Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Зоология

Продавец

Bohodir Jalolov

Моллюска органларининг тизими

Купить
Моллюска органларининг тизими Нафас олиш Қон айланиш Озиқланиш Асаб тизими Айириш тизими Кўпайиши www.arxiv.uz Моллюскалар танаси бош, тана, оёқ қисмлардан иборат бўлиб, бўғимларга бўлинмаган. Танаси кўпинча тери бурмаси ажратиб чиқарган оҳакли чиғаноқ ичига жойлашган. Чиғаноқларининг шакли бир бутун, икки паллали ёки бир нечта пластинкадан тузилган бўлади. Эркин сузиб юрувчи ва айрим қуруқликда яшовчи моллюскалари чиғаноғи бўлмайди. Чиғаноқлар устки мугуз, ўрта оҳак, ички ялтироқ садаф қаватидан иборат. Баъзи бир икки паллали моллюскаларнинг мантия эпителийси ажратган садаф қаватида дур (марварид) ҳосил бўлади. www.arxiv.uz Мантия, яъни тери бурмаси танасини ташқи томондан ўраб туради. Мантия билан танаси оралиғида мантия бўшлиғини ҳосил бўлади. Мантия бўшлиғида жабралар, сезги органлари жойлашган; бўшлиққа буйрак, орқа ичак ва жинсий органларнинг чиқарув тешиклари очилади Бош Оё қ Гавда www.arxiv.uz Моллюскалар денгизларда, чучук сув ҳавзалари ва қуруқликда яшайдиган 130000 дан ортиқ турни ўз ичига олади. Бу тип 5 та синфга бўлинади. Икки паллалилар, қориноёқлилар ва бошоёқлилар синфларининг вакиллари кенг тарқалган. www.arxiv.uz Икки паллалилар ( Bivalvia ) синфи . www.arxiv.uz • Икки паллали моллюскалар денгиз ва чучук сувларда яшайди. Бу синфга мансуб бўлган моллюскаларнинг чиғаноғи иккита палладан иборат; жабралари ҳар хил шаклда бўлади. Боши бўлмайди. Сезги органлари яхши ривожланмаган. Секин сувни фильтрлаб озиқланади. Бу синфга 20000 га яқин тур киради. Бу синф вакиллари билан чучук сувда яшовчи бақачаноқ (тишсиз) мисолида танишамиз. www.arxiv.uz • Бақачаноқ ( Anadonta ) лойли ёки қумли ва дарёлар тубида танасининг олдинги учи билан кўмилиб олиб яшайди. Сув тубида жуда секин ҳаракатланади ва ўзидан сўнг эгатсимон из қолдиради. Тухумсимон чиғаноғининг узунлиги 20 см га етади. Чиғаноғининг олдинги учи тўмтоқ, орқа учи бир оз чўзиқ бўлади. Чиғаноғи иккита бўлиб, елка томонидан қаттиқ ва чўзилувчан пишиқ пайлар ёрдамида бир-бирига бириккан. Мускуллари бўшашган вақтда елка томонидаги пайларнинг чўзилиши натижасида паллалари очилади. Бақачаноқ чиғаноғининг паллалари ўзаро қулф ҳосил қилиб қўшилмаганлиги билан бошқа икки паллалилардан фарқ қилади. Қулф бир-бири орасига кирадиган кўплаб тишчалардан иборат. Бақачаноқда бундай қулфли тишлар йўқ. Шунинг учун ҳам у тишсиз деб аталади. Бақачаноқнинг паллалари юпқа 3 қаватдан иборат. Сирти яшил- • Бақачаноқнинг танаси оёқдан ва гавдадан иборат бўлиб, мантия билан ўралган. Мантия тананинг икки ён томонидан бурмага ўхшаш осилиб туради. Бурма билан тан оралиғидаги мантия бўшлиғида жабралари ва оёғи жойлашган. Бақачаноқнинг боши йўқ. Гавдасининг кейинги учида иккала мантия бурмаси бир-бирига тақалиб иккита най (сифон) ҳосил қилади. Пастдагиси кириш, юқоридагиси чиқиш найчаси бўлади. Пастки найча орқали мантия бўшлиғига кирган сув жабрани ювиб, уни ҳаво билан таъминлаб туради. Сув билан бирга организмга турли содда ҳайвонлар, бир ҳужайрали сувўтлари, ўсимликлар чириндиси киради. Сизилиб ўтган озиқ заррачалари оғзи орқали ошқозонига ва ичагига тушади. Устки чиқариш найчаси орқали сув ташқарига чиқарилади. Мантиясининг ички томони ҳилпилловчи киприкчалар билан қопланган бўлиб, уларнинг т www.arxiv.uz • Ҳазм қилиш системаси. Озиқ заррачалари икки жуфт пайпаслагичлар билан ўралган оғиз тешигига ҳайдалади. Оғзидан кейин ҳалқум, сўнгра юмалоқ ошқозон ва ўрта ичак жойлашган. Ўрта ичак юраколди халтаси ичидан ўтиб, чиқариш тешиги орқали мантия бўшлиғига очилади. • Қон айланиш системаси очиқ. Юраги елка томонда жойлашган бўлиб, юрак қоринчасидан ва иккита юраколди бўлмасидан иборат. Артерия қони юракдан чиқиб, тана бўйлаб органларга бориб тармоқланади, уларга кислород бериб, карбонат ангидридга бойийди ва яна ҳаво алмашинуви учун жабрага қайтади. • Айириш системаси вазифасини буйрак бажаради. • Нафас олиш вазифасини жабралар бажаради. • Нерв системаси кам ҳаракат қилганлиги сабабли яхши ривожланмаган, уч жуфт нерв тугунчаларидан ташкил топган. Уларнинг бири чиғаноқ паллаларини ёпувчи олдинги • Кўпайиши. Бақачаноқ айрим жинсли. Ҳар икки жинсда ҳам жинсий орган бир бош узум шингилига ўхшаш бўлиб, оёқларининг устида жойлашган. Жинсий органларининг йўли оёқларининг асосида мантия бўшлиғига очилади ва шу жойда уруғланиш содир бўлади. Урғочилари уруғланган тухумини жабра пластинкалари оралиғидаги бўшлиқда сақлайди. Бу ерда нафас олиш енгил бўлиб, ёш моллюскалар ҳимояланган бўлади. Келгуси йил тухумларидан бир неча юзлаб ёш бақачаноқлар чиқади. Уларнинг танаси бирмунча оддий тузилган бўлиб, остки томонида узун ва ингичка иплари бўлади. Уларнинг кичкинагина чиғаноқчалари остки томонидан ўткир илмоқчалар билан қуролланган. Ёш бақачаноқлар она танасидан чиқиб, ёпишқоқ иплари ёрдамида балиқларнинг терисига, сузгич қанотларига ёки жабраларига ёпишиб олиб, улар танасининг суюқлиги билан оз • Икки паллали моллюскаларга денгизларда тарқалган садафдорлар, мидиялар, устрицалар, денгиз тароқчалари, марвариддорлар, «кема қурти» ҳам киради. Устрица ва мидиялар истеъмол қилинади, садафдорлардан садаф, марвариддорлардан марварид олинади. Икки паллали моллюскалар орасида ёғоч ва тошларнинг ичига ўйиб кириб, денгиз портларидаги қирғоқ бўйи иншоотларини бузадиганлари ҳам бор. Ёғочни ўювчи «кема қурти» кеманинг ёғочларига ва бошқа иншоотларга жуда катта зарар етказади. Ўрта Осиё ва бошқа ҳудудларда кенг тарқалган дрейсеналар сув қувурларини тўсиб, зиён келтиради. www.arxiv.uz Қориноёқлилар ( Gastropoda ) синфи. • Бу синфга ток шилиғи, яланғоч шилиқлар, чучук сув шилиқлари, бедапоя ғалтакчалари, тирик туғар шилиқлар киради. Қориноёқли моллюскалар денгизлар, чучук сув ҳавзалари ва қуруқликда яшайди. Қуруқликда яшаган баъзи қориноёқли моллюскалар қайтадан сувда яшашга ўтган, аммо улар шу синфга хос бўлган ўпка билан нафас олиш хусусиятини сақлаб қолган. Масалан, сув шиллиқлари ана шундай нафас олади. Бу синфга 105000 га яқин тур киради. www.arxiv.uz • Сув шиллиғи кўпинча кўлмак ва булоқ сувлари, ботқоқликлар, дарё ва кўлларнинг қирғоқларида яшайди. Унинг танаси ўткир чўққили, ўнг томонга қараб 4–5 марта буралган, катта оғизли чиғаноқ ичига жойлашган. Чиғаноқнинг баландлиги 5–10 мм бўлиб, оҳакдан тузилгач, усти яшил-жигарранг мугузсимон модда билан қопланган. Чиғаноқ сув шиллиғи танасини ҳимоя қилиб туради. Танаси бош, гавда ва оёқлардан иборат бўлиб, оёқлари танасининг бутун қорин юзасини ташкил этади (синфнинг номи шундан олинган). Аммо бу органлари ўртасида яққол чегара бўлмайди. Тана юзаси мантия тери билан қопланган ва чиғаноқ бурмасига мос спиралсимон буралган. Чиғаноқнинг оғзи орқали фақат бош, оёқ ва гавданинг олдинги қисми ташқарига чиқиши мумкин. Оёғи ясси бўлиб, танасининг бутун қорин томонини ишғол этади. Оёқ мускулларининг Мантия www.arxiv.uz • Озиқланиши. Сув шиллиғи ўсимликлар билан озиқланади. Оғзи ҳалқумга очилади. Ҳалқумида мускулли тил жойлашган, тилининг юзаси жуда кўп сонли майда мугуз тишчалар билан қопланганлиги қирғич деб аталади. Бу қирғичли тил ёрдамида шиллиққурти сув ўсимликлари баргларини қириб, уларнинг юмшоқ қисмларини сидириб олади. Озиқ ҳалқум ва қизилўнгачдан ўтиб, ошқозонига тушади ва ҳазм бўла бошлайди. Ҳазм бўлиш жараёни алоҳида ҳазм қилиш бези – жигарда давом этади ва ичакда тугалланади. Озиқнинг ҳазм бўлмаган қисми чиқарув тешиги орқали ташқарига чиқариб юборилади. • Нафас олиш ва қон айланиш системаси. Сув шиллиғи сувда яшаса ҳам, ҳаводан нафас олади. Бунинг учун у вақти-вақти билан сув юзасига кўтарилади ва чиғаноқ четида жойлашган катта юмалоқ тешигини очади. Ҳаво шу тешик орқали мантиянинг алоҳида • Айириш органи вазифасини фақат битта буйрак бажаради. Буйракдан оқиб ўтувчи қон шу ерда зарарли моддалардан тозаланади. Бу моддалар анал тешиги ёнида жойлашган айириш тешиги орқали ташқарига чиқариб юборилади. • Нерв системаси танада тарқоқ жойлашган 5 жуфт нерв тугунидан иборат бўлиб, бир жуфти ҳалқум атрофи нерф тугунини ҳосил қилади. Нерв тугунчалари бир-бири билан нерв томирлари орқали туташган бўлади. Тугунчалардан ҳамма органларга нервлар боради. • Кўпайиши. Сув шилиқлари гермафродит бўлса-да, улар ўзаро уруғланади. Улар баҳор ва ёзда шилимшиқ модда билан ўралган тизимчага 4-25 тадан бир неча марта тухум қўяди. Бундай тухумлар сув ўсимликлари барглари остига ёки бошқа шилиққуртларнинг чиғаноғига ёпишган бўлади. Тухумлардан 10–20 кунда юпқа чиғаноқли ёш шилиққуртлар чиқиб, 6–7 ойда Бош оёқли моллюскалар ( Cephalopoda ) синфи . • Юқорида танишилган моллюскалар жуда секин ҳаракатланади ёки бутунлай ҳаракатланмайди, уларнинг кўпчилиги ўсимликхўр бўлса, бошоёқли моллюскалар жуда тез ҳаракатланадиган йиртқичлардир. Таначи халтасимон гавдага ва катта бошга бўлинади. Оғзи озиқ тутадиган пайпаслагичлар (оёқлар ёки қўллар деб ҳам аталади) билан ўралган. Қўлларнинг сони баъзи турларида 8 та (осьминог), бошқаларида 10 та (калмар, каракатица) бўлади. Бу қўллар узайиши ёки қисқариш мумкин, уларнинг юзасида жуда кўп сўрғичлар жойлашган. Бошининг икки ён томонида бўртиб чиққан бир жуфт йирик кўзлари бор. Кўриниши ўзгарган оёғи воронкага айланган. Ҳаракатланиш вақтида сув мантия бўшлиғидан воронка орқали қаттиқ куч билан чиқариб ташланади. Кўпчилик бошоёқли моллюскаларнинг қўшимча б www.arxiv.uz • Бошоёқли моллюскаларнинг 800 га яқин тури бўлиб, улар денгизларда яшайди. Шимолий ва Узоқ Шарқ денгизларидаги каракатицалар ва осьминоглар сув тубида, калмарлар эса сув қаърида сузиб ҳаёт кечиради. Айрим турлари соатига 50 км тезлик билан суза олади. Баъзилари сувдан кўтарилиб, узоқ масофага учиб ўтиши мумкин. Чуқур сув калмарлари умуртқасиз ҳайвонлар орасида энг йириклари бўлиб, танасининг узунлиги пайпаслагичлари билан бирга 18 м га, вазни 300 кг га етади. Кўпчилик бошоёқлилар овланади, бир қатор турлари фармацевтика саноати учун хомашё ҳисобланади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Yomg‘ir chuvalchanglarining bioekologik xususiyatlari
  • Boshlang`ich sinf o`quvchilarini umurtqali hayvonlar bilan tanishtirishning metodlari
  • Respublikamiz tabiiy suv havzalarida uchraydigan baliq turlari va ularning ekologik guruhlari
  • Hasharotlarning tabiiy feromonlari
  • O’zbekistonning zaharli ilonlari, ularning tarqalishi va ahamiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha