Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Магнолиягуллилар қабиласи Магнолиалес

Купить
Магнолиягуллилар қабиласи Магнолиалес Режа: 1. Магнолиядошлар оиласи вакилларининг тузилиши ва аҳамияти. 2. Лаврдошлар ва қалампирдошлар оилалари вакилларининг тузилишидаги ўзига хос хусусиятлар. 3. Нилуфаргулдошлар оиласи вакилларининг тузилиши ва аҳамияти. Оиланинг 12 туркумга мансуб 230 га яқин тури, асосан Жануби-шарқий ва Шимолий Американинг тропик ва субтропик ўлкаларида тарқалган. Уларнинг аксарият қисми дарахт ва бута ўсимлик. Барглари оддий, поясининг пўст қисмида эфир мой билан тўлиб турувчи ҳужайралар мавжуд. Магнолиядошлар оиласи Магнолиаcэаэ Магнолия гули Лавргуллилар қабиласи — Лауралес. Магнолиягуллиларга яқин энг катта абилалардан бири, унинг 11 оилага мансуб 2700 га яқин тури маълум. Аксарият вакиллари дарахт ёки бута шаклидаги ўсимлик. Айрим ҳолларда лиана ва баргсиз паразит ўтсимон турлари ҳам учрайди. Лаврдошлар оиласи Лаураcэаэ Оиланинг 2000 дан ортиқ тури Жанубий Америка, Жанубий-шарқий Осиё ва Австралиянинг тропик ва субтропик ўрмонларида тарқалган.Магнолиядошлар нинг Лаврдошларга нисбатан соддалигини кўрсатувчи бирдан бир белги — уларнинг гулида андроцей ва гинетсейнинг спираль шаклда жойлашиши деса бўлади. Палеоботаник маълумотларга кўра лаврдошлар бўр даври қазилмаларида учрайди. Уларнинг аксарият турлари доимий яшил ўсимликлар. Лавр ўсимлиги қимматбаҳо озиқ-овқат, зиравор, доривор, техник, манзарали ўсимлик сифатида инсоннинг хўжалик фаолиятида муҳим рол ўйнайди. Қалампиргуллилар қабиласи — Пипералес Ўтсимон ёки бута ва айрим вакиллари дарахт шаклидаги ўсимлик. Барглари навбатлашиб жойлашган, ён баргчалари барг банди билан туташ ёки ён барглари йўқ. Қалампирдошлар оиласи — Пипераcэаэ Оиланинг 2000 га яқин тури 14 туркумга бирлаштирилган. Улар дарахт, бута, лиана, эпифит, бир йиллик ва кўп йиллик ҳаёт шаклига тааллуқли ўсимлик ҳисобланади. Барглари оддий, навбатлашиб жойлашган. Нилуфаргуллилар қабиласи — Нймпҳаэалес. Кўп йиллик сувда ўсувчи, кўпинча илдиз пояли ўсимлик. Пояси, одатда редукцияга учраган. Барглари бутун, навбатлашиб ёки, айрим ҳолларда ҳалқа шаклида жойлашган. Гули якка-якка, катта, қўш жинсли, тўғри (актиноморф), ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Ёпиқ уруғли ўсимликларнинг энг қадимий оилаларидан бири. Унинг 100 га яқин тури 8 туркумга мансуб. Аксарият қисми иссиқ иқлимли ва субтропик ўлкаларда тарқалган. Нилуфаргулдошлар оиласи Нймпҳаэаcэаэ Нилуфар гул Фойдаланилган адабиётлар: 1. Буригин В. А., Жонгуразов Ф. Х. Ботаника. Тошкент, “Ўқитувчи”, 1977. 2. Курсанов А. ва бошқалар. Ботаника. Тошкент Ўрта ва Олий мактаб Давлат нашриёти. 1963. 3. Мустафаев С. М. Ботаника. Тошкент, “Ўзбекистон”, 2002. 4. Саҳобиддинов С. С. Ўсимликлар систематикаси. Тошкент, “Ўқитувчи”, 1976. 5. Худойқулов С. М., Назаренко Л. Н. Ўсимликлар систематикасидан амалий машғулот. “Ўқитувчи”, Тошкент, 1984.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha