Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 215.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 27 Февраль 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

Кислота-асосли мувозанат

Купить
Мавзу: Кислота-асосли мувозанат РЕЖА: • Аррениуснинг кислота-асос назарияси. • Ионофор ва ионогенлар. • Бренстед-Лоурининг протолитик назарияси. • Сувли эритмаларда кислота ва асосларнинг электролитик диссоциацияси. • Кислота ва асос эритмалари рН ини хисоблаш. Аррениуснинг кислота-асос назарияси. • Аррениус 1887 йилда ўхшаш моддаларнинг эритмаларида зарядланган заррачаларга ажралиш ҳисобига заррачаларнинг ортиши гипотезасини олға сурди. Бундай моддалрни у электролитлар деб, уларнинг ионларга ажралишини эса электролитик диссоциация деб атади. • У кислота ва асос тушунчасини берди. • Кислота -бу диссоциланганда Н + ионларини ва бошқа ҳеч қандай мусбат ионларни бермайдиган молекуладир. • Асос - диссоциланганда ОН - ионларини ва бошқа ҳеч қандай манфий ионларни бермайдиган молекуладир. Кислота ва асос орасида борадиган реакция туз ва сув ҳосил қиладиган нейтралланиш реакциясидир. Аррениус назарияси бўйича исталган электролит фақат қисман диссоциланади. • Аррениус назариясида электролитик диссоциация сабаби тушунтирилмаган, ионлар ва электролит молек Аррениус назарияси яратилгач электролит эритмаларига янгича қарашлар пайдо бўла бошлади. Биринчидан , диссоциланиш жараёни сабаби, яъни эриган модда билан эритувчининг таъсири кўрсатилди. Электролит кучи ва характерини асосан эритувчи белгилайди. Электролитларни ўз ҳолати бўйича эркин кўринишда ва диссоциланиш механизми бўйича 2та бир-биридан кескин фарқ қилувчи гуруҳга бўлиш мумкин: булар ионофорлар ва ионогенлардир. Ионофорлар - кристаллик панжараси алоҳида ионлардан тузилган (КСI, NаСI) электролитлардир. Бундай моддаларни сувда эритилганда гидратланиш энергияси таъсирида кристаллик панжаранинг бузилиши(парчаланиши) содир бўлади. Бундай моддаларда диссоциланмаган молекулалар модда эритилмасдан олдин ҳам бўлмайди, яъни улар эритилмасдан олдин ҳам бир- бири билан боғланган ионлар ҳолида б • Ионогенлар -бунда кристаллик панжаранинг бўғинларида қутбли молекулалар (СН 3 СООН) бўлган электролитлардир. Бундай моддаларнинг ионларга диссоциланиши бир неча босқичда боради: СН 3 СООН +Н 2 О СН 3 СООН  Н 2 О • -эритувчи билан кимёвий ўзаро таъсир хисобига молекуляр комплекснинг ҳосил бўлиши; СН 3 СООН  Н 2 О СН 3 СОО -  Н 3 О + • ионланиш, яъни ички-молекуляр қайта гуруҳланиш хисобига ион жуфтларининг ҳосил бўлиши; СН 3 СОО -  Н 3 О + СН 3 СОО - +Н 3 О + • ионлар жуфтининг эркин ионларга диссоциланиши. Бренстед-Лоурининг протолитик назарияси. • Бренстед ва Лоури бир-биридан бехабар 1923 йилда кислота ва асосларнинг протолитик назариясини яратдилар. Бу умум томонидан қабул қилинган назариядир . • Протолитик назарияда заррачаларнинг кислота-асосли хоссаларини фақат протон ташиш билан боғлашади, шунинг учун бу назария бўйича кислота-асосли реакциялар протолитик реакциялар ёки протолиз реакциялар и дейилади. • Кислота ёки диспротид - бу протонлар доноридир, яъни протон берувчи заррача (молекула, катион, анион) дир • Асос ёки эмпротид - бу протонлар акцепторидир, яъни протон қабул қилувчи заррача (молекула, катион, анион) дир. • Кислота протон бериб асосга айланади. Кислотадан ташкил топган ва протон бериши ҳисобига асос ҳосил қиладиган системани боғланган жуфт, ёки ярим реакция дейилади. Боғланган жуфт ичидаги жараёнлар қайтардир. Кислота  асос +Р (Р-протон) А В + Р (1) • Кислота ва асосларнинг боғланган жуфтларига мисоллар: СН 3 СООН СН 3 СОО - + Р NН 4 + NН 3 + Р НСО 3 - СО 3 2- +Р АI(Н 2 О) 6 3+ АI(Н 2 О) 5 ОН 2+ +Р Н 3 О + Н 2 О +Р Н 2 О НО - + Р • Протон олувчи ва берувчи заррачалар амфипротлар (Н 2 О, НСО 3 - ва бошқалар) дейилади. • Заррачаларнинг протонга донорлик хусусияти қанчалик кучли бўлса, у шунчалик кучли кислота ва у билан боғланган асос шунчалик кучсиз асос ҳисобланади. • Кислота ёки асоснинг абсолют кучини (1) тенгламага мос равишдаги мувозанат константаси характерлайди.K а а а a асос кисл   р . , К = 1 К (2) В а • Бироқ протонлар оз бўлсада сезиларли миқдорда эритмада эркин ҳолатда мавжуд бўла олмайди, шунинг учун протоннинг кислотадан ажралиш реакцияси ўз-ўзидан бормайди, ҳар доим шу кислота билан боғланган асосга нисбатан кучлироқ бўлган асосга, яъни бошқа заррачага протон ўтказиш ҳолати рўй беради. Ҳар доим бир вақтнинг ўзида 2та боғланган жуфтнинг реакцияси боради ва янги кислота, янги асос ҳосил бўлади. Кисл.1 асос.1 +Р асос.2 +Р кисл.2. Кисл.1+ асос.2 асос.1+ кисл.2. • Боғланган жуфт ролини эритмада иштирок этаётган қандайдир бошқа модда ва эритувчининг ўзи ҳам ўйнаши мумкин. • Сув эритувчи сифатида протон бериши ва олиши ҳам мумкин: Н 2 О Р +ОН - ; Н 2 О +Р Н 3 О + Агар сувда эритилган модда,сув молекуласига нисбатан кучлироқ протонга донор хоссасига эга бўлса, у ҳолда эритилган модда сувли СН 3 СООН +Н 2 О СН 3 СОО - +Н 3 О + (3) кисл.1 + асос.2 асос.1 + кисл.2. NН 3 + Н 2 О NН 4 + +ОН - (4) асос.1 + кисл.2 кисл.1 + асос.2. • Агар сувли эритмада сув молекуласига нисбатан протонга донорлик хоссаси кучли бўлган бошқа эритилган модда бўлса, у ҳолда реакцияда сув эмас балки ана шу модда иштирок этади: СН 3 СООН + NН 3 СН 3 СОО - +NН 4 + кисл.1 + асос.2 асос.1 +кисл.2 • Кислота ҳар доим биринчи галда кучлироқ асос билан реакцияга киришади, асос эса кучлироқ кислота билан реакцияга киришади, шунинг натижасида кучсизроқ кислота ва кучсизроқ асос ҳосил бўлади. Протолитик назария бўйича ҳар доим янги асос ва янги кислота ҳосил бўлади. • Аррениус назарияси бўйича туз ва сув ҳосил бўлар эди. • Ҳар бир боғланган жуфтнинг кислота-асос хоссаларини умумий ҳолда характерлаш мумкин эмас, ба • Масалан(3) реакция учун мувозанат константаси ифодасини қуйидагича ёзиш мумкин: • К а -сирка кислотасининг диссоциланиш константасидир. • К а -катталикнинг қиймати кислота кучининг ушбу эритувчида (фақат шу эритувчида) ги қиймати ҳақида хулоса чиқаришга имкон беради. К а қиймати қанча катта бўлса заррачанинг кислота хоссалари шунча катта бўлади. • К а га тескари бўлган катталик ҳосил бўлиш константаси ёки протонланиш константаси дейилади. • Ацетат ионининг асос сифатидаги кучини бу ионнинг эритувчи билан ўзаро таъсир реакциясининг мувозанат константаси характерлайди: СН 3 СОО - +Н 2 О СН 3 СООН+ ОН - (7) асос.1+кисл.2. кисл.1 +асос2а а а K К H O CH COO CH COOH мув а 3 3 3      (5) а а а K К CH COOH H O CH COO Х б ши а 3 3 3 1       / (6) а а а K К CH COOН OН CH COO мув В 3 3  • К В -ацетат ионининг сувдаги асосли диссоциация константаси К а ва К В лар орасида боғланиш мавжуд. (5) ва (8) тенгламаларнинг ўнг ва чап қисмларини бир-бирига кўпайтирилса , у ҳолда сувнинг ион кўпайтмаси ҳосил бўлади: РК а +К В  14 (10) • Боғланган кислота ва асосларнинг кислота ва асос диссоциация константалари кўпайтмаси сувнинг ион кўпайтмасига тенг. Кислота ва асос диссоциация константалари боғланган катталиклардир: К а қанчалик катта бўлса, яъни кислота қанчалик кучли бўлса, К В шунчалик кичик бўлади, яъни у билан боғланган асос шунчалик кучсиз бўлади.а а а а а а K К a H O CH COO CH COOH CH COOH OH CH COO a в O 3 3 3 3 3             a = K K = К = 10 (9) H OH a в Н О -14 3 - 2 Сувнинг диссоциланиши. Кўпчилик аналитик реакциялар сувда ўтказилади, шунинг учун ҳам кучсиз электролит бўлмиш сувнинг диссоциланиш жараёнини кўриб ўтиш муҳимдир. Кимёвий тоза суюқ сув энг оддий гомоген системадир. Сув молекуласидаги водород атомлари орасидаги бурчак 104,5 о ; ядролараро масофа O–H 0,978 Å ва H–H 1,63 Å ни ташкил этади, сувнинг диполь моменти 1,8 · 10 -18 эл.ст. бирликка тенг. Сув диполь моментининг юқорилиги, унинг бирикиш маҳсулотлари ҳосил қилишга мойиллиги ва ионлаш хусусиятининг кучлилигини кўрсатади. Сувнинг диэлектрик ўтказувчанлиги 80,4. Бу қиймат кўпчилик суюқликларникидан анча катта. Таққослаш учун айрим суюқликларнинг диэлектрик ўтказувчанликларини келтирамиз: формамид -109,5; цианид кислота –106,8; сувсиз сульфат кислота –101; суюқ водород фторид – 83,6; чумоли Суюқ ҳолатда сув молекулалари бириккан, ассоциланган (H 2 O) n ҳолда бўлади. Ассоциация босимнинг ошиши ва ҳароратнинг пасайиши билан кучаяди. Органик эритувчиларда сув тўлиғича димер молекула (H 2 O) 2 ҳолида бўлади. Одатда, сувнинг ассоциация даражаси n =2–4, ҳарорат нолга яқинлашганда 8 га тенг бўлади. Димер молекула мустаҳкам бўлиб, унда кучли водород боғланиш мавжуд. Сув электролит сифатида кучсиз диссоциланади: H 2 O ↔ H + +OH - . Ушбу тенглама сувнинг ҳам кислотали, ҳам ишқорий муҳитни намоён қилиши мумкинлигини кўрсатади. Мувозанатга массалар таъсири қонунини татбиқ этсак: ҳосил бўлади (бу ерда сувнинг электролитик диссоциация константаси). Сувнинг диссоциланган молекулаларининг мувозанатдаги концентрацияси - сувнинг диссоциланган ва диссоциланмаган молекулаларининг умумий концентрацияси (доимий катталик). Сувнинг электролитик диссоциация даражаси жуда кичик бўлганлиги учун айирмадаги [ H + ] ва [ OH - ] қийматларни ташлаб юбориш мумкин, у вақтда [H 2 O]= 1литр сувда тахминий ҳисоблашга кўра 1000:18=55,5 моль H 2 O бор. Бу қиймат массалар таъсири қонунининг математик ифодаси га қўйилса: келиб чиқади. [ H + ][ OH − ] катталикка сувнинг ион кўпайтмаси деб айтилади ва уни K w деб белгилайдилар. Бу катталик сувнинг электролитик диссоциация константаси қийматидан 55,5 марта каттадир. Сувнинг ион кўпайтмаси кислота, ишқор, туз ва бошқа бирикмаларнинг эритмалари учун доимийдир. Бироқ, бу қиймат ҳароратга боғлиқ бўлиб, ҳароратнинг ошиши билан тез ошиб кетади. Қайнаш ҳароратида сувнинг ион кўпайтмаси деярли 100 марта ортади ва у қарийб 10 -12 га тенг бўлади. Ўзгармас ҳароратда [H + ] [OH - ] = K w қийматнинг доимийлиги билан бир вақтда, унда [H + ] ва [OH − ] қийматлар ўзгарувчандир. Эритмадаги [H + ] ва [OH − ] ларнинг қийматларига қараб, унинг кислотали ёки ишқорий муҳити тўғрисида хулоса қилинади. Нейтрал эритмаларда [ H + ] = [ OH − ] бўлади, бинобарин, [H + ] ва [OH − ] қийматларнинг ошиши ёки камайиши муҳитнинг ўзгаришига олиб келади. Масалан, [OH − ] камайса, муҳит кислотали, ошса эса ишқорий бўлади. Кислотали муҳитда [H + ]>[OH − ] ; [H + ]>10 -7 , [OH − ]<10 -7 моль/л. Ишқорий муҳитда [H + ]<[OH − ]; [H + ]<10 -7 , [OH − ]>10 -7 моль/л. Муҳитни бундай белгилаш ноқулайлиги учун фанга водород кўрсаткич –pH тушунчаси киритилган. У pH= –lg[H + ] ёки [H + ]=10 -pH . pOH=–lg[OH - ] ёки [OH-]=10 -pOH тарзда ифодаланади. [H + ] камайганда pH ортади ва [OH - ] камайганда pOH ортади. Агар эритмадаги [H + ] қиймати берилган бўлса, сувнинг ион кўпайтмаси (автопротолиз константаси) формуласидан фойдаланиб, ундаги [OH - ] қийматини, [OH - ] берилган бўлса, [H + ] қийматини ҳисоблаб топиш мумкин. Шунингдек, бу қийматлар асосида эритманинг pH қиймат Сувсиз эритмаларда кислота-асосли ўзаро таъсир реакциялари Кейинги пайтларда кимёвий анализда сувсиз эритувчилар кенг кўламда ишлатилмоқда. Бунда Аррениуснинг кислота-асосли классик назариясининг қўлланилиши жуда чегаралангандир. Сувсиз эритмаларда борадиган жараёнларни кўпинча протолитик назария позицияси нуқтаи назаридан қаралади. Эритувчилар протон бериши ва қабул қилиши қобилиятига қараб 4 гуруҳга бўлинади: 1. Апротон эритувчилар - на кислота ва на асос хоссаларини намоён қилмайдиган (C 6 H 6 , CCl 4 ва бошқалар) эритувчилар. 2. Амфипрот эритувчилар - ҳам кислота, ҳам асос хоссаларини намоён қилувчи эритувчилар (H 2 O, спиртлар ва ҳок). 3. Протофиль эритувчилар - фақат асос хоссаларини намоён қилувчи эритувчилар (C 2 H 5 OC 2 H 5 ва бошқалар). 4. Протоген эритувчилар-фақат кислота хосс Кўпчилик эритувчилар-амфипротдир, шунинг учун улар автопротолизга учрайди, яъни ўз-ўзидан ионланиш содир бўлади шу билан бирга эритувчининг бир молекуласи кислотали, иккинчиси асосли хоссани намоён қилади. 2H 2 O↔H 3 O + +OH - 2NH 3 ↔NH 4 + +NH 2 - 2CH 3 COOH↔CH 3 COOH 2 + +CH 3 COO - 2S↔SH + +S - S-эритувчи; SH + -лионий иони, яъни сольватланган протон; S — лиат иони, яъни эритувчининг депротонланган молекуласи. Амфипрот эритувчилар ўзларининг ион кўпайтмалари билан характерланади ва ўзларининг автопротолиз константаларига (Ks) эга α SH  α↔ Ks Ҳар бир эритувчи учун доимий темперетурада автопротолиз константаси доимийдир. У эритувчининг кислота асосли хоссаларига ва диэлектрик киритувчанлигига боғлиқ бўлади. Қуйида турли эритувчиларнинг Ks лари келтирилган: Бу кўрсатилган қаторда асос хоссаларининг камайиши кислота хоссаларининг ортиши кузатилади, яъни NH 3 асосан асос хоссасини намоён қилади, CH 3 COOH ва ундан кейингилари асосан кислота хоссасини намоён қилади. Эритувчининг кислота-асосли хоссаси эриган моддаларнинг кислота-асос хоссаларига таъсир этади: эритувчининг асос хоссаларининг ортиши билан эриган модданинг кислотали хоссалари ортади ва аксинча эритувчининг кислотали хоссаларининг ортиши билан эриган модданинг асос хоссалари ортади. Масалан сирка кислота эритувчига боғлиқ равишда нафақат ўзининг кучини, балки диссоциланиш характерини ҳам ўзгартиради: CH 3 COOH+HF (сувсиз) ↔CH 3 COOH 2 + +F - асос CH 3 COOH+H 2 O↔H 3 O + +CH 3 COO - кучсиз кислота CH 3 COOH+NH 3(суюқ) ↔NH 4 + +CH 3 COO - кучли кислота Эритилган моддаларнинг нисбий кучини ўзгартириш қобилиятига қараб эритувчилар нивелирлайдиган ва дифференцирлайдиганларга бўлинади. Нивелирлайдиган эритувчилар ўзларида эритилган кислота ва асосларнинг кучига тенглаштирувчи таъсир кўрсатади. Сув кучли асос хоссасига эга эритувчи сифатида HClO 4 , HNO 3 , HCl, HI, HBr ва H 2 SO 4 га нисбатан нивелирлангандир, бу кислоталарнинг ҳаммаси сувда кучлидир, чунки уларнинг H 3 O + га нисбатан протон бериш қобилияти кучлидир. Суюқ аммиак янада кучли асос хоссасига эга бўлган эритувчи сифатида, сувда жуда кучсиз бўлган кислоталар (HCN) га нисбатан ҳам нивелирлангандир. Эритувчиларнинг автопротолиз константалари. . CH3 COOH+HF ( сувсиз ) ↔CH 3 COOH 2 + +F - асос CH 3 COOH+H 2 O↔H 3 O + +CH 3 COO - кучсиз кислота CH 3 COOH+NH 3(суюқ) ↔NH 4 + +CH 3 COO - кучли кислота HClO 4 +H 2 O (S) ↔H 3 O + +ClO 4 - HCN+NH 3(S) ↔NH 4 + +CN - Сувсиз сирка кислотада эритилган кислоталарнинг диссоциланиш константалари. HClO 4 нинг HAc даги диссоциланиш тенгламаси: HClO 4+CH 3COOH  CH 3COOH 2++ClO 4- HClO 4+H 2O(s)→H 3O++ClO 4- HCN+NH 3(s)→NH 4++CN - Агар эритувчи сифатида сувсиз кислота (HClO 4 , HF, H 2 SO 4 , H 3 COOH ) олинса, у ҳолда асос хоссасига эга бўлган хамма моддалар уларда кучли асос бўлиб қолади, яъни бу кислоталар уларда эритилган асосларга нисбатан нивелирловчи эритувчидир. Шу билан бирга сувда кучли бўлган кўпгина кислоталар сувсиз кучли эритувчиларда, масалан сирка кислотада кучсиз ва кучлари бир-биридан фарқланадиган бўлиб қолади (диссоциланиш константаси бўйича). Бундай ҳолларда эритувчининг дифференцирловчи эффекти намоён бўлади. Қуйида айрим кислоталарнинг музли сирка кислотада диссоциланиш константалари берилган: Бу кислоталарнинг музли сирка кислотада Бу кислоталарнинг музли сирка кислотада диссоциланиш тенгламаси қуйидагича: HClO 4 +CH 3 COOH↔ CH 3 COOH 2 + +ClO 4 - Дифференцирловчи эритувчилар титриметрик анализда сувда титрланмайдиган кислота аралашмалари ёки асос аралашмаларини алоҳида алоҳида титрлашга асосланган. Шундай қилиб моддалар ўз-ўзидан кислота ёки асос бўлмай, балки уларнинг хоссалари конкрет олинган эритувчига нисбатан белгиланади. Кислота-асосли мувозанатда эритма таркибини аниқлаш Бир кимёвий мувозанатда эритма таркибини аниқлашнинг умумий принциплари билан танишиб чиқдик. Агар системада бир неча кимёвий мувозанат бўлса у ҳолда системанинг таркибини аниқлаш бирмунча мушкуллашади. Кимёвий мувозанатда эритма таркибини аниқлашни қисқа қилиб мувозанат ҳисоблари деб айтайлик. Бир неча кимёвий мувозанатда ҳисоблашнинг умумий принциплари қуйидагилардан иборат. 1. Масала шартини символи билан ёзиб олинади. 2. Масала асосида ётган барча кимёвий реакциялар ёзилади. 3. Ҳамма кимёвий қайтар реакцияларнинг мувозанат константалари тенгламалари ёзилади. 4. Аниқланаётган ионнинг мувозанат концентрациясига ҳар бир кимёвий реакциянинг таъсирини ўрганиш керак. Бунинг учун ҳар бир кимёвий реакциянинг бошқа реакцияларга боғлиқ бўлмаган 5. Системада нечта номаълум концентрация бўлса, шунча математик тенглама тузилади. Бу тенгламалар мувозанат константалари материал баланси тенгламалари ҳамда эритманинг электронейтраллиги тенгламаларидир. 6. Масаланинг аниқ шартларига боғлиқ равишда (К мув қийматлари, С) йиғинди ёки фарқнинг (айирманинг) кичик қийматларини ташлаб юбориб ечими соддалаштирилади. 7. Аниқланаётган концентрацияга нисбатан қилинган ўзгартиришлар асосида тенгламалар системаси хисобланади. Худди шундай усулда бошқа номаълум концентрациялар ҳам хисобланади. 8. Олинган натижаларни аниқ тенгламаларга қўйиш натижасида йўл қўйилган ўзгартиришларнинг тўғрилиги текширилади. Бунда фарқ 5 (10)% дан ошмаслиги керак. 9. Агар йўл қўйилган ўзгартиришлар катта хатоликларга олиб келса, у ҳолда уларни қулай усул ёрдамида бартараф 10. Агар хеч бир ўзгартиришлар тўғри келмаса, у ҳолда системани хеч бир соддалаштиришларсиз ечилади. У ҳолда юқори даражали тенгламалар ҳосил бўлади ва махсус методлар (Хорнернинг кетма- кет яқинлашиш методи ва ҳоказо.) қўллаш билан ечилади. Бу ҳамма методлар узоқ чўзиладиган методлардир. Шунинг учун ҳам дастлаб исталган соддалаштиришлар текшириб кўрилади. Ҳар бир реакцияни алоҳида ечиб ўтирмасдан системани бир бутун ҳолда қараб “n” номаълумли “n” та тенглама тузиб соддалаштиришлар асосида ечса ҳам бўлади. Кислота ва асос эритмалари рН ини ҳисоблаш. • а) Кучли кислота ва асос эритмалари рН ини ҳисоблаш. НА +Н 2 О Н 3 О + +А - бу кучли кислота эритмасида Масалан,0,01 М НСI эритмаси рН ини ҳисобласак: [Н  ]  С НА  0,01М; рН  -IgС НА  -Ig0,01  2,0. • Худди шундай кучли асос В учун рН  14-рОН  14-РС В бўлади (12) • б) Кучсиз кислота эритмалари рН ини аниқлаш. • Агар система икки ва ундан ортиқ мувозанатга эга бўлса, у ҳолда эритма рН и ва таркибини аниқлашларда материал баланси ва системанинг электрононейтраллиги тенгламаларидан ва мувозанат константалари тенгламаларидан фойдаланилади.а H C H O HA 3     [ ] ; ва p H = -lgC ( 11) HA а OH C C OH в O O в     [ ] ; [H ]= K [OH ] = K ; + H - H 2 2 • Материал баланси тенгламаси массалар сақланиш қонунинг ифодаси бўлиб, берилган элемент ёки гуруҳнинг ҳамма формалари концентрациялари йиғиндиси ушбу элемент ёки гуруҳнинг дастлабки концентрациясига тенг. • Эритманинг электронейтраллиги тенгламаси-бу ҳамма катионлар грамм-эквивалентлари йиғиндисининг ҳамма анионлар грамм- эквивалентлари йиғиндисига тенглигидир, чунки бунда умумий эритма электронейтралдир. Масалан. Фосфат кислотасининг дастлабки концентрацияси С (моль  л) бўлган сувли эритмаси учун бу тенгламалар қуйидаги кўринишга эга бўлади: 1) [Н 3 РО 4 ]+[Н 2 РО 4 - ]+[НРО 4 2- ]+[РО 4 3- ]  РО 4 3- иони учун материал баланси тенгламасидир. 2) 3[Н 3 РО 4 ]+2[Н 2 РО 4 - ]+[НРО 4 2- ]+[Н 3 О + ]  С Н+ -Н 3 О + иони учун материал баланси тенгламасидир. 3)[ Н 2 РО 4 - ] +2[НРО 4 2- ]+3[ • Агар кислотанинг диссоциланиш даражаси  5% бўлса, у ҳолда диссоциланмаган кислотанинг мувозант концентрацияси шу кислотанинг умумий концентрациясига тенг деб олиш мумкин. Шунинг учун Агар  5% бўлса, у ҳолда [НА]  C НА бўлади ва с) Кучсиз асослар эритмалари рН ини ҳисоблаш. • Агар асоснинг диссоциланиш даражаси  5% бўлса, у ҳолда [ВОН]  C В бўлади. Бундан    К Н С К С НАа НА НАа НА   2 бундан Н + р (р р ); Н К С НА а НА   1 2 (13)     Н К К К С НА а НА а НА а НА       2 4 2 (14)   В К С Вв В    ;   Н К К С Н О Вв В    2 (15)     р р р ; ; Н К К С К К К С Н О Вв В Вв Вв Вв В          2 2 2 5% 4 22  б лса у холда В - û     Н (16) +      2 4 2 2 К К К К С Н О В в В в В в В; Ўта суюлтирилган эритмалар таркибини аниқлашда сувнинг диссоциланишидан ҳосил бўлган Н +. концентрациясини ҳам эътиборга олинади. Бунда системада 2 та номаълум (Н + ва ОН - ) бўлгани учун OHK OH H 2     ] [ ] [] [         OH C OH A H Бу икки тенгламадан [OH - ]=H + -C ни ўрнига қўйсак O H K С H H 2 ) ] ]([ [     0 ] [ ] [ 2 2      O H K H H O H K C C H 2 4 2 ] [ 2    
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha