Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 129.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 09 Июнь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Мелиорация

Продавец

Bohodir Jalolov

Насос станциясини эксплуатация қилиш ва автоматлаштириш

Купить
Насос станциясини эксплуатация қилиш ва автоматлаштириш. 1.Насос станциясини эксплуатация қилиш. Насос станциясини ишончли ва юқори самарадорлик билан ишлаши, ундаги эксплуатация ишларини тўғри йўлга қўйилишига боғлиқдир. Бунинг учун қуйидаги асосий шартлар бажарилиши лозим. 1. Сифатли лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларини бажарилиши. Лойиҳалаш ва қурилишда йўл қўйилган камчиликлар, эксплуатация қилишни ёмонлашувига ҳамда қимматлашувига ва дастлабки йилларда уларни тузатиш учун қўшимча капитал маблағлар сарфланишига олиб келади. 2. Эксплуатация хизматининг ташкилий ва техник таркибини тўғри тузилишига. 3. Эксплуатациядаги барча жараёнларни автоматлаштириш, электрлаштириш, механизациялаштириш ва компьютерлаштириш. 4. Эксплуатация штатларини юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш. 5. Маҳаллий шароитни ўрганиш, фан ва техниканинг охирги ютуқларидан фойдаланиш ҳамда қўшни насос станцияларининг тажрибаларидан фойдаланиш асосида, насос станциясини самарали ишлашини ошириш бўйича режали ва доимий ишларни олиб бориш. 6. Насос станциясининг жиҳозлари ва иншоотларини техник эксплуатация қилиш бўйича батафсил кўрсатмалар ишлаб чиқиш. 7. Насос станцияси жиҳозлари ва иншоотларини лойиҳа томонидан тавсия қилинган энг самарали режимда эксплуатация қилиш. Узатилаётган сув миқдорини, истеъмол қилинган электроэнергияни ва 1000 тм узатилган сув учун солиштирма сув сарфларини кунлик назоратини олиб бориш. 8. Насос станциси таркибидаги барча м паспорти бўлиши ва уларда ўтказилган барча таъмирлаш ишлари (деталларни таъмирланганлиги, алмаштирилганлиги ва бошқалар) тўғрисида ёзувлар бўлиши керак. 9. Ишлаб турган жиҳозларни характеристикаларини завод томонидан берилган характеристикаларга мослигини солиштириб кўриш учун, систематик тарзда ишлаб чиқариш синовларида ўтказиб туриш керак. Камчиликларнинг сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф қилиш лозим. Насос станциясини эксплуатация қилишни ишлаб чиқилган йиллик режага асосан олиб бориш, зарур бўлганда унга ўзгартиришлар киритиш лозим . Насос станциясини эксплуатация қилиш режасига қуйидагилар киритилиши лозим. 1. Миқдорлари ва узатиш даврлари кўрсатилган сув узатиш графиги. 2. Эксплуатация ишларининг сметаси ва насос станцияси ишлашининг техник- иқтисодий кўрсатгичлари. 3. Насос станциясини эксплуатация қилиш нархини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган ташкилий-техник тадбирлар. Суғориш насос станциясини эксплуатация харажатларини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган ташкилий-техник ишларнинг тахминий таркибини кўриб чиқамиз. 1. Насос станцияси билан сув кўтариб беришда исроф бўлаётган сув миқдорини камайтириш ҳисобига кўтариб берилаётган сув сарфини камайтирш. 2. Насос станциясини бошқаришни автоматлаштириш, электрлаштириш ва компьютерлаштириш ҳамда таъмир ишларини механизациялаш эксплуатация харажатларини камайтиради. 3. Ёғлаш ишлари, профилактик кузатишлар ва таъмирлаш ишларини ўз вақтида ўтказиш, жиҳозларни хизмат муддатини ва таъмирлаш даврларини узайтиради, жорий ва капитал таъмирлаш харажатларини камайтиради. Таъмирлаш ишларини марказлаштириш ва махсус таъмирлаш бригадаларини ташкил қилиш, таъмирлаш ишларини арзонлаштиради. 4. Ишлаб чиқариш синовларини ўтказиш орқали, жиҳозларни паспортидаги характеристикаларига мослиги аниқланади. Агар характеристикалар ёмон томонга ўзгарган бўлса, уларни бартараф қилиш чоралари кўрилади . 5. Эски жиҳозларни, фойдали иш коэффициенти юқори бўлган янгиларига алмаштириш. Тажриба ва ҳисобларнинг кўрсатишича, янги жиҳозларни алмаштиришга кетган харажатлар жуда тез муддатда қопланар экан. 6. Систематик тарзда хизматчи ходимларнинг малакасини ошириб бориш. Бу тадбир натижасида насос станциясидаги фалокатлар сони қисқаради, насос станцияси самарали эксплуатация қилинади. Энг муҳим омиллардан бири, хизматчи ходимларни фан ва техниканинг охирги муваффақиятлари билан таништириб бориш ҳамда қўшни насос станцисини эксплуатация қилиш бўйича тажрибаларини ўрганишдан иборат бўлади. - Юқорида кўрсатилган барча тадбирлар, насос станциясини ишончли, узоқ вақт самарали эксплуатация қилинишига шароит яратиб беради. 2. Насос станцияларини автоматлаштириш. Автоматлаштириш - ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёнларини ўзи бажарадиган аппарат, машина ва асбоблар ёрдамида амалга оширишдир. Насос станцияларини бошқаришни автоматлаштирилиши, сув узатиш ва уни суғориладиган майдонларга етказиб бериш соҳасидаги техник прогресс-нинг энг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Хизмат қилувчи ходимлар томонидан технологик жиҳозлар ва жараёнлар ҳолатини кузатиб турилиши ҳамда агрегатларни қўл билан бошқарилиши натижасида насос станциясини ишонарли ва иқтисодий жиҳатдан ишлашини таъминлаб бўлмайди Насос станциясини автоматлатириш натижасида қуйдаги афзалликларга эришилади: - автоматик қурилмалар, насос станцияси иш режими ўзгаришини тез аниқлаши натижасида, агрегатларнинг аниқ ва узлуксиз ҳамда ишонарли ишлаши юқори бўлади; - агрегатларни керакли вақтда тўхтатиб ва юргизиб турилиши натижасида, фақатгина керакли сув сарфи олинади, ортиқча энергия исроф бўлмайди; - хизмат қилувчи ходимлар ҳамда бинони ёритиш ва иситишга кетадиган сарфларни камайиши натижасида насос станциясининг ишлатиш харажатлари камаяди; - машина залидаги жиҳозларни кичик майдонларга жойлаштирилиши, ёрдамчи ва маиший хизмат хоналарининг бўлмаслиги натижасида қурилиши харажатлари камаяди; - агрегатларнинг ишдан чиққанини ўз вақтида аниқланиши ва уларни тўхтатилиши натижасида, жиҳозлар ва асбобларнинг ишлаш муддати узаяди; - бир неча насос станцияларини бир жойдан туриб бошқариш имконини беради; - хизматчи ходимлар, санитария шартларига тескари бўлган ишларни бажармайдилар. Атоматик бошқарши, насос станцияси ичидаги диспетчир пунктидан туриб амалга оширилади. Тажрибаларниниг кўрсатишича, автоматлаштириш учун кетган харажатлар 1 - 1,5 йил ичида қопланади. Насос станциясида қуйдаги жараёнлар автоматлаштирилиши мумкин: - насос агрегатлари ва ёрдамчи насос қурилмаларини юргизиш хамда тўхтатиш; - берилган кўрсатгичлар(сув сатҳи, сув сарфи, босим ва бошқалар)ни бир текис ушлаб ва текшириб туриш; - кўрсатгичлар импульсини қабул қилиш ва диспетчер пунктига сигнал узатиб туриш . Насос станцияси кўрсатгичларини кузатиб туриш учун, ҳар хил узатувчи ва қабул килувчи курилмалар ишлатилади. У ёки бу физик катталикнинг ўзгаришини кузатиб турувчи ва бу ўзгариш миқдорини маълум масофага узатишга қулай бошқа катталикдаги микдорга айлантириб узатувчи автоматик қурилма қисмига датчик-узатгич дейилади. Масалан, насос станцияси параметрлари ўзгаришни электр сигналга айлантириб, бажариш механизмига узатади. Қабул қилувчи, оралиқ ва бажарувчи каби уч асосий қисмдан иборат қурилмалар реле дейилади. Қабул қилувчи қисм , бошқарувчи импульсни қабул қилиб, уни оралиқ қисмга таъсир этувчи физик катталикка айлантиради. Оралиқ қисм, сигналларни қабул қила туриб, бажариш қисмига таъсир қилади. Бажариш қисми эса, чиқиш сигналларни шу заҳоти ўзгартириб, электр бошқарув занжирига узатади. Насос агрегатларини автоматик бошқаришда қуйидаги датчик ва релелар қўлланилади: сув сатҳи датчиги - манбадаги сув сатхи узгариши билан насосларни юргизиш ва тухтатиш импульсларини узатиш учун; босим датчиги – қувурларда босим ўзгарганда автоматика занжирларини бошқариш учун; оқим релеси - текширилиб турувчи қувурдаги сувнинг ҳаракат йўналишига нисбатан автоматика занжирларини бошқариш учун; вақт релеси - насос агрегатлари ишлаб турганда, бирор жараённи ўтиш вақтини ҳисобга олиш учун; иссиқлик релеси - сальник (тиқин) ва подишпниклардаги температурани назорат қилиб туриш учун; вакуум релеси - насос ёки сўриш қувурида маълум миқдорда сийраклашган ҳавони ушлаб туриш учун; оралик релеси - белгиланган тартибда, баъзибир электр занжирларини бошқасига улаш учун; кучланиш релеси - насос агрегатларини бир хил кучланишда ишлашини таъминлаш учун; фалокат релеси - ўрнатилган иш режими бузулганда насос агрегатларини тўхтатиш учун. Ҳозирги вақтда, сув манбасининг ҳолатини, насос станциясининг асосий кўрсатгичлари, унинг асосий ва ёрдамчи жиҳозлари ишини кузатиб ва тартибга солиб туриш учун компьютерлар технологиясидан фойдаланилмоқда. 3. Назорат-ўлчов асбоблари. Насос станциясининг иншоотлари ва жиҳозлари назорат-ўлчов асбоблари билан жиҳозланиши керак. Назорат-ўлчов асбобларининг асосий вазифаси ишлаб турган насос станциясининг жиҳозлари ва иншоотларида қандайдир бузулишлар рўй бериб нормал иш режимидан четга чиққанлиги тўғрисида маълумот бериши ёки фалокат келтириб чиқарадиган хавфли юкланишлар пайдо бўлганда, шу агрегатларни ёки насос станциясини бутунлай тўхтатиб қўйиши лозим. Назорат-ўлчов асбоблари қуйидаги бузулишлар тўғрисида хабар бериши лозим: - насос станциясининг юқори ва пастги бьефларида, худди шунингдек дренаж қудуқларида сув сатҳининг кўтарилиб ёки тушиб кетганлиги; - ахлатларни тутиб қолувчи панжаранинг ҳамда техник сув билан таъминлаш тизими фильтр - ларининг тиқилиб қолганлиги; - электродвигателлар ёғ ванналаридаги ёғ сатҳининг меъё рда эмаслиги; - совутиш тизимига сув узатишнинг тўхтаб қолганлиги; - ёғ-босимли қурилма ва ресиверларда ёғ босимининг камайганлиги; - сув сарфи 0,5 м 3 / с дан катта бўлган насосларнинг ҳамда қуввати 320 кВт дан ортиқ бўлган электродвигателлар подшипникларининг қизиб кетганлиги; - насос станцияларининг электр бошқарув занжирларидаги камчиликлар. Қуйидаги ҳолларда насос агрегатларини автоматик тарзда тўхтатиш тавсия қилинади: - сув сарфи 0,5 м 3 / с дан катта бўлган насосларнинг ҳамда қуввати 320 кВт дан ортиқ бўлган электродвигателлар подшипникларининг фалокатли қизиб кетганда ва совутиш учун узатилаётган техник сув ҳамда ёғни узатиш тўхтаб қолганда; - бир агрегат тўлиқ ишга туширилмаган ёки тўхтатилмаган ҳолларда (бир босим қувурига ишлаётган барча агрегатлар тўхтатилади); - сув босим қувуридан тескари оққан ҳамда электродвигател тескари айланганда; - тартибга солиш тизимининг босими ҳалокатли пасайиб кетганда; - юқори бьеф сув сатҳи ҳалокатли кўтарилиб, пастги бьеф сув сатҳи мумкин бўлган даражадан пастга тушиб кетганда ёки ахлатларни тутиб қолувчи панжара жуда тиқилиб қолганда (ушбу ҳолатлар агрегатларнинг фалокатли иш режимида ишлашига олиб келиши мумкин); - машина залини сув босганида (автоматик тарзда ҳамма агрегатларни ўчирилишига ва асосий сув затворларининг бекитилишига буйруқ берилади); - электр ҳимояси тизими ишлаб кетганда. Катта ва улкан насос станцияларида фалокатларнинг олдини олиш учун қуйидагилар тавсия қилинади: - насос станциясининг баландлиги 5 м дан ошиқ бўлган тупроқ иншоот-ларини, II ва III синфга мансуб тош ва бетон иншоотларини, дарёдан сув олиш иншоотларини, 5 м 3 /с дан сув узатувчи насос агрегатлари ўрнатилган бинолари ва қувурларини сурилишини кузатиш ҳамда қия участкалар ва ер кўчкилари юз бериши мумкин бўлган жойларга қурилган барча иншоотлар ҳолатинги назорат қилиб туриш; - юк кўтариш қобилияти 30 тоннадан ортиқ бўлган кранларнинг кран ости балкалари, узунлиги 12 м дан ортиқ бўлган том ва девор балкалари, насос ва электродвигател - ларининг оғирлиги 50 тоннадан ортиқ бўлган машина зали томининг балкалари, катта юк қабул қиладиган камерали ва блокли насос станциялари бинолари, босим қувурлари ва баландлиги 5 м дан ортиқ таянч деворларининг деформацияланишини кузатиш; - ва бошқалар. Олиб борилган тадбирлар ва назорат-ўлчов асбобларининг самарали ишлаши, насос станцияси ва ундаги жиҳозлар ҳамда иншоотларнинг ишончли эксплуатация қилинишига олиб келади.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Valyuta munosabatlari tushunchasi, ularning shakllari va asosiy ishtirokchilari
  • Tijorat banki tashkiliy tuzilishi va faoliyatini tashkil etishda korporativ boshqaruv asoslarini tahlil qilish
  • Yozma nutqni o‘stirish mazmuni va usullari
  • Mikroorganizmlarning foydali va zararli turlari haqida ta’lim berishda muammoli ta’lim usullaridan foydalanish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha