Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 06 Июнь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Мелиорация

Продавец

Bohodir Jalolov

Машинали сув кўтариш гидротехник тармоғи ва ундаги гидротехник иншоотлар таркиби

Купить
Машинали сув кўтариш гидротехник тармоғи ва ундаги гидротехник иншоотлар таркиби Сувни манбадан олиб, уни насос станциясигача узатишни ҳамда юқорига кўтариб истеъмолчига етказиб беришни таъминловчи гидротехник иншоотлар, механик, гидромеханик ва электротехник жиҳозлар йиғиндисига машинали сув кўтариб бериш гидротехник тармоғи дейилади. 1– расмда машинали сув кўтариш гидротехник тармоғининг умумий схемаси келтирилган. Суғориш суви, манбадан юқорида жойлашган суғориладиган майдонга гидравлик машиналар- насослар ёрдамида кўтариб берилгани учун машинали сув кўтариш , кўтариб берилган сувни суғориладиган далаларга етказиб берувчи канал эса, машина канали деб аталади. 1-расм. Машинали сув кўтариш гидротехник тармоғи: 1-сув олиш манбаси; 2-сув олиш иншооти; 3- тиндиргич; 4-сув узатувчи канал; 5-аванкамера; 6-хас- хашакларни тутиб қолувчи панжара; 7-сув қабул қилувчи насос камералари; 8-насос станцияси биноси; 9 ва 12-сўриш ва босим қувурлари; 10-сув қабул қилувчи босимли бассейн; 11-сув олиб кетувчи машина канали. Табиий ва техник имкониятларга нисбатан, ер усти манбаларидан сув олувчи суғориш насос станциялари гидротехник тармоқлари жуда хилма- хилдир. Агар сув оладиган манбанинг қирғоқлари мустаҳкам жинслардан иборат бўлса, сув олиш иншооти билан насос станцияси биргаликда қурилади. Қирғоқлар қум ва бошқа бўш жинслардан ташкил топган бўлса, сув олиш иншооти насос станциясидан алоҳида қурилади. Баъзи ҳоллрда, насос агрегатларининг сўриш қувурлари перпендикуляр ҳолатда тўғридан-тўғри сув олиш манбасига ўрнатилади. Лойқасиз манбалардан сув олинганда тиндиргичлар ўрнатилмайди. Қуйида машинали сув кўтариш гидротехник тармоғи таркибига кирувчи иншоот ва жиҳозлар ҳамда уларнинг вазифалари келтирилган Сув олиш манбаси - насос станциясига белгиланган даврда ишончли сув олиш имконини бериши, сув олиш нуқтаси ҳар қандай гидрологик шаритда ҳам ўзгармасдан қолиши, сув сатҳи катта миқдорда ўзгармаслиги лозим. Суғориш насос станциялари асосан дарёлар, ирригация каналлари, сув омборлари, каллектор - дренаж тизимлари, сойлар, кўллар, булоқлар, тик қудуқлар ва бошқа манбалардан сув оладилари. Сув олиш иншооти – манбадаги сувни сув узатиш каналига ўтказиб беради. Насос станциясининг сув бериш графигига мос, ҳар қандай гидрологик ва иқлим шароитида, белгиланган миқдордаги сувни олиши зарур. Бундан ташқари, сув олиш иншооти сув таркибидаги ҳар хил оқизиқларни ушлаб қолиши, балиқларнинг сув узатувчи каналга тушмаслиги-ни таъминлаши, насос станцияси иншоотларини таъмирлаш ва тозалаш пайтида сувни ўтказмайдиган қурилма(мослама)ларга эга бўлиши зарур. Сув узатиш канали – сув олиш иншоотидан тушаётган сувни насос станцияси аванкамерасига узатади. Очиқ канал ёки ёпиқ қувур кўринишида бўлиши мумкин. Насос станциясининг сув бериш графигига мос белгиланган миқдордаги сувни етказиб бериши лозим. Бу иншоотларнинг ўлчамлари ва иш режими гидравлик ҳисоблар ёрдамида аниқланади. Тиндиргич - сув узатиш каналидаги сувни қабул қилиб, уни лойқа ва қумлардан тозалаб яна сув узатиш каналининг иккинчи қисмига узатади. Сув узатиш каналидаги сувда, насос учун зарарли бўлган катталикдаги, сув билан келаётган лойқаларни ҳамда ўзан тубида ҳаракатланаётган, қум-тошларни ушлаб қолади. Унинг конструктив ўлчамлари, насос тури, лойқаларнинг катталигига нисбатан ҳисоблаб аниқланади. Тандиргач лойқага тўлгандан сунг, лойқа ва қум сўргич насослар ёрдамида қирғоққа чиқариб ташланади. Панжаралар – сув юзида ва сувга аралашиб оқиб келаётган ҳар хил оқизоқлар ва хас-хашакларни тутиб қолиб, уларни насос ичига кириб қолиб унинг сув сарфини камайишини ва ишдан чиқишини олдини олувчи мосламадир. Панжаралар сув олиш иншоотига, сув олиб келиш каналининг аванкамерага ўтиш қисмига ва насос камераларига ўрнатилиши мумкин. Насос камераларига ўрнатиладиган панжараларнинг тирқишлари, сув олиш иншоотига ёки олиб келиш каналининг аванкамерага ўтиш қисмига ўрнатиладиган панжараларининг тирқишига қараганда кичикроқ бўлиб майда оқизоқларни тутиб қолишга мўлжалланган. Панжараларда тутиб қолинган оқизоқлар катта насос станцияларида машиналарда тозаланса, кичикларида қўл билан тозаланади. Балиқларни ҳимоя қилиш иншоот(БҲҚИ) - сув олиш манбасидаги майда балиқларни насослар билан сув кўтариш жараёнида жароҳатланиши ва ҳалок бўлишини олдини олиш мақсадида қурилади. БҲҚИ лойиҳалаш учун қуйидаги ихтиологик (зоологиянинг балиқларга оид бўлими) изланишлар олиб борилиши лозим: балиқларни тури ва ўлчамлари; кўпайиш ва кўчиш даври; балиқларни сувни чуқурлиги бўйича тақсимланиши; уруғ қўйиш ва қишлаш жойлари; ҳимоя қилинадиган балиқларнинг (оқимни енгиш учун) сузиш тезлиги ва бошқалар . БҲҚИ, сув олиш иншооти таркибига кириши ёки насос станциясига сув олиб борувчи трактнинг қулай жойида ёки аванкамерада жойлашиши мумкин. Насос станцияларида кўплаб қўлланиладиган БҲҚИдан бири, балиқ-ларни йўлини тўсадиган симтўрли ҳар хил шаклдаги конструкциялардир. Улар планда қия, V ёки W шаклида ўрнатилган бўлиши мумкин. Симтўрлар билан йўли тўсилган балиқлар махсус олиб кетувчи мосламалар орқали яна сув олиш манбасига чиқариб қўйилади. –расмда планда қия ва V шаклида тик ўрнатилган ясси симтўрли балиқларни ҳимоя қилиш-тўсиш иншоотининг конструкцияси келтирилган (2-расм). Симтўр тирқишлари айлана ёки квадрат шаклида бўлиши мумкин. 1–жадвалда балиқларнинг ўлчамларига нисбатан айлана шаклидаги симтўр тирқишларининг диаметрлари келтирилган. Симтўр тирқишлари квадрат шаклида бўлса, юқоридаги ўлчамлар, тирқишнинг диагонали бўйича ҳисобланади. 1-жадвал. Балиқларнинг узунлигига нисбатан айлана шаклидаги симтўр тирқишларининг диаметрлари Балиқларнинг узунлиги, мм Симтўр тирқишларнинг диаметри, мм 12 15 20 30 40 50 60 70 1,5 2 3 4 6 7 8 9 2-расм. Сув олиш иншоотига тик ўрнатилган ясси симтўрли балиқларни ҳимоя қилиш-тўсиш иншооти: а -қиялатиб ўрнатилган; б - V шаклида ўрнатилган; 1-олиб келувчи канал; 2-тик ўрнатилган симтўрли экаран; 3-насос станцияси; 4-балиқларни олиб кетувчи қурилма Аванкамера - сув узатиш каналидан сувни қабул қилиб, уни сув қабул қилувчи насос камераларига узатувчи иншоотдир. Аванкамера тузилиши жиҳатидан бар вақтда кенгайиб ва пастга тушиб борадиган очиқ канал кўринишида бўлиб, асосий вазифаси - насос агрегатлари сўриш қувурларига сувни бир хил текис миқдорда етказиб беришдир. Сув узатиш каналининг ўқига нисбата ҳар икки томонга 22,5 О бурчак остида кенгайиб боради. Сув қабул қилувчи насос камералари – аванкамерадаги сувни бир текисда қабул қилиб сўриш қувурларига узатади. Насос агрегатларининг сўриш қобилияти, унинг кавитацион ҳусусиятлари, ҳамда сув етказиб бериш иншоотидаги сув сатҳи ўзгаришини ҳисобга олиб лойҳа қилинади. Иншоот ўлчамлари, сўриш жараёнинг нормал ҳолатда ўтишини таъминлаши зарур. Сўриш (узатиш) қувурлари – насос камераларидаги сувни насос ёрда-мида сўриб-кўтариб, босимли қувурга узатади. Сўриш қувурлари ҳар бир насос агрегатига бир донадан бўлиши ёки умумий сув олиш коллекторига уланиши мумкин. Уларни сув сатҳига нисбатан ўрнатишда, насос камералари тубидаги лойқаларни сўрмаслигини ҳамда сув юзасида сўриш қувурига ҳаво олиб кирувчи уюрмалар ҳосил бўлмаслигини таъминлаш зарур. Насос станцияси биноси - асосий ва ёрдамчи жиҳозлар, бошқарув пульти, энергия тақсимлаш қурилмалари, устахоналар, хизмат хоналари ва бошқаларни ўзига жойлаштирадиган бино ҳисобланади. Босим қувурлари - насос агрегатлари ҳайдаб бераётган сувни, умумий босим қувурларига ёки сув чиқариш босимли иншоотига узатадиган қувурлардир. Босим қувурларини ўрнатиш схемаси, энг кам гидравлик қаршиликлар ҳосил бўлишига нисбатан ишлаб чиқилади. Унинг ўлчамлари техник-иқтисодий ҳисоблар билан аниқланади. Умумий босим қувурлари – бир неча насос агрегатлари босим қувурларидаги сувни қабул қилиб уни сув чиқариш босимли иншоотига узатади. Агар ҳар бир агрегатнинг босим қувури узунлиги 300 м дан ортиқ бўлса, унда 2,3,5 дона насос агрегатларининг босим қувурлари умумий босим қувурларига уланади. Унинг самарали диаметри, техник-иқтисодий ҳисоблар ёрдамида аниқланади. Сув чиқариш босимли иншооти - босим қувурларидан чиқаётган сувни қабул қилиб уни сув олиб кетиш машина каналига узатувчи иншоотдир. Насос агрегати огоҳлантиришсиз тўхтаб қолганда, сувни орқага тушиб кетмаслигини таъминлайди. Унинг ўлчамлари гидравлик ҳисоблар натижасида аниқланади. Сув олиб кетиш машина канали – сув чиқариш босимли иншоотидан сувни қабул қилиб уни истеъмолчиларга етказиб берувчи иншоот ҳисобланади. Суғориш насос станциялари таркибига асосий иншоотлардан ташқари ёрдамчи бинолар, трансформаторлар майдончаси кўкаламзорлаштирилган ҳудуд, йўллар, кўприклар, ичимлик суви билан таъминлаш қурилмалари, канализация ва иссиқлик тармоқлари, жала-ёмғир сувларини йиғувчи каналлар, станция олдидаги майдон ва бошқалар кириши мумкин. Иншоотлар таркиби аниқ шароитларга нибатан танланади. Масалан, олиб кетиш канали бошига ўрнатиладиган шлюз-регуляторлар, каналдаги сув сатхини тартибга солиш зарур бўлганда ёки каналнинг сувини қуритиб таъмир ишларини олиб бориш зарур бўлгандагина қурилади. Одатда шлюз-регулятор билан биргаликда балиқларни ҳимоя қилувчи мослама ҳам ўрнатилади. Тин-диргичлар бўғин таркибига, насос станцияси кўтариб берадиган сув таркибида, насос ва унинг ёрдамчи жихозларини ейилишига сабаб бўладиган аброзив лойқалар бўлгандагина киритилади. Сувни лойқалардан тозалаш учун лойқа тутиб қолувчи иншоотлар ва қурилмалар (шағал-тош ва қум тутиб қолувчи) ҳамда тиндиргич-каналлар ҳам гидротехник тармоқ таркибига киритилади. Насос станцияларини белгиланган жойларга қурилиши, олиб келувчи каналнинг узунлиги, олиб келувчи каналнинг бошида алоҳида турувчи сув ўтказиш иншоотини қуриш, босим қувури узунлиги, диаметри ва ўрнатиш усули техник-иқтисодий ҳисоблар билан асослаб берилади. Масалан, насос станцияси қуриладиган жойни танлаш учун насос станцияси бар неча вариантда жойлаштирилади ва кетадиган ҳаражатлар ҳисобланади. Қайси вариантда ҳаражатлар кам бўлса, шу вариант қурилиш учун қабул қилинади. Насос станцияси қурилишида маҳаллий қурилиш материаллари, асосий энергетик тармоқлар, темир йўли ва катта автойўлнинг жойлашиши ҳам эътибога олинади. Танланган гидротехник тармоқнинг асосий вазифаси - сув истеъмол қилиш графигига мос равишда сувни манбадан олиб уни истеъмолчига етказиб беришдан иборатдир. Насос станциясининг турлари ва уларнинг классификацияси. Насос станциялари қуйидаги аломатларига қараб классификацияланади. 1. Вазифасига кўра 1.1. Суғориш 1.2. Зах қочириш-қуритиш 1.3. Ичимлик суви билан таъминлаш 1.4. Канализация 2. Сув узатиш трассасида жойлашишига кўра 2.1. Суғориш ва зах қочириш станциялари учун 2.1.1. Трасса бошида 2.1.2. Бир манбадан иккинчисига узатувчи 2.1.3. Ёпиқ тармоқларга узатувчи 2.2. Қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш станциялари учун 2.2.1. Бош ёки биринчи кўтрув 2.2.2. Иккинчи кўтарув 2.2.3. Кучайтирувчи 2.2.4. Айлантирувчи 3. Сув олиш манбасига кўра 3.1. Ер устида (денгиз, дарё, канал, сув омборлари, кўл, сой ва ҳ.к.) 3.2. Ер остида (шахтали ва қувурли қудуқлар) 4. Қурилган ўрни бўйича 4.1. Ўзанда 4.2. Қирғоқда 4.3. Сув узатиш (деревацион) каналидан сўнг 5. Тузилишига кўра 5.1. Доимий 5.1.1. Асосий 5.1.2.Иккинчи даражали 5.2. Вақтинча 5.2.1. Кўчирилиб юрувчи 5.2.2. Сузувчи ва сузиб турувчи 6. Тўхтамаслик шартига кўра 6.1. Биринчи даражали (бир кеча кундуз) 6.2. Иккинчи даражали (икки кеча кундуз) 6.3. Учунчи даражали (икки кеча кундуздан ортиқ) 7. Гидротехник иншоотларнинг катталигига қараб. 7.1. Биринчи синф (суғориш майдони > 300 000 га) 7.2. Иккинчи синф (суғориш майдони - 100 000 - 300 000 га) 7.3. Учинчи синф (суғориш майдони - 50 000 - 300 000 га) 7.4. Тўртинчи синф (суғориш майдони < 50 000 га) 8. Сув сарфига нисбатан (м 3 /с) 8.1. Кичик (Q ≤ 1,0) 8.2. Ўрта ( 1,0 ≤ Q ≤ 10,0) 8.3. Катта (10,0 ≤ Q ≤ 100,0) 8.4. Улкан (Q > 100,0) 9. Сув кўтариш баландлигига қараб (м). 9.1. Кичик (Н ≤ 20,0) 9.2. Ўрта (20,0 ≤ Н ≤ 60,0) 9.3. Катта (Н > 60,0) Классификацияланишдаги 1, 2,3 ва 4 бандлар, суғориш, зах қочириш ва ичимлик суви билан таъминлаш насос станцияларига ҳам таалуқлидир. Қолган бандлар асосан суғориш насос станцияларини ифодалайди.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Valyuta munosabatlari tushunchasi, ularning shakllari va asosiy ishtirokchilari
  • Tijorat banki tashkiliy tuzilishi va faoliyatini tashkil etishda korporativ boshqaruv asoslarini tahlil qilish
  • Yozma nutqni o‘stirish mazmuni va usullari
  • Mikroorganizmlarning foydali va zararli turlari haqida ta’lim berishda muammoli ta’lim usullaridan foydalanish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha