Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 21 Январь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Горное дело

Продавец

Bohodir Jalolov

Kon neft va gaz quvurlarini hisoblash

Купить
Kon neft va gaz quvurlarini hisoblash Reja: 1.Neft va gazni uzoqqa uzatish usullaring tasnifi. 2.Neft va gaz uzatuvchi quvurlar hisobini loyihalashtirish. 1.Neft va gazni uzoqqa uzatish usullaring tasnifi. Ҳар қандай нефть ва газ конида қудуқлардан чиққан маҳсулотни тайёрлаш қурилмаларигача етказиш учун ҳар хил турдаги қувурлар ишлатилади. Бу қувурлар ўзидан ўтказаётган маҳсулоти, босими, вазифаси каби омилларга қараб турли-туман бўлади. Конлардаги ишлатиладиган қувурларнинг қуйидаги умумий таснифи мавжуд: а) ўтказаётган маҳсулоти буйича: – нефть қувурлари; – газ қувурлари; – нефтьгаз қувурлари; – конденсат қувурлари; – сув қувурлари; – реагент қувурлари. б) бажарадиган вазифасига қараб: – йўналтирувчи қувурлар; – йиғувчи қувурлар; в) иш босимига қараб: - кучли босимли қувурлар, босими 6 Мпа дан юқори г) гидравлик тарҳи бўйича: – оддий қувурлар, бундай қувурлар бир хил диаметрга эга бўлиб, унга бошқа қувурлар уланмаган бўлади; – мураккаб қувурлар, бундай қувурларнинг диаметри ҳар хил бўлиши, шунингдек қувурларга бошқа қувурлар уланган бўлиши мумкин. д) қурилиши бўйича: – ер ости қувурлари; – ер усти қувурлари; – ҳаводан ўтказилган қувурлар; – сув ости қувурлари. Бу тасниф конларда ишлатиладиган нефть ва газ йиғиш, тайёрлаш тизимидаги қувурларга тааллуқли бўлиб, узоққа узатувчи қувурларга тегишли эмас Йўналтирувчи қувурлар қудуқдан биринчи гуруҳий ўлчагич курилмаларигача бўлган масофада ишлатилади. Биринчи гуруҳий ўлчагич қурилмаларидан нефтьни йиғиш ва тайёрлаш қурилмаларигача бўлган масофада йиғувчи қувурлар ишлатилади. Тазйиқли қувурларда маҳсулот қувурни тўлиқ тўлдириб оқади, тазйиқсиз қувурларда қувур ичи тўлиқ бўлмаган ҳолда оқиши мумкин 2.Neft va gaz uzatuvchi quvurlar hisobini loyihalashtirish. Нефть узатувчи қувурлардаги оқим бир фазали (фақат нефть), икки фазали (нефть ва газ ёки нефть ва сув) ҳамда кўп фазали (нефть, газ ва сув) бўлиши мумкин. Ҳар қандай фазали оқимда икки хил куринишдаги ҳаракат бўлиши мумкин: ламинар ва турбулент оқим. Биринчи йиғинди (Z) геометрик тазйиқни, иккинчи йиғинди (Р/ g) пъезомстрик тазйиқни ва учинчи йиғинди (V2,/2g) тезлик тазйиқини билдиради. Бу тазйиқлар сирпаниш ва маҳаллий қаршиликларни енгиб ўтишга сарф бўлади. Сирпаниш қашиликларни ҳисоблаш учун Дарси – Вейсбах тенгламасидан фойдаланилади. Яъни h cқ =  * 1/d * V2/2g ёки hcқ = *1/d *  хV2/2, бу ерда  - Рейнолдс кўрсаткичига боғлиқ бўлган гидравлик қаршилик козффициенти; 1 - қувур узунлиги; d - қувурнинг ички диаметри. Тенгламадаги гидравликқаршилик коэффициенти (х)ламинар оқим учун: Суюқлик узатувчи магистрал қувурлардаги насос станциялари Қувурлардан суюқликни ҳайдовчи насос станциялари энг мураккаб иншоотлар турига киради. Нефть ва нефть маҳсулотларини қувурлардан ҳайдаш учун поршенли ва марказдан қочма насослар ишлатилади. Поршенли насослар юқори фойдали иш коэффициентига эга бўлиб, у юқори қовушқоқлик суюқликларни ҳайдаганда ҳам ўзгармайди. Бундай насослардаги ҳосил бўладиган тазйиқ сарфга боғлиқ эмас . Марказдан қочма насослар поршенли насосларга нисбатан бир қанча афзалликларга эга. Нисбатан кичик қобиқда катта тазйиқ ва сарфли насослар яратиш мумкин, йўналтирувчи қувур ёпиқлигида ҳам ишга тушириб юбориш мумкин, насос ўқини тўғридан-тўғри электроюритгич ўқига улаш мумкин, яъни қўшимча узатгичларнинг ҳожати йўқ. Йўналтирилаётган суюқлик миқдорини сёкин-аста ўзгартириб бориш мумкинлиги, габаритлари унча катта бўлмаганлиги ҳамда суюқлик таркибида механик моддалар бўлса ҳам ҳайдашмумкинлиги марказдан қочма насосларнинг кенг қўлланилишига сабаб бўлмоқда.
Купить
  • Похожие документы

  • Маркшейдерский мониторинг при разработке новых горизонтов карьера «Ёшлик»
  • Применение ГИС-технологий при геологоразведочных и маркшейдерских работах
  • Faxriy yorliq
  • Maktab maslahatchisi
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha