Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 504.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 10 Апрель 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

Кимё тарихи ҳақида маълумот

Купить
КИМЁ ТАРИХИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ • Бутун дунё кимёгар олимлари, жумладан италиялик М. Джуа кимё тарихини қуйида келтирилган бешта катта даврга бўлишни таклиф қилдилар. • А. Кимёнинг алкимёдан аввалги даври. Бу давр дунёда маданият бошланишидан тортиб то IV асрга қадар давом этган. Бу даврда тажрибада қўлга киритилган билимлар авлоддан авлодга ўтиб келган. Уларни бирлаштирувчи ту-шунчалар ҳали яратилмаган эди. Хомашёлардан мис, брон-за, темир, шиша, бўёқ ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чи-қариш асосини ташкил этган кимёвий жараёнлар ҳақида-ги таълимот кўпминг йиллик тарихга эга. Инсонлар жуда қадим замонлардан бери олтин, симоб, кумуш, олтингугурт каби элементларни, ош тузи, аччиқтош каби мураккаб моддаларни яхши билганлар. • Амалий кимё Милоддан қарийб 4000 йил илгари Миср, Мессопотамия, Ҳиндистон, • ” Кимё” сўзининг келиб чиқиши ҳақида ҳар хил фикрлар бор: биринчиси: ”Кимё” – бу араб тилида «қора» деган маънони билдиради; бу сўз Нил дарё бўйларидаги қора тупроқли жойларда амалий кимё тараққий этганидан келиб чиққан бўлса керак; иккинчиси: «кимё» сўзи юнонча сўз бўлиб, асл металлар ишлаб чиқариш технологиясини билдиради. • Хемейа - қуйма металл (грекча сўз), ёки хумиа - ўсимлик шарбати, Chemia - шарбат яратиш санъати, ёки металл қуйиш санъати деган маънони билдиради. Эски хитой тилида кимё - олтин ажратиб олиш деган маънони билдиради • Металл сўзи “излаш” маъносини билдиради. Энг дастлабки металл-мис, олтин-бронза асри, темир асрида вужудга келди. Осирийлар армияси темирдан энг биринчи қурол ясаб (900 йилда бизнинг эрамизгача ) урушлар қилган. • Табиат ҳодисаларига фалсафий нуқтаи на  Юнон олимлари материя қаердан келиб чиққан деган саволга жавоб излай бошлайдилар. Чунончи, юнон олими Фалес (Милоддан 7 аср илгари) фикрича дастлабки материя сув бўлиб, барча нарсалар сувдан ҳосил бўлади. Ундан қарийб бир аср кейин бошқа бир юнон олими Анаксимен барча нарсалар ҳаводан ҳосил бўлган деб тахмин қилган. Милоддан V аср илгари ўтган Гераклит ҳамма нарса оловдан келиб чиққан деб айтган. Унинг фикрича, материал узлуксиз ҳаракат қилиб туради. Милоддан 490-430 йил аввал ўтган юнон олими Эмпедокл барча нарсалар тўртта асосий модда- сув, ҳаво, олов ва тупроқдан ҳосил бўлган дейди.  Бу қарашларни биз ўзига яраша назарий кимё - натурафилософия деб атаймиз. Бу асосан грек философлари бўлиб, улар табиатни умумий, ягона деб тушуна бошлади. Бунинг асосчиси Фалес Миланевский бўлиб, у модд  У тўрталаси мавжуд ва мавжуд бўлмаган ягона бешинчи элемент-эфирсенциал (танланган) мавжуд дейди.  Аристотель -қаттиқ, суюқ, газ агрегат ҳолатларни биридан иккинчисига ўтишини, аралашма - кимёвий бирикма эканлигини айтиб, назарий кимё элементларини ривожлантирди. Грек философларидан яна бир гурухи Демокрит, Экипур, Левкипп-дунё асосида кичик ғиштчалар, бўлинмас атомлар ётади дейди. Улар бир-биридан ўлчами, шакли билан фарқ қилишини таъкидлайди. ТУ ПРОЉ С У В ОЛОВ Ќ А ВО НА МГА РЧИЛИК СОВУ ЉЛИК М О ЌИЯТ ИССИ Љ ЛИК ЉУ Р У ЉЛИК • Уларнинг фикрича, атомлар ўзаро бир-биридан бўш фазо билан ажралиб туради. Милоддан III аср илгари яшаганлар назари билан қараганди. У атомлар ва бўш фазо мавжудлигига қарши чиқди. Уларнинг фикрича, бутун дунё «совуқлик», «иссиқлик», «намлик», ва «қуруқлик» деб аталадиган тўрт хусусиятининг «дастлабки асосий материяга» (квинтэссенцияга) келиб қўшилишидан ҳосил бўлган. Унинг айтишича, асосий материяга намлик ва совуқлик қўшилса–ҳаво, қуруқлик ва иссиқлик қўшилганида - олов, ниҳоят, қуруқлик ва совуқлик қўшилганида - тупроқ ҳосил бўлади. Арасту таълимотида «дастлабки материя» тушунчасининг борлиги – бу тасавввурларнинг қисман материалистик характерга эга эканини кўрсатсада, улар асосан идеалистик тасаввурлар эди. Шунинг учун бу тасаввурлар илмнинг тараққий этишига анча тўсқинлик кўрсатди. • Арасту тасаввурлари фанда XVIII асрга қадар ҳукм суриб келди. Арастунинг мавҳум тасаввурлари амалий фаолият билан боғланмаган эди. • Мисрликларнинг амалий кимёси ва Юнон олимларининг фалсафий тасаввурлари асосида милоддан 300 йил аввал қадимий дунёнинг маданий маркази Александрияда академия ва кутубхоналар ташкил топди. Милодимизнинг 47 - йилида бу кутубхоналарда содир бўлган ёнғин жуда кўп (40000 жилд) китобларга зарар етказди. Мисрни араблар забт этганидан кейин, Александрия академиясининг қолган бойликлари VII асрда араблар қўлига ўтади. Араблар «кимё» сўзи олдига, араб тилига хос «ал» қўшимчасини қўшиб кимёни «алкимё» деб атаганлар. • Ҳозирги Марказий Осиё ҳудудида ижод этган табиатшунослар орасида дунёга танилган олимлардан бухоролик Абу Али ибн Сино (980-1037) тиббиёт соҳасида кўп • Б.Алкимё даври. Бу давр IV асрдан XVI асрга қадар давом этади. В.А.Робинович “Алкимё ўрта аср маданияти феномени” асарида “Ишлаб чиқаришнинг феодал тузуми ҳукм сурган ўрта асрларда маданият ривожланишида алкимёнинг ўрни катта” деб уқтиради. Макс Борн олинган билимлар натижалари диндорларга хизмат қила бошлади, улар юз бераётган ҳодисаларнинг сирларини табиатдан эмас, қандайдир “философия тошидан” излай бошлади” деб таъкидлаган. • Бу даврда яшаган кимёгарлар фалсафа тошининг сеҳрли кучларига ишониб, уни ахтарганлар; шу билан бирга узоқ умр бахш этувчи элексир ва универсал эритувчи- алкагест каби моддаларни топишга интилганлар; улар турли афсоналарга ҳам қаттиқ ишонганлар. Европада VIII асрда «алкимё» даври бошланади; ўша замонда ишлаб чиқаришнинг хусусиятларига кўра Европа учун керакли ма  Бироқ уларнинг ҳеч бири ҳам «фалсафа тошини» ярата олмади; лекин кўриниши олтинга ўхшаган қотишмалар олиб одамларни «олтин» деб ишонтиришга уринганликлари тарих саҳифаларида ёзиб қолдирилган. Алкимё даврининг салбий томонлари билан бир қаторда унинг ижобий томонлари ҳам бўлди. Бу даврда моддани тозалаш усуллари – фильтрлаш, буғлатиш, чўғлантириш, эритиш, бир эритувчидан бошқа эритувчига ўтказиш каби амалий усуллар топилди; нитрат, хлорид, сульфат, фосфат кислоталар ва бошқа моддалар, ҳатто, чинни ҳам кашф этилди.  Алкимёгарлар асосан Арасту тасавурларига асосланган эдилар. Улар Арастунинг тўрт элементи қаторига яна уч элементни қўшдилар; шундай қилиб элементлар сони 7 та бўлди: 1) ҳаво; 2) олов; 3) сув; 4) тупроқ; 5) олтингугурт (у «ёнувчанлик» хоссасини ўзида мужассам қилар эди); 6) си  Алкимё - XII асрдан XVI асрларгача давом этди . Бунинг 1 босқичи Александрияда ривожланди. Улар Аристотель физикасидаги бир элемент бошқасига айланади деган тезисни олиб - металлургия, металларни олтингача айлантириш устида ишлай бошлади. Улар асосан мис рудаларидан олтин олди. Кам миқдорда 7 та металл мавжуд бўлиши уларда металлик хоссалари; ҳайдаш, сублиматлаш, қайта кристаллаш, металларни қуйиш, ранглаш, турли хил минераллар олиш ва шиша олиш ҳақида ёзади.  Араб алкимёгарларидан Абу-ар-Розий “Сирлар китоби”, ”Сирлар сири ҳақида китоб” асарларини ёзади. Бу китобларда модда, асбоб ва операцияларни ўрганиш, металлар Hg, Au ва уларни куйдириш ҳақидаги фикрларини баён этади. Моддаларнинг биринчи таснифини (классификациясини) таклиф қилиб - табиий (минерал), ўсимликлар ва ҳайвонлар таркиби • Иккинчи босқич . VII асрда араблар Мисрни босиб олади. • Улар Александрия мактаби олимлари томонидан ёзилган ва тўпланган китобларни - Испания, Италия ва Европа мамлакатларига бериб юборишади. Кўпчилик араб олимлари - шулардан энг биринчиси - медик ва алкимёгар Жобир ибн Хайён ёки Габердир унинг “Заҳарлар ҳақидаги“ асари Қоҳира ва Истамбулда чоп этилди. • Габер (721-815) новшадил спиртини ва хоссаларини ўрганди, оқ буёқ (белила) тайёрлаш усулини таклиф қилди, ҳайдаш орқали спиртдан тоза ҳолдаги сирка кислотани олди, унинг турли концентрацияли эритмаларидан фойдаланди. • Алкимёгарлар олтин (қуёшдан), кумуш (ойдан), мис (Венерадан), темир (Марсдан), қўрғошин (Сатурндан), қалай (Юпитердан), симоб (Меркурийдан), олинади дейди ва олов, сувни белгиларини-символини таклиф қилишди (1 расм). • Ме • Ибн-Сино томонидан ёзилган 450 китобдан 242 таси бизгача етиб келган. Шундан 80 таси фалсафа ва илоҳиятга, 48 таси табобатга, 19 таси мантиқга, 23 таси тиббиёт илмига, 1 та риёзиет, 2 таси - кимё тарихи, 4 та адабиёт, 9 та одоб илми, мусиқа, 7 таси - фалакиётга бағишланган. Унинг китоблари Европа дорилфунунларида 500 йилдан бери дарслик сифатида ишлатилади. Ибн - Синонинг “Тиб қонунлари” асарида 760 дан ортиқ дори ёзилиб улар - минерал моддалар (металлар, оксидлар, асослар, кислоталар, тузлардан, органик (ўсимлик ва ҳайвонлардан) олинган моддалар тўғрисида гапирилади. • У “Шифобахш воситалар” китобида табиатшунослик ҳақидаги билимларни умумлаштиради. Металлик хоссасини симоб беради ва у, ялтироқлик, пластиклик, оловга муносабатини билдиради, дейди. Унинг бошқа алкимёгарлардан фарқи шуки, • Фақат элементлар эмас яна турли хил моддаларни ҳам символларини ифодалади; Сув , олов ,ер ,ҳаво , нитрат кислота , зар суви . • Қадимги Мисрда биринчи бўлиб кимёвий йўл билан олтин олиб у ҳамма нарсанинг асосини ташкил қилади, деб қабул қилдилар. • Шу даврда кимёдан биринчи дарсликлар пайдо бўла бошлади. Булар Марк Греннинг “Олов ҳақида” (1250 йилда Константинопол) ва Робертнинг “Алкимё композицияси ҳақида” ги асарлардир. • Металларнинг классификациясидан тажрибада қўлланилиш бошланди. • Кейинги ривожланиш даври рим католик черкови Европада асосий куч бўлиб халқ орасида цехлар, савдогарлик учун хоналар қуриши, катта шаҳарларда эса ёшларнинг Университетларда ўқий бошлашлари билан характерланади. Бу давр Европада “Салб юриши” деб аталади. Уларнинг мақсади Иерусалимдаги худонинг қабрини эга • Бунда асосан савдо ривожланди ва улар алкимёгарларнинг асарларини ўрганиб - металларнинг трансмутацияси (тарқалиши) билан шуғулланиш ҳамда Европада ҳам тадқиқот изланишларни бошладилар. • Ғарбий Европадаги биринчи алкимёгар Буюк Альберт - философ (1193-1260 й)дир. У “Алкимё ҳақида”, ”Металлар ва минераллар ҳақида беш китоб” асарларини ёзади. • Яна бир улуғ алкимёгар - Роджер Бэкон (1214-1293й) инглиз философи ва табиатшуноси, Париж ва Оксфорд университетларида дарс берган. У алкимёни назарий (металл ва минералларнинг келиб чиқиши ва таркибини ўрганиш) ва амалий (олиниши, тозалаш, ранглар олиш)га бўлади ва алкимё медицина учун жуда аҳамиятли дейди. У ”Алкимё ойнаси”, ”Табиат ва саньат сирлари, сеҳргарлар ишлари ҳақида” китобларини ёзиб қолдирган. • Буюк Валентин (XV-XVI аср) алкимёда янги • В. Кимёвий билимларнинг бирлашиш даври. Бу давр ўз ичига XVI— XVIII асрларни олади. Бу вақтда кимёда ятрокимё (тиббиёт кимёси), пневматик кимё (газлар кимёси), флогистон назарияси, М. В. Ломоносов ва А. Л. Лавуазьенинг флогистонни рад этувчи системалари яратилган. • XVI асрдан бошлаб Европанинг асосий мамлакатларида ишлаб чиқаришни юксалтириш, савдо-сотиқни яхшилаш, саноатни йириклаштириш масалаларини ҳал қилишга асосий эътибор берилди. Шу сабабли кимё XVI асрнинг ярмидан бошлаб амалий вазифаларни ҳал этишга киришади. Ўша замонда шифокор Т. Парацельс (1493— 1541) ва тоғ инженери Г. Агрикола (1494—1555) кимёда рефор- маторликни бунёдга келтирдилар. Парацельснинг фикрича кимёнинг вазифаси дори-дармонлар тайерлашдан иборат бўлмоғи керак; Агрикола эса рудалардан металлар ҳосил қилишни асосий  У мураккаб моддалар парчаланганда ҳосил бўладиган оддий моддаларни элемент деб атади. Ундан ташқари кимёвий билимлар ҳосил қилишда тажрибанинг аҳамиятини кўрсатиб берди. Лекин Р. Бойль, ўша замонда тўпланган амалий маълумотларни изоҳ қила оладиган умумий назарияни ярата олмади; ваҳоланки, бундай назарияга эҳтиёж жуда катта эди. Ёниш, оксидланиш ва қайтарилиш жараёнларини нотўғри изоҳловчи флогистон назарияси 1700 йилда Г. Шталь (1659—1734) томонидан илгари сурилди. Бунинг натижасида кимё алкимё давридан иккинчи даврга — флогистон назариясицаврига ўтди. Флогистон назариясига кўра қар қандай ёнишга қобил модца таркибида махсус тарки-бий қисм — флогистон мавжуд бўлиб, модда ёниши-нинг ва оксидланишининг сабаби айни модда таркибидан флогистоннинг чиқиб кетишидир (юнонча «флогистон» сўзи ёнув  Флогистон назариясининг тарафдорларига кимёгар- пневматиклар деган ном берилди. Улар қаторига Ж. Пристли, Г. Кавендиш, Карл Шееле ва бошқалар ҳам киради. Пневматиклар жуда кўп газларни кашф этишга муваффақ бўлдилар. Удар газларни фақат сув устида эмас, симоб ва бошқа суюқликлар устида ҳам йиғишга, умуман газлар билан ишлашни ўрганишга муваффақ бўлдилар. Масалан, Пристли водород хлоридни ва аммиакни симоб устида йиға олди. Темир ва рухга сульфат кислота ёки хлорид кислота таъсир эттириб, водород ҳосил қидди ва уни дастлаб «тоза флогистон» деб изохдади. Лекин бу нотўғри бўлиб чиқди. Шу даврнинг ичида водород фторид, кислород, арсенат кислота ва бошқа моддалар кашф этилди. Флогистон на-зариясининг асосий қийинчилиги — металл оксидининг тоза металлга қараганда оғирроқ эканлигида эди, чунки е  Рус олими М. В. Ломоносов (1711 — 1756) флогистон назарияси нотўғри эканлигини исботлаб берди. У 1756 йилда ўзининғ тажрибалари асосида металл (масалан, қалай ёки қўрғошин) ёпиқ идишда қаттиқ қиздирилганда унинг оғирлиги ўзгармай қолишини кўрсатди; у металл ёнганида оғирлигининг ортишига сабаб металлнинғ ҳаво билан бирикишидир деб исбот қилди. М. В. Ломоносовдан бир неча йил кейин машҳур франауз оли.ми А. Лавуазье (1743—1794) ҳам металларни (масалан, симобни) узоқ қиздириш натижасида ҳеч қандай флогистон йўқлиги ва металл ёнганида у ҳавонинг 1/5 қисми (кислород) билан бирикишини кўрсатди. М. В. Ломоносов, одатда математика ва физикада фойдаланиладиган илмий методдан кимёда ҳам фойдаланиш кераклигини таклиф қилди. У бирор  моддани характерлаш учун унинг зичлиги, ёруғликни синдириши, қайн  Г. Миқдорий қонунлар даври. XVII асрда кимёнинг асосий вазифаларидан бири табиий минераллар таркиби ва хоссаларини ўрганиш эди. XVIII асрда эса кимёвий элементлар ўзаро хоҳлаган миқдорда бирика оладими, ёки улар бир-бири билан бирикишида қандайдир чекланишлар борми? деган муаммони ҳал этиш кимё фани учун асосий масала бўлиб қолди. Бу муаммони ҳал этишда бошланғич моддалар ва маҳсулотлар орасидаги миқдорий нис-батларни ўрганиш, илгарм олинган маълумотларни қайта кўриб чиқишга ва Ж. Пруст билан К. Бертолле орасидаги кўп йиллик мунозарани Пруст фойдасига хал этилишига ва таркибнинг доимийлик қонунипи таъриф этилишига олиб келдқ. А. Л. Лавуазьенинг кислород назарияси ҳамда таркибнинг доимийлик қонуни XIX аср бошланишида тараққий этган кимёвий таҳлил имкониятлари бошланғич моддалар билан бир  XIX аср бошларида Ж. Дальтоннинг кимёвий атомистикаси, А. Авогадронинг молекуляр назарияси, атом-молекуляр назария/ шнгршожлшьшш ва унинг тантанаси юзага чиқадиган давр бошланди. Бу даврда валентлик ва кимё-вий боғланиш ҳақидаги таълимот юзага келди. Авогадронинг атом- молекуляр фарази яратидди, атом массаларни аникдашга қаратилган тадқиқотлар амалга оширила бош-ланди. Канниццаронинг атом ислоҳоти амалга ошди ва пировардида, «атом», «молекула», «эквивалент» каби тушунчалар аниқ маъно касб этишига йўл очилди.  Кимёвий элементлар ҳақидаги илмий асослар, уларнинг атом- молекуляр назарияси билан биргаликда кимёвий бирикмапар ҳақидаги билимларнинг кенгтарқалиши. улар асосида эса, даврий қонун яратилишига замин тайёрланди. А. М. Бутлеровнинг (1861 йил) органик бирикма-ларнинг кимёвий тузилиш  Д. Кимёнинг ҳозирги замон даври. Бу давр XIX асрнинг 60-йилларидан бошланиб ҳозирги кунларга қадар давом этмоқда. Бу даврни «кимёнинғ олтин даври» деб аташ мумкин. Бу вақт ичида кимёвий элементларнинг даврий системаси, стереокимё назарияси, атом тузилиши назарияси яратилди, кимёвий боғланиш ва валентликнинг ҳақиқий маънолари ёритилди, кимё билан табиий фанлар чегарасидаги соҳалар (масалан, физик кимё, биокимё, геоки-мё, биоанорганик кимё, биоорганик кимё, космокимё, ядрокимё ва қоказолар) вужудга келди, синтетик кимё катта муваффақиятларга эришди, анорганик ва органик модда тушунчалари орасидаги кескин чегара йўқолиб, материяга тўғри фалсафий таъриф берилди.  Ўзбекистонда ва умуман, Марказий Осиёда кимёнинг кейинги йилларда тараққий этишини қуйидаги беш даврга бўлиш мумкин:  биринчи да Учинчидавр 1933 йилдан 1941 йилгачадавом этади. Бу давр ичида кимёнинг турли соҳаларида кўплаб илмий ишлар нашр қилинди ва кимё саноати қурилишига киришилди.  Тўртинчи давр 1941—1945 йилларни ўз ичмга олади. Шу даврда Марказий Осиёга вақтинча кўчиб келган кимё институтлари, кимё заводлари кимёгарлари билан маҳаллий кимёгарлар орасида ҳамкорлик ва алоқа кучайди, улар амалий ишларни ҳамкорликда ҳал қилишди. Бу давр кимё фани ва кимё саноатининг кейинчалик тараққий этишига катта таъсир кўрсатди.  Бешинчи давр 1945 йилдан бошлаб ва шу кунгача давом этмоқда. Бу давр ичида Ўзбекистон кимёси йирик олимлар С. Ю. Юнусов, О. С. Содиқов, И. П. Цукерваник, X. У. Усмонов, К. С. Аҳмедов, А. Султонов ва бошқа олимлар раҳбарлигида кагга-катта илмий текшириш институтларида, олий мактабларнинг кафедралар КИМЁНИНГ АСОСИЙ ТУШУНЧА ВА ҚОНУНЛАРИ АТОМ- МОЛЕКУЛЯР ТАЪЛИМОТ • Материя ва модда • Кимёвий тоза модда айни шароитда ўзгармас физик хоссалар билан тавсифланади. Моддалар сони жуда кўп. Уларни ўрганишда моддаларнинг турли хоссаларига асосланиб бир неча синфларга бўлинади. Бизга маълум бўлган барча моддалар биринчи навбатда қуйидаги тўрт гуруҳга:1) элементар (содда) заррачалар, 2)оддий моддалар, 3) мураккаб моддалар (ёки бирккмалар) ва 4)аралашмаларга бўлинади. • Элементар заррачалар (масалан, электрон, протон, нейтрон, позитрон, нейтрино, мезон ва ҳоказолар) сони ' юздан ортиқ. Элементар заррачалардан кимё учун энг муҳимлари электрон, протон ва нейтрон бўлиб, улар деярли барқарор заррачалар кўринишини ташкил этади: улар ўзаро маълум тартибда бирикиб, кимёвий элементлар атом- ларини ҳосил • Табиатда тоза моддалар билан бир қаторда аралашмалар ҳам учрайди. Аралашма таркиби ва ўз хоссаларининг ўзгарувчанлиги билан кимёвий бирикмадан кескин фарқ қилади. Масалан, бир хил шароитда баравар ҳажмда HCl гази ва водород билан хлор аралашмаси олинган бўлсин. Агар водород хлорид газига аланга тутилса, бу газ ёнмайди, лекин водород билан хлор газлари аралашмасига аланга тутилганда улар кучли портлаш билан (бу ишни ниҳоятда эҳтиётлик билан бажариш лозим) ёнади. Реакция натижасида янги модда — водород хлорид ҳосил бўлади. • Жисм-модданинг фазода чегарапанган қисмидир. Жисм тушунчаси жуда аниқ тушунча бўлиб, модда тушунчаси эса унга нисбатан анча кенг маънони беради. Масалан, темир моддасидан болға ва бошқа буюмларни тайёрлаш мумкин. Булар жисмлардир. Демак, модда тушунчаси жисм тушунчасиг • Модданинг энг умумий хоссалари; катта-кичиклик, бўлинувчанлик ва сингдирилмасликдир (яъни фазонинг бирор жойи бир модда билан банд бўлса, ўша жойни яна бошқа модда банд қила олмайди). • Модда заррачаларининг ҳаракат тезлиги турлича бўлади; модда заррачалари эришадиган энг катта тезлик ёруғлик тезлиги (300 000 км/с га тенг). • Материя мавжудлигининг иккинчи шакли — физик м а й д о н бўлиб (ёруғлик майдони, магнит майдони, гравитацион майдон) у «тинч массага» эга эмас. Физик майдон материянинг шундай шаклики, у модда заррачалари-ни бир-бири билан боғлаб туради ва бу заррачалар орасида ўзаро таъсирини амалга оширади. • Энергия — модда ҳаракатииинг ўлчови. Материянинг ҳаракат шаклига қараб, энергия ҳар хил, чунончи: механик, иссиқлик, ёруғлик, электр ва кимевий энергиялар бўлади. Материянинг • 2. Кимёнинг асосий қонунлари • Бу қонунлар кимёвий реакция вақтида содир бўлади-ган ўзгаришларни микдорий жиҳатдан текшириш нати-жасида кашф этилган бўлиб, улар кимё фанининг наза-рий негизини ташкил этади. • Эквивалентлар қонунини 1689- йилда Гомберг В. кислота, ишқор, тузларнинг ўзаро таъсири асосида ўргана бошлайди. 1768- йил Г.Кавендиш кислота ва ишқорлар бир-бири билан эквивалент ҳолда реакцияга киришишини кўрсатди. • 1777 -йил К. Венцель кислота ва асослар бир-бири билан маълум бир нисбатда бирикишини айтади. • Немис олими Рихтер нейтралланиш реакциясининг миқдорий ҳисобларини, уларнинг нисбатларини, эквивалент миқдорини ва шулар асосида тузларнинг таркибини аниқлаб пропорционал сонлар жадвалини яратди. 1793-йилда “Кимёдаги янги саволлар” ва “Стехиометриянинг бошланиши” асарларини • . Бу ҳолни тасвирлаш учун Волластон 1814 - йилда кимёга эквивалент - «тенг қийматли» деган тушунчани киритди. Водороднинг эквиваленти 1 га тенг деб қабул қилинди, 1 масса қисм водород 8 масса қисм кислород билан бирикканда сув ҳосил бўлади, шунинг учун кислороднинг эквиваленти 8 га тенг. • Элементнинг бир масса қисм водород, саккиз масса қисм кислород билан бирика оладиган ёки шуларга алмашина оладиган миқдори унинг кимёвий эквыиваленти деб аталади. Масалан, кальцийнинг эквиваленти 20 га тенг, чунки 8 г кислород 20 г кальций билан қолдиқсиз бирикиб, 28 г кальций оксид ҳосил қилади. • Мураккаб модданинг бир эквивалент (1 масса қисм) водород ёки бир эквивалент (8 масса қисм) кислород билан ёхуд, умуман, бошқа ҳар қандай элементнинг бир эквиваленти билан реакцияга киришадиган масса миқдори  Моддалар массасининг сақланиш қонуни. Бу қонун дастлаб М. В. Ломоносов ва кейинчалик А. Лавуазье томонидан таърифланган:  кимёвий реакцияларда қатнашувчи дастлабки моддалар массаларининг йиғиндиси реакция маҳсулотлари массалари-нинг йиғиндисига тенгдир.  Катта микдорда энерғия ажралиб чиқиши билан содир бўладиган жараёнлар моддалар (масалан, радиоактив мод-даларнинг емирилиши, атом ҳамда водород бомбаларининг портлаши) массасининг сакланиш қонунига эмас, балки материянинг сакданиш қонунига бўйсунади.  Таркибнинг доимийлик қонуни. А. Лавуазье 1781 йилда карбонат ангидрид газини 10 хил усул билан ҳосил қилди ва газ таркибидаги углерод билан кислород массалари орасидаги нисбат 3:8 эканлигини аниқлади. Шундан кейин: ҳар қандай кимёвий тоза бирикмани ташкил этувчи элементларнинг массалари  Ж. Л. Пруст (1753—1826) Бертолленинг юқоридаги хулосасига қарши чиқди. У кимёвий тоза моддаларни пухта анализ қилди: тоза бирикмаларнинг микдорий таркиби бир хил бўлишини ўзининг жуда кўп анализлари билан исботлади. Пруст билан Бертолле орасидаги мунозара етти йил давом этди. Бу кураш икки фалсафий оқим кураши бўлди. Пруст фалсафаси — узлуклилик принципи, Бертолле фалсафаси — узлуксизлик принципи номи билан юритилади. Кўпчилик олимлар ўзларининг 15 амалий ишлари натижалари билан Пруст принципини тасдиқладилар. Натижада Пруст ғолиб чикди ва 1809 йилда кимёнинг асосий қонунларидан бири таркибнинг доимийлик қонуни қуйидагича таърифланди: ҳар қандай кимёвий тоза бирикма, олиниш усулидан цатъи назар, ўзгармас миқдорий таркибга эга. Таркибнинг доимийлик қонунига фақат молекула ҳолидаги газ, су  Каррали нисбатлар қонуни  Инглиз олими Ж.Дальтон 1804- йилда модданинг тузилиши ҳақидаги атом-молекуляр тасаввурларга асосланиб, каррали нисбатлар қонунини таърифлади: агар икки элемент ўзаро бирикиб бир неча кимёвий бирикма ҳосил қилса,элементлардан бирининг шу бирикмалардаги иккинчи элементнинг бир хил масса миқдорига тўғри келадиган масса миқдорлари ўзаро кичик бутун сонлар нисбатида бўлади. Каррали нисбатлар қонуни жуда кўп мисоллар билан исботланди, масалан, сув таркибида бир масса қисм водородга 8 масса қисм кислород тўғри келса, водород пероксид таркибида 1 масса қисм водородга 16 масса қисм кислород тўғри келади. Каррали нисбатлар қонунининг мавжудлиги атомистик назария асосида қуйидагича изоҳланади: бир элементнинг бир атоми иккинчи элементнинг битта, иккита, учта ва ҳоказо сон  Дальтон оғирлик нисбатларини текшириб бирикмалардаги структура қандай бўлишини кўрсатди. СТРУ КТУ РА ( Дальтон ) Х ОССА ( Бойль ) ТА РКИБ  Италия олими А.Авогадро – 1811- йил газлар ҳажмларини текшириб қуйидаги гипотезани яратди:  1. Ҳамма оддий ва мураккаб моддалар молекулалардан ташкил топади.  2. Иккита хар хил газнинг молекулалари сони бир хил Т ва P да, бир хил ҳажмда бир – бирига тенг бўлади.  У Дальтондаги SO ва SO 2 ўрнига SO 2 , SОз, CО ва С 2 О ўрнига СО 2 ва СО бўлишини кўрсатди. Авогадро атом ва молекуляр оғирликни зичлик орқали топиш мумкинлигини айтди. Булар асосида 1860 - йил Карлсруэдаги кимёгарларнинг 1 съездида “атом”, “молекула” тушунчалари қабул қилинди.  Шу даврда кимёвий ва электр ҳодисаларнинг бир-бирига яқинлиги исботланди.  1806-07- йилларда Г.Дэви “Кимёвий мойилликнинг электрокимёвий назариясини яратди”, 1811 -йилда Берцелиус электрокимёвий назарияни яратди, хамда кимёвий символикани таклиф қи Атом – молекуляр таълимот  М.В. Ломоносов 1741- йилда атом – молекуляр таълимотни қуйидагича таърифлаб берди:  1. Моддалар корпускулалардан (молекула) ва элементлардан (атом) ташкил топган.  2. Корпускула ва элементлар маълум ҳажм ва оғирликларга эга.  3. Корпускула ва элемент доимо ҳаракатда бўлади, шунинг учун уларнинг иссиқлиги, температураси ҳар хил бўлади  4. Харакатнинг сақланиш принципи бўлади. Шунинг учун улар бир-бирига таъсир қилади.  5. Олов модда ҳаракати натижасидир. Р Бойлнинг металларнинг оғирликлари оловда қиздирилганда ҳосил бўлади деган фикрни нотўғри деб, у ҳаво ҳисобига ошади дейди.  6. 1748- йилда М. В. Ломоносов “Моддалар массасининг сақланиш қонунини таклиф қилди.  Бу ишлардан бехабар ҳолда 1808- йилда инглиз олими Ж.Дальтон атомистик таълимотни қуйидагича таърифлади:  1. Моддалар ниҳоятда майда заррачалар – атомлардан тузилган, атом янада кичикроқ заррачаларга бўлина олмайди:  2. Ҳар қайси кимёвий элемент фақат ўзига хос “оддий” атомлардан тузилган бўлиб, бу атомлар бошқа элемент атомларидан фарқ қилади, ҳар бир элементнинг атоми ўзига хос масса ва ўлчамга эга:  3. Кимёвий реакция вақтида турли элементларнинг “оддий” атомлари ўзаро аниқ ва ўзгармас бутун сонлар нисбатида бирикиб, “мураккаб” атомларни ҳосил қилади:  4. Фақат бошқа – бошқа хоссаларга эга бўлган атомлар ўзаро бирика олади, бир элементнинг атомлари ҳеч қачон ўзаро кимёвий реакцияга киришмайди.Улар бир биридан итаришади.  Дальтон бу назариясидан фойдаланиб, кимёнинг асосий қонунла Идеал газ қонунлари  Газ ҳолатдаги қандай модданинг заррачалари бир-бири билан бўш боғланган бўлиб, газ қамалган идиш ичида эркин харакатланади, идиш деворларига босим кўрсатади. Хар қандай газнинг босими, ҳажми ва температураси бўлади. Шу 3 катталик ўртасидаги муносабати xvii, xviii ва xix асрларда аниқланди. Бойл-Мариот қонуни.  Ўзгармас температурада маълум газ массасининг ҳажми унинг босимига тескари пропорционал бўлади.  Р V =Р 1 V 1 ёки РV=соnst  Масалан: В.Ломоносов 1745-йилда Бойл-Мариот қонунининг келиб чиқишини изоҳлаб, реал газлар бу қонунга фақат маълум шароитда бўйсунади, Р жуда ортиб кетса ва t паст бўлганда бу қонунга бўйсунмаслигини тажрибалар асосида исботлаб берди.  Хар қандай ва хар қандай температурада Бойл-Мариот қонунига бўйсунадиган газ идеал газ дейилади.  Иде Шарл-Гей-Люссак қонуни. • Ўзгармас босимда олинган маълум миқдордаги газ 1° қиздирилса, унинг ҳажми О° даги ҳажмнинг қисмига қадар ортади. Агар газнинг О° даги ҳажмини V о ва t° даги ҳажмини V билан белгиласан, Гей-Люссак қонунининг математик ифодаси қуйидагича ёзилади: V=Vо ( 1+ ) (Р=соnst) • Ўзгармас ҳажмда газ қиздирилса, унинг босими ортади: Р=Ро ( 1+ ) (V=соnst) • Реал газлар бу қонунга ҳам бўйсунмайди. 273,2 о газнинг ҳажми О га тенг бўлади, бу температура абсолют О дейилади. Абсолют О дан бошлаб ҳисобланган температура абсолют температура дейилади ва қуйидагича ёзилади. Т=273, 2+t • Реал газлар совутилса кўпинча суюқликка айланади.2, 273 1 2, 273 1 • КЛАПЕЙРОН-МЕНДЕЛЕЕВ ТЕНГЛАМАСИ • Шарл-Гей-Люссак қонунига мувофиқ Р ни ўзгартирмай t ни оширсак газнинг ҳажми қуйидагига тенг бўлади: V = V 0 (1+ *t) • Энди t ни ўзгартирмай, босимни Ро дан Р га ўзгартирсак, Бойл-Мариотт қонунига кўра қуйидаги ифода келиб чиқади: РV=Р о V о (1+ •t) ёки РV= ( 273,2 + t) • ёхуд: бўлади, бу Клапейрон тенгламасидир , 1834 йилда келтириб чиқарилган. 1876 йилда Д.И.Менделеев, Клапейрон тенгламасидаги ни R билан белгилашни таклиф этди, шунга асосан R= бўлиб, ундан бир мол газ учун Клапейрон- Менделеев тенгламаси: РV=RТ келиб чиқади. 2, 273 1 2, 273 1 2, 273 0 0P V 2, 273 0 0V P T PV  2, 273 0 0P V 2, 273 0 0P V • n= бўлиб, n мол газ учун қуйидаги тенглама келиб чиқади: • РV=nRТ ёки РV=m/M  RТ • R-газ доимийси бўлиб, текширилаётган шароитга қараб, унинг қийматлари қуйидагича топилади. • 1. Агар босим мм симоб устунида, ҳажм мл да берилса: • R= = = 62400 • 2. Агар босим атмосферада, ҳажм литрда берилса: • R= = =0,082 • 3. Агар босим килопаскалда, ҳажм литрда берилса: • R= = = 8,31 • 4. Агар босим паскалда, хажм миллилитрда берилса: • R= = = 8313845M m 273 0 0P V 273 мл мл22400 760 моль * град мм.мл 273 0 0P V 273 22,4 л * 1a тa моль * град атм.л 273 0 0P V 273 4, 22* 3, 101 л кПа моль град л кПа * * 273 0 0P V 273 22400* 101325 мл Па моль град мк Па * * Атом массасини аниқдаш • 1858 йилда италиялик олим Станислао Канниццаро (1826—1910) таклиф қилган усул — атом массалала-рини аниқлашда энг самарали усул бўлиб чиқди. Бу усул қуйидаги қоидага асосланган: кимёвий бирикманинг бир молъ миқдорида унинг таркибига кирувчи бирор элемент миқдори ҳеч қачон бир моль атомдан кам бўлмайди. Шунга асосланиб Канниццаро қуйидаги усулни таклиф қилди. Атом массаси аниқланадиган элементнинг газсимон ёки осон буғланувчан бирикмаларидан мумкин қадар кўпроқ хили олиниб, уларнинг буғ зичлигини ўлчаш асосида молекуляр массалари топилади. Сўнгра ўша бирикмаларни анализ қилиб, текширилган бирикмалардан ҳар бирининг бир молида шу элементдан қанча масса қисм борлиги топилади. Шу йўл билан топилган сонларнинг энг кичиги изланаеттан атом масса деб қабул қилинади. • Бу усулни углероднинг атом массасини аникдаш ми-солида тушунтириб берамиз. Жадвалда углероднинг бир неча бирикмаларининг молекуляр массалари ва шу бирикмаларнинг ҳар қайсисида неча фоиз углерод борлиги кўрсатилган. Жадвалнинг охирги устунида ҳар бир бирикма молекуласидаги углероднинг фоиз таркибига қараб ҳисоблаб топилган миқдори кўрсатилган. • Жадвалда келтирилган бирикмаларнинг бир моли-даги углероднинг энг кичик масса миқдори 12 га тенг. Демак, углероднинг атом массаси 12 дан ортиқ (масалан, 24 ёки 36 га тенг) бўла олмайди. Акс ҳолда, карбонат ангидрид, углерод(П)-оксид ва углерод(1У)-сульфид молекулаларининг таркибига углерод атомининг касрли қисм-лари кириши керак бўлар эди. • Юқорида келтирилган усулларнингҳаммасида ҳам эле-ментнинг тақрибий атом массаситогтилади. Элементнинг эквив
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha