардидан қийналиб, озиш ниятида бўлган кишилар ҳам уни ҳар куни истеъмол қилишларини маслаҳат берамиз. Чунки у ичакларни тозалаб, организмдаги ортиқча холестеринни ювиб тушади. Шифобахшлиги: Саратонга қарши курашишга ёрдам беради. Бундан ташқари, редиска организмни етарли миқдорда В витаминлари, калий, калций, темир, магний билан таъминлайди. Табиий элементларни ўз ичига олади. Яллиғланишни камайтиради, ҳужайраларни саратонга олиб келадиган моддалардан ҳимоя қилади ва зарарли касаллик ҳужайраларининг ўсишини камайтиради. Тадқиқотларга кўра, сабзавотдаги табиий бирикмалар сут бези, простата, йўғон ичак, жигар ва ўпка саратони ривожланишининг олдини олади. Юракни мустаҳкамлайди. Қизил редис юрак-қон томир касалликларининг олдин Редиска Қандли диабетдан ҳимоя қилади. Олимлар редисканинг глюкоза даражасига ижобий таъсир кўрсатишини аниқлади. Шунингдек, у глюкозанинг мушак тўқималари томонидан сўрилишини кучайтириб, ичакларда сўрилишини камайтиради. Буларнинг барчаси қонда шакарни пасайтиради. Ушбу суперсабзавотни мунтазам истеъмол қилиш адипонектин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Редиска таркибида Q 10 коэнзими ҳам мавжуд. У ҳам диабет ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради. Жигар ва буйраклар фаолиятини яхшилайди. Редиска жигарни токсинлардан тозалашга ёрдам беради, тикланишига ҳисса қўшади. Бундан ташқари, улар буйракларга токсинларни организмдан чиқаришга ёрдам беради. Турп карамдошлар оиласига мансуб икки йиллик ўсимлик. Беш минг йил муқаддам қадимги Миср, Юнонистон ва Римда экилган. Ҳозирги пайтда дунёдаги деярли Асосан янгилигида истеъмол қилинади. Таркибида цингага қарши витамин бор, модда алмашинуви, овқат ҳазмини яхшилайди. Ўзбекистонда турпнинг Марғилон ва Андижон-9 тезпишар навлари давлат реестрига киритилган. Ҳосилдорлиги: Марғилон нави 350-360 ц/га; Андижон-9 нави 480-500 ц/га. Турп - инсон саломатлигини мустаҳкамлашда тенги йўқ сабзавот. Унинг илдизмеваси минерал моддаларга бой, ўртача 13 % қуруқ моддалар, 2 % оқсил, 8,4 % углеводлар, С, В 1 , В 2 витаминлари, органик кислоталар, эфир мойи ва глюкозидлардан иборат. Бошқа сабзавотларда мавжуд бўлмаган ўзига хос таъмига қараб, кўп таомларга қўшимча салатга қўшиб истеъмол қилинади. Турп таркибида углеводлар, ферментлар, витаминлар, эфир мойлари бор. Илдизмевасида 90 %.гача сув, шунингдек, қанд, бириктирувчи модда, унинг фитонцид ва бактерицид Шарбати ичак йўллари фаолиятининг тўғри юритилишига, сочларни мустаҳкамлашга истеъмол қилинади. Бу сабзавот кишининг овқат ҳазм қилиш тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Унинг истеъмоли атеросклерознинг, шишларнинг, ўт пуфаги ва пешоб йўлларида тош пайдо бўлишининг олдини олишда яхши фойда беради. Халқ табобатида қирғичдан чиқарилган турпдан радикулитни даволашда фойдаланилади. Қирғичдан ўтказилган хом турп ва унинг шарбати иштаҳа очувчи, ўт пуфагини бўшатувчи энг яхши восита ва организмдаги ортиқча суюқликни чиқариб юборувчи табиий дори сифатида тавсия этилади. Аччиқликка мойил глюкозид ва хушбўй эфир мойлари мавжудлигидан турп ўзининг хусусиятлари билан пешоб йўлларидаги тош пайдо бўлиш касалликларида уларни эритиб, тушириб юборишдек мислсиз шифобахшликка эга. Ўзининг фойдали шифобахш хусу Турп Турп пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. Турпни асалга қўшиб йўтални, бронхитни, юқори нафас йўллари катарини даволашда истеъмол қилинади. Шарбатини қовуқ, юрак, бронхлар, ревматизм касалликларида ичилади, шунингдек, бу шарбат балғам кўчирувчидир. Турп ўт пайдо бўлишини кўпайтиради, овқат ҳазм қилиш безлари фаолиятини яхшилайди, ичаклар перистальтикаси (ошқозон ва ичакларнинг тўлқинсимон керилиш ёки сиқилиш ҳаракати)ни яхшилайди, антисклеротик хусусиятга эга. Унинг бу хусусиятлари иштаҳани очишда, ичаклар атонияси (мушак ва тўқималар фаолияти тонусининг пасайиши)ни даволашда, қабзиятда, холециститда ва ўт пуфагида пайдо бўлган тош касалликларини даволаш жараёнида фойда беради. Назорат саволлари 1. Карамдошлар оиласига изоҳ беринг? 2. Карамдошлар оиласининг халқ хўжалигидаги ахамияти? 3. Карамдош
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha