Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Июнь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Мелиорация

Продавец

Bohodir Jalolov

Насос станция биноси ўлчамларини жихозлар ва хизматчи хоналарини жойлашувига қараб ҳисоблаш

Купить
НАСОС СТАНЦИЯ БИНОСИ ЎЛЧАМЛАРИНИ ЖИХОЗЛАР ВА ХИЗМАТЧИ ХОНАЛАРИНИ ЖОЙЛАШУВИГА ҚАРАБ ҲИСОБЛАШ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР:ЖИХОЗЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ,ХИЗМАТ КЎРСАТИШ, ЖОЙЛАШТИРИШ ШАРТЛАРИ . МАКСАДИ : НАСОС СТАНЦИЯ БИНОСИ ЎЛЧАМЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ БЎЙИЧА БИЛИМЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ. АДАБИЁТЛАР: М.МАМАЖОНОВ “ НАСОСЛАР ВА НАСОС СТАНЦИЯЛАРИ” ТОШКЕНТ,2012Й.282-309 Б.  Режа:  1.Насос станция биносида агрегатларни жойлаштириш усуллари.  2. Агрегатларни жойлаштиришда асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг оралиғи .  3.Насос станция биноси ўлчамларини аниқлаш.  Бинонинг ўлчамлари асосий насослар, электр двигателлар, ёрдамчи асбоб-ускуналар, сўриш ва босимли коммуникациялари, ҳамда таъмирлаш майдончасини жойлаштириш шартлари асосида аниқланади. Асбоб-ускуналарни бинога жойлашишини аниқлашда агрегатларни очиб-беркитиш ва таъмирлаш ишларини хавфсиз бажарилишига эътибор бериш зарур.  Асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг оралиғидаги минимал ўтиш жойи масофаларини қуйидагича қабул қилиш тавсия этилади:  - паст кучланишли электр двигателлар оралиғи……………1 м;  - юқори кучланишли электр двигателлар оралиғи………….1,5…2 м;  - агрегат билан девор оралиғи………………………………....0,7…1,0 м;  - ҳаракатланмайдиган қисмлари оралиғи……………………..0,7 м;  - агрегатларнинг ҳаракатланадиган қисмлари оралиғи………1,2 м;  - агрегат билан тақсимлаш шкафи оралиғи……………………1,5 м.  Биноларнинг ўлчамларини аниқлаш ва технологик қисмларини боғлаш қуйидагича амалга оширилади . Бинонинг пастки қавати баландлиги насос ўқини манбадаги минимал сув сатҳига нисбатан жойлашишига боғлиқ бўлиб, бу баландлик геодезик сўриш баландлиги қиймати билан аниқланади.  Насос ўқининг ўрнатилиш сатҳи белгиси   Н.Ў.= ПБСС min + h s  бу ерда ПБСС min – пастки бъефдаги (ёки манбадаги) минимал сув сатҳи белгиси, м; h s – жоиз геодезик сўриш баландлиги (м), формула билан аниқланади. ВЕРТИКАЛ ВАЛЛИ ОП ТУРДАГИ ЎҚИЙ НАСОС ЎРНАТИЛГАН БЛОКЛИ БИНОНИНГ ЎЛЧАМЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТАСВИРИ  Умумий ҳолда барча турдаги биноларнинг пастки қавати баландлигини қуйидаги формула билан топиш мумкин :  Н п.қ. ≥ h ф + h нас ± h S + К пс + h 0 бу ерда h ф – пойдеворнинг қалинлиги, статик ҳисоблар асосида аниқланади (одатда 0,8…1,5 м қабул қилинади); h нас – пойдеворнинг юқори сатҳидан насос ўқигача баландлик. Блокли биноларда сув келтириш қувури баландлиги h тр = h нас га тенг ; h S -жоиз геодезик сўриш баландлиги (унинг мусбат қиймати насос ўқи минимал сув сатҳидан пастга ўрнатилган ҳолда қабул қилинади); К пс - пастки бъефдаги сув сатҳининг ўзгариши; h 0 – максимал сув сатҳидан бино пастки қавати деворини заҳира кўтарилиш баландлиги (0,8…1 м қабул қилинади).  Блокли биноларда насос ва электр двигател ўлчамлари асосида бинонинг ички қисми бўйича пастки қават баландлиги Н I п.қ. қайта топилади ва формула билан аниқланган Н п.қ. қиймати билан солиштириб кўрилади. Агар Н п.қ. > Н I п.қ. бўлса, у ҳолда узунлиги h вал = Н п.қ. - Н I п.қ. га тенг бўлган қўшимча улама вал ўрнатилади. Акс ҳолда, яъни Н I п.қ. > Н п.қ. бўлса, уларни айирмаси қиймати h 0 заҳирага қўшилади.  Блокли бинонинг эни учта кесим бўйича қуйидаги формулалар билан аниқланади: В бл = ℓ тр + ℓ I нас + С + δ дев ;  В I бл = 2 δ дев + b 1 + b 2 + b 3 ;  В II бл = 2 δ ю,дев + Д дв + b 4 + b 5 ;   бу ерда ℓ тр – сув келтириш қувурининг узунлиги (10.6-расм); ℓ I нас – насос ўқидан узатгичнинг чиқиш кесимигача узунлиги; С-насос узаткичидан деворгача оралиқ заҳира, (0,3…0,4 м); δ дев - пастки деворнинг қалинлиги, статик ҳисоблар асосида аниқланади (одатда δ дев = 0,1 Н дев ≤ 1 м қабул қилинади); δ ю,дев – юқори қават деворининг қалинлиги (икки ғишт узунлигига тенг олинади); Д дв – электр двигател қобиғи диаметри; b 1 – насоснинг ўрнатилиш ўлчами; b 2 , b 3 , b 4 , b 5 – ускуналарнинг ёнидан ўтиш оралиқ масофалари.  Юқоридаги формулалардан топилган бино пастки қавати энининг энг катта қиймати ҳисоблар учун қабул қилиниб, ушбу қиймат бинони томини ёпиш учун қўлланиладиган йиғма темир-бетон буюмларнинг стандарт ўлчамлари билан боғланади.  Бўлинмали ва ер устки биноларининг энини топишда сўриш ва босимли коммуникацияларга ўрнатиладиган қулфак, тескари қопқоқ, улама қувур, конфузор каби жиҳозларнинг ўлчамларини эътиборга олиш зарур .  Вертикал валли агрегатларнинг ўқлари оралиғидаги масофани аниқлашда қуйидаги ифодалардан топилган унинг энг катта қиймати ҳисоб учун қабул қилинади: L ўқ = b нас + ℓ 2 ; L' ўқ = Д дв + ℓ 1 ;  L" ўқ = В тр + δ уст ;   ёки агрегатлар оралиғига қўшимча δ дев қалинликдаги девор ўрнатилса,   L"' ўк = b нас + 2ℓ 2 + δ дев ;   бу ерда b нас ва Д дв – насос ва электр двигателнинг ўлчамлари; В тр - тирсаксимон сув келтириш қувурининг кириш қисми эни ; δ уст – сув қабул қилиш бўлинмаси устуни қалинлиги; ℓ 1 ва ℓ 2 – эксплуатацион ўтиш масофалари.  Горизонтал валли агрегатларнинг ўқлари оралиғидаги масофа қуйидагича топилади:   L ўқ = ℓ агр + ℓ ;   бу ерда ℓ агр – насос ва электр двигател валларининг узунликлари йиғиндиси.  Ҳамма турдаги биноларнинг узунликларини қуйидаги ифода билан топиш мумкин:  L бино = L ўқ (Z агр - 1) + ℓ агр + ℓ т.май + 2 ℓ 1 + δ дев + δ ю.дев + 0,1 ;  бу ерда Z агр – бинога ўрнатиладиган агрегатлар сони;ℓ т.мой – таъмирлаш майдончаси узунлиги (ℓ т.май = 1,5 L ўқ қабул қилинади).   Вертикал валли насос агрегатлари ўрнатиладиган бинолар учун ℓ агр = b нас ёки ℓ агр = Д дв қабул қилинади.   Бинонинг узунлиги ҳам унинг томини беркитиш учун қўлланадиган йиғма темир-бетон буюмларнинг стандарт ўлчамларига боғланади. Бунда колонналар (устунлар) қадами 6 м қабул қилинади. БЛОКЛИ НАСОС СТАНЦИЯ БИНОСИНИНГ МУЖАССАМЛАНГАН ТАСВИРИ  Бинонинг юқори қавати баландлиги ҳамма турдаги бинолар учун бир хил усулда қуйидаги ифода билан аниқланади):   Н ю.қ. = h дв + h зах + h дет + h боғ + h кран + h 1   бу ерда h дет – насос ёки двигателнинг энг узун детали ўлчами; h зах – ўрнатилган ва кўтариладиган ускуналар оралиғидаги заҳира (0,5 м қабул қилинади); h боғ - боғлагич узунлиги (0,5…0,7 м қабул қилинади); h кран – юк кўтариш кранининг вертикал ўлчами;  h 1 ≥ 0,1 м – кран аравачаси билан том тўсин оралиғидаги заҳира; h дв -вертикал валли агрегатлар ўрнатиладиган бинолар учун электр двигателининг баландлиги.   Горизонтал валли насослар ўрнатиладиган бўлинмали бинолар учун формула бўйича Н ю.қ . ни ҳисоблашда h дв =0, ер устки бинолар учун эса h дв = h нас + 0,2 м га тенг қабул қилинади.  Агар агрегатларнинг деталлари кран ёрдамида таъмирлаш майдончасига кирадиган автотранспортга юкланса, бинонинг Н ю.қ . баландлиги h дв = h авт қийматига қайта аниқланади ( h авт – автотранспортни баландлиги).  Юқори кучланишли (6…10 кВт) агрегатлар ўрнатиладиган насос станцияларида 1, 2 ва 4 секцияли электр тақсимлаш қурилмалари жойлаштириладиган алоҳида қўшимча бино қурилади. Унинг ўлчамлари электр-куч ускуналарини жойлаштирилиш шартлари асосида махсус электротехник лойиҳалар бўйича аниқланади.  Бундан ташқари бошқариш пулти, устахона, омборхона ва маиший хоналар ҳам қурилиши зарур  Таъмирлаш майдончасининг ости қисмидаги бинонинг баландлиги 2,3 м дан кам бўлган ҳолларда, у жой тупроқ билан тўлдирилади, 2,3 м дан баланд бўлганда ёрдамчи насосларни жойлаштириш учун фойдаланилади. Бинонинг юқори қаватига кўприксимон кран ўрнатилади. Ушбу насос станцияда электротехник ускуналар алоҳида бинога жойлаштирилган бўлиб, асосий бинодаги шовқин ва тебранишдан ҳимояланган.  Вертикал валли ўқий насослар билан жиҳозланган блокли турдаги насос станция биносининг мужассамланган тасвири келтирилган. Бу бино бошқа бинолардан қисилган шакли ва хоналар сонини камлиги билан фарқ қилади. Юқори қаватига очиқ ҳолда вертикал электр двигателлар, бошқариш сандиқлари, электр-куч таксимлаш қурилмалари ўрнатилганлиги бу бинонинг камчилигидир. Чунки хизмат кўрсатувчи навбатчи ходимларга шовқин ҲУЛОСА:  1.Насос станция биносида насос агрегатлари насослар сонига қараб бир қатор,икки қатор ва шахмат қилиб жойлаштирилиши мумкин;  2. Бинонинг ўлчамлари асосий насослар, электр двигателлар, ёрдамчи асбоб-ускуналар, сўриш ва босимли коммуникациялари, ҳамда таъмирлаш майдончасини жойлаштириш шартлари асосида аниқланади;  3. Бинонинг ўлчамлари асосий насослар, электр двигателлар, ёрдамчи асбоб-ускуналар, сўриш ва босимли коммуникациялари, ҳамда таъмирлаш майдончасини жойлаштириш шартлари асосида аниқланади.  4. Асбоб-ускуналарни бинога жойлашишини аниқлашда агрегатларни очиб-беркитиш ва таъмирлаш ишларини хавфсиз бажарилишига эътибор бериш зарур.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Valyuta munosabatlari tushunchasi, ularning shakllari va asosiy ishtirokchilari
  • Tijorat banki tashkiliy tuzilishi va faoliyatini tashkil etishda korporativ boshqaruv asoslarini tahlil qilish
  • Yozma nutqni o‘stirish mazmuni va usullari
  • Mikroorganizmlarning foydali va zararli turlari haqida ta’lim berishda muammoli ta’lim usullaridan foydalanish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha