Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 13 Ноябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Водное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Насос станцияларида эксплуатация хизматини ташкил этиш

Купить
Насос станцияларида эксплуатация хизматини ташкил этиш Режа : 1. Насос станцияларида бажариладиган ишлар 2. Эксплуатация хизматини бажарувчилар сонини аниқлаш. Эксплуатация хизматининг вазифаси сув истеъмоли графиги (режаси) га мувофиқ сувни ўз вақтида ишончли ва хавфсиз еткизиб бериш, насос станциясини самарали ишлатиш, хизмат кўрсатувчи ходимларни хафвсиз ишлашини таъминлаши зарур. Келтирилган масалаларни муваффақиятли ҳал қилиш учун насос станцияси жиҳозлари ва иншоотларига хизмат кўрсатиш ва уларнинг таъмирлашнинг аниқ ва тартибга солинган тизими - техник ишлатишнинг режали тизими жорий этилган бўлиши зарур. Техник ишлатишнинг режали тизими (ТИРТ):  Иншоотлар техник ҳолатини кузатиб бориши;  Техник қаровни амалга ошириш:  Иншоотлар ва жиҳозларни ўз вақтида таъмирлаш;  Режасиз таъмирлашлар, синишлар, аварияларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни қелиб чиқиш сабабларини белгилаш;  Таъмирлаш ишларини ўз вақтида ўтказиш, эхтиёт қисмлар, инструментлар ва жиҳозларни заҳирасини тайёрлаш;  Иншоотлар ва жиҳозларни иш жараёнида назорат қилиб туриш;  Керакли синов ва тадқиқотларни ўтказиш;  Агрегатлар ишини аниқ ҳисобини олиб бориш ва станция иши бўйича тезкор ҳисоботлар тайёрлаш ҳамда уларни юқори ташкилотларга топшириш;  Техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ва ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириб бориш;  Хизмат кўрсатувчи ходимларни рационализаторлик ва ихтирочилик ишларини мунтазам рағбатлантириб бориш каби бир қанча ишларни ўз ичига олиши зарур. Насос станцияларида ҳар йили эксплуатацион тадбирларнинг йиллик режаси тузилади:  Режа жараёнларни, таъмирлаш ишларини механизациялаштириш ва марказлаштириш;  Жиҳозлар ва иншоотларга техник қаровни яхшилаш;  Таъмирлашлараро муддатларни чўзиш;  Сув ўлчаш воситаларини яхшилаш ва амалиётга тадбиқ этиш;  Иншоотлар ва жиҳозларни ишлаб чиқариш жараёнида синаш ва тадқиқ қилиш;  Иншоотлар ва жиҳозларни биргаликдаги ишини таҳлил қилиб бориш;  Иқтисодий режимларини аниқлаш, сувнинг ички ва ташқи йўқотилишини камайтириш, хусусий эхтиёж учун электр энергияси истеъмолини камайтириш;  Эскирган жиҳоз ва иншоотларни алмаштириш ёки модернизация қилиш, насос станцияси ишнинг, ҳужжатларнинг ҳисоб китобини олиб боришни рационализация қилиш каби ташкилий - техник тадбирларни ўз ичига олади.  Насос станциялари вилоят бошқармалари ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг раҳбарияти:  ТИРТ ни амалга оширилиши ва уни бажарилишини назорат қилиш учун маъсулдирлар;  Таъмирлаш, профилактик - техник хизмат кўрсатиш ва иншоотлар ҳамда жиҳозларни техник ҳолатини кузатиш ишларини ўтказиш графикларини тасдиқлайди;  Алмаштириладиган конструкциялар ва деталллар учун умумий смета ва техник ҳужжатларни тузади;  Керакли инструментлар олиб келишини ва бошқа моддий – техник таъминотни таъминлайди;  Эхтиёт деталлар ва узеллар тайёрланишини ташкил этади;  Таъмирлаш – наладка ишларини сифатини ва ўз вақтида бажарилиши назорат қилади;  Капитал таъмирланган объектларни қабул қилади;  Насос станцияларини ишга тайёргарлигини назорат қилади. Эксплуатация хизмати  Насос станцияларини эксплуатация қилиш бўйича барча ишларни амалга оширади;  Уларнинг сони ва малакаси станциянинг қуввати ва технологик кўрсаткичлари, насос станцияси иншоотларининг мураккаблиги, технологик жараёнларни автоматизациялаштирилганлиги даржаси, асосий ишлаб чиқариш (гидротехник, энергетик ва гидромеханик) участкаларида касбларни бир нечтасини бирга бажариш имкониятларига қараб аниқланади. Махсус режимда ва муракаб гидротехника иншоотлари (алоҳида турган сув олиш иншооти, балиқларни ҳимоя қилувчи иншоотлар ва бошқалар) билан бирга ишлаётган насос станциялари учун эксплуатация хизмати сони индивидуал ҳисоб китоблар асосида аниқланади. Насос станцияси ишлаб чиқариш участкаларида сменама-смена хизмат кўрсатадиган барча ишчилар станциянинг навбатчи ходимларига киради. Насос станцияси ишини ҳисобга олиш ва ҳисоботини юритиш қуйидаги мақсадлар учун амалга оширилади: Станция иши тўғрисида хаққоний (амалдаги) маълумотларни олиш ва ўз вақтида станциянинг техник- иқтисодий кўрсатгичларини ошириш чораларини амалга ошириш; - лойиҳа – конструкторлик, қурилиш – монтаж, эксплуатация қилиш ва саноат амалиётида иншоотлар ва жиҳозлар иши тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш. - хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш учун асос сифатида меҳнат интизомини керакли даражада ушлаб туриш; Эксплуатацион (тезкор) ҳужжатларга:  насос станциясини оператив журнали;  топшириқлар ва телефонограммалар журнали;  дефектлар ва авариялар ҳамда ишдаги бракни ҳисобга олиш журнали;  насос станцияси навбатчи ходимларининг суткалик журнали;  қўшилишлар бланкалари, реле ҳимояси ва автоматика иши журнали;  жиҳозларни таъмирлаш ва тўхтатишга бюртма бериш журнали;  гидромеханик жиҳозлар ва электр қурилмаларда ишларни бажаришга нарядлар;  аккумулятор батареяси журнали;  тезкор ходимларнинг лавозимий кўрсатмалари ва бошқа ҳужжатлар киради.
Купить
  • Похожие документы

  • Maktab maslahatchisi vazifalari yangi nizom
  • Шўртон табиий газни амино-бирикмалар билан тозалаш техноло-гиясини лойиҳалаш. Абсорберни ҳисоблаш. (4.35 млрд м3й)
  • Склертек технологияси бўйича F-Y240 маркали полиэтилен ишлаб чиқаришдаги реакторлар бўлимини лойихаси (Q=130000 тй)
  • Аграр соҳа тармоқларига инвестицияларни йўналтириш ва унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш
  • Yer osti suvlari, ularning hosil bo’lishi va tarqalishi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha