Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 02 Декабрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Кўк - яшил сувўтлари (Cyanophyta) бўлими. Қизил сувўтлари (Rhodophyta) бўлими

Купить
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ Биология факультети Фан. Ботаника (Ўсимликлар анатомия ва морфологияси, тубан ўсимликлар) Мавзу: Кўк - яшил сувўтлари ( Cyanophyta ) бўлими. Қизил сувўтлари ( Rhodophyta ) бўлими Кўк-яшилтоифа (Cyanophycophyta) сувўтлар бўлими ◦ Кўк-яшил сувўтлар, ўсимликларнинг энг қадимий вакиллари, улар ҳужайра тузилиши соддалиги, протопластининг дифференциаллашмаганлиги билан бошқа сувўтларидан фарқ қилади. Уларнинг кўк-яшил дейилишига сабаб, ҳужайрасида яшил хлорофиллдан ташқари, кўк ранг берувчи фикоциан , қизил ранг берувчи фикоэритрин ва сариқ ранг берувчи каротин пигментлари бор. Бу пигментлар яшил рангни ниқоблаб, тўқ кўк яшил, қорамтир-яшил, бинафша рангларда кўринади. Кўк-яшил сувўтлар ◦ Кўк-яшил сувўтларнинг ҳужайраси пўст ва протопластдан иборат, холос. Ҳужайра пўсти пектин моддасидан тузилган. Протопластида вакуолалар бўлмайди. Протопластининг ташқи қатлами хромотоплазма , марказий қисми центроплазма дейилади. Хроматоплазмада хлорофилл, фикоциан, каротин, фукоэритрин каби пигментлар бўлиб, ҳужайрага кўпроқ кўк-яшил ранг беради. Центраплазма эса рангсиз бўлиб, унда ядро учун характерли бўлган ДНК, нуклеин кислоталар бўлади. ◦ Хромотоплазма фотосинтез вазифасини ҳам бажаради, чунки унда сочилган ҳолда хромотофор учрайди. Уларда крахмал, оқсил тўпланади. Синф. Хрококсимонлар-Chroococeae ◦ Шилимшиқ пардаси қизил, кўк, бинафша рангда бўлади. Ана шу шилимшиқ парда билан ўралган колония нам тупроқлар, қоялар, дарахт пўстлоқларида ҳар хил рангдаги доғларни ҳосил қилади. Микроцистис кучли ривожланганда сувнинг гуллашига олиб келади. ◦ Мазкур синф вакиллари бир ҳужайрали ёки колония тузилишга эга. Колониал вакилларидан бири микроцистис (Microcystis) бўлиб, шаклсиз, шилимшиққа ўралган шарсимон ҳужайралар тўпламидан иборат. Кўк-яшил сувўтлар ◦ Ипсимон вакилларига осциллатория (Ossillatoria) мисол бўлади, у шолипоя, кўлмак сувлар, ҳовузларда, секин оқадиган сувларда ўсиб, уларнинг тагида ҳамда қирғоғида кўк-яшил парда ҳосил қилади. Унинг кўк- яшил ипсимон талломи қисқа, бир-бирига ўхшаш ва бир қаторда жойлашган, ўзаро плазмодесмалар билан қўшилган ҳужайралардан иборат. ◦ Осцилаториянинг қатор ҳужайралар йиғиндиси трихом дейилади. Трихом парда билан ўралмайди ва учи букилиб актив ҳаракат қилади. Осциллатория ёруққа қараб ҳаракат қилади, бу ҳодиса фототаксис деб аталади. Кўк-яшил сувўтлар ◦ Ипсимон формаларининг яна бир вакили анабена (Anabena). Анабена “бетида сузувчи” деган маънони англатади. Анабена сувда яшайди, иссиқ кунларда тез кўпаяди, сув бетини юпқа парда шаклида қоплаб, унга кўк тус беради. Анабенанинг ипида сарғиш ўлик ҳужайралар, яъни гетероцисталар бўлади, шу ердан ипи қисмларга ёки гормогонийларга ажралиб кетади. Кўк-яшил сувўтлар ◦ Ипсимон шаклли вакилига носток (Nostoc) киради. Колониясининг катталиги ёнғоқдай, шарсимон, шилимшиқ моддадан иборат. Шилимшиқ модда ичида ностокнинг чувалган ҳолдаги ипсимон танаси жойлашади. Ипи бўлакларга ажралиш йўли билан кўпаяди. Носток кўлларда, сойларида ва қояларда учрайди. 4 5 6 7б а 3 21 Кўк-яшил сувўтлари: 1 – глеокапса; 2 – микроцистит; 3 – анабена ; 4 – носток : а – алоҳида ипи, б – колонияси; 5 – осциллатория ; 6 – толипотрикс; 7 – гормогоняли лингбия . Қизилтоифа (Rhodophycophyta) сувўтлар бўлими ◦ Қизил сувўтлар кўп ҳужайрали, ташқи кўринишидан юксак ўсимликларга ўхшаб кетади. Талломлари бўғинларга бўлинган, ҳужайраси бир ядроли ва хроматофорлидир. Хроматофорида хлорофилл, каротин, ксантофил, фикоциан пигментларидан ташқари қизил тусдаги фикоэритрин пигменти бўлганлиги сабабли, бу сувўт вакиллари қизил, пушти ва оч бинафша рангларда кўринади. Ҳужайра пўсти пектин моддаси аралашган целлюлозадан иборат. Пектин модда кўпинча ҳужайранинг бўкишига, танасининг доимо шилимшиқланишига олиб келади. Ҳужайра протопласти цитоплазма, битта ёки бир нечта ядро ва хроматофорларга ажралган. Хромотофори пластинкасимон шаклда бўлади. ◦ Талломи, асосан ипларнинг учида тўпланган ҳужайраларининг бўлиниши ҳисобига ўсади. Талломи бир, икки ёки кўп қатор ҳужайралардан тузилган оддий ипсимон ёки шохланган пластинка шаклида бўлади. Мураккаб вакиллариники сершох бутага ўхшаш бўлиб, барглари томирлангандек кўринади, масалан делессерия . Синф. Бангиясимонлар- Bangiophyceae ◦ Порфира (Porphyra) мазкур синф вакили. У, шимолий ва жанубий денгиз қирғоқларида ўсади. Талломи баргсимон, тўқ қизил рангда, субстратга бириккан, узунлиги 50 см. Унинг талломи бир ёки икки қават ҳужайралардан ташқил топган ва битта юлдузсимон хроматофорага эга. Антеридий ҳужайралари кўндалангига бир неча марта бўлиниб, майда ҳужайралар ҳосил қилади. Шу ҳужайралардан биттадан спермация етилади. Синф. Флоридиясимонлар- Florideophyceae ◦ Делессерия (Delesseria) оч қизил рангда, талломи бутача шаклида, шохланган. Шимолдаги денгизларнинг чуқур жойларида ўсади. Шохланган қисқа тана ва унинг учидаги наштарсимон пластинкалардан иборат. Пластинка ости кичрайиб, барг бандига айланган ва патсимон томирли. Қизил сувўтларининг тарқалиши ва аҳамияти ◦ Қизил сувўтларнинг баъзи вакиллари тез оқадиган тоза дарё сувларида (Батрахоспермум), бошқа вакиллари асосан денгиз сувларида ўсади. Улар тош ва бошқа сувўтларнинг устига ўрнашиб, эпифит ҳолда ўсади. Айрим вакиллари паразитлик қилади. ◦ Қизил сувўтлари хўжалик жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Улардан агар - агар олинади ва қандолатчилик ҳамда микробиология саноатида қаттиқ озиқ муҳити тайёрлашда ишлатилади. Баъзи турлари, порфира Хитой, Япония, Кореяда озиқ - овқат сифатида истеъмол қилинади. Яшилтоифа (Chlorophycophyta) сувўтлар ◦ Яшил сувўтларнинг хроматофорларида фақат хлорофилл бўлиб, бошқа пигментлар билан ниқобланмаганлиги учун яшил рангда кўринади. Улар, бир ҳужайрали, кўп ҳужайрали ва колония бўлиб яшайди. Ҳужайралари сирт томондан целлюлоза билан қопланган. Ҳужайра ичида цитоплазма, вакуола (рангсиз шираси билан тўлган), битта, баъзан бир нечта ядро ва хроматор бўлади. Хроматофорининг шакли хилма - хил, яъни спираль, тўрсимон, тасмасимон. Хроматофор ичида пиреноид жойлашган. Пиреноид теварагида, асосан крахмалдан иборат запас озиқ моддалар тўпланади. ЯШИЛ СУВЎТЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШИ ◦ Яшил сувўтлар баҳорда сернам тупроқли ерлар юзасида, дарахтлар пўстлоғида, тўнкалар атрофида яшил ғубор ҳосил бўлади; ◦ ёзда оқмайдиган ариқ, ҳовуз ва кўлмак сувлари яшил рангга киради, булар бир ҳужайрали сувўтлардир . 1.Вольвокснамолар-Volvocales ◦ Қабилага мансуб сувўтлар бир ҳужайрали ёки колонияли организмлар бўлиб, планктон ҳолда яшайди. Улар ҳаракатсиз шилимшиқ колония шаклида бўлади. ◦ Қабиланинг типик вакили: ◦ Вакили: Хламидомонада –Chlamidomonada ва ◦ Вакили: Вольвокс-Volvox • Хламидомонада юнонча: хламидо - “кийим”, монада “оддий организм”, деган маънони билдиради. • Хламидомонада ноксимон шаклда. Ташқи томондан пектин моддали пўст билан ўралган, ҳужайра ичида косачасимон хромотофори, қизил рангли кичик “кўзча”- стигма ва ядроси, иккита вакуоласи бор. У бир жуфт, тенг хивчинга эга, шу хивчинлари ёрдамида ҳаракатланади. Хламидомонаданинг тарқалиши ◦ Хромотофорида пиреноид бўлади. Периноидда крахмал тўпланади. У, бир ҳужайрали яшил сувўт бўлиб, кўлмак сувларда, ариқларда, хусусан органик моддаларга бой ҳовузчаларда, баъзан аквариум деворларида яшайди. ◦ Хламидоминада жинссиз ва жинсий йўл билан кўпаяди. Улотрикс -Ulothrix • Улотрикс ипсимон кўринишга эга бўлиб, жуда кўп сонли ҳужайралардан ташкил топган. • Унинг талломи ташқи томондан икки қават қобиқ билан ўралган. Ҳужайраларининг ҳар бирида цитоплазма, ядро, хромотофор бор. У, ризоидлари ёрдамида сув остидаги тошларга ёпишиб яшайди. • Ҳужайранинг ўрта қисмида ҳужайра шираси билан тўлган катта вакуола бор. Ҳужайранинг марказида эса цитоплазма иплари билан боғланган ядро жойлашган. Спирогира иплари шохланмаган бўлиб, йирик цилиндрсимон ҳужайралардан ташкил топган. Спирогира ҳужайрасининг цитоплазмасида спиралсимон ўралган тасмасимон хромотофорлар бор. • Спирогиранинг кўпайиши ◦ Спирогира вегетатив ва жинсий йўл билан кўпаяди. Вегетатив кўпайиши спирогира ипининг бир неча бўлакка бўлиниши орқали содир бўлади. Узилган ҳар бир бўлак ёш спирогира сифатида мустақил яшай бошлайди. Харасимонлар (Charophyceae) синфи ◦ Харалар бошқа синф вакилларидан талломининг морфологик тузилиши жиҳатдан мураккаблиги, жинсий кўпайиш органларининг кўп ҳужайрали бўлиниши билан фарқ қилади. Улар бир ва кўп йиллик ўсимликлар бўлиб, бўйи 10-15 см дан 90-100 см гача боради. ◦ Хара ташқи кўриниши ва ички тузилишига кўра, кўп ҳужайрали яшил сувўтлардан бирмунча фарқ қилади. У ташқи кўринишига кўра, юксак ўсимликлардан қирқбўғимга ўхшайди. ◦ Хара ариқ, ҳовуз, кўл, зовурларда ва шолипояларда учрайди . Вакили: Хара-Chara ◦ Бўйи 20-50 см узунликда бўлиб, талломи цилиндрик тузилган бош “поя” ва ён шохчаларга ажралади. Бош “поя”дан чиққан шохчаларда ҳалқа бўлиб, цилиндрик чўзиқ “барг”лар ва жинсий органлар жойлашади. Поясининг остки қисмидан рангсиз бир қанча майда ризоидлар чиқиб, улар воситасида таллом субстратга (тупроққа) мустаҳкамланади. ◦ Жинсий кўпайиш оогамия йўли билан боради. Хараларнинг оогоний ва антеридийлари кўп ҳужайрали бўлиб, уларнинг иккаласи ҳам ҳалқа бўлиб жойлашган ён шохчаларининг қўлтиғида туради, уларни оддий кўз билан кўриш мумкин. ◦ Одатда, оогоний билан антеридий бирга: барг қўлтиғининг устки томонида оогоний, остки томонида антеридий жойлашади. ◦ Оогоний қўнғир рангли бўлиб, унда крахмал ва ёғга бой битта йирик тухум ҳужайра етишади. Оогоний найсимон ҳужайра пўстлоқ иплари билан ўралган. Аҳамияти ◦ Чучук сувларда учрайдиган бир ҳужайрали ва кўп ҳужайрали сувўтларнинг табиатда ҳамда хўжаликда аҳамияти катта. Улар сувдаги карбонат ангидридни ютиб, кислород ажратади ва органик моддалар ҳосил қилади. Натижада сувда яшовчи балиқлар, қисқичбақалар ва бошқа сув ҳайвонларининг нафас олиши учун зарур бўлган кислород миқдорини кўпайтиради. Шунингдек, сувўтлар балиқлар ва бошқа сув ҳайвонлари учун озуқа ҳисобланади. ◦ Кладофора каби яшил сувўтлардан қоғоз ва картон тайёрланади. ◦ Хара эса хўжаликка зарар етказадиган сувўт ҳисобланади. У шолипояларда бегона ўт сифатида ўсиб, шоли ҳосилига салбий таъсир кўрсатади. Машғулот мақсади: ◦ Талабаларда кўк-яшил ва қизил сувўтлар, яшил сувўтларнинг вазифалари ва ҳужайрасининг тузилиши ҳақидаги билимларини кенгайтириш, илмий дунёқарашини, дарс давомида юксак мулоқот маданиятига эга бўлишини, ижтимоий-психологик, ривожлантириш ва экологик тарбия бериш, кузатишни, тажрибалар ўтказишни, дарслик ва препаратлар устида мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш. Амалий иш учун зарур материаллар: ◦ Носток, хлорококк, осциллатория, анабена, хламидамонада, улотрикс, спирогира каби сувўтларидан тайёрланган препаратлар. Кўк-яшил, яшил сувўтлари вакилларининг фиксация қилинган объекти. Топшириқ ◦ 1. Микроскопда хлорококк, осциллатория, анабена, хламидамонада, улотрикс, спирогира, харани кузатинг ва расм дафтарга суратини чизинг. ◦ 2. Ностокни (Nostok) кузатинг ва суратини чизинг. Ишнинг бориши ◦ 1. Кўк-яшил сувўтларининг кенг тарқалган вакилларидан бири осциллаторияни қўпинча аквариум шишасининг ёки узоқ вақт сув сақланган банканинг деворида учратиш мумкин. ◦ Препарат нинаси ёрдамида банка ёки аквариум деворидан пардага ўхшаш яшил қатлам ажратиб олинади, уни буюм ойначасига қўйиб бир томчи сув томизилади ва микроскопнинг аввал кичик, кейин катта қилиб кўрсатадиган обьективида кузатилади. Ишнинг бориши ◦ 2. Носток (Nostoc) одатда шарга ўшаш юмалоқ, шилимшиқ массадан иборат бўлиб, айрим ҳолларда унинг катталиги олхўри мевасининг катталигига тенг бўлиши кузатилади. Одатда у тўқ-яшил ёки қўнғир рангда бўлади. ◦ 3. Яшил сувўтлар, улотрикс, спирогира, анабена, хараларнинг кенг тарқалган вакилларидан фойдаланилади. ◦ 4. Препарат нинаси ёрдамида материални буюм ойначасига қўйиб бир томчи сув томизилади ва микроскопнинг аввал кичик, кейин катта қилиб кўрсатадиган обьективида кузатилади.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha