Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 745.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Мойли уруғлар

Купить
Rежа: 1. Мойли уруғларни қуритиш 2. Мойли уруғларни намлиги бўйича кондитсиялаш 3. Мойли уруғларга белгиланган давлат стандартларининг бўлимларга бўлиниши. 01 02 01 03 11 03 1B 03 190F0C Moyli urug`ni uzoq muddatda saqlash uchun namligini kamaytirish uchun amalga oshiradigan quritish jarayoni xom ashyoni quritish deb aytiladi. Moyli urug`ni qayta ishlashda uning namligi bo`yicha kondintsiyalash uchun quritish, ishlab chiqarishdagi quritish deb aytiladi. Озиқ-овқат саноати тармоқлари орасида ўсимлик мойлари ишлаб чиқариш алоҳида аҳамиятга эга. СН 2 -ОН СН 2 -OCOR СН-ОН=RCOOH CH-OCOR= 3H 2 O СН 2 -ОН СН 2 -OCOR Мойларнинг мойлилик даражаси 16% дан кам бўлмаслиги керак. Масалан: чигит - 19-23%, кунгабоқар 23-40% соя - 60% дан кам бўлмаслиги керак. Республикамиздаги ҳар бир вилоятда ёғ-мой корхоналарининг мавжудлиги яққол исботланади. Республикамиздаги ёғ-мой саноати корхоналари 21 та уларнинг кунлик иш қуввати 320-800 тонна хом ашёни қайта ишлашга йўналтирилган. Республикамизда ҳар йили 200.000 тоннадан ошиқ ўсимлик мойи ишлаб чиқарилади. Асосий мойли хом ашё бўлиб, пахта чигити фойдаланилади. Пахта чигити ўрта ва ингичка навлиларга бўлинади. Чигитнинг мойлилиги, камлиги, қолдиқ тола миқдори ва ифлосланиш даражасига қараб, 1,2,3,4 ва паст навли турларга бўлинади. Пахта чигитининг мойлилиги 16-23% намлиги w = 8-11% қолдиқ тола миқдори к-1-3% ва ифлосланиш даражаси - 3% дан ошмаслиги керак. Пресслаш усули билан мойли уруғдан ўсимлик мойи ишлаб чиқариш қуйидаги техник босқичлардан иборат: Дастлаб мойли уруғ қўшимчалардан тозаланади. Мойли уруғ таркибида минерал қўшимчалар органик қўшимчалар ва металл қўшимчалари мавжуд. Уруғ минерал қўшимчалардан элаклаш усули билан тозаланилади. Тозалаш асосан қум, тупроқ, тош ва бошқа йирик қўшимчалардан ажратилади. Сўнгра тозалаш жараёни органик қўшимчалардан ажратилади. Органик қўшимчаларга барг, тола, поя қолдиқлари кириб, улар пневматик тозалаш усули билан ажратиб олинади, яъни енгил ва учув Бунинг учун махсус пневмасургич қурилмаларидан фойдаланилади. Уруғ таркибида турли металл қўшимчалари қўшилиши мумкин, Бу қўшимчалар уруғ магнит тортичгичлари орқали тозаланилади. Мойли уруғларни тозалашда қўлланиладиган қурилмаларни ажратгичлар деб юритилади. Мойли уруғ қўшимчалардан сўнг намлиги бўйича мувофиқлаштирилади. Одатда уруғнинг намлиги 8-11% орасида бўлиши зарур. Намлик паст бўлган ҳолатда уруғ сув ва сув буғи иштирокида намлаштирилади. Бу мақсад учун махсус намлагич қурилмаларидан фойдаланилади. Намлик юқори бўлган ҳолатда уруғ қуритилади. Мойли уруғни қуритиш учун тасмали, барабанли қуритгичлар қўлланилади. Қуритиш жараёни иссиқ ҳаво оқими таъсирида амалга оширилади. Намлиги тёғишли даражага келтирилган мойли уруғ сунгра чақилади. Мойли уруғларни чақиш учун махсус пичоқли ва тишли чақгич қурилмалардан фойдаланилади. Натижада чақилма яъни мағиз ва пўстлоқ аралашмаси олинади. Пахта чигитини чақиш учун. ДС-5 ғилдираксимон қурилмалардан фойдаланилади. Сўнгра чақилма мағиз ва пўслоқ алоҳида мағиз ва пўстлоққа ажратилади. Ажратилиш жараёни жонлаш усули билан олиб борилади. Бунинг учун махсус биттер сепараторларидан фойдаланилади. Бу қурилмаларда айланма ва горизонтал элаклаш усуллари натижасида пўстлоқ мағиз ва майдаланган қисмлар алоҳида ажратилади. Пўстлоқ чорва озуқаси сифатида фойдаланилади. Бутун мағиз ва мағиз майдалари бирлашади қўшилиб, янчиш жараёнига юборилади. Мағизни янчиш учун беш ғилдиракли ВС-5 янчиш қурилмаларидан фойдаланилади. Мағизни янчишдан асосий мақсад уруғда мой юзасини кенгайтиришдан иборат. Ишлаб чиқаришда янчилган мағиз мятка деб юритилади. Бу маҳсулотдан мой олиш даражасини ошириш мақсадида у буғ ва иссиқлик ишлов терилишига жалб қилинади. Бу жараёни сув буғи таъсирида 85-95 0 С да амалга оширилади. Сўнгра мағиз 105-110 0 С ҳароратда қовурилади. Мағизни қовуриш учун олти қосқонли қовургичлардан фойдаланилади. Қовуришдан асосий мақсад мойни оқувчанлигини ошириш ва уни бошқа бирикмалар билан боғлиқлигини инкор этиб, уни юқори чиқимини таъминлаш. Қовурилган мағиз ишлаб чиқаришда мезга деб юритилади. Шу тариқа тайёрланилган мезга юқори босим остида прессланади. Мағизни пресслаш учун ФП, ЕТП Г-24 пресслаш қурилмаларидан фойдаланилади. Бундай қурилмалар ўзаро конструкцион тузилиш ва унумдорлиги билан фарқланади. Мағизли пресслаш натижасида қора маҳсулот кунжора олинади Мойли уруғлардан пресслаш усули билан ўсимлик мойи ишлаб чиқариш технологик босқичлари қуйидагилардан иборат: Пахта чигит пресслаш усули билан ўсимлик мойи олиш механизацияси қуйидагича технологик тизимдан иборат. Натижавий маҳсулотлар прессланган мой, мағиз заррачалари ва бошқа аралашмалардан тозалаш учун тиндирилиш ва фильтрлаш жараёнига юборилади. Кунжара эса 8-13% қолдиқ мойга эга бўлиб, экстракциялаш жараёнига юборилади. Мойли уруғни узоқ муддатда сақлаш учун намлигини камайтириш учун амалга оширадиган қуритиш жараёни хом ашёни қуритиш деб айтилади. Мойли уруғни қайта ишлашда унинг намлиги бўйича кондинтсиялаш учун қуритиш, ишлаб чиқаришдаги қуритиш деб айтилади. Қуритиш усуллар и. қуритиш усуллари асосан иссиқликни берилиш усулига кўра қуйидагиларга бўлинади:  Конвектив  Кондуктив  Контактли  Радиатсияли  Юқори чацотали ток ёрдамида  Сублиматсияли  Аралаш Қуритиш жараёнининг жадал боришини, қуритилаётган уруғнинг сифатини ва ундаги мойнинг сифатини белгиловчи асосий кўрсаткичлар: қуритиш агентнинг щарорати, жараёнининг давом этиш вақти, уруғнинг қиздиришдаги максимал щарорат щисобланади .Бу кўрсаткичлар орқали қуритиш режими танланади. Мойли хом ашёларни қуритишда турли концруктсиядаги шахтали, барабанли, пневматик, газли, мавхум қайнаш қатлами, инфрақизил нурли қуритиш қурилмалари ишлатилади. Мойли уруғларни қуритиш вақтида рўй берадиган биокимёвий жараёнлар. Мойли уруғларни қуритиш вақтида унинг таркибидаги биокимёвий жараёнлар рўй беради. Бўлардан биринчиси уруғ таркибидаги сувда эрийдиган оқсилларнинг миқдори камаяди. Унинг камайиши қуритилаётган уруғнинг бошлангич намлиги қуритишни давом этиш вақтига ва щароратга боғлиқ. Оқсилларнинг камайишига сабаб уларнинг денатуратсияга учрашидир. қуритиш вақтида уруғ таркибидаги мойнинг кислота сони щам узгаради, у ба`зида камайиши ва ба`зида ортиши кузатилган. Уруғ таркибидаги мойнинг шароратга қараб ўзгариши уч даврга бўлинади: Уруғни шарорати 60-65 0C бўлганда мойнинг кислота сони ошади. Уруғни шарорати 65 дан 75 0C бўлганда мойнинг кислота сони камаяди. Уруғни шарорати 75 0C дан кутарилганда мойнинг кислота сони ошади. Биринчи даврда уруғ таркибидаги мойнинг кислота сони ошиши, ферментларнинг активлиги ошиши билан боғлиқ бўлиб, липаза ферменти та`сирида ёғлар гидролизланади. Ҳароратнинг бундан ошиши ферментлар фаолияти сўсайтиради. Иккинчи даврда мойнинг кислота сони пасайиши, ҳосил бўлган эркин ёғ кислоталари оқсиллар билан реактсияга киришиб оқсил-липид комплексларини ҳосил қилади. Учинчи даврда мойнинг кислота сонини ошиши глитсеридларнинг термик парчаланиши ва оксидланиш жараёнларининг рўй беришидандир. 2.Мойли уруғларни намлиги бўйича кондитсиялаш Мойли уруғларни намлиги бўйича кондитсиялашдан мақсад Мойли уруғлар намлигини оптимал холатда келтириш кондитсиялаш дейилади. Мойли уруғ ва унинг ташкил этган компонентларнинг ба`зи бир физик хусусиятлари технологик жараёнларнинг боришига мухим та`сир этади. Мана шундай кўрсаткич мойли уруғларнинг намлиги щисобланади. қайта ишлаш вақтидаги уруғнинг оптимал намлиги бу уруғни бошлангич комплекс оператсияларни бажаришдаги оптимал намлиги щисобланади. Бу оптимал намлик турли уруғлар учун турлича бўлиб, унинг технологик жараённи амалга оширишдаги ащамияти щам турличадир. Уруғларни тозалагандан кейин бажарадиган жараён бу, қобиғидан ажратиладиган уруғлар учун уруғни чақиш ва қобиғидан мағзини ажратишдир. Бунда уруғни ишлаб чиқаришда юборишдан олдин оптимал намлик щосил қилинади. Қобиғисиз (соя) мойли уруғларни, майдалашдан олдин тозалангандан кейин бажариладиган биринчи оператсия щам уруғни оптимал намликгача намлаш ва майдаланиш жараёнини яхши утказишдир. Уруғларни намлиги бўйича кондитсиялаш фақат бошлангич технологик жараёнлар учун ащамиятли бўлмасдан балки бошқа технологик жараёнларни бориши учун щам ащамиятлидир. Мисол учун пахта чигитини оптимал намлиги 10-11 % га етказиш фақатгина бошлангич технологик жараён, уруғни чақиш ва ундан қобиқ, мағзни ажратишни яхшилайди, шелухада юқоладиган мой миқдори камайиши билан бирга мағзни қовуриш жараёни щам яхшил Технологик нормага асосан қовуришдан олдин янчилган пахта чигитининг мағзини намлиги 12 % бўлиши керак. Лекин амалда кўп холларда қуруқ уруғларда мағзнинг намлиги 6 % ни ташкил этади. Бу эса янчилган мағзни қовуришдан олдин оптимал намликгача намлаш учун бир вақтда кўп миқдордаги сув билан намлашни талаб этади, бунда миқдордаги сувни бутун мағзда бир хилда таксимлаб сингдириш мураккаб. Шу сабабдан щам пахта чигитини майдаламасдан олдин намлигини оптимал намликгача кондитсиялаш орқали мағзга щам керакли намлик щосил қилиш имконини беради. Чигитни намлаш орқали биринчидан намлик уни ташкил этувчилар қобиғ ва мағзга бир хилда текис таксимланади, иккинчидан янчилган мағзни қовуришдан олдин кам сув сарфлаб, бу сувни янчилмаган бир текис таксимланиши учун шароит яратилади. Бўлардан ташқари пахта Соя уруғини майдаламасдан олдин намлаш, уни янчиш вақтида япроксимон структурасини яхшилашга та`сир этади. Қайта ишлашда мойли уруғларнинг оптимал намлиги. Ишлаб чиқаришда кўп миқдордаги бир хил партиядаги уруғлар асосан намлиги бўйича щосил қилинади. Бу щосил қилинган партиялардаги уруғларни намлиги турлича бўлади, уларни намлигини оптимал намликга олиб келиш учун улар кондитсияланади. Умумий холатда уруғларни намлиги бўйича кондитсиялаш икки босқичда: 1) уруғдан намликни чиқариш (қуритиш) ва уруға керакли сув юбориш (намлаш); 2) қуритгандан ва намлангандан кейин сувни бир текис таксимланиши учун ма`лум мудатда сақлаш орқали амалга оширилади. Ўрта Осиё шароитида йилнинг иссиқ вақтларида пахта чигитининг намлиги 5-7 % га, ёғингарчилик вақтларида намлик 13-15 % га етади. Пахта чигитининг намлиги кескин пасайиши шелуханинг мойлигини ортишига, портловчи мой чангларини щосил бўлишига олиб келади. Бундан ташқари қуруқ чигит чақилганда, мағзи эзилиб кетиб, бу майда мағз заррачалари сепараторларда кийин ажралади. Шу сабабдан щам пахта чигитини кондитсиялаш орқали намлигини 10-11 % га етказиш уни чақиш жараёнини яхшилайди, шелуханинг мойлилиги камаяди, мағзнинг қовурилиши яхшиланади. Намлиги оптимал пахта чигити чақилганда кам миқдорда мағз майдаланади, мой чанглари кам щосил бўлади, бунда мағз ва шелуха осон ва тез ажралади. Намлиги юқори бўлган пахта чигитини кайта ишлашда уни чақиш ва таркибий қисмларга ажратиш бўлимининг иши ёмонлаш Намлиги юқори бўлган пахта чигити қуритилмайди. Чигитни намлашнинг энг оддий усули омбордаги (ёки бунтдаги) чигитга бранспойт билан сув пуркаб, икки ёки уч кун саклагандан кейин кайта ишлашдан иборат. Бу усулнинг камчилиги шундаки, биринчидан, чигит қатлами бир текис намланмайди, иккинчидан эса узлуксиз технология жараёнини ташкил қилиб бўлмайди. Бундан ташқари бу мақсад учун алохида хона ёки катта хажмли сиғимлар талаб қилинади. Кейинчалик хом ашё ташийдиган шнекли конвеер ичига буғ ва сув юбориб чигит намлангач, сув бир текис сингиши учун у 10-15 соат бирор жойга тукиб қуйилар эди. Бу усулда намлаш бранспойтдан сув юбориб намлашга караганда прогрессиврок бўлган. Чунки буғ ва иссиқ сув бутун чигит қатлами буйлаб бир текис таркалиб, чигит бир текис намланган. Бундан ташқари, чигит намланг Ёғли хом ашёларнинг – уруғлар ва меваларнинг сифати давлат стандартлари системаси билан рёғламентланади. Стандартларда конунга кўра ёғли хом ашёларга ягона техник талаблар, уларни сақлашга ва кайта ишлашга тайёрлаш технологиялари белгиланган. Ёғли уруғларнинг стандартлари бешта бўлимни уз ичига олади таърифлар, товар таснифи, техник шартлар, сифатини аниқлаш услублари, сақлаш ва транспортировкалаш. Биринчи бўлимда уруғлардан фойдаланиш йуналишлари, иккинчисида ботаниқ ва морфологик белгилар, биологик хусусиятлари ва етиштириш худуди хусусиятларига қараб уруғлар ва меваларнинг турлар ва хилларга ажратилган товар таснифи келтирилган. Уруғлар ва меваларнинг хар бир турида бошқа турдаги уруғлар миқдори 5, 10, 15% миқдорида белгилаб қуйилган. Учинчи бўлимда уруғлар сифатига қуйилган талаблар ми Бу талаблар – намлиги, ифлосланганлиги, зараркунандалар билан зараланганлик даражаси асосида уруғларнинг сифати гуруҳи аниқланади. Шу бўлимда уруғлар ифлос ва ёғли аралашмаларининг тулик баёни келтирилган. туртинчи бўлимда уруғларнинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш учун фойдаланиладиган стандартлар кўрсатилган. Бешинчи бўлимда уруғларни жойлаштириш ва сақлаш коидалари келтирилган. Уруғлар тоза, кўрук, бёғона хидларга эга булмаган, заракунандалар билан зарарланмаган воситаларда ташилади ва омборхоналарда сақланади. Ёғли уруғларга белгилан стандартларда намлик, ифлосланганлик, зараркунандалар билан зарарланганлик ва янгилигига меъёрлар белгиланган бўлиб, хужаликлардан уруғларни тайёрлаш корхоналарига келтирилаётган ёғли хом ашёлар ва ёғ ишлаб чиқариш корхоналарига юборилаётган хом ашёға қуйил Тайёрланаётган ёғли уруғларга иккита базис ва чёғаравий меъёрлар белгиланган. баъзис меъёрлар уруғларни кушимча ишлов беришсиз сақлаш ва стандарт сифатли махсулот олиш мумкин бўлган сифат меъёрларини билдиради. Чёғараланган меъёрлардаги сифат кўрсаткичларга эга бўлган уруғларга кушимча ишлов бериш йули билан сифатли махсулот олиш мумкин. Критик намликдан паст намликка эга бўлган уруғларни кушимча ишлов беришсиз оддий турдаги омборхоналарда сақлаш мумкин. Намликнинг базис меъёрлари 9-14% ни, яъни критик намликдан юқори миқдорни ташкил қилади. Шунинг учун базис меъёрлардаги намликка эга бўлган уруғлар сақлашдан олдин кўритилади. Баъзис меъёрларга кўра уруғлардаги ифлос ва ёғли аралашмалар миқдори рёғламентланади. Ифлос аралашмаларга минерал (тупрок, кум, тошлар) ва органиқ аралашмалар (япрок, поя қолдиқлари, пуч уруғлар, уруғ кобиклари, барча ёввойи ўсимликлар уруғлари, шикастланган уруғлар) киради. Ёғли аралашмаларга эзилган, майдаланган, заракунундалар зарарлаган, пуч, кичкина, усган, ранги узгарган асосий ўсимлик уруғлари киради. Ёғли уруғларнинг сифати чёғаравий меъёрлардан паст бўлса директив ташкилотларнинг махсус рухсати билан кабул килинади. Ёғ-мой ишлаб чиқариш корхоналарига келтирилаётган ёғли уруғлар ва меваларга қуйиладиган талаблар чёғаравий, баъзида базис меъёрлардан ҳам юқори бўлади. Масалан кунгабоқар уруғларини намлиги 6-8% ни (баъзис меъёрларга кўра 7%) ташкил қилади. Болалар овкатланиши махсулотлари ишлаб чиқаришга мулжалланган ёғли уруғларга махсус талаблар қуйилади. Масалан кунгабоқар уруғидаги пестицидлар колдиги миқдори максимал кийматлардан ортик булмаслиги керак. Оғир металлар – мис, симоб, кўргошин, ҳамда афлотоксинлар миқдори йул қуйиладиган концентрациядан ортик булмаслиги керак. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Р.Орипов, И.Сулаймонов, Э.Умурузоқов. «Қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияси». Тошкент «Меҳнат», 1991. 2. А.И.Назарова, А.Ф.Фан-Юнг «Технология Плодоовощных консервов». Москва «Легкая и пищевая промышленность», 1981. 3. Дъяченко В.С. «Хранение картофедя, овощей и плодов». Москва: «Агропромиздат, 1987. 4. В.Б.Лебедев «Промышленная абработка и хранение семян». Москва: ВО «Агропромиздат». 1991. 5. Л.А.Трисвятский, Б.В.Лесегк, В.Н.Курдина. «Хранение и технология сельскохозяйственных продуктов». Москва ВО «Агропромиздат» 1991. 6. Техонлогия пищевых производств. Учебник. Под редакцией проф. П.Ковальский – М.: «Колос», 1997. – 752 с. 7. Общая технология пищевых производств. Учебник. Под редакцией проф. Л.П.Ковальский. – М.: «Колос», 1993. – 3
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha