Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 25 Февраль 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

Кислота ишқор мувозанатининг бузилиши

Купить
Кислота ишқор мувозанатининг бузилиши Фойдаланилган адабиётлар  Патологик физиология. Абдуллаев Н.Х., Каримов Х.Я. Тошкент 1999.  Патологическая физиология. Под ред. А.Д.Адо, Москва, 2001г.  Патологическая физиология. Под ред. Н.Н.Зайко, Киев.1995.  Адо А.Д.,Новицкий В.В., "Патологическая физиология", Томск,1994.  "Патофизиология" (курс лекций) под ред.П.Ф.Литвицкого, М."Медицина",1995.  Овсянников В.Г.Патологическая физиология:Типовые патологические процессы. М."Медицина" 1987.  А.А.Хусинов,Е.Г.Лемелева.Руководство к практическим занятиям по патологической физиологии. I и II часть, Ташкент,1996. Режа  Инсон организмида кислота ишқор мувозанатининг меърий даражада сақланишининг аҳамияти  Кислота ишқорий мувозанат меъёрий кўрсаткичлари  Кислота ишқор мувозанатини сақлашда аъзо ва тўқималарнинг аҳамияти  Ацидознинг сабаблари, турлари ва риожланиш механизмлари  Алкалознинг сабаблари, турлари ва риожланиш механизмлари Мақсад Инсон организмида кислота ииқор мувозанатини таъминлашда организмда ҳар хил тўқима, аъзо ва системаларнинг аҳамияти, кўрсаткичлари, ўзгаришлари – ацидоз ва алкалозларнинг турлари ҳақида тушунча ҳосил қилиш Машғулот таркиби Назарий қисм Ички муҳитнинг доимийлиги — гомеостази доимийлиги юқори даражада ривожланган организмлар ҳаёт-фаолияти учун зарур бўлган шарт- шароитдир. Биологик муҳитларда доим водород иони кўпроқ ҳосил бўлиб туришига қарамай, уларни нейтраллаш, водород ва гидроксил ионлари ўртасидаги нисбатни бир меъёрда сақлаш кислота-ишқорий мувозанатни таъминлашга олиб келади. Қоннинг рН-и ниҳоятда турғун ҳисобланади. Нормада у 7,35—7,45 атрофида бўлади ва унинг ҳар қандай сезиларли силжиши организмнинг ҳар бир интеграл- бир-бирига боғлиқ даражасида чуқур ўзгаришларга олиб келади. Бунда, масалан, ҳужайра фаолиятининг ўзгариши, гемоглобинни кислороднинг бириктириш ва қайта бериш қобилиятини ўзгариши, барча моддалар, биринчи навбатда сув- электролитлар алмашинуви, ҳужайра рецепторлари сез Агар рН 6,8 дан камайса ёки 7,7 дан ошиб кетса, организмнинг ҳалокати юз бериши мумкин. Моддалар алмашинуви кислоталарнинг пайдо бўлиши ва бундай муҳитда диссоциация жараёни кучайиб водород ионларининг концентрациясининг ошиши билан давом этади, аммо шунга қарамай соғлом организм ички муҳитнинг рН и кислотали тарафга силжимайди. Бу эволюция жараёнида организмлар,айниқса инсонда мураккаб идора этувчи тузилмалар, механизмлар ҳамда омилларнинг вужудга келганлиги оқибати бўлиб, уларнинг фаолияти туфайли ички муҳит ўз барқарорлигини таъминлаб туради. Ўпка кислота табиатли карбонат ангидридини мунтазам чиқариб туриши, агар зарур бўлса қисқа муддатга уни ўзида ушлаб туриш қобилиятига эга. Агар организмда H+ кон-центрацияси кўпайса — гипервентиляция, камайса — гиповентиляция кучаяди. Буйракнинг к Жигар эса нордон кислотали тузилмалар — радикалларни боғлайди,баъзи бир ноорганик кислоталарни сув ва карбонат ангидридгача оксидлаб ўтказади. Аммиак ва аммоний хлориддан карбонат кислота тузилма ионларини тўплаб ташқарига ажратади, баъзи бир нордон ва ишқорий моддаларни ўт таркибида ичакка ўтказади. Ошқозон хлорид кислотасини, ичак эса бикарбонатни етказиб берувчи асосий манбалар ҳисобланади ва улар ички муҳит рН ини бир меъёрда сақлашда бевосита иштирок этади. Кислота-ишқорий мувозанатни таъминлаш ва уни идора этишда буфер тизимлари асосий ўринни эгаллайди. Уларнинг ўзига хос асосий хусусияти шундаки, бу жараёнда ортиқча водород ионлари ё боғланиб нейтралланади ёки организмдан ажратилиб, чиқарилиб юборилади. Кислота-ишқорий мувозанат ўзгаришларининг икки тури ацидоз ва алкалозлар фарқ қ Ацидоз водород ионлари миқдорининг мутлақ (абсолют) ёки нисбий кўпайиши, яъни рН нинг пасайиши ёки кислоталик томонга силжиши. Бу ўз навбатида: 1) Респиратор ацидоз — (организмда нафас етишмаслиги, масалан, ўпка касалликлари, MHC шикастланишлари, юрак фаолиятининг етишмаслиги) натижасида карбонат ангидридининг тўпланиши, чиқиб кетишининг қийинлашиши ёки олинаётган ҳаво таркибида унинг кўп бўлишидан юзага келади; 2) метаболик ацидоз— организмда турли ҳолатларда (масалан, гипоксия, қандли диабет, кома ва ҳ.к.) моддалар алмашинувининг бузилишлари туфайли кўп миқдорда H + ионларини тутган маҳсулотларнинг ҳосил бўлиши ва тўпланиши натижасида ривожланувчи кислотали — нордон муҳит. Метаболик (газли бўлмаган) ацидознинг сабаби ва механизмларига кўра ўз навбатида қуйидаги турлари тафовут қилинади: б)экзоген, яъни организмга ташқаридан, айниқса узоқ вақт давомида кўп миқдорда кислотали-нордон моддаларнинг киришидан (масалан, овқат, дори-дармонлар таркибида) келиб чиқувчи; в) ацидознинг навбатдаги комбинирланган-аралаш тури (бунда кислоталарнинг куп миқдорда пайдо бўлиши билан бирга чиқиб кетишининг ҳам қийинлашиши, масалан, шок, коллапс ҳолатларида) ёки айни вақтда нафас ва қон айланиши етишмовчилиги, респиратор ёки соматик касалликлар сабабли ҳам метаболик ацидознинг рўй-рост ривожланиши яққол мисол бўлади. Алкалоз-водород ионларининг мутлоқ ёки нисбий ўзгариши ҳамда рН нинг ортиши, яъни ишқорий томонга силжишини англатувчи ҳолат. Бунинг бир неча турлари фарқ қилинади: 1) респиратор (газли) — ўпканинг гипервентиляцияси ва шу туфайли карбонат ангидридини тўхтовсиз равишда тезлик билан организмдан кўплаб чиқариш натижасида юзага келувчи алкалоз ҳолати; 2) метаболик (газли бўлмаган) алкалоз ҳолати; Бу ўз навбатида: а)кислотали моддаларни кўплаб чиқариш ёки кўплаб йўқотиш натижасида организмда (масалан, кетма-кет тўхтовсиз қайд қилиш,ошқозон ярасининг тешилиши — перфорация бўлган вақтда) ишқорий моддаларнинг кўпайиб кетиши ва б)экзоген, яъни организмга кўп миқдорда ишқорий муҳитли моддаларнинг ташқаридан киритилишида кузатилувчи алкалоз турларига бўлинади. Ацидоз ва қисман алкалоз ҳолатлари орган Мавзуни ўтишда “Қор бўрон” интерактив методдан фойдаланамиз: Ушбу усул машғулот давомида ҳамкорликда ишлаш ва ҳар бир талабанинг фаол қатнашишини кўзда тутади. Ўқитувчи бутун гуруҳ билан ишлайди. Гуруҳ талабалари 2 гуруҳчага бўлинадилар. Ҳар бир гуруҳча мавзу юзасидан саволлар тайёрлаб, иккинчи гуруҳ талабаларига беради. Қарама-қарши гуруҳ талабалари бу саволни ёритиб берадилар. Бу жараёнда гуруҳ талабаларининг фаоллиги, тезкорлиги, дарс мавзусини қанчалик даражада ўзлаштиргани яққол билинади. Талабаларнинг фаоллиги аниқланиб, баҳоланади. Сўнгра, ҳар бир гуруҳчага алоҳида вазиятли масала тақдим этилади. Масалани ечиш учун 10 дақиқа вақт берилади. Кейин гуруҳчаларнинг жавоби навбатма-навбат тингланиб, тўғри жавоб аниқланиб, улар баҳоланади. Амалий қисм. Экспериментал ацидоз ҳосил қилинган ҳайвон сийдигида титрланган кислота ва аммиак миқдорини аниқлаш № Тадбир Бажар мади (0 балл) Тўлиқ тўғри бажарди (20 балл) 1 Иккита кимёвий стаканга олиниб, бирига 10 мл сийдик, иккинчисига рН 7,4 фосфат буфер эритмаси қуйилади 20 2 Иккала стаканга 0,5 млдан фенолфталеин индикатор қўшганимизда буфер пушти рангга бўялади 25 3 Сийдикнинг ранги ўзгармагани учун, унга 0,1 N NaOH эритмасини қўшиб, буфер рангига киргунча титрлаймиз. 25 4 NaOH эритмаси миқдорига қараб кислота миқдорини аниқлаймиз 20 7 хулоса 10 Жорий назоратни баҳолаш критерийлари Ўзлаштириш % баҳо Талабанинг билим даражаси 86-100 % Аъло “5” - Организмда кислота ишқор мувозанати бузилишига олиб келувчи факторлар ҳақида тўлиқ тушунчага эга. - Кислота ишқор мувозанати бузилишининг патогенези ҳақида тўлиқ тушунчага эга. - Ацидоз ва алкалоз, уларнинг тури ҳақида тўлиқ маълумотга эга - Кислота ишқор мувозанати бузилишининг асоратлари ҳақида маълумотга эга. 71-85% Яхши “4” - Организмда кислота ишқор мувозанати бузилишига олиб келувчи факторлар ҳақида тўлиқ тушунчага эга. - Кислота ишқор мувозанати бузилишининг патогенези ҳақида тушунчага эга. - Ацидоз ва алкалоз, уларнинг тури ҳақида қисман маълумотга эга - Кислота ишқор мувозанати бузилишининг асоратлари ҳақида маълумотга эга эмас. 55-70% Қониқарли “ 3” - Организмда кислота ишқор муво
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha