Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 470.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Текстиль

Продавец

Bohodir Jalolov

Костюм композициясини замонавий

Купить
Мавзу: Костюм композициясини замонавий усулда лойиҳалаш ва кичик корхоналарда янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш I. Кириш. II. 1. 1 Иктисодиётнинг ривожланишида ахолининг истеъмолига бўлган талаби 1. 2 Костюм ижод объекти, шахсни эстетик тарбиялаш воситаси. II . Мавзунинг долзарблиги. 2.1 Костюм композиция санъати. 2.2 Янги турдаги кийимларнинг расми ва фактураси. III . Ишнинг бажарилиши. 3.1 Эхтиёжлар асосида янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришда тадбиркорликни ривожлантириш. 3.2 Замонавий кийимларнинг моделларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш ва талабнинг таркибини ўрганиш. 3.3 Янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришда кичик корхонанинг иқтисодий тахлили. 3.4 Касб хунар коллежида кичик тикувчилик корхонасида янги турдаги кийимларни ишлаб чиқариш учун бизнес режа. IV . Хулоса. V . Фойдаланилга Кириш Республикамиз ишлаб чиқариш салохиятини,иқтисодини кўтарадиган,дунё бозорида рақобатга бардош бера оладиган харидоргир енгил саноат махсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш,енгил саноатни фан ва техника тараққиётига асосланиб энг муҳим,энг долзарб соҳага айлантириш бугунги кундаги устивор вазифалардан ҳисобланади. Сўнгги йиллар мобайнида мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ислохотларни янада чуқурлаштириш,халқ хўжалигини,саноатнинг барча сохаларини ривожлантириш борасида сезиларли ишлар амалга оширилаяпти.Жумладан,енгил саноатда бир қанча тикувчилик пойабзал ишлаб чиқариш корхоналари замонавий ускуналар билан жиҳозланмоқда,қўшма корхоналар ташкил этилаяпти.Ҳозирги пайтда тикувчилик маҳсулотларининг ҳажмини ошириш,сифатини яхшилаш учун корхоналарни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш,и Тикувчилик саноати олдига қўйилган масалалардан бирини ҳам ҳалқимизни чиройли, модабоп кийимлар билан таъминлашдан иборат. Бу вазифаларни бажариш учун аввало технологияни такомиллаштириш талаб қилинади. Республикамиз тикувчилик саноати ахолини сифатли ва бежирим кийим- кечаклар билан таъминлаши энг мухим вазифалардан бири хисобланади. Мустақил Республикамизнинг тараққиётининг ҳозирги босқичи, ҳар қайси соҳа олдига мураккаб лекин шарафли янги вазифаларни қўймоқда. Енгил саноат ҳодимлари корхоналарини қайта қуриш ускуналарни замонавийлаштириш, ишлаб чиқаришни комплекс механизациялаштириш ва автоматлаштириш, юқори сифатли, чиройли бежирим кийимларнинг оммавий турларини тикадиган юксак унумли, тезда қайта мослашувчи янги оқим линияларини қуриш йўли билан ишни тубдан яхшилаш керак. Ўзбекистон Р Мамлакатимизга чет эл инвесторлари томонидан олиб келиш ва уларни ўрнатиш ҳаражатлари тезда қопланиб кетадиган бўлиши керак. Корхоналарни кичик корхоналар мисолида фаоллаштириш зарур ва улар бозор иқтисодиёти шароитида жуда тез мосланувчан бўлишини ҳисобга олиш керак бўлади. Енгил саноат корхоналарига чет эл технологиясини киритиш, асбоб-ускуналар билан таъминлаш ҳам саноатнинг ривожланишига катта хисса қўшади. Бундан ташқари замонавий ҳамда миллий мода йўналишига асосланган ҳолда юқори сифатли кийимларни тикишдан комплекс автоматлашган корхоналарни яратишдан иборат. Енгил саноатни ривожлантириш учун булардан ташқари юксак савияли мутахассис кадрлар зарур. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига» асосан республикамизда етук, комил, ишбилармон кадрлар етиштиришга катта эътибор бермоқда.Ўқиб, бил Костюм композиция санъати. Кийим-маълум давр ва ижтимоий шароитда кишиларнинг гўзаллик хақидаги қарашлари мужассамланадиган мода билан боғлик. Кишилик жамияти ривожи жараёнида бу қарашлар ўзгара боради, шу муносабат билан мода ҳам узлуксиз ўзгариб туради. Яхши кийиниш-ўзига хос санъат. Киши бу санъатни эгаллаш учун мода талабларига риоя қилибгина қолмасдан (мода билан мода журналлари, ва Интернет сахифаларидаги мода янгиликлари билан мунтазам танишиб бориш керак) ва ўз эстетик дидини ҳам узлуксиз тарбиялаши керак. Дидни тарбиялаш учун санъатнинг барча турлари билан танишиб бориш лозим. Яхши дид аввало ўрталикда намоён бўлади. Орасталик биринчи навбатда ансамблнинг, яъни кийим билан пойафзал бош кийим, сумка , қўлқопларнинг ранги ва шаклининг уйғунлигидир. Замонавий модадаги кийимда ранглар Костюм яратаётганда унинг нимага мўлжалланганлигини ва қандай шароитда ишлатилишини билиш керак. Костюм қулай, ишбоб ва чиройли бўлиши керак. Қисмларнинг муайян тартибда ташқил топганлиги, яъни структураси костюмни характерлаб беради. Структура деганда образли, функционал ва техник ечимга боғлиқ бўлган геометрик шакл элементларининг муайян фазовий системасини тушуниш керак. Геометрик шакл (тўғри тўртбурчак, трапеция, овал, уч бурчак ва ҳоказо) костюм шакли структурасининг элементлари ҳисобланади. Умуман шакл ва унинг қисмларининг геометрик кўриниши шаклнинг катта-кичиклиги ва унинг массаси костюм шаклини характерлайди. Кийим шаклини кўриб чиқаётганимиздаги дастлабки таассурот шаклнинг ҳажмдорлик даражасидан, силуэт ва чизиқларда келиб чиқади. Буюмнинг ҳажмдорлик даражасини танлаш костюмнин Силуэт маълум давр мобайнида модада юз берган характерли ўзгаришларни умумий тарзда аниқлаш имконини беради, силуэтларни қуйидагича классификациялаш мумкин: 1. Гавдага ёпишиб туриш даражасига биноан 2. Ёпишиб турадиган, сал ёпишиб турадиган, бемалол турадиган бел чизиғининг ҳолатига биноан 3. Бел чизиғи табиий жойда, бел чизиғи юқорироқда кўтарилган ёки пастроқ тушган, бел чизиги сезилмайдиган этак чизиғининг тиззага нисбатан ҳолатига биноан 4. Кийим узунлиги тиззагача, «мини» 5. Тиззадаи юқори турадиган калта, «миди» болдирлар ярмигача тушадиган ўртача ва «макси» 6. Тўпиқкача тушадиган . Мода (французча mode-меъёр, тарз, усл ) пайдо бўлиши анчагина мураккаб воқеа булиб, жамият хаётидаги қатор хаёт омилларига боғлик. Мода- турмушнинг ташқи кўринишида, асосан кийимда намоён бўладиган бирон Мода яратиш кийимнинг асосий андазасининг чизмасига янги чизиклар киритиш билан бажарилади. Танланган фасон бўйича асосий чизмадаги бирон чизикнинг ўзгартирилиши ёки қўйилиши ва баъзи шаклларнинг бошқача қилиниши моделлаштириш дейилади. Компазиция-бадиий асар шаклининг барча элементларини унинг мазмунини ифода этадиган бирликни барпо этиш воситьалари ёрдамида тузиб чиқиш кийимнинг мазмуни унинг нимага қараб мўлжалланганига қараб белгиланади.Кийим шаклинниг компазицияси унинг мазмунини очиб беришга олиб келиши керак. Санъаткор (дизайнер) яратган хар бир моделнинг образи инсонга таъсир этишга қодир эмоционал ва таъсирчанг бўлиши керак. Модельер-рассом ўз ишида унинг тасаввури ва фантазиясини ижодий манбаалар билан бойитади. Бел чизиги табиий ҳолатдаги, юқори кўтарилган, паст туширилган силу Киқимда қуйидаги асосий чизиқ группалари бўлади: 1. Силуэт чизиқлари 2. Шаклнинг ташқи контурларини чегараловчи чизиқлар. 3. Конструктив чизиқлар 4. Кийим шаклини ҳосил қилишдагина қатнашадиган чизиқлар: елка чоклари, ён чоклар, виточкалар, енг ўтқазиш чоклари ва ҳоказо . Чизиқлар кийимда катта роль ўйнайди, чунки улар шаклнипг конструктив юзаси бўйлаб етаклаб, ҳаракат (динамика) ҳосил қиладида, бу киши гавдасини маълум кўринишда идрок этилишига таъсир қилади (гавдани узайтириб ёки пасайтириб, гавда ҳажмини кенгайтириб ёки кичрайтириб кўрсатади). Бундан ташқари назаримиз (қарашимиз) ҳаракатини чизиқлар ёрдамида гавданинг маълум қисмида (белда, бўксада, кўкракда) тўхтатиб туриш имкониятига эга бўламиз. Кийимларнинг расм ва фактураси Ишлатилишига кўра кийим бир неча гурухга бўлинади: 1. Кунд Фактура 1. (фактор- бажарувчи, ишлаб чиқарувчи омил сўзидан) бирор жараён ёки ходисани юзага келтирувчи сабаб, фактура дейилади. Хар бир фактурада бадиий образ белгилари булади. Кийимларга фактура танлашда мавсум кийимнинг нимага мулжалланганини,одамнинг жинси,ёши ва гавда тузилиши хисобга олиниши керак. Масса 2. масса умуман кийим шаклини ёки ундаги алоҳида қисмларнннг кўрииишидаги оғирлик миқдори. 3. Шакл массасини кўриб идрок этилишига қуйидагилар таъсир этади; шаклнинг катта-кичиклиги; 4. каттароқ шаклнинг массаси каттароқ туюлади; 5. хажмдорлик даражаси ҳажм характеридаги шаклнипг массаси максимал, чизиқли характердаги шакл массаси эса минимал бўлиб кўринади шаклнинг ўз чегараси доирасида конструктив, конструктив-декоратив ва декоратив чизиқларга канчалар тўлганлик даражаси; 6. кийим Шаклнинг яхлитлиги. 1. Шаклнинг яхлитлиги конструктив ечим билан унинг композицион мужассамлиги ўтасидаги алоқа мантиқини ва уйғунлигини акс эттирган бўлади. Бунда асосий ва бўйсунган қисмлар бир бутунлик ташқил этиб, ўзаро бир- бирини кучайтиради. Композицион тузилган шаклда, шу жумладан костюмда ҳам албатта асосий қисм ёки композицион марказ мавжуд бўлиб, бошқа қисмлар унга бўйсундирилиши керак. Асосий қисми яхлит композицияда ҳукмрон бўлиб туради. Композицион марказ гавданинг исталган қисмида бўлиши мумкин. Масалан, у юзга яқин жойда, белда, кўкракда, бўксада, оёқ яқинида, олдинда ёки орқада ва ҳоказо ерда бўлади, Костюмнинг исталган қисми масалан, бош кийим, уст кийим, оёқ кийим, сумка, бирон безак ва ҳоказо композицион марказ бўлиши мумкин. Уст кийимнинг исталган қисми ҳам кўкрак қисм Ранг ҳаёт ва мамот символи, қувонч ва хафалик ифодаси бўлиб келган: у илиқлик ва совуқлик, қуруқлик ва намлик, енгиллик ва вазминлик ҳиссини бериши мумкин; Бизнинг ҳис туйғуларимизда ҳам ранг таъсири бор: «қара кун», «оқ кўнгил», «ёрқин ниятлар», «қора ният», «оқ йўл» буларнинг ҳаммаси рангнинг психологик вазифасини билдиради. Турли тарихий даврларда рангга, муносабат турлича бўлган. Масалан, кўчманчилар ёрқии тўк рангларни маъқул кўргап бўлса, оддий халклар очиқроқ мураккаб рангларни ёқтирган. Ранг маълум ижтимоий табақаланишни ифода этган. Масалан, қадимий Римда қирмизи ранг кийишга императоргина ҳақли эди. Диний мансаблик қайси рангли костюм кийишни белгилаб берарди. Масалан, инглизлар қора кийинсалар, католиклар, аксинча, олачипор костюм киярдилар. Ранг ҳамма ваклтларда жиис ёш фарқини Костюмдаги декоратив безак Кийим тарихининг хар кайси босқичига ўз безак турлари ва уларни ишлатиш усуллари хос бўлади. Кийимни моделлаш тажрибасида ишлатиладиган безак турлари хилма-хил бўлиб, улар композициядаги асосий ғоя бўлиши ёки костюмдаги мўлжалланган бадиий-образли ниятни кучайтирадиган ва бойитадиган бўлиши мумкин. Безакдан кийим шаклини ёки унинг бир қисмини бўрттириб, шаклни бўлакларга ажратиб кўрсатиш учун фойдаланилади. Декоратив безакнинг декоратив ва конструктив аҳамияти (драпировка, бўртма бурма, майда тахлама, гофрэ, плиссе ва ҳоказо, декоратив ва утилитар аҳамияти (белбоғлар, қоплама чўнтаклар, тугмалар, срурнитура ва шу кабилар) ва срақат декоратив аҳамияти (кашталар, қўйма бурмалар, аппликация ва бошқалар) бўлиши мумкин. Ҳозирги сон-саноқсиз безакларни материали ва шак « Тадбиркорлик » - иқтисодий фаолият бўлиб , маълум бир ишни ёки хунарни фойда олиш мақсадида ташқил қила билиш ва уддалай олиш демакдир . Тадбиркор бирор янги маҳсулот ишлаб чиқарар экан уни албатта бозорда сотишга ҳаракат килади. Бозорни харакатга келтирувчи омиллар талаб, таклиф ва баҳо ҳисобланади. Тадбиркорлик Кичик бизнес Ў рта бизнес Ишлаб чи қ ариш Бозор тала б таклиф ба ҳ о Тадбиркорликни муваффақиятли амалга оширилиши кўп жиҳатдан илмий асосланган, чуқур иқтисодий таҳлил натижалари негизида ишлаб чиқилган мақсадга боғлиқдир. Тикувчилик саноатида ишлаб чиқаришни бошқариш вазифаларини бажариш учун аввало техн о логияни такомиллаштириш талаб қилинади. Тикувчилик саноати аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, халқ истеъмоли моллари билан таъминлашнинг муҳим тармоқлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда республикамизда ва вилоятимизда ўрта ва кичик тикувчилик корхоналари фаолият кўрсатишмоқда. Бундай кичик корхоналарни ўқув юртларида ва бошқа хусусий кичик корхоналарда ташқил этибгина қолмай, балки бозордаги, хушбичим, замонавий талабларига жавоб берадиган кийимларга бўлган тез ўзгарувчан талабни қондириш керак. - Ҳар қандай тадбиркорга. -улкан фидокорлик; - меҳнатсеварлик; - ч Харидорларнинг шахсий хислатларини ўрганиш жуда ҳам қийин. Шунинг учун янги замонавий усулдаги кийимларни расмини реклама қилиш ижобий натижа беради. Ҳар – хил одамлар бир хил маълумотни хар хил қабул қилади. Баъзи одамлар кўз орқали кўрилган маълумотни яхши қабул қилса, бошқалари эшитиш орқали маълумотни яхши қабул қилади. Замонавий кийимларнинг ҳар-хил турларини тикиб бозорда харидорларга сотиш учун модалар намойишини халқ тадбирларида, ёки байрамларада ўтказиш ижобий натижа беради. Чиройлик бежирим, замон талабига мос кийимларни харидор кимгадир ярашиб турганини кўрса албатта сотиб олади. Харидор сотиб олган кийимларни ишга, ёки кундалик ю ри шларга кийса аста-секин бу кийимнинг қай даражада ўзини кўрсатиши сезила бошлайди. Бу эса « ч иройлик кўйлак экан», «ярашибди», замонавий бичимда Кичик тикувчилик ишлаб чи қ ариш корхонаси Махсулотни ра қ обатдошлигини тащлил қ илишБозор шароитларини ў рганиш Талаб ва таклифни тахлил қ илиш Тавар билан қ изи қ аётган истеъмолчиларни ани=лаш Савдо ва бош қ а шарт шароитларини ў рганиш. Тўпланадиган маълумотлар манбаи хилма - хил бўлади . Маълумотлар йиғиш масалан, қуйидагиларидан иборат бўлиши мумкин. 1. Аёллар ва қизлар қайси вақтда (сезон) кўпроқ кийимлар сотиб олишини. 2. Бошқалар чет элдан келтирилган замонавий кийимларни қандай нархда сотаётганини аниқлаш. 3. Рақобатчиларнинг ишлари қандай аҳволда эканини аниқлаш. 4. Кийимларнинг нархини камайтирса, сотилиши кўпаядими? агар кўпайса қанчага кўпаяди? каби саволлларга жавоб бериш ва ҳ.к. маълумотларни йиғиш сўраб сўриштиришлар орқали амалга ошади. Кичик тикувчилик корхоналарида янги турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш, сотиш анна шу корхонанинг имкониятини белгилайди. Яъни у ерда ишловчи ишличилар янги модада тикилган кийимларни тикиш, сотиш билан бирга ораста кийиниш имконига эга бўлади ва ўз ишидан эстетик завқ олади. З Замонавий усулда тикилган кийимларнинг бозордаги нарх сметаси. № Замонавий кийимларнинг номи Кичик корхонада ишлаб чиқарилган кийим Четдан келтирилган кийимлар Бозорда ги баҳоси Улгуржи баҳоси Бозор Улгуржи 1 Костюм юбка 35.000 30.000 45.000 40.000 2 Замонавий аёллар кўйлаги 16.000 12.000 26.000 20.000 3 Юбкалар 7.000 5.000 12.000 10.000 4 Аёллар шими 8.000 6.000 15.000 12.000 5 Аёллар пальтоси 90.000 85.000 160.000 150.000 6 Аёллар плаши 18.000 15.000 32.000 25.000 3.4 Касб хунар коллежида кичик тиувчилик корхонасида янги турдаги кийимларни ишлаб чиқариш учун бизнес режа. Бугунги кунда кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорлик нафақат мамлакатимизни ички ялпи махсулот ишлаб чиқаришида асосий ўрин эгаллаши, балки аҳоли даромадлари ва фаровонлигини ошишининг, ахолининг, жумладан, кичик шаҳар ва қишлок ахолисини иш билан таъминлаш муаммосини хал қилишнинг мухим манбаси бўлиб қолмокда.Айникса ахолини яратилган янги модадаги костюм-шим ва костюм-юбкалар каби махсулотлар билан таъминлаш энг долзарб масалалардан биридир. Такдим килинаётган бизнес режада «Касб хунар коллежидаги» кичик тикувчилик корхонасида ахолини янги модадаги замонавий костюм-юбкалар каби махсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Хозирги кунда республикамизнинг ҳамма вилоятларидаги «кас 2. УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР Кредит олувчи, хуқукий мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси хисобланади. « К ичик корхона» Касб хунар коллежи директори томонидан 200__ йил «___»_______ ____ сонли карорига асосан ташкил килинган. «Кичик корхона» манзили: Жиззах вилояти Жиззах тумани «Кичик корхона» сининг рахбари ----------------- Паспорт серияси CG __________ Жиззах __________ ички ишлар булими томонидан берилган. «Кичик корхона» фирмаси нинг хисоб рақами ____________ _________ туман «___________» банки _________булими. МФО: __________ ИНН: __________ «Кичик корхона» фирмаси ташкилий бошқарув тузилиши қуйидагича: Т/р Лавозими Штат бирл иги Иш хаки фонди Ажратмалар 1 ойга чоракга йиллик 1 Рахбар 1 50000 150000 360000 2 Хисобчи- иктисодчи 1 30000 90000 360000 3 Модельер 1 40000 120000 480000 4 Тикувчилар 4 435000 105000 420000 Жами : 7 260000 780000 3120000 12480 00 3. ТОВАР (МАХСУЛОТ ТУРЛАРИ) «Кичик корхона» ахолининг талаб ва эхтиёжларидан келиб чикиб қуйидаги махсулотларни ишлаб чиқаришни режалаштиради: 1. эркаклар костюм-шимлари; 2. аёллар костюм-юбкалари; 3. болалар уски кийимлари; 4. мактаб ўкувчилари учун кийим кечаклар. «Кичик корхона» томонидан ишлаб чикариладиган барча махсулот энг аввало бозорларда сотилиши кўзда тутилган. Маълум бир қисми эса узаро шартнома ва келишувлар асосида ташкилот ва муассасаларга, ҳамда бошка хўжалик юритувчи субъектларга пул кўчириш йули билан ёки товар айирбошлаш кўринишида реализация қилинади. 4. МАРКЕТИНГ « Кичик корхона » нинг барча сохалардаги фаолияти қ уйидаги ани қ ва стратегик маркетинг изланишлари ор қ али амалга оширилади: 1. паст нархларда юқори сифатли махсулот ишлаб чиқариш; 2. рақобатчиларга нисбата Устама харажатлар № Кўрсаткичлар Улч. бирл 1 йил 2 йил 3 йил 1 Рахбар ходимлар ва хизматчилар иш хаки Минг сум 720 870 1040 2 Электр энергияси сарфи харажатлари Минг сум 100 120 144 3 Кам баҳоли буюмлар Минг сум 250 300 360 4 Иссиклик энергияси харажатлари Минг сум 100 120 144 5 Медикаметларга харажатлар Минг сум 25 30 36 6 Хар хил харажатлар Минг сум 50 60 72 ЖАМИ Минг суми 1245 1500 1796 МАХСУЛОТ СОТИШ РЕЖАСИ № Курсаткичлар Улч. бирл 1 йил 2 йил 3 йил Ишлаб чиқариш хажми 1 аёлларнинг уст кийимларини сони дона 600 600 600 2 Бир дона аёлларнинг уст кийимларини таннархи Сум 25325 30390 36468 3. 20 % корхона фойдаси Сум 5065 6078 7294 4. Бир дона аёлларнинг уст кийимлари сотиш нархи Сум 30390 36468 43762 Жами аёлларнинг уст кийимларини сотишдан тушум Минг сум 18234 21881 26257 5 Аёллар костюм юбкалари сони дона 600 600 600 2 Бир дона аёллар костюм юбкалари таннархи Сум 21675 26010 31212 3. 20 % корхона фойдаси Сум 4335 5202 6242 4. Бир дона аёллар костюм юбкаларини сотиш нархи Сум 26010 31212 37475 Жами аёллар костюм юбкаларини сотишдан тушум Минг сум 15606 18727 22485 Жами эркаклар костюм шимларини ва аёллар костюм юбкаларини сотишдан тушум Минг сум 33840 40608 48742 Хулоса. Хозирги кунда бозор иқтисодиёти шароитида хусусий мулкчиликка кенг йул берилиши натижасида кичик ва ўрта енгил саноат корхоналари, хусусан тикувчилик корхоналари ривож топаётгани эса бу талабни янада ошириб юборди. Енгил саноатдаги кичик тикувчилик корхоналари ахолига маиший хизмат курсатиш халқ истеъмол моллари билан таъминлашнинг мухим тармоклари ҳисобланади.Улар мехнат унумини ошириш ҳисобига товарлар миқдорини кўпайтирибгина қолмай, балки модадаги, хушбичим, замон талабларига жавоб берадиган кийимларга бўлган тез ўзгарувчан талабни ҳам қондириши керак. Замонавий кийимларни талаб даражасида ишлаб чиқариш учун ҳар бир тикиладиган кийимни дизайни, амалий санъат объекти сифатида, санъатнинг ҳамма қонуниятларига хос бўлган ижодий жараён сифатида кўриб чиқади. Ҳар қандай тарихий дави Мен ҳар бир замонавий кийимларни моделларини яратаётганда фан- техника ва Амалий санъатининг сўнгги ютуқларидан энг юқори даражада фойдаландим ва қулай композиц и он ва коструктив ечимларни танлаб олдим. Кичик корхонада янги турдаги замон талабига мос кийимларни ишлаб чиқариш учун кимёвий материалларнинг янги турларидан фойдаланиш керак бўлади. Масалан, тўқима ва трикотаж, сунъий трикотаж, нотўқима материаллар ва хилма-хил фурнитуралар ана шундай материал турларидан хисобланади. Кичик корхонада янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш учун маълум миқдорда пул керак. Мен ушбу лойихани яъни замонавий кийимларнинг расми ва фактурасини Жиззах шахрида мавжуд бўлган кичик корхоналарда ишлаб чиқаришга тадбиқ этаман ва Жиззах бозорларида ҳам ўзимизда ишлаб чиқарилган, замон талабига мос, харидорларни т
Купить
  • Похожие документы

  • Bojxona qo'mitasiga ishga kirish uchun savol javoblar toplami
  • UXK rusumli paxta tozalash uskunasi ta’minlagichi takomillashtirish
  • O‘quvchilarga ip va gazlama mavzusini o‘qitish metodikasi
  • O’quvchilarga fartuk va bog’ichli qalpoqchalarni tikib, oxirgi o’lchov berish mavzusini o’qitish ijodkorlikni shakllantirish metodikasi
  • Халқали усулда ип йигириш

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha